ELTUZ
156K subscribers
1.26K photos
449 videos
1.54K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @Eltuz_portalibot

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuzreklama
Download Telegram
ТОШКЕНТДА ГУМОНЛАНУВЧИ ЖИНСИЙ АЪЗОЛАРИНИ КУЙДИРГАН ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ ҚАМАЛДИ

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида фуқарони қийноққа солиб, жинсий аъзоларига шикаст етказган ИИБ ходимлари озодликдан маҳрум этилди. Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди қароригa кўра, асосий айбланувчи – ИИБ мулозими 8 йилга, икки тергов ёрдамчиси эса 5 йилу 6 ойга қамалди.

Айбланувчилар фуқаро К.А.ни ерларни ноқонуний эгаллашда гумон қилиб, иш жойида сўроқ қилган. Бу жараёнда унинг жисмоний ва руҳий ҳуқуқлари қўпол равишда бузилган.

К.А. ўз баёнотида милиция ходимлари уни қўли кишанланган ҳолда хонага олиб киргани, бошига полиэтилен пакет кийгизиб, скотч билан ўраб, нафасини тўсгани, электрошок ва дубинка билан қийноққа солганини билдирган. Шунингдек, унинг соқоли ва жинсий аъзоларини зажигалка билан куйдирганини маълум қилган.

Тиббий экспертиза хулосалари жабрланувчига жисмоний ва психик қийноқлар қўлланилганини тасдиқлаган. Суд жараёнида бошқа жабрланувчилар ҳам ички ишлар ходимлари уларга ҳам ўхшаш қийноқлар қўллашганини сўзлаб берганлар.

Бош прокуратура ишни назоратга олган. Ҳарбий прокуратура томонидан олиб борилган текширувларда ИИБ ходимлари томонидан бундай ҳолатлар олдин ҳам содир этилгани маълум бўлди. Милиция хонасидан қийноқ учун мўлжалланган ускуналар, махсус сейфдан эса жинсий тажавузда қўлланадиган воситалар топилган.

Айни вақтда мазкур иш бўйича қўшимча жазолар тайинланиши мумкин. Прокуратурага ушбу масала бўйича яна 5 нафар фуқаро, шу жумладан 3 нафар ўсмир йигит, расмий шикоят билан мурожаат қилган. Барча аризалар ўрганилмоқда. Барча ишлар Бош прокуратура назорати остида қолмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНДИ ХУРСАНДМАН! ЭЛТУЗ ХАБАРИ ОРТИДАН...
"ЎЗБЕКИСТОН 24" ТЕЛЕКАНАЛИДА КАДРЛАР ТАНАЗЗУЛИ

"Ўзбекистон 24" телеканали бугунги кунда мамлакатнинг энг нуфузли ахборот манбалари қаторида туради. Аммо канал ички муҳити ҳақида ҳақиқатни айтиш вақти келгандек. Оммавий ахборот воситаси сифатида жамоатчилик олдида масъулиятли бўлган ушбу тузилмада шунчаки ахборот эмас, балки шахсий таъсир, гуруҳбозлик ва манфаатлар тўқнашуви етакчи ўринни эгаллаб бормоқда.

Айни пайтда канални расман Мадамин Сафаров бошқараётгани қайд этилса-да, аслида қарорлар Шунқор Чориев орқали қабул қилинаётгани айтилаяпти. Ким эфирга чиқади, кимнинг матни ўтади, қайси ходим сьёмкага чиқади — барчаси бир кишининг хоҳиш-истагига боғлиқ. Сафаров унинг гапини инкор қилмайди, у кимни ёмон деса, шунинг тақдири каналда ҳал бўлади. Энг хавфлиси – бу шахсий муносабатлар асосида профессионал кадрларнинг четлатилиши.

Ахборот, вилоятлар, таҳлил каби муҳим бўлимларга ҳам ўзининг одамларини жойлаштириб ташлаган. У ерда қандай материал эфирга чиқиши, қайси вилоятдан неча марта кўрсатув олиб келиш мумкинлиги ҳам юқоридаги таъсир доирасига киради. Журналистнинг билим ва тажрибаси эмас, у кимга яқин экани муҳимроқ ҳисобланади.

