Fitrat.uz
16.1K subscribers
23.8K photos
3.99K videos
7 files
23K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ушшона Маъофирийдан ривоят қилинади: “Уқба ибн Омирнинг шундай деётганини эшитдим: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимнинг учта қизи бўлса ва у уларга сабр қилса, уларни ўз мол-мулкидан едириб-ичирса ва кийинтирса, улар унинг учун Қиёмат куни дўзахдан тўсиқ бўлади”, деётганини эшитдим”. Аҳмад ва

Ибн Можа ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми бўлган ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади", - дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни қийинчиликлар ва машаққатлар чоғида Аллоҳ таоло (унинг дуосини) ижобат қилиши хурсанд қилса, кенгчилик пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар”.

Термизий ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир. Муҳожир, Аллоҳ қайтарган нарсадан
(ҳижратда) узоқда бўлган одамдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.
Термизий ва Насаийлар:
«Мўмин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир» жумласини зиёда қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонларга озор ва ёмонлик етказмасликка ҳаракат қилиш. Чунки, ким мусулмонларга хоҳ тили билан, хоҳ қўли билан, хоҳ бошқа йўл билан озор етказса, ёмонлик қилса, у мусулмонлик фазлидан маҳрум бўлади.

2. Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийишга қаттиқ уриниш. Чунки гуноҳ ишларнинг ҳижрони ила муҳожирлик мақомига эришиш мумкин экан.

3. Одамларнинг жонига, қонига ва молу мулкига кўз олайтирмаслик. Ким бошқаларнинг ўзига бўлган ишончини йўқотса, одамлар ундан жонлари учун, моллари учун хавфсирай бошласа, мўминлик фазилатини йўқотган бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради.
«Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимагангга салом бермоғинг», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Муҳтож кишиларни таом билан таъминлаш энг фазилатли иш экани ва бунга тарғиб.

2. Танигану танимаган мусулмонларга салом беришни йўлга қўйиш зарурлиги.

3. Энг яхши нарсаларни билганлардан сўраб ўрганиш кераклиги.

4. Исломдаги амаллар бир-биридан афзал бўлиши.

Ислом дини ушбу ҳадисда кўтарган икки масаланинг ҳикмати қанчалик катта экани бугунги кунимизда яққол намоён бўлмоқда. Дунёда ҳар дақиқада бир қанча гўдаклар, кекса кишилар, эркак ва аёллар очликдан ўлмоқда. Ҳа, айнан таом етишмаганидан ўлмоқдалар. Аслида эса, улар таом танқислигидан эмас, Ислом етишмаганидан ўлмоқдалар. Чунки Исломдан бехабарлар, Исломга амал қилмайдиганлар шунча одам очдан ўлаётган бир пайтда, уларга ўхшаганлардан бир неча марта кўп одамга етиб-ортадиган таомни исроф қилиб, ташлаб юбормоқдалар. Савдогарлар нарх тушмасин, деб ортиб қолган таомларини камбағалларга бермай, бошқа йўл билан йўқ қилмоқдалар.

Очларга таом бериш ҳақидаги хабарларнинг кўпи сохта, риё учун қилинаётган ташвиқот, холос. Исломсиз бу муаммони ҳал қилиш қийинлиги кундан-кунга ойдинлашиб бормоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳни–Робб, Исломни–дин, Муҳаммадни–Расул, деб рози бўлса, Иймон таъмини тотган бўлади»
, дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган, Абу Довуд эса:
«Ким Аллоҳ учун муҳаббат қилса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса, батаҳқиқ, иймонни мукаммал қилган бўлади», деб келтирган.


Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар матннинг ўзида очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Иймоннинг таъмини тотмоқ учун:

1. Аллоҳни–Робб деб, рози бўлмоқ.
2. Исломни –дин деб, рози бўлмоқ.
3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни–Расул деб, рози бўлмоқ керак.

Иймоннинг мукаммал бўлмоғи учун:

1. Аллоҳ учун муҳаббат қилмоқ.
2. Аллоҳ учун ёмон кўрмоқ.
3. Аллоҳ учун бермоқ.
4. Аллоҳ учун ман қилмоқ керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Мен икки шерикнинг, модомики, уларнинг бири ўз соҳибига хиёнат қилмаса, учинчисидирман. Бас, қачон унга хиёнат қилса, ораларидан чиқурман», дейдир»,
дедилар».

Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси қудсийда шерик бўлганларнинг бир-бирларига хиёнат қилмасликлари ҳақида қаттиқ таъкидлаш бор.

Агар шериклар бир-бирининг ҳақига кўз олайтирмаса, поймол қилмаса, Аллоҳ таоло улар билан бирга бўлади. Хайр-барака бирга бўлади.

Агар шериклар бир-бирларига хиёнат қилсалар Аллоҳ таоло уларнинг орасидан чиқади. Хайр-барака ҳам уларнинг ширкатидан чиқади.

Сўнг уларнинг орасига шайтон киради. Ширкатлари эса таназзулга юз тутади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ
 
Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари:
«Эй Расулуллоҳ, биз еймиз-у, аммо тўймаймиз», дейишганида, у зот:
«Сизлар тафриқа бўлиб есангизлар керак-да», деганларида, улар: «Ҳа», деб жавоб беришди. Шунда у зот: «Таомингизни жам бўлиб енглар. Аллоҳ исмини зикр қилинглар. Аллоҳ ўшанда сизларга барака ато қилади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши ўз аҳлига савоб умидида нафақа қилса, у унинг учун садақадир”, дедилар”.

Муттафақун алайҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#КУН_ҲАДИСИ

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У
(шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон.
Огоҳ бўлингким! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлингким! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур.
Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир», дедилар».

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA