Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
22.5K subscribers
33.5K photos
830 videos
5 files
30.8K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази директорининг ўринбосари Алишер Абдуллаев «Газета.uz»га маълум қилди.

Унинг айтишича, «ҳиндча» штамм Россиядан кириб келган бўлиши мумкин. «Бугунги кунда энг хафли штаммлардан бири ҳиндча штаммдир», — дейди у.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, «ҳиндча» штамм бир неча кун олдин қайд этилган. COVID-19 нинг ушбу штамми билан касалланаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

Алишер Абдуллаевнинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистонга ойига 500 мингдан 1 млн 200 минггача коронавирус тестлари ишлаб чиқариш қуввати мавжуд.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/indian-stamp/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
23 июнь куни Ўзбекистонда 1 нафар коронавирус бемори вафот этди, 442 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

23 июнь куни Ўзбекистонда:

💉 қўлланилган вакцина: 61 467 доза;

Улардан:

▪️ 1-босқич эмланганлар: 33 349 доза;

▪️ 2-босқич эмланганлар: 13 973 доза;

▪️ 3-босқич эмланганлар: 14 145 доза.

🚑 коронавирус билан касалланиш ҳолатлари: 442 киши;

🟢 соғайганлар: 398 киши;

⚫️ вафот этганлар: 1 киши;

🏥 айни вақтда шифохоналарда: 3513 киши даволанмоқда.

Шу кунгача Ўзбекистонда 3 035 784 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан:

▪️ 1-босқич эмланганлар: 1 784 553 доза;

▪️ 2-босқич эмланганлар: 1 097 247 доза;

▪️ 3-босқич эмланганлар: 153 984 доза.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилади?

«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини молиялаштириш учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағ, шунингдек бошқа ҳудудлардаги инвесторларга ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш режалаштирилган. Гап мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудуди ҳақида бормоқда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/financing/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сирдарёда 8 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

Сирдарёда вилояти Сайхунобод туманидаги мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Сукут сақлама» лойиҳаси маълум қилди.

2020 йил июль ойида уйи олдидаги дўконга чиққан 8 ёшли қизалоқни нотаниш эркак велосипедига миндириб, 35-сонли мактаб хожатхонасига олиб келади. Қизчанинг айтишича, эркак уни мактаб ҳожатхонасига олиб кириб, ечинтирган ва ахлоқсиз ҳаракатларни амалга оширган.

22 июнь куни гумонланувчи Жиноят кодекси 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан айбдор деб топилиб, 10 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

У ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/sexual-harassment/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Евро-2020. Бельгия — Португалия, Англия — Германия. Мусобақанинг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди

11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтаётган Европ чемпионатининг гуруҳ босқич учрашувлари якунига етди. Нимчорак финал жуфтликлари (Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан):

26 июнь

21:00. Уэльс — Дания. Амстердам, «Йохан Кройфф Арена» стадиони.

23:59. Италия — Австрия. Лондон, «Уэмбли» стадиони.

27 июнь

21:00. Нидерландия — Чехия. Будапешт, «Пушкаш Арена» стадиони.

23:59. Бельгия — Португалия. Севилья, «Ла Картуха» стадиони.

28 июнь

21:00. Хорватия — Испания. Копенгаген, «Паркен» стадиони.

23:59. Франция — Швейцария. Бухарест, «Пушкаш Арена» стадиони.

29 июнь

21:00. Англия — Германия. Лондон, «Уэмбли» стадиони.

23:59. Швеция — Украина. Глазго, «Хэмпден Парк» стадиони.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ДХХ Тожикистондан олиб кирилган қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати гиёҳвандлик моддалари ва психотроп воситаларни аниқлаш ва мусодора қилишнинг бир нечта ҳолатлари тўғрисида «Газета.uz»га хабар берди.

ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/drugs/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг илк «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди

Бу ҳақда Қўқонда бўлиб ўтаётган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида айтиб ўтилди дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов барча туркий давлатларда Қўқон шаҳрини туристик салоҳиятининг тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил қилинишини таъкидлади.

«Мен барча мамлакатларнинг туризм вазирларига Қўқонни Туркий давлатларнинг туристик пойтахти сифатида қўллаб-қувватлашда ҳисса қўшишларини сўрайман. Бу бизга туркий давлатлардан кўплаб сайёҳларни жалб қилишда ёрдам беради», — деди у.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Риштон кулолчилик маркази, лаванда даласи ва Марғилон ҳунармандлар марказидан фоторепортаж

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши доирасида делегациялар аъзолари Қўқондаги туристик объектлар билан танишди. Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Риштон халқаро кулолчилик маркази ҳамда Меҳригиё саломатлик боғининг лаванда даласи «Газета.uz» фоторепортажида.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/kokand/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди

Бу ҳақда Forbes`нинг Бутунжаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига асосланган мақоласида маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистонда биринчи марта 100 тоннадан зиёд (101,6 тонна) олтин қазиб олинди. Бу орқали Ўзбекистон бутунжаҳон рейтингида 8-ўринни эгаллаб турган Перунинг ўрнини эгаллади. 2019 йилда Ўзбекистон 94,6 тонна олтин қазиб олган эди.

Forbes нашри Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик очиқ олтин кони — «Мурунтов» кони ҳақида ҳам айтиб ўтди. Нашр ушбу кон дунёдаги энг йирик олтин захираси бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этди. 

