Fitrat.uz
16.1K subscribers
23.8K photos
3.99K videos
7 files
23K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз
аёлларга жоизми?

Баъзи китобларда шундай нотўғри фикр учрайди: “Ҳавво онамиз Ҳазрати Одамга қўшилди, унга жаннат мевасидан едирди. Бу ҳодиса иккисининг ҳам жаннатдан чиқишига сабаб бўлди. Бунинг учун Жаноби Ҳақ ҳайз ва ҳомиладорликни Ҳазрати Ҳаввога жазо қилиб берди”. Ислом дини келгач, айрим тоифаларнинг аёллар шаънига ёпиштирган бундай лаънат тамғасини бартараф этди. Одамнинг (алайҳиссалом) жаннатдан чиқишига сабаб бўлган айбни фақат хотинга юкламади. Ҳар иккисини ҳам масъул тутди. Исломда аёл ёмонликларнинг ва шайтон иғволарининг манбаи саналмайди. Ислом ақидасида, Ҳазрати Одамни хотини йўлдан урди, деб инонилмайди. Ислом бу ботил эътиқод ва тушунчаларни тамоман рад этган. Жаноби Ҳақ марҳамат қилади:
“Бас, уларни шайтон йўлдан оздириб, масканларидан чиқарди” (Бақара сураси 36-оят).
Қуръони карим Одам ва Ҳавво тўғрисида шундай маълумот беради:
“Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориш учун васвасага солди” (Аъроф сураси 20-оят).
Қуръони карим уларнинг тавбалари ҳақида шундай дейди:
“Улар: “Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизларни мағфират қилмасанг ва бизларга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз”, дедилар...” (Аъроф сураси 23-оят).
Ҳатто Қуръон баъзи оятларида масъулиятни Ҳазрати Одамга юклайди:
“Сўнг шайтон унга васваса қилиб: “Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва йўқ бўлмас мулку давлатни кўрсатайми?” деди... Одам Парвардигорига осий бўлиб, йўлдан озди” (Тоҳа сураси 120-121-оятлар).
Тақиқланган дарахт мевасидан тотганлик айбини Ҳавво онамизга юклаган, аёлларни хор ва хақир деб ҳисоблайдиган баъзи таълимотларга оид бунақа жоҳилий қарашларга Қуръони карим нуқта қўйган.
Ҳадиси шарифда ҳам: “Ҳайз Аллоҳнинг Одам қизларига тақдир этганидир”, дейилган (Тажриби Сариғ: 1/118). Аллоҳнинг тақдири жазо эмас.

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз ҳақида тиб илми нима дейди?


Қизлар балоғат ёшига киргач, кўнгилларида, вужудларида ҳиссий ўзгариш билан бирга, жисмоний ўзгаришлар ҳам рўй беради (тукланиш, кўкраклар катталашиши, ҳайз кўришнинг бошланиши каби). Жисмоний ўзгаришлардан бири “ой кўриш”дир. Илмий тилда қисқача қилиб айтилса: ҳайз қони гармонал ҳаракаттаъсири билан тухумлар ва бачадоннинг ҳомиладорликка ойда бир тайёрланиши ва ҳомила бўлмагани учун ҳозирлик маҳсулининг ташқари отилиши, чиқишидир. Балоғатга етган қизларда, хотинларда бу ҳол ҳомила бўлгунга қадар ойда бир рўй бериб туради. Ҳайз муддатининг меъёрдагиси ҳар 25 билан 35 кун оралиғида бир марта, ками уч кун давом этади. Бир кунда уч-тўрт бор қон келиши меъёрдагиси ҳисобланади. Етти кундан зиёд – ҳар куни олти мартадан кўп қон келса, мутахассис аёлга мурожаат қилиш фойдалидир (“Саломатлик энциклопедияси”: 11).

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз қачон ҳисоб бўлади?


Қон бачадондан жинсий аъзо ташқарисига чиқса, ҳайз бўлади. Жинсий аъзо ичида қолса, ҳайз эмас (Ибн Обидин: 1/263).

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз ёши


Аёллар қамарий сана (354 кундир) ҳисоби билан балоғат ёшидан, яъни тўққиз ёшидан то туғишдан қолиш ёшигача (эллик беш) ҳайз кўрадилар. Шундан аввал ёки кейин келган қон хасталик бўлади. Ёш қиз ҳайз кўрмагунича болиға саналмайди, яъни балоғатга етмаган бўлади. Балоғатга етгачгина унга Исломнинг барча амрлари фарз бўлади. Ўғил бола иҳтилом бўлмагунича болиғ саналмайди, балоғатга етмайди. Агар “ой кўриш” ва иҳтилом ўз вақтида пайдо бўлмаса, балоғат ёши ўн бешдан ҳисоб қилинади. Қарилик ёши тўғрисида оят ва ҳадис бўлмаганидан турли қарашлар бор. Энг саҳиҳ (тўғри) қарашга кўра, эллик беш ёшдир (“Мароқул фалаҳ”: 42). Аёллар балоғат чоғининг бошланиши тўққиз, охири эллик беш ёшдир. Бунга кўра, тўққиз ёшдан аввал, эллик бешдан кейин келган қон ҳайз қони эмасдир. Баъзан эллик бешдан сўнг ҳам учрайди. Бу мавзуга яна қайтамиз. Вояга етган аёлга “болиға”, одати (ҳайзи) тўхтаганига “ойиса” дейилади (Таҳтавий: 75).

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​​#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз қонининг ранги


Одат (ҳайз) холидаги аёллар қони 6 хил рангда бўлади: қора, сариқ, тупроқ ранг, сиёҳ ранг, яшил, қирчил ранг. Ҳайз муддати ичида келган бу хил қонларнинг бари ҳайз қонидир. Ҳайз муддати ичида қоннинг узлуксиз келиши шарт эмас, бу муддат ичида гоҳ-гоҳ оқса ҳам, давомли ҳукмидадир.
Тамоман оқаргунча оққан ҳар қон ҳайз қонидир. Масалан, беш кун қон кўрса, сўнг икки кун тўхтаб, ўн кунга қадар келган қон ҳайз қонидир, ўн кундан ошса, истихоза дейилади.
Қора ва сиёҳ ранг қон билиттифоқ, ҳайз қонидир. Ҳазрати Фотима қон кўрардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар: “Агар ҳайз қони бўлса, маълум ва сиёҳ рангда бўлади, бунда намоз ўқима, бошқа турли рангда бўлса, таҳорат қил ва намоз ўқи, чунки у хасталанган томирдан келади” (Абу Довуд, Насаий).
Ҳайз қонининг рангини бузилган овқатлар ўзгартиради. Яшил ранг қон ёши улғайиб қолган хотинларда келади (“Найнул автор”: 1/12).
Бу мавзуда Ҳазрати Ойшадан ривоят қилинган ҳадис кейинроқ келади.

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз қонини билдирувчи хусусиятлар

Ҳайз қони хид ва суюқлик жиҳатдан тўрт хил бўлади:
1. Қаттиқ, бадбўй қон.
2. Фақат бадбўй, қаттиқ бўлмаган қон.
3. Фақат қаттиқ, жуда бадбўй бўлмаган қон.
4. Ҳам қотмаган, ҳам бадбўй бўлмаган ва кирланмаган қон
(“Фатхул Қодир”: 1/12)

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз тугашини аниқлаш


Ҳайз тугаши ранглари ўзгарган қонларнинг тўхташи билан аниқланади. Тиниқ оқлик кўрилган он ҳайз тугайди. Бу дегани ҳайз тугаш асносида бурун сувига ўхшаш бир хил сувнинг келиши ва ёки аёл ўз ҳолатини аниқлаш учун фаржига қўйган бўз ёки пахтанинг оқ ҳолича қолиши демакдир. Аёллар Ҳазрати Ойиша онамизга ҳайз қонидан сариқликка буланган пахталик бўзни кўриб берсин деб юборишарди, Ҳазрати Ойиша бўз оҳакдай оқармагунча шошилманг, деб жавоб берарди.
“Оқаришдан мақсад – ўша бўз кирланмасин, хира бўлмасдан ёки сарғаймасдан оппоқ қолишидир” (Ибн Обидин: 1/27). Пахта ҳар қандай ранг билан булғанмасдан оппоқ чиқиши ҳайз муддати тугаганини билдиради ва шу ондан эътиборан ғусл қилиб, намоз ўқиши, рўза тутиши ёки бошқа ибодатлар қилиши мумкин ва шарт бўлади.

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Рангни аниқлашда илк вақт аҳамиятлидир


Бўз олинган илк вақтда ундаги қон мўътабар бўлади. Ўша пайтда қон қайси рангда бўлса, унга қаралади. Масалан, ундаги ҳам тиниқ оқ бўлса-ю, бир муддат ўтиб, намлик сарғайса, оқ деб эътибор қилинади. Агар аввал сариқ бўлиб кейин оқарса, сариқ ҳисобланади (Ибн Обидин: 1/226).

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Ҳайз муддати


Ҳайзнинг энг кам муддати уч кун – уч кеча, яъни етмиш икки соатдир. Энг кўпи ўн кун – ўн кеча, яъни 240 соатдир.
Уч кундан оз ўн кундан кўп келган қон ҳайз қони ҳисобланмайди, хасталик оқибатидир (“Бидоятул - мултахид”: 114; Ибн Обидин: 2/226).
Далил: “Ҳайзнинг бокира қиз ҳамда хотин учун энг оз муддати уч кун, энг кўпи эса ўн кундир”, деган ҳадиси шарифдир (“Насибул-Роя”: 1/191).
Ҳайз ва поклик муддатининг узун ёки қисқалиги тан тузилишига, тан сиҳатларига, шароитга, еган ичган таомларнинг танага таъсирига боғлиқ (“Ҳужжатуллоҳил болиға”: 1/172).

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#АЁЛЛАР_САҲИФАСИ

ХОС ҲОЛАТЛАР

Икки ҳайз орасидаги поклик муддати


Икки ҳайз орасидаги поклик муддатининг энг ками ўн беш кеча-кундуз, энг кўпининг чегараси йўқ. Баъзи аёллар умрининг сўнгига қадар ҳайз кўрмайди. Бундай давомли поклик ҳолида бўлган аёлга “мумтаддатут-тухр – поклиги узайган” дейилади. Баъзи хотинларнинг одат кунлари, яъни ҳайз муддати маълумдир. Масалан, ҳар ойда беш ё етти ё тўққиз кун ҳайз кўради.
Икки қон орасидаги поклик ҳолати ўн беш кундан оз бўлса, хасталикни билдиради. Қон тўхтаганидан сўнг поклик вақти ўн беш кун ё ундан зиёд давом этса, поклик муддати сифатида қабул қилинади. Икки одат (ҳайз) орасидаги покликнинг ози кўпининг чегараси йўқ. Давомли қон кўрган аёл ҳар ойнинг ўн кунини ҳайзга ҳисоб қилади, қолган кунлари поклик муддати сифатида қабул қилинади (Ибн Обидин: 1/229).

АЁЛЛАРГА ХОС ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР (Масъул муҳаррир Анвар қори Турсун)

Улашинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA