EskiObod_Uz
131 subscribers
4.73K photos
3.11K videos
115 files
10.5K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
​​#янгилик #кифоя

Уч жилдлик «Кифоя» китоби қайта нашр қилинди!

Бир неча минг йилдан бери мусулмон уммати фиқҳ илмини ўрганишдаги асосий асари ҳиосбланмиш «Мухтасари виқоя» китобининг фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг таржималари асосидаги «Кифоя» китоби сотувга чиқди.

Ҳазратимиз ушбу китобларида «Мухтасари Виқоя»да келган маълумотларни ҳозирги кунга мослаб, одамлар учун осон, замонавий тилда ёзганлар. «Кифоя» китоби орқали фиқҳ илмида энг кўп дуч келадиган саволларга жавоб олиш, шу билан бирга ушбу мавзуга оид кўплаб маълумотлардан бохабар бўлиш мумкин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шаръий далиллар орқали ибодат ва муомалотларда қўлланиладиган ҳукмларни чиқаришга фиқҳ дейилади. Яъни таҳоратни қандай олиш, намозда қандай туриш, закотни қандай қилиш, рўзани қандай тутиш каби масалаларни ўргатадиган илм фиқҳ деб аталади.

Китобни барча «Hilol-Nashr» дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Нашриёт:
«Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2021 йил (2014, 2017, 2018, 2019, 2020)
Ҳажми: 1-жуз 584 бет, 2-жуз 584 бет, 3-жуз 640 бет
Муқоваси: қаттиқ
Нархи: 160 000 сўм

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter