ELTUZ
153K subscribers
851 photos
332 videos
1.1K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @Eltuz_portalibot

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuzreklama
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Андижон шаҳар ҳокимиятида катта ўзгаришлар кутилмоқда

Андижон шаҳрида ҳокимдан тортиб, бошқа раҳбар кадрлар алмашиши кутилаяпти. Бу жараён камбагалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Дониёрбек Улуғбековга нисбатан тергов бошланганидан сўнг жадаллашди.

Шахар хокимнинг ишдан олинишихам Дониёрбек Улугбековни тергов доирасида булаётганлиги хамда ИИВ тақдимномасига асосан, 19 апрель куни шаҳар ҳокимининг аризаси олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан турли маълумотлар ва тахминлар муҳокама қилинмоқда. Расмий баёнотлар эса яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турк поп юлдузи Тарканнинг онаси ўлди.
БЎРИ ЧАҚИРГАН МАЖЛИС ВА БЕОДОБ ОТ ҲАҚИДА ЛАТИФА
Бўрининг қорни тўйди,
Гўшт ҳам тегди жонига.
Эчки, қуён, от, қўйни
Чақирди у ёнига.
Деди: ҳозир тўқ пайтим,
Фойдаланиб қолинглар.
Менга дашномлар айтиб,
Танқид қилиб олинглар.
Қани, бошла, қуёнбой,
Бир эшитай сўзингни.
Ботирсан-ку, бийронбой,
Кўрсатиб қўй ўзингни.
Ўртага чикди қуён,
Авайлаб ўз жонини.
Ўлтирар бўри полвон
Қашлаганча қорнини.
Қуён деди: «Минг раҳмат,
Менда ҳеч шикоят йўқ.
Сиздек олий марҳамат
Соҳиби иноят йўқ.
Мен қулингиз на дердим,
Сизга фидодир жоним...»
Бўри хурсанд ҳайқирди:
— Баракалла, Қуёним.
Бунча ширинсан, оқил,
Чидаш қийин, не дейман.
Ҳозир тўқман, тонгда кел,
Наҳорга сени ейман.
Қуён кетди бош эгиб,
Мунғайганча дилхаста.
Сўнг қўйга навбат тегиб
Минбарга чиқди аста.
Деди: Ҳеч вақт ҳеч бўри
Биздан ҳол сўрган эмас.
Минбар бериб, жой тўрин
Муносиб кўрган эмас.
Бу обрў, бу ҳурматдан
Мен теримга сиғмадим.
Бундай зўр марҳаматдан
Таъсирланиб йиғладим.
Бизлар мўмин, маъқул эл,
Раҳм эт, ўзга не дейман.
Бўри деди: индин кел,
Сени тушликка ейман.
Қўй кўз ёш тўкди баъраб,
Исён қилмади лекин.
Кетаркан маъюс қараб,
«Раҳмат» деб қўйди секин.
У кетгач келди навбат
Узунсоқол эчкига.
Унга тегди таклиф хат
Пайшанба кун кечкига.
Ниҳоят охирги гап
Навбати отга етди,
У бўрини мўлжаллаб
Жағига чунон тепди.
Олов сачраб кўзидан
Бўрида жон қолмади.
Кетганича ўзидан
Қайтиб тура олмади.
Ҳамон унутмас отнинг
Бу ишин ва дер ҳар вақт:
— Мендек демократнинг
Падарига минг лаънат!
Бемаъни мажлисга мен
Икки дунё қайтмайман.
От — беодоб, от ўлсин,
Зиёфатга айтмайман.
Лекин унга тан бериб,
Ичида «қойил» деди.
Қуён, эчки ва қўйни
Айтган вақтида еди.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1988 йил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гапираётган шахс Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Акмал исмли ходимидир.  У ЙҲХБ ходими устидан тушган аризани ёпиш йўлларини муҳокама қилмоқда. Ушбу суҳбатдан Ички ишлар ва прокуратуранинг не қадар коррупция ботқоғига ботганини тасаввур қилса бўлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтдаги ўрта асрлар тузумида яшаётган туман

Ассалому алейкум, ҳурматли Элтуз. Турли давлат идораларига, ҳокимиятга ёздик, ҳеч қандай натижа чиқмагач сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлдик.
26-мартда пойтахтнинг турли туманларида иссиқ сувни ўчириш ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи туманларда сувлар ўчирилиб, яна қайтарилди ҳамки, Юнусобод туманига, айниқса, Бодомзор, Боғишамол кўчаларига ҳануз иссиқ сув қайтарилгани йўқ. Одамлар яна эски даврлардек сув қайнатиб, тирикчилик қиляпти. Болали, қариялари бор хонадонларни ўйламайдими ҳокимимиз? Наҳотки 2 ҳафтадан буён ўз раёнига иссиқ сувни таъминлаб бера олмаса.
Бу ҳам майли, барчаси камдек бугун совуқ сув ҳам ўчди. Одамлар буткул сувсиз, яшаш учун минимал шароитларсиз кун кечирмоқда. Булар 21-асрда Ўзбекистон пойтахтида жойлашган Юнусобод туманида севимли ҳокимимиз Боҳадир Абдувалиев қўл остида бўлмоқда. Ҳокимлик гуруҳларига ҳам, порталга ҳам мурожаат қилдик, на аниқ хабар, на очиқ мулоқот.
Қайси виждон билан одамларни сувсиз қолдирмоқдасиз, мутассадди ташкилотлар? Қаерга мурожаат қилсин одамлар, сувсиз нима қилишсин? Масъул идорада ўтириб, ўз фуқароларингиз тақдирига қандай қилиб бундай совуқ қараб ўтирибсизлар?
Туманимизга иссиқ сув, ҳеч бўлмаса совуқ сув қайтарилишига ёрдам беришларингиздан умидвормиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХОРАЗМДА 682 МИНГ ДОЛЛАРЛИК ИССИҚХОНА “ҲАВОГА УЧДИ” — ПРОКУРАТУРА ЖИНОЯТ ИШИНИ НЕГА ЧЎЗМОҚДА?

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида жойлашган «PERFECT BEST HOUSES» МЧЖ номли хўжалик юритувчи субъект 2021 йили  “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Хоразм минтақавий филиалидан 682 500 АҚШ доллари миқдорида кредит олган. Режага кўра, бу маблағ гидропоника усулида қуриладиган замонавий иссиқхона учун сарфланиши керак эди.

Аммо ишончсиз лойиҳа ва амалга ошмаган қурилиш туфайли на иссиқхона тайёр, на пул қайтган. Қолаверса, банк ҳеч қандай тўлов олмаган, кредит тўлиқ қайтарилмасдан қолган.

Иссиқхонанинг ҳозирги ҳолати “оддий устунлар ва полителен қопламадан” нарига ўтмаган. Хужжатларда эса замонавий, тўлиқ жиҳозланган гидропоника қурилмаси кўрсатилган.

Қаллоблик бор, лекин жавобгар йўқ

2022 йил 23 ноябрь куни мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Аммо тергов шу кунга қадар якунланмаган. Сабаб нима? Жамоатчиликнинг сўзларига қараганда, иш Хоразм вилояти прокуратурасидаги маълум мансабдор шахслар таъсири остида атайлаб чўзилаётган бўлиши мумкин.

“Хитойликлар мени алдади” – раҳбарнинг баҳонаси

Божхона ҳужжатларида ускуналарнинг тўлиқ олиб келингани кўрсатилган. Бундан ташқари, МЧЖ раҳбари банкка ҳам бу ускуналар етиб келгани ҳақида ёзма равишда маълумот берган. Шу асосда банк уларни гаровга олган. Ҳозир эса, худди шу раҳбар ўз оғзи билан: “Хитойликлар мени алдади, ускуналар тўлиқ келмади”, деб жавобгарликдан қочишга уринаётир.
Бу ҳолатда очиқ-ойдин молиявий манипуляция, давлат маблағини ўзлаштириш, ва терговга таъсир ўтказиш ҳолатлари бор.

Мазкур ҳолат нафақат давлат маблағининг талон-тарож қилиниши, балки тизимдаги шаффофлик, жавобгарлик ва қонун устуворлиги ҳақида ҳам жиддий саволлар туғдиради. Қонундаги жавобгарлик нормалари амал қилармикан?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ELTUZ pinned «»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ кон металлургия комбинатидаги Энтер энжинееринг ходимлари ишни тўхтатиб ойликларини талаб қилишмоқда!
Лекин катталар яна оддий ишчиларни алдаб ойлик беришмаяпти.

Ушбу ҳолат бугун 2025-йил 21-апрел куни видеотасвирга олингани айтилмоқда! Тегишли ташкилотлар назоратга олиб расмий муносабат билдиришларини сўраб қоламиз.
ЯНГИБОЗОР ШИФОКОРЛАРИ НОЎРИН ПУЛ ЙИҒИМЛАРИДАН БЕЗОР


Мурожаатимиз Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовга етиб боришини истаймиз.


Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида аҳвол ўта оғир. “Коррупцияга қаршимиз”, деб катта қилиб баннерларга ёздириб қўйган.


Аммо пул йиғимлари тўхтай демайди. Яқинда вилоят СЭС келиб штраф урди. Уни тўладик. 100 мингдан. Урганчда Наврўз байрами дастурхони учун ҳам биздан 40 мингдан пул йиғишди. Тадбирларга пул ажратилмайдими ё барча тўловлар Янгибозор касалхонаси чекига тушганми?


Буям етмагандек, бош шифокор ўринбосари номига келган штрафни ҳам тўлаттиришяпти. Кўчадаги ҳожатхона таъмири учун ҳам  пул йиғдик. Бунисига нима дейсиз? 15 минг сўмдан.


Ҳали бу ҳаммаси эмас. Ерга ишлов бериш, арча кирган дарахтларга шакл беилгани учун ҳам 70 мингдан бердик. Бу суммаларни берганимизни чеки бўлмагани боис исботлаб бера олмаймиз. Ўзимиз, бола-чақамизга пул қоладими-йўқми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ БАНКИ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАР КРЕДИТИНИ ЁПИШГА МАЖБУР

Наманган вилояти Уйчи туманидаги Халқ банки филиалининг ходимлари фуқаролар кредитини ундиролмаса зарарни ўз чўнтагидан қоплайди.

Филиал директори Ибрагимова Розия ходимларни уйма-уй юриб кредит ундиришга мажбурлаб, ўғри деб ҳақорат қилмоқда. Банк ходимлари ишдан айрилиб қолмаслик учун бир амаллаб кредитларни ёпяпти. Лекин бу талон-торож қачонгача давом этади?

Иддаоларга кўра, барчани ўғри деб ҳақоратлайдиган Розия Ибрагимова бироз аввал банкдан 7.000 доллар нақд пул олиб чиқаётганда қўлга тушган.

«Бу ўғриликни Розияхоннинг таниш акахонлари босди-босди қилиб юборди», дейди филиал ходимлари.

Халқ банки фуқароларга кредит тарқатиб маблағни ўз ишчиларидан ундирса, бундай кўзбўямачиликнинг нима кераги бор? Халқ банки, тўғридан-тўғри ўз ходимларингизга кредит ажратсангиз бўлмайдими?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️МИРОБОД СУДЯСИ МАСТ ҲОЛАТДА АВТОМОБИЛ УГОН ҚИЛДИ

Суд тозалигини таъминлаши керак бўлган амалдор жиноят содир қилиб, бутун тизимга доғ туширди!

Ўтган пайшанба, яъни 17 апрел куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси Раҳмонов Рустамжон, икки нафари шериги билан биргаликда “Жигули” баридан қаттиқ маст ҳолда чиқиб, Мирзо Улуғбек туманида нотаниш фуқаронинг ўт олиб турган автомашинасини ҳайдаб кетган. Бу ҳақда Элтузга Ички ишлардаги ишончли манбалар хабар бермоқда.

Олиб қочилган автомобил эгаси 02 рақамига қўнғироқ қилган, тезкор наряд ходимлари жиноят устида етиб келганда эса Раҳмонов уларга фаол қаршилик кўрсатиб, наряд автомашинасининг олд лобовойини синдирган!

Рустамжон Раҳмоновнинг судялигидан бехабар ички ишлар ходимлари уни Яшнобод туманидаги ГОМ (ИИБ) да бир сутка ушлаб турганлар. Миробод туман суди раиси Содиқов Сардор ушбу ҳодисадан хабар топиб, 18 апрел куни шахсан ГОМга бориб, ҳамкасбини олиб чиқиб кетган. Ҳозирда у  ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда ишни "бости-бости" қилишга уринмоқда.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан расмий баёнот йўқ, аммо ички манбалар ишни ёпишга интилиш кучайгани қайд этмоқда.

Элтуз барча тегишли идораларни бу ишни жамоатчилик назорати остида адолатли тергов қилишга чақиради. Тизимдаги бундай ҳодисаларни яшириш уринишлари, фақат халқ ишончига зарар келтиради!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУХОРО ИЧКИ ИШЛАРИДА ТОЗАЛАШЛАР

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан:

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи,

Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи,

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи,

Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи

яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи,

Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРҒОНАДАГИ СОЛИҚ ХОДИМЛАРИ: "ХИЗМАТ САФАРИ ПУЛИ ТЎЛАНМАЯПТИ"

Элтуз таҳририятига Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ходимлари томонидан келган жамоавий мурожаатни эълон қиламиз. Мактубда ходимларнинг хизмат сафари харажатлари қопланмаётгани ва бу ҳолат бухгалтерия бўлимдаги масъуллар сабаб юзага келаётгани таъкидланади.


Ассалому алайкум, Элтуз ижодий жамоаси.

Аввало сизларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Элтуз орқали кўплаб адолатсизликларга қарши чиқилмоқда ва бу биз, оддий давлат хизматчилари учун катта маънавий таянч бўлмоқда.

Биз – Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ходимлари – бу гал яна бир муаммо билан мурожаат қилмоқдамиз. Бизнинг мурожаатимиз бошқарманинг бухгалтерия бўлимига оид.

Йил бошидан бери хизмат сафари учун сарфланган харажатларимиз қопланмаяпти. Бу хизмат сафари расмий буйруқлар асосида амалга оширилган бўлиб, уларнинг харажатлари қонунан тўлаб берилиши шарт. Аммо бугалтерия бўлими бу маблағларни тўлашни пайсалга солмоқда ёки рад этмоқда.

Айни пайтда умумий қарз миқдори 150 миллион сўмдан ошган. Бу ҳолат ходимларнинг ишга бўлган ишончи ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бошқарма раҳбарига қарши эмасмиз — у адолатли ва тиниқ инсон, аммо баъзи бўлим бошлиқлари ўз мансабига нолойиқ эканини афсус билан қайд этамиз.

Биз ушбу масала Қўмита Раиси ва тегишли идоралар томонидан назоратга олиниб, хизмат сафари харажатларини адолатли тўлаб беришларини талаб қиламиз.

Бизга бошқаларнинг ҳаққи керак эмас. Фақат ўз чўнтагимиздан қилинган харажатларнинг қопланишини истаймиз.

Эътиборингиз учун ташаккур.
Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ходимлари номидан.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИРДАРЁДА ҚОНУН ЧЕТДА, ТОПШИРИҚ БИРИНЧИ: МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ВАКОЛАТИ ТУГАМАСДАН САЙЛОВГА МАЖБУРЛАНМОҚДА

Сирдарё вилоятида “Фуқаролар йиғини сайлови тўғрисида”ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилаётгани ҳақида маҳалла раислари номидан Элтуз таҳририятига мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги — хусусан, қонуннинг 10-моддаси — фуқаролар йиғини раиси сайлови сайлов ваколати тугаган тақдирда ва белгиланган муддатларда ўтказилиши лозимлигини қатъий белгилайди. Аммо Сирдарё вилоятидаги ҳолат бундан кескин фарқ қилмоқда.

Вилоятдаги маҳаллалар уюшмаси бошқармаси раҳбари У. Хатамов, мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, ҳозирги раисларнинг ваколати тугамаган бўлса-да, уларни сайловда қатнашишга мажбурламоқда. Қонун бузилаётгани ҳақида уқтирилганда эса, у бу ўзининг эмас, "Қаҳрамон Қўчқоровичнинг топшириғи" деб жавоб қайтарган.

Бундан ташқари, мурожаатда яна бир жиддий масала кўтарилган: маҳаллий раҳбарлардан ҳар ой турли "концерт" ва "тадбирлар" учун мажбурий равишда чипталар харид қилиш талаб қилинмоқда. Таъкидланишича, туман ва бўлим раҳбарлари ушбу харажатларни ўз ҳисобларидан тўлашга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳолатлар нафақат коррупцион амалиётларга, балки давлат органларининг қонун устида эмас, шахсий буюруқлар асосида иш юритишига ишора қилмоқда.

Мурожаатчилар: «Қонун устувор давлатда яшаяпмиз, деган гап қаерда қолди? Қонун кучлими, ёки бир раҳбарнинг шахсий кўрсатмаси?»

Мазкур ҳолат “Фуқаролар йиғини сайлови тўғрисидаги” Қонуннинг 10-моддасига зид экани шубҳасиз. Мазкур моддага кўра, фақат ваколати тугаган раислар учун ва камида икки ой олдин белгиланган тартибда сайлов ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, фуқароларнинг ихтиёрисиз мажбурий чипта хариди ёки молиявий босимлар – бу фуқаролик ҳуқуқларининг поймол этилиши бўлиб, ҳеч қандай “юбормасанг ишдан оламан” ёки “бошқарманинг буйруғи” билан оқланиши мумкин эмас.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИШ ҚУРОЛИНИ КАЛТАК ҚУРОЛИГА АЙЛАНТИРМАНГ

Тошкентда ёлланма ишчилар низоси жанжалга айланди. Тўғри болани боқаман деб тирикчтликка чиққан Асланова Эътибор тозалаш ичидаги шеригининг бақир-чақир ва дўқидан безиб уни швабра билан уриб ташлади.

Калтакланган шерик баннисага ётволди. Шундан кейин Эътибор Аслановага зўравон тамғаси ёпиштирилиб суд бўлди.

Суд Эътиборнинг 4 боласи борлигини эътиборга олиб уни жазодан озод этди. Провокацияга учганлар шу аснода шантаж қурбони бўлади. Қиссадан ҳисса шул.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM