Асалому алейкмўм ҳурматли Элтуз.
Ғиждувон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги бўлим бошлиғи Жумаева Ҳидоят тайинлангандан сўнг бу бошлиғнинг тайинланиши кўпчиликга ёқмади.
Бунга сабаб оиласи тинч ва ҳамма нарсаси етарли. Фақат бир айби бор: боғчадаги болаларга бериладиган маҳсулотларни болалардан бошқаси ейишга йўл қўймаяпти ҳамда қандай бўлмасин маҳсулотлар боғчаларга тўлиқ етиб боришини таъминлаяпти. Барча боғча директорларини қонуний ишлашга даъват қилиб келяпти. Қайсидир боғча мудираси ёки маҳсулот берадиган таъминотчи боғчалардаги болаларнинг ҳаққига кўз олайтирса ёки ноқонуний иш қилмоқчи бўлса уларнинг пайини қирқишга ҳаракат қиляпти. Шу жиҳатдан Ҳидоят Жумаева баъзи бир боғча директори ва таъминотчиларга ёқмаяпти. Ҳаттоки, сизнинг мақолангиздан сўнг боғча директорлари билан сўровнома ўтказилди. Натижада бу ҳолат умуман бўлмаганлиги ва маҳсулотлар етарли даражада берилганлиги аниқланди.
Ҳидоят Жумаева 14 апрелдан ҳозирги кунгача Самарқанд шаҳрида малака ошириш курсларида.
Агарда унинг қонуний ҳаракатлари кимларгадир ёқмаётган бўлса ўша қонун йўлидан юролмаётган баъзи-бир боғча директорию таъминотчилар диққатига:
“Сизлар хоҳлайсизларми хоҳламайсизларми боғчадаги болаларнинг ризқини ейишларингизги Ҳ.Жумаева ва бунга ўхшаган раҳбарлар ҳеч қачон йўл қўймайди ҳамда сизнинг ёлғон маълумотларингизга одамлар ишонмайди”.
Мен сизга фақатгина шу ҳолатларга гувоҳ ҳамда ноҳақликларга чидолмайдиган фуқаро сифатида ушбу мақолани юбордим
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИНФИНБАНК БАНКОМАТИ ПУЛИНГИЗНИ ВАҚТИНГИЗ ВА АСАБИНГИЗ БИЛАН БИРГА ЮТАДИ
Кимга ишониш керак? Давлат тизимигами? Банкоматгами? Ёки кўчадаги обменчигами?
Элтуз обуначиси зарурат юзасидан Инфинбанк банкомати орқали 100 доллар алмаштирмоқчи бўлади. Банкомат долларни “ютди”, лекин сўмни бермади. Ҳа, шунчаки ютиб юборди. Худди лотерея ўйнаётгандек. Бу – бир шахснинг пули эмас, балки у инсоннинг ишончи, вақтини, асабини, кундалик ҳаётини ташкил қилувчи маблағ эди.
У Инфинбанкка телефон қилса: "Ариза ёзинг, душанба куни кўрамиз". Бу гапнинг маъноси: "Ишинг бўлмаса, кут. Биздаги муаммолар олдида сенинг 100 долларинг ҳеч нарса эмас".
Шанба-Якшанба кунлари ҳеч ким жавоб бермайди. Банкомат бўлса ишлаб турибди — одамларнинг пулини “ўзлаштириш”да давом этяпти. Бу масалага масъул ходимларчи? Йўқ. Дежур ходим ҳам йўқ.
🔴 Энди тасаввур қилинг: ўша 100 доллар сизнинг охирги пулингиз бўлса нима қиласиз? Ҳеч нимангиз қолмаган. Кўчадаги обменчига ишонмасдан, “давлат банкомати”га ишонгансиз. Натижа: душанбагача “сабр қил” деган муомала.
Қани масъулият? Нима учун шанба-якшанба кунлари банкомат ишлаяпти, лекин у билан ишлайдиган одам ишламайди?

МИБ ХОДИМЛАРИ МУРОЖААТИ: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН БИЛАН ЭМАС, БУЙРУҚ БИЛАН БОШҚАРИЛЯПТИ
Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!
Ушбу мурожаат орқали биз – Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг Тошкент вилояти бошқармаси туман ва шаҳар бўлимларида фаолият юритаётган қатор ходимлар, тегишли давлат идораларидан амалий кўмак сўраймиз.
Муаммо: дам олиш кунларида мажбурий меҳнат
Тизимда кузатилаётган энг жиддий муаммолардан бири – шанба ва якшанба кунлари ходимларнинг мажбурий равишда ишга жалб қилиниши, бу ҳолат расмий фармойишсиз амалга оширилиши ва қонунчиликда белгиланган қўшимча тўловларнинг умуман берилмаслигидир.
Қонунга мувофиқ, дам олиш кунлари ишга жалб қилиш фақат махсус буйруқ асосида амалга оширилиши ва икки баравар иш ҳақи тўланиши керак. Аммо амалда бу нормаларга амал қилинмаяпти.
Шанба ва якшанба кунлари, айниқса бюро раҳбари томонидан текширувлар амалга оширилиши арафасида, ходимлар эрталаб соат 8:00 дан ишга чақирилаяпти. Бунинг учун ҳеч қандай расмий ҳужжат, буйруқ ёки фармойиш тақдим этилмаяпти. Бўлим раҳбарлари томонидан оғзаки кўрсатмалар асосида ходимлар иш жойида бўлиши кераклиги қатъий талаб қилинмоқда.
Иш вақти меъёрлари системалик равишда бузиляпти
Айрим ҳолатларда ходимлар кунлик иш вақтини анча узайтирган ҳолда – 09:00 дан 23:00 гача ишламоқда. Бу меҳнат муносабатлари соҳасидаги амалдаги қонун нормаларига тўғридан-тўғри зиддир.
Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган нормаларга кўра, узоқ ишлаш фақат ходимнинг розилиги асосида ва тегишли компенсация тўловлари билан амалга оширилиши мумкин. Аммо мазкур ҳолатларда ходимларнинг розилиги сўралмайди ва ҳеч қандай қўшимча ҳақ тўланмайди.
Натижада – тажрибали ходимлар тизимни тарк этмоқда
Бундай меҳнат шароити натижасида, фидокорлик билан ишлаб келган кўплаб ходимлар хусусий секторга ўтиб кетмоқда. МИБ тизимида эса ёш ва етарли тажрибага эга бўлмаган кадрлар сони кўпаймоқда. Бу эса фуқаролар билан ишлаш сифатининг пасайишига ва ижро жараёнларининг сустлашишига олиб келмоқда.
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевдан илтимос:
Ушбу мурожаатни эътиборга олишингизни, мазкур тизимдаги қонунбузар ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришингизни ва МИБ раҳбарияти фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказишингизни сўраймиз.
МИБ – давлатнинг юзи. Лекин бу юз халқ олдида фақат адолат ва инсоф билан кўринади. Ходимлар қул эмас. Улар ҳам инсон, ота-она, фарзанд ва жамият аъзоси. Меҳнат ҳуқуқлари таъминланмаса, адолат талаб қилиш – мазахга айланади.
Эҳтиром билан, МИБ тизими ходимлари

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тепадагилар билганини қилади... Қушлар бекорга осмонда чичмайди...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллиардер Эмин Агаларов миллионлаб доллар сармоя ётқизиб Чорвоқни туризм марказига айлантирмоқчи. Sea Breeze Uzbekistan Чорвоқ сув омбори соҳили бўйлаб жойлашган 570 гектар майдонда барпо этилади ва у турар-жой мажмуалари ва виллалар, меҳмонхоналар ва апарт-отеллар, дам олиш ҳудудлари, жиҳозланган пляжлар, спорт майдончалари, ресторанлар, дам олиш ва соғломлаштириш инфратузилмасини ўз ичига олади. Лойиҳа сув спорт турлари, гольф майдони ва яна кўплаб йўналишларга алоҳида эътибор қаратади. Анталия ва Аланияга чопган руслар энди Чорвоқда қўним топишади. Қишда Амирсой, ёзда Чорвоқ....
ЗОИР МИРЗАЕВ ПРЕЗИДЕНТ ЎТМАГУНЧА КЎПРИКНИ ТАЪМИРЛАМАЙДИМИ?
Бу Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Қўшёғоч маҳалласи ҳудудидан Қўйи Чирчиқ, Оққўрғон, Бўка туманларига ўтувчи асосий автомобил йўлининг Қорасув дарёсидан устидан ўтган кўприк.
Қарийб бир ойдирки, йўл ёпилган. Сабаби кўприкнинг бир қисми қулаб тушган.
Аҳоли бир неча чақирим узоқликдаги айланма йўлдан қатнашга мажбур бўлмоқда. Айланма йўл ҳам абгор аҳволга келган, аҳоли қатнов қийинчилигидан норози.
Афсуски кўприкни таъмирлашга масъул раҳбарларнинг парвойи фалак. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳам ўзини пиар қилиш билан овора. Ўзлари юрадиган йўл бўлмагач, вазият билан ишлари ҳам йўқ.
Гўё, бу йўлдан қачонки давлат раҳбари ўтсагина таъмирланади.
💬 Telegram |📱 Facebook |
🐦 Twitter |📱 Instagram | ▶️ YouTube
Бу Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Қўшёғоч маҳалласи ҳудудидан Қўйи Чирчиқ, Оққўрғон, Бўка туманларига ўтувчи асосий автомобил йўлининг Қорасув дарёсидан устидан ўтган кўприк.
Қарийб бир ойдирки, йўл ёпилган. Сабаби кўприкнинг бир қисми қулаб тушган.
Аҳоли бир неча чақирим узоқликдаги айланма йўлдан қатнашга мажбур бўлмоқда. Айланма йўл ҳам абгор аҳволга келган, аҳоли қатнов қийинчилигидан норози.
Афсуски кўприкни таъмирлашга масъул раҳбарларнинг парвойи фалак. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳам ўзини пиар қилиш билан овора. Ўзлари юрадиган йўл бўлмагач, вазият билан ишлари ҳам йўқ.
Гўё, бу йўлдан қачонки давлат раҳбари ўтсагина таъмирланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ЎЗМИЛЛИЙБАНК” РИШТОН БХМДА 12 ЙИЛЛИК РАҲБАРЛАР ВА ТУГАМАС ЙИҒИМЛАР
Ассалому алайкум, Элтуз канали ходимлари. Халқ дардини ёритиб, чарчамай иш олиб боряпсизларми? Сизларга “Ўзмиллийбанк” АЖ Риштон филиали (БХМ) ҳақида шикоят йўлламоқчиман.
Бу ердаги раҳбар ва унинг биринчи ўринбосари қарийб 12 йилдан буён ўз лавозимини эгаллаб келмоқда. Шундан буён банк ходимлари доимий босим ва адолатсизликка дуч келишмоқда.
Ходимлардан турли баҳоналар билан доим пул йиғилади — ишчи ўрнига қабул қилиш учун алоҳида, текширувчилар келганда “зиёфат” учун яна алоҳида, ҳатто жарима келса ҳам, унинг пулини раҳбар эмас, оддий ходимлар тўлайди.
Банк биносини ҳам раҳбар ўз манфаати йўлида ишлатади. Бино олдидаги ер майдонини ўзиники қилиб олган, ўша ерга уланган сув ва электр ҳам банк ҳисобига тўланади. Бу ерда инкассаторлар ва ёнғин ўчирувчилар учун кириш жойи қолмаган. Яқинда ҳожатхонада ёнғин чиққанида, ёнғин ўчирувчилар бинога кира олмади.
Шанба-якшанба кунлари ҳам оддий ходимларни тинч қўйишмайди. Аммо раҳбар ва унинг биринчи ўринбосари қариндош бўлиб, уларнинг икки жияни ҳам шу ерда ишлайди. Улар дам олиш кунлари ишламайди, бошқалар эса мажбурий равишда ишга чақирилади.
Ҳар ойнинг 15-санаси яқинлашганда, муддати ўтган кредитларни ходимларга “бўлиб бериш” амалиёти бошланади. Ҳа, ишимиз шу бўлса ҳам, ҳар куни йиғилиш ўтказилиши, бировларнинг қарзи учун кундалик танбеҳ эшитиш — бу энди меъёрдан ошиб кетди. Ҳар ой охирида, агар қолдиқ қарз қолса, бошқа одам олган кредитни ходимнинг маошидан тўлашга мажбурлашади.
Савол: Бу раҳбариятни текширадиган ташкилот борми? Агар бор бўлса, нима учун шундай ҳолатларга кўз юмилаяпти?

КАЛТАКСЕВАР ХОТИННИ СУД ҚУТҚАРОЛМАЙДИ
Сурхондарёда 33 яшар эркак хотинини ўласи қилиб урди. Жанжал рўзғорда озиқ-овқат қолмаганидан келиб чиққан. Хотин эрига уйда овқатга маҳсулот йўқлигини айтгач эркакнинг кўзи қонга тўлиб уни урган.
Оғир тан жароҳати олган хотин 2 боласини етаклаб энасиникига кетиб қолди. Лекин судгача эр-хотин топишиб олди, аёл «кўз очиб кўрган эри»ни кечирди – суд овора бўлгани қолди.
Уронғич эр бир йил аҳлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланади. Иннанкейин хотинини кўринмайдиган жойларига уриб-туртиб юраверади.

«Я БУДУ ЖИТЬ ВОРОВСКОЙ» – ЁШЛАР ОРЗУСИ ШУМИ?
Муқаддам икки марта судланиб «кўча брат» образида қолиб кетган 20 яшар йигитча бу сафар жиддий ишкалга қўл урди.
Кибри бўйидан баланд бўлган Махмуджонов Самандар Жамшид ўғли дўстининг сал тўнғиллаган овозини кўтаролмади. Жеркиш оҳанги Самандарнинг нафсониятига тегиб дўстини чавақлаб ташлади.
Тўрт марта пичоқ еган А.Йўлдошевнинг жони қаттиқ экан, энасининг дуолари билан омон қолди. Махмуджонов Самандар пушаймонман деб йиғлади, лекин Тошкент шаҳар суди кўз ёшларга ишонмайди. Ҳаваскор кўча боласи 10 йилга кесилди.
Қамағда, энди у «воровской» ашулаларда тараннум этиладиган турма романтикасидан тўйиб баҳра олади.

“КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРНИ ЖАРИМАГА ТОРТИШГА ҲАҚЛИ...”
“Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкилотларни жаримага тортиб тўғри қилади. Кўп ташкилотлар Ўзбекистонда коррупциялашган. Таниш-билишчилик, ошна-оғайиничилик, уруғ-аймоқчилик ёки йўлини топиб, пул бериб ишга кирилади. Мен шу ҳолатнинг гувоҳиман.
Қўлимда Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирининг имтиёзли дипломи (5 йиллик ўқув дастури бўйича) бор. Лекин бакалавр (4 йиллик ўқув дастури) даражасидаги ишга киролмайман. Бунинг ҳаммасига сабаб ташкилотлардаги илдиз отиб кетган непотизм, коррупция.
Бўш вакант лавозимларга йўлланма билан борсам ҳам кадрлар бўлимининг ёлғон гаплари асосида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг йўлланма берган бўлимларига жавоб ёзилиб, ташкилот раҳбари учрашмасдан ишга кирувчи билан хатга имзо, муҳр қўйиб бермоқда.
Ташкилотларда яхши иш ўринлари таниш-билишлар орасида тақсимланади. Маъқул кўрилмаганларигина эълонга берилади. Давлат корхоналаридаги иш жойларига билим ва тажрибага асосланиб ишга қабул бўлмаётганининг гувоҳи бзлиб турибман.
Шунинг учун меҳнат инспекторлари ташкилотларни жаримага тортишига асос бор деб ҳисоблайман”.

АДОЛАТ ҚАЧОН ХАЛҚ ТОМОНДА БЎЛАДИ?
Прокуратура халққа ҳеч қандай ёрдам бермайди. Фақат вақтингиз кетади. Ноҳақликлар кўп. Мурожаатчилар ишнинг адолатли ҳал этилмаётганидан хуноб.
Прокуратура амалдорга нисбатан чораларни қонундагидек кўрмайди. Иложи борича амалдорларни айланиб ўтиб мурожаатчиларнинг ўзини айбдор қилишга интилади. Текширувлар мурожаатчиларнинг иштирокида ўтказилмайди.
Улар ташкилот раҳбарини ҳимоя килиб маълумотнома ёзишади. Маълумотномани эса шикоятчидан яшириб, прокуратура маьлумотномаси асосида ишни ёпишади.
Мен шундай адолатсизликлар туфайли 1,5 йилдан буён қизил дипломим бўла туриб ишсизман. Нўноқ, билимсиз, тажрибасиз одамлар менинг соҳам буйича мансабда ўтирибди. Бунга нима дейсиз?

ЯНГИОБОДДА ХЎРОЗ ЖАНГИ ВА ОЧИҚ ҚИМОР
Элтуз таҳририятига Янгиқўрғон МФЙ, Толариқ кўчаси аҳлидан норозилик мурожаати келиб тушди. Унда фуқаролар ўз маҳаллаларида йиллар давомида давом этаётган, давлатнинг барча органлари сукут сақлаётган, лекин жамият учун жиддий таҳдидга айланган манзара — хўроз уриштириш ва очиқ қимор ҳақида сўз юритишган.
Бу ерда гап шунчаки хўрозлар уриштирилаётгани ҳақида эмас. Бу ерда гап инсонлар ҳаёти хавф остида қолаётган, болалар қонли манзараларга гувоҳ бўлаётган, жамоат хавфсизлиги эса назоратсиз қолган ҳудуд ҳақида кетмоқда.
“Қон тўкилиши керакми?” деган савол куппа кундузи қулоғимиз остида жарангламоқда
Мурожаатда ёзилишича, Тошкент шаҳрининг Янгиобод ҳудудидаги кенг, очиқ, дарахтзор ерда ҳар ҳафтада бир неча марта хўроз жанги ташкил этилади. Бу — “шахсий хоббиси” бўлган икки инсоннинг ермаги эмас. Бу — оммавий йиғилиш, пул тикувчи “фанатлар”, бангилар, ароқхўрлар, қўшни маҳаллалардан ташриф буюрувчи қиморбозлар учун махсус тадбир.
Бу ерда “жанговар тайёргарлик” бор. Хўрозлар ўртасида “ҳақиқий” кураш ташкил этилади, ютувчи учун эса албатта пул тикилади. Ҳар бир жанг “қон билан” тугайди: Патлари юлинган хўрозлар қонга беланиб, ётиб қолишади. Бу манзарани болалар ҳам кўришмоқда. Улар учун бу бугун — “ўйин”. Эртага эса - “одат”га айланади.
“Қиморбозлардан қўрқамиз, милиция эса қарамайди”
Фуқароларнинг сўзларига кўра, маҳалла аҳолиси хўроз уриштиришлардан безиб қолган, аммо чорасиз. Сабаби оддий: ушбу “жанговар фанатлар” кўп ҳолатларда агрессив, ичкилик ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлишади, уларнинг орасида муросага келмайдиган, жанжал чиқарадиган шахслар бор.
Маҳалла раҳбарлари бу ерга назар ташламайди, ички ишлар ходимларига эса бир неча марта мурожаат қилинган, аммо натижа йўқ. Келишмайди. Келишса ҳам — кўрмагандек кетишади. Бу муносабат жамоани узоқ кутувга мажбур қилган: “Кимни чақиришимиз керак? Фақат қон тўкилиб, одам ўлсагина муносабат бўладими?”
“Кундузи, очиқдан-очиқ…”
Айтишларича, бу хўроз жанги “махфий йиғин” эмас. Хўроз жанги тун пайти эмас, куппа кундузи уюштиришади. Янгиобод бозорига келган мижозлар шовқинни эшитишади. Лекин ҳеч ким чора кўрмайди. Бу — маиший зўравонликка кўникма ҳосил бўлганига бир мисол.
Қонун қаерда?
Юртимизда айрим вилоятларда хўроз уриштириш қимор тури сифатида фош этилган, айбдорлар жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлар бўлган. Лекин бу — пойтахтда амал қилмас экан, шекилли. Чунки бу ерда “ЮТҚАЗГАН СОҚОЛЛИЛАР” жанжал кўтаришади. Ит ҳам ҳуркидиган одамлар билан ким ҳам тенг бўлади.
Элтуз хулосаси
Бу — оддий шикоят эмас. Бу ҳодиса жамиятимиздаги яна бир мураккаб жараённи кўрсатади: қонунсизлик, қўрқув ва расмийларнинг ҳали ҳам «хавотирга ўрин йўқ» деган баҳонаси.