Рейтингда 1-ўринни ўтган йили 368,3 тонна олтин қазиб олган Хитой эгаллади. Кейинги ўринни Россия (331,1 тонна), 3-ўринни Австралия (327,8 тонна) эгаллади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/forbes-gold/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Ал-Азҳар» университетида таълим олиш юзасидан мурожаатлар 25 июндан — 15 июлгача Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда қўмита тавсияси асосида амалга оширилади.

Таълим мажмуасига келаси йилда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатлари эса йил давомида — 2021 йил 1 августдан 2022 йил йил 30 июнга қадар Маслаҳат кенгаши томонидан қабул қилинади.

«Мурожаатлар Маслаҳат кенгаши ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 16−30 июль кунлари (кейинги йилдан 1−30 июль кунлари) кўриб чиқилади», — дея қўшимча қилинади хабарда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/al-azhar/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди

«78.ru» нашрининг хабар беришича, 17 июнь куни Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск тумани шифохонасига тез ёрдам машинасида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда олиб келинган.

Шифокорлар унга баландликдан йиқилишга оид тан жароҳатлари ташхисини қўйган. Орадан тўрт кун ўтгач, 21 июнь куни бемор реанимация бўлимида вафот этган.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик муҳожир тумандаги 12 қаватли турар жой биносининг қурилишида ишлаган. Мазкур ҳодиса юз берган куни у иш жойида бўлган ва номаълум сабабга кўра, баландликдан тушиб кетганлиги айтилмоқда. Тахминларга кўра, ўзбекистонлик фуқаро иккинчи қаватдан йиқилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/leningrad/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 6,92 сўмга пасайди ва жами 10 564,96 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси бироз пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
⚡️«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади» — ТИВ

23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа туманидан Ўзбекистон ҳудудига ўтган.

Ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди.

Маълумотга кўра, зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ушбу афғон фуқаролари ватанига қайтарилган.

Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.

«Давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади», — дея таъкидлайди ТИВ.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/mfa-statement/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дилшод Чориев 4 йилга дисквалификация қилинди

25 март куни Россия пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича «Мемориал Харлампиев» номли жаҳон кубоги баҳсларида -98 кг вазнда иккинчи ўринни эгаллаган Дилшод Чориевдан (спортча самбо) олинган допинг-синамада «мельдоний» тақиқланган моддаси аниқланганлиги сабабли текширув бошланган эди.

FIAS Ахлоқ бўйича комиссияси якуний қарорига кўра, FIAS Халқаро самбо федерациясининг Антидопинг қоидаларига мувофиқ, Дилшод Чориев 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Спортчи 2021 йил 7 майдан бошлаб, 2025 йил 6 майга қадар барча спорт тадбирларида иштирок этмайдиган бўлди.

«Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Тақиқланган рўйхатида мельдоний 2016 йилдан бери рўйхатнинг „S4. Метаболизм гормонлари ва модуляторлари“ гуруҳига киритилган допинг моддасидир», — дейилади хабарда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/choriyev/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Депутат — «Шаҳидлар хотираси» мажмуасидаги қурилишлар ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилиши бўйича ишларни молиялаштириш манбалари президент фармойишида белгиланганларига мос келмаётганига эътибор қаратди. У лойиҳага маиший хизмат бинолари, савдо дўконлари, WiFi ҳудудлари ёки амфитеатр қуриш кўзда тутилмаганини қайд этди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/memorial/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2017 йилдан бери Ўзбекистонда жами 83 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев инвестиция ва экспорт соҳаларида олиб борилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича видеоселекторда маълум қилди.

Бу олдинги даврга нисбатан деярли 2 баравар кўпроқ кўрсаткич.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ўзлаштирилган маблағлардан 26,8 млрд долларини хориждан жалб қилинган маблағлар ташкил этади.

Бунда, тўғридан-тўғри инвестициялар — 10,6 млрд доллар, давлат кафолати остидаги лойиҳалар учун — 8,4 млрд доллар, кафолатсиз кредитлар — 6,6 млрд доллар, банк ва корхоналарнинг халқаро облигациялари — 1,2 млрд долларлик маблағ жалб қилинган.

Ўзлаштирилган инвестицияларнинг қарийб 65 фоизи саноат ва инфратузилма лойиҳаларига тўғри келади. 

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/investment/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган Aндижон шаҳар депутати қамоққа олинди

Избоскан тумани прокуратураси томонидан «Alliance R.C.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида жамият раҳбари ЖКнинг 168-, 192−11- ва 228-моддалари билан гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Депутатнинг қамоққа олиниши юзасидан унинг ҳамкасби Жаҳонгир Жиянов мурожаат билан чиқди.

«Нима учун Сенат, Олий Мажлис, Бош прокуратура ҳеч қанақа эътироз билдирмаяпти? Нега? Ўзбекистонда сўз эркинлиги ўлдими? Биз ҳам жим ўтирайликми?», — дея таъкидлади депутат ва Шуҳратбек Каримовнинг қамоққа олиниши — «қолган депутатларга очиқдан-очиқ босим» эканлигини қўшимча қилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/deputat/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлигини текширмоқда

Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди.

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.

Маълумотга кўра, ҳозирда вазир Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/trainings/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb