Fitrat.uz
14.4K subscribers
22.7K photos
3.72K videos
7 files
22.1K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2020/1442 Ҳ. ЙИЛ, 23 СЕНТЯБР ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:54
ҚУЁШ - 06:11
ПЕШИН - 12:20
АСР - 16:31
ШОМ - 18:20
ХУФТОН -19:34

Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тонгни қаршилатган, ризқ берган, қалбларимизга умиду ҳузур ҳиссини жойлаган РОББИМизга шукурлар бўлсин!
Хонадонларингиздан файзу баракот, меҳр-оқибат, юзларингиздан табассум аримасин!

ХАЙРЛИ КУН!..

@fitratuz
#КУН_ОЯТИ

Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир».

Иброҳим cураси 7-оят


📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарсага қасам ичаман: «Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур.
Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар»
(ёки шунга ўхшаш бир калима).
Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар: «Албатта, дунё тўрт нафарникидир: Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.
Бир бандага Аллоҳ илмни ризқ қилиб берибди-ю, молни ризқ қилиб бермабди. У содиқ ниятли бўлиб, агар молим бўлганида фалончининг амалини қилар эдим, дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг ажри баробардир.
Бир бандага Аллоҳ молни ризқ қилиб берибди, аммо илмни бермабди. У илмсиз равишда молини тўғри келган тамонга сочади. У билан Роббисига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмайди. Бу энг ёмон даражадир.
Бир бандага Аллоҳ молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермабди. У эса, агар молим бўлганида фалончининг амалини қилар эдим, дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробардир»,
дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
ТАЪЗИЯ

Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Нуриддинхон Исломовнинг вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг барча яқинларига сабр тилаймиз.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумни барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
БУГУН, 23 СЕНТЯБРЬ КУНИ ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

23 сентябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 5-машғулотлари ўтказилади.
Унда Қуръони каримнинг 111-сураси бўлган "Масад" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЎЗИНГНИ БИЛ, ЎЗГАНИ ҚЎЙ

Эй одам боласи, бошқаларни айблашдан тийилмагунингча ва айбларингни тузатишни бошлаб, ўзингни ислоҳ қилмагунингча иймон ҳақиқатига эриша олмайсан.

Ўз нуқсонларинг билан шуғулланиб, биттасини тўғриласанг, бошқа айб-камчилигингни кўрасан. Бунисини тўғриласанг, бошқасини пайқаб қоласан. Натижада, ўзинг, нафсингнинг қусурлари билан машғул бўлиб қоласан. Бошқаларнинг камчиликларига вақтинг қолмайди. Зеро, Аллоҳ таолога бандаларининг ичида маҳбуброғи ўз нафси билан овора бўлганларидир.


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар”. Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

Биродарларингизга улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲИКМАТ

Суянишни хоҳлаган кимса Аллоҳ таолога суянсин, акс ҳолда ҳалок бўлади.

Абулқосим аз-Замахшарий

@fitratuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясида ўзбек тилида нутқ сўзлади

Улашинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​Ассалому алайкум!

Аллоҳ таоло Ўзига йўналган қалбларни, дуо билан очилган қўлларни, букилган бўйинларни, муҳтож бўлиб сўраган тилларни бўш қайтармайди...

Хайрли дуоларингиз қабул бўлсин, кунингиз файзли ва баракотли ўтсин!

@fitratuz
#КУН_ОЯТИ

Айтинг (эй, Муҳаммад!): «Аллоҳга, бизга нозил қилинган нарса (Қуръон) га ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва (унинг) авлодларига нозил қилинган нарсаларга, Мусо ва Исо ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарса (ваҳий) га имон келтирдик. Уларнинг орасида бирортасини (тасдиқлашда) фарқ қилмаймиз ва биз Унинг ўзигагина бўйин сунувчилармиз».

Оли Имрон сураси 84-оят

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
Тошкент вилояти вакиллигида шаҳар ва туман имом хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Батафсил
http://fitrat.uz/sha-ar-va-tuman-imom-hatiblari-ji-ilish/

Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳоратнинг устига таҳорат қилса, унга ўнта ҳасанот ѐзилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг:
🌐 @fitratuz 🌎 www.fitrat.uz
НАМОЗНИНГ КЎЗГА ФОЙДАСИ

Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...

Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.

Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.

© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ФАТВО

НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

316-ФАТВО


Беш вақт намоз вақти ўтгунга қадар ақл-ҳушсиз, маст ётган одам кейин қазосини ўқийди.
Шунингдек, дори, наша, қорадори ёки бошқа гиёҳлар истеъмол қилиши натижасида бир кеча ва кундуз ақл-ҳушсиз ётган одамдан ҳам намозлар соқит бўлмайди.

«Оламгирия», «Хулоса»

«Минг бир фатво». 2-қисм

_______________
@fitratuz
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
КАСОДГА УЧРАМАЙДИГАН ТИЖОРАТ

Уч хил тижорат борки ҳаргиз касодга учрамас: “Албатта Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар. Чунки У зот уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур.” (Фотир сураси 29-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Буюк боболаримиз ибрати

Ҳар бир давлатнинг ўз тарихи бор. Ҳар бир давлат тарихида ўтган олимлари билан, ватанпарварлари билан, унутилмас кунлари билан фахрланиб яшайди ва ёшларга ибрат қилиб кўрсатади. Алҳамдулиллаҳ бизнинг юртимизда ҳам ватанимизни дунёга танитган қолаверса, дунё тарихида ўчмас из қолдирган етук алломаларимиз, бобокалонларимиз номи абадий барҳаётдир...

Батафсил👇
http://fitrat.uz/buyuk-bobolarimiz-ibrati/
Қабрдаги ёлғизлик

Абу Яҳё Аҳмад ибн Зирор Ажлийдан ривоят қилинади: «Довуд Тоийнинг олдига бордим. У кенг ҳовлида, эшиги ҳам йўқ бир хароба уйда яшарди. Баъзилар унга: «Ҳеч ким йўқ ҳовлида бир ўзингиз турасиз. Уйингизга эшик ўрнатиб олсангиз бўлмайдими? Ўзингизни ёлғиз ҳис қилмайсизми?» дейишди. У: «Қабрдаги ёлғизлик мен билан дунё ёлғизлиги орасига тўсиқ бўлди», деди».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Аёл фаржидан уч хил қон чиқади:
1. Ҳайз қони.
2. Нифос қони.
3. Истихоза қони.

Ҳайз
“Ҳайз” луғатда “оқмоқ”, “сизмоқ” демакдир. Динда “балоғат ёшига кирган ва бола туғиш ёшидан ошмаган қиз ва аёл бачадонидан маълум кунларда келадиган қондир”. Буни тилимизда “ой кўриш”, “ойбоши”, “одат” ҳам дейилади. Аёлларнинг ҳайз ҳолатлари диний аҳкомлари билан алоқадор бўлганидан жуда диққат қилинадиган масалалардандир.

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA