EskiObod_Uz
144 subscribers
4.57K photos
3K videos
115 files
10K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
​​#янгилик #кифоя

Уч жилдлик «Кифоя» китоби қайта нашр қилинди!

Бир неча минг йилдан бери мусулмон уммати фиқҳ илмини ўрганишдаги асосий асари ҳиосбланмиш «Мухтасари виқоя» китобининг фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг таржималари асосидаги «Кифоя» китоби сотувга чиқди.

Ҳазратимиз ушбу китобларида «Мухтасари Виқоя»да келган маълумотларни ҳозирги кунга мослаб, одамлар учун осон, замонавий тилда ёзганлар. «Кифоя» китоби орқали фиқҳ илмида энг кўп дуч келадиган саволларга жавоб олиш, шу билан бирга ушбу мавзуга оид кўплаб маълумотлардан бохабар бўлиш мумкин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шаръий далиллар орқали ибодат ва муомалотларда қўлланиладиган ҳукмларни чиқаришга фиқҳ дейилади. Яъни таҳоратни қандай олиш, намозда қандай туриш, закотни қандай қилиш, рўзани қандай тутиш каби масалаларни ўргатадиган илм фиқҳ деб аталади.

Китобни барча «Hilol-Nashr» дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Нашриёт:
«Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2014, 2017, 2018, 2019, 2020)
Ҳажми: 1-жуз 584 бет, 2-жуз 584 бет, 3-жуз 640 бет
Муқоваси: қаттиқ
Нархи: 160 000 сўм

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
#ЯНГИЛИК
#ТАРҚАТИНГ

Энг тажрибали имомларнинг Поп туманида жойлашган масжидларга ЖУМА намозига ташрифлари режаси

2021 йил 3 декабр, Жума куни Поп туманига бир гуруҳ энг тажрибали имомлар
Поп туманида жойлашган қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб, Жума намозини жамоат билан бирга адо этадилар ва маърифий суҳбатлар қилиб берадилар:

🕌 Поп тумани “Холматбой” жоме масжидига ЎМИ Наманган вилоят вакили ўринбосари Обидхон Икрамов ва Наманган шаҳар “Мулла Абдулқодир Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Музаффархон қори Ибрагимов;

🕌Поп тумани “Кичик Хўжаобод” жоме масжидига Наманган шаҳар “Абу Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Абдулбосит домла Юсупов ва Наманган шаҳар “Ғойиберди махдум” жоме масжиди имом-ноиби Қобил қори Раҳимбердиев;

🕌Поп тумани “Яккатут” жоме масжиди жоме масжидига Наманган шаҳар “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукруллоҳ домла Турсунов ва Наманган шаҳар “Имом Аъзам” жоме масжиди имом-ноиби Азимхон қори Зиёвуддинов;

🕌 Поп тумани “Муҳаммаджон қори” жоме масжидига Наманган шаҳар “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди имом-хатиби Абдулбосит домла Мамадалиев ва Наманган шаҳар “Махдум Эшон” жоме масжиди имом-хатиби Нуъмонхон домла Эшондедаев;

🕌Поп тумани “Тошхўжа эшон” жоме масжиди Наманган тумани “Мирзабой Холтўрабой” жоме масжиди имом-хатиби Козимхон домла Акрамов ва Наманган туман “Нуртепа” жоме масжиди имом-хатиби Солохиддин қори Қурбонов;

🕌Поп тумани “Саид Абдулқодир” жоме масжидига Тўрақўрғон тумани “Абдулваҳҳоб қори” масжид имом хатиби Аюбхон домла Фахуриддинов ва Наманган шаҳар “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-ноиби Абдурашид қори Латипов;

🕌 Поп тумани “Чинор” жоме масжидига Наманган шаҳар “Яҳёхон тўра” масжид имом хатиби Нуриллоҳ домла Джамалов ва Поп туманит “Муҳаммаджон қори” жоме масжиди имом-хатиби Қодирхон қори Умурзақов;

🕌Поп тумани “Мулла Ўктам” жоме масжидига “Садпири Комил” масжид имом хатиби Шералихон домла Турахўжаев ва Косонсой тумани “Мулла Абдусомад” масжид имом хатиби Шарифхон домла Юсупхожаев;

🕌Поп тумани “Пунгон” жоме масжидига Косонсой тумани “Эшонбобо” масжид имом хатиби Ибодулло домла ва Учқўрғон тумани "Байтул муқаддас" масжид имом хатиби Ғиёсиддин Тожмирзаев;

🕌Поп тумани “Саиджалол хўжа” жоме масжидига Чуст тумани "Охунбобо" масжид имом хатиби Ботиров Боҳодир домла;

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

T.me/eskiobodmasjidi
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Янгилик.
#Улашинг

Наманган шаҳридаги “Мулла Абдуқодир охун” масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Наманган шаҳрида жойлашган “Мулла Абдуқодир охун” масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этдилар.

➡️Батафсил.... 👇👇
http://ravza.uz/story/namangan_shahridagi_Mulla_Abdulqodir_oxun_masjidining

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
​​#янгилик

1444 ҳижрий йилги ҳаж мавсуми бошланди

1444 ҳижрий йилги ҳаж мавсуми 2023 йил 21 май, якшанба куни расман бошланди. Бу ҳақда haramainsharifain.com манбасига таяниб, azon.uzсайти хабар берди. Шу кундан эътиборан дунёнинг турли давлатларидан зиёратчиларни олиб келувчи илк рейслар йўлга қўйилди.

Покистон зиёратчиларнинг биринчи гуруҳини якшанба куни жўнатишини эълон қилди. Ундан кейин Ҳиндистон душанба куни. Айни пайтда Мино, Арафот, Икки муқаддас масжид ва бошқа масканлар миллионлаб зиёратчиларни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Уларнинг сони расман эълон қилинмаган бўлса-да, ҳожилар сони 2 миллиондан ошиши кутилмоқда, бу COVID-19 пандемияси бошланганидан бери энг катта кўрсаткичдир. 1444/2023 йилги ҳаж ҳам хизматлар ва транспорт харажатлари ошишини ҳисобга олиб, тарихдаги энг қиммат ҳаж бўлиши кутилмоқда.

Чоршанба куни Икки Муқаддас масжид ходими подшоҳ Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд Макка, Мадина масъуллари ва Ҳаж вазирлигига Ҳаж мавсумида Аллоҳнинг меҳмонларига муносиб хизмат кўрсатишни буюрган.

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20622
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
Rasmiy Kanalimmiz:
@eskiobodmasjidi
🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥🎥
YUTB Kanalimmiz:
https://youtube.com/@Eskiobodjomemasjidi
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲
Instagram Kanalimmiz:
https://instagram.com/eskiobodmasjidi.uz
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