Масалан, “Таҳлилнома” дастури, бир пайтлар журналистикада фикр ва таҳлил маскани бўлган эди, ҳозирда эса амалиётчилар ва "хўп" дегувчилардан иборат бўлиб қолган. Тажрибали кадрлар эса четлатилган, ёки ўзлари чиқиб кетишга мажбур бўлган. Шу боис, дастур аҳамияти ва нуфузи сезиларли даражада пасайган.

Янги контентлар қандай тайёрланаётгани ҳам тушунарсиз жараёнга айланган. Матнларни журналист эмас, Шунқорга яқин Давлатмурод Мўминов ёзиб беради. Қайси материал қайси соатда кетишини Шунқор назорат қилади. Камералар, техника воситалари ҳам "валломатлар" истаган одамлар орқали тақсимланади. Агар ташаббус кўрсатсангиз — "камера йўқ", "иш йўқ" дейилади. Лекин ўзларининг одамлари бемалол камера билан съёмкага чиқаверади.

Кадрлар масаласи ҳам хавотирли. Каналда ишлайдиганлар орасида “Шунқор истамаса, эртасига ишдан бўшатишади” деган умумий қўрқув бор. Баъзиларда “Сафаров ҳаждан қайтса, яна тозалаш бошланади” деган хавотир ҳукм суради. Бу журналистик муҳит учун умуман хос бўлмаган, репрессив бир муҳитдир.

Шу вазиятда журналистлар на ижод қилиш, на танқидий фикр билдириш имконига эга. "Ўзбекистон 24" сингари давлат телеканалида ички муҳит шунчаки ишчи муносабатлари эмас, балки умуммиллий ахборот хавфсизлиги ва жамоатчилик ишончи билан чамбарчас боғлиқ. Бу ерда ҳар бир кадр танлови, ҳар бир эфирга чиққан материал изчил ўрганилиши керак.

Ҳозирги тизимда эса ахборот учун жавобгарлик эмас, шахсий гап устувор. Бу канални сифатсиз контент ва энг ёмони — касбий ҳалокат сари бошламоқда.

Телевидениедаги масъул шахслардан адолат ва касбийлик мезонларига асосланган, шаффоф бошқарув тизими жорий этилиш талаб қилинади. Ишга тайинланаётган шахслар Шунқор ёки Сафаровнинг "одами" эмас, малакали ва мустақил кадрлар бўлиши керак.

Бу нафақат бир телеканал, балки бутун мамлакат ахборот сиёсати учун синовдир.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАҲАЛЛА ИЧИДАГИ “МАЪМУРИЙ БОСИМЛАР”: ФУҚАРОЛАР ИРОДАСИ ҚАЙДА ҚОЛДИ?

Сирдарё вилоятидан таҳририятимизга келаётган мурожаатлар сони ортмоқда — бу гал гап маҳалла тизимидаги чуқур муаммолар, адолатсиз сайловлар ва инсон қадрини топтаган муносабат ҳақида бормоқда. Фуқароларнинг сўзларига қараганда, сайлов натижалари ҳурматсизликка айланган бир саҳнага айланиб қолган: ким ғолиб бўлиши олдиндан маълум, сайланган раислар эса ишонч эмас, шубҳа билан кутиб олинмоқда. Энг аламлиси, уларнинг инсон сифатидаги қадри ҳам маъмурий босимлар остида эзилиб бормоқда.

Элтузга келган мурожаатда қайд этилишича, Сирдарё вилояти маҳаллалар уюшмаси раҳбари Улуғбек Хатамов туман ва шаҳар бўлим раҳбарларига доимий босимлар ўтказмоқда. Агар маҳалла раиси вилоят ҳокимининг танқидига учраса, у ҳолда мазкур раисни дарҳол ишдан бўшатиш ҳақида оғзаки кўрсатма берилаётгани маълум қилинган. Бу ҳолатда маҳаллий аҳоли томонидан сайланган ва яқиндагина лавозимга киришган, ҳали бир ой ҳам ишламаган фуқаролар йиғини раиси вазифасидан бўшатилмоқда. Ҳолбуки, улар 200-300 нафар фуқаро томонидан овоз бериш орқали сайланган. Агар битта раҳбарнинг шахсий фикри билан фуқаролар иродаси инобатга олинмаса, унда сайловлардан нима маъно бор?

Фуқароларнинг маълум қилишича, май ойида ўтказилган сайловда ғолиб чиққан маҳалла раисларига тўловлар амалга оширилмаяпти. Ҳисоб-китоб ишлари кечиктирилган, маошлар эса бутунлай берилмаяпти. Бу ҳолат фақат ташкилий етишмовчиликми ёки маъмурий жазолаш усулими — аниқ эмас. Аммо маҳаллада ишлаётган инсонлар буни очиқ босим сифатида қабул қилмоқда.

Мурожаатда яна шу нарса таъкидланмоқдаки, маҳалла раисларига уларга тегишли бўлмаган топшириқлар берилаётгани кенг тарқалган ҳолатга айланган. Қурилиш объектларида ишлаётган ходимлардан ҳатто муайян фоизда пул талаб қилинади. Республикадан ажратилган маблағларни маҳаллий раҳбарият ўз эҳтиёжи учун сарфлаётгани тўғрисида ҳам далиллар мавжуд.

Айни вақтда расмийлар томонидан тарқатилган баёнотларда маҳалла раиси сайловлари очиқ, шаффоф ва қонуний асосда ўтказилгани таъкидланмоқда. Аммо жойлардаги вазият ва фуқароларнинг сўзларига қараганда, бу баёнотлар ҳақиқатдан йироқ. Расмий муносабатларда “фуқаролар иштироки юқори бўлди”, “ҳеч қандай қонунбузарлик кузатилмади” каби баёнотлар бериляпти. Унда бўлса нима учун номзодлар охирги соатларда алмаштирилаётгани, айрим сайланган раислар ишдан бўшатилгани ёки пулсиз қолгани — ҳеч ким томонидан изоҳланмаяпти?

Жойлардаги вазиятни ўрганганимизда маълум бўлдики, маҳалла тизими раҳбарлари тинимсиз топшириқларга кўмилган, кўп ҳолатларда ўз салоҳиятига алоқаси бўлмаган вазифаларни бажаришга мажбурланмоқда. Бу вазиятда маҳаллада ишлашга ким рози бўлади?

Таҳририятимиз мазкур ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиб, Сирдарё вилоятидаги вазиятни ўрганиш ва қонуний чоралар кўришга чақиради. Фуқароларнинг овози эшитилиши керак.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОНДА $300 000 ЎҒИРЛАШ — БУ ЖИНОЯТ ЭМАС, ЎЗ УСТИДА ИШЛАШ УЧУН ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

2025 йил 13 май куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала туман жиноят ишлари бўйича суди раиси Ўктам Расулов раҳбарлигидаги мажлисда Азим Бердиев, Амин Акрамов ва Муйсин Эшовга нисбатан ҳукм ўқилди. Судланувчилар жами 300 000 доллардан ортиқ банк кредитини ўзлаштиришда айбдор деб топилди.

Суд уч юз минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирган шахсларга... йўқ, қамоқ эмас. йўқ, мол-мулкини мусодара қилиш ҳам эмас оддий 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинлади. Яъни, “ахлоқий фитнес” — ҳафтада бир марта “бошқа қайтармайман” деб айтиш кифоя.

Энди эса фикр туғилади: “Қани энди банкдан қарз олиб, ишлаб, қийналиб юравермай, ўзим ҳам шундай қилиб кўрсамчи? Бироз ўмараман, кейин судга бориб “узр, хатомни тушундим” десам, бўлди — ахлоқ тузатишга ҳукм этишади ва уйга қайтавераманми?!”

Ўзбекистонга хуш келибсиз: бу ерда телефон ўғирласанг — 10 йилга қамаласан, 300 минг доллар давлат пулларини ўмарсанг — “бундан буён бошқа қилма” деб қўйворишади.

Судьялар эса... ҳақиқий даҳо! Юрист эмас — мотивация тренерлари! Балки, биз учун ҳам курс очишар? Масалан, “Кўкдалада қандай қилиб банк кредитини олиб, қамалмаслик мумкин” — муаллифи: “Давлат судьяси Ўктам Расулов”.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОШ ВАЗИР МАТБУОТ КОТИБИНИ НЕГА ИШДАН ОЛИНДИ?

Бош вазир Матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ишдан олинди, дейишди.

Бир марта узоқ суҳбатлашиб бу йигитнинг нафис адабиëт билимдони эканлигини ўзим учун кашф қилгандим.

Сартр ва Кафка асарларини таҳлил қилиб, Камю мутоаласидан завқ оладиган, модерн ўзбек шеъриятини яхши биладиган замондош.

Матбуот котиблиги бир лавозим. Бир эшик ëпилса, бошқа ўнтаси очилади.

Илонам йилда бир марта пўст ташлаб, тери ўзгартиради. Шоир айтганидек, Бекзот "улуғ манзилга тикканди кўзин, у бош вазир кулбасидан жуда ҳам йироқ”

Арипов ўзидан айбни соқит қилиш учун кимни ва қачон "козёл отпущения" қилишни билади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯШНОБОДДА ҚУРИЛИШ — “BETTER BEST”МИ ЁКИ ТАРТИБСИЗЛИК МАКОНИ?

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги “Better Best” қурилиш ҳудудида ҳар куни можаро: усталар ўзаро ғижжилашади, баъзида жанжал муштлашувга айланиб кетади. Аҳоли эса доимий шовқин, чанғ-тўзон ва хавфсизлик йўқлигидан норози.

Қурилиш назорати қаерда? Масъуллар қаерга қараяпти? Кимдир бу тартибсизликка жавоб берадими?

“Better Best” деган номга муносиб тартиб ва жавобгарлик бўлиши керак!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Роҳат" ҳалқасида яна пробка!

Айни дамда Тошкентдаги "Роҳат" ҳалқасида катта тирбандлик. Ҳеч қандай ЙПХ назорати йўқ. Ҳар бир байрамда шу аҳвол — тизимли муаммога айланди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Корзинка” ёнидаги пиёдалар унутилдими?

Ассалому алайкум, Элтуз жамоаси.

Андижон шаҳридаги “Корзинка” супермаркети олдидаги йўл ҳудуди тўсилиб, пуллик автотураргоҳка айлантирилган. Бу жой хусусийлаштирилган бўлиши мумкин, лекин у ер аввал давлатга тегишли ҳудуд эди.

Энг катта муаммо — пиёдалар учун махсус йўлакча қолдирилмагани. Бу эса катта ноқулайлик ва хавф туғдирмоқда. Ҳеч бўлмаганда пиёдалар ҳақ-ҳуқуқи инобатга олиб, хавфсиз йўлак ажратишсин!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Агробанк ходимлари мижозларнинг номига кредит чиқартиб, пулни еворганлиги айтилмоқда. Ва жабрланувчи машинасини сотиб, тўлашга мажбур бўлган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол дуоси. Олға Ўзбекистон! ЖЧ сари охирги қадам....!!!! Тарихий кун бўлади бугун деб ўйлайсизми? Изоҳларингизни кутамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеп улоқни олиб кетяпти.... Омадини берсин. Элтузга шу аёл аҳволи яхшиланса бўлгани.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАРИХ ЯРАТИЛДИ: ЎЗБЕКИСТОН ИЛК БОР ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА!

Ўзбекистоннинг юраги бугун фақат бир нарсани — унутилмас тарихий ғалабани ҳис қилмоқда. Инсоннинг ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у фақат натижа эмас, балки миллат ифтихори, сабр, меҳнат ва орзунинг шарафли самарасидир.

Шу онларда биз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати финал босқичига йўл олганини фахр, шукроналик ва кўз ёшлари билан кутиб олмоқдамиз.

Йиллар давомида жамоамиз қанча тўсиқ, муваффақиятсизлик ва танқидларга қарамай, орзудан воз кечмади. Қалбдаги ишонч, майдондаги матонат, халқ дуоси —бизни бугунги кунга олиб келди.

Бугун биз фақат ғолиб эмасмиз — биз орзу қилган нарсаларга етишиш мумкинлигини бутун дунёга намоён қилдик.

Бугун фақат БАА стадионида эмас, ҳар бир ўзбекистонлик уйда ватан билан фахрланиш ҳисси бор.

Бугун биз ҳақиқий Жаҳон футболи саҳнасига чиқяпмиз ва бу бошланиши холос!

Элтуз жамоаси барчангизни бу тарихий ғалаба билан табриклаймиз!


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
34 ЙИЛ КУТДИК!
РАССОМ ТУЗ: СТОКГОЛМ СИНДРОМИ

Бир икки кун олдин админстрациядаги сон саноқсиз мулозимлардан бири менга чиқиб, "Ариповни тагига сув кетдими?" деб сўради.

Мен қаердан билай, десам, "сиз муҳтарам Шавкат Миромонович каби ер тагида илон қимирласа биласиз. Тошкентдаги итлар фалокатни сезиб вовуллагани ҳақида ёздингиз-ку," деб қолди.

👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
САРИОСИЁ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ НОГИРОНЛАР ПУЛИНИ ЕБ, ИШ ЖОЙИДА ОРГИЯ УЮШТИРГАНИ ФОШ ЭТИЛДИ

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида шундай жирканч ва манфур воқелик очиқликка чиқдики, бу фақат бир туман ё вилоят эмас, бутун мамлакатни ларзага солиши турган гап.

Элтуз таҳририяти тасарруфига келиб тушган расмий ҳужжатлар, фуқароларнинг ариза ва баёнотлари, видеоёзувлар ва суратлар шуни кўрсатмоқдаки, туман Ижтимоий хизматлар маркази ходимлари давлат томонидан ногиронлар, оғир касаллиги бор беморлар ва муҳтож фуқароларга ажратилган маблағларни ўзлаштириш билан кифояланмай, бу маблағларни иш вақтида ўта ахлоқсиз жинсий маишат ва ёввойи оргияларга сарфлаганлар.

Жабрдийда фуқароларнинг сўзларига кўра, диализга муҳтож беморлар учун мўлжалланган ёрдам пуллари, ногиронлар нафақаси ва бошқа ижтимоий тўловлар айрим ижтимоий хизматчилар томонидан сохта ҳужжатлар орқали ўз пластик карточкаларига ўтказилган. Баъзи ҳолатларда одамлар “бола пули чиқариб берамиз”, “ҳукуматдан нафақа ундириб берамиз” деган ёлғон ваъдалар билан алданган, баъзи ҳолатларда эса улардан “давлат божи” деган баҳоналар билан пора талаб қилинган. Ҳолат шунчалик кенг кўламлики, одамлар бошқа чора қолмаганидан туман ва вилоят раҳбарларига, жумладан Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси раҳбари Муҳиддин Тоғаев номига ариза билан мурожаат қилганлар. Аммо, афсуски, ҳеч қандай аниқ чора кўрилмаган.

Жабрланувчилардан бири — сариосиёлик Дилдора Ўринова ўз аризасида ижтимоий хизматчилар фуқароларни қандай қилиб алдаб, давлат ёрдамини тўловга айлантирганини батафсил ёзади. Унга кўра, “ҳуқуқий йўл билан ёрдам пули чиқариш” баҳонасида одамлардан пора талаб қилинган. Шодимурод Қаландаров эса, ўзининг аризасида, туман маркази ходимаси Мадинабону Азизова ундан 1100 АҚШ доллари ва 3,9 миллион сўм пулни “нафақа чиқариш” баҳонасида талаб қилиб олганини билдирган. Айни мулозима яна ўнлаб фуқаролардан пул ундиргани қайд этилган.

Аммо молиявий талон-торож — фақат айсбергнинг учидир. Асл фожеа — ижтимоий ёрдам ниқоби остида ишлаётган бу шахсларнинг давлат ташкилоти ичида ахлоқсизликни ҳам “иш тартиби”га айлантириб олганидир.

Элтуз таҳририяти тасарруфидаги видеоёзувларда иш жойида ярим яланғоч ҳолда рақсга тушаётган аёл ходималар, хизмат автомобили ичида ҳамкасблар ӯртасида орал секс, иш вақтида мулозимлар орасидаги жинсий алоқаларнинг “оддий” ҳолга айлангани аниқ кўринади. Баъзи ходимларнинг идора ичида порнографик видеолар олгани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. (Видеолар шунчалар тубанки, Элтуз уларни жамоатчиликка тақдим этмасликка қарор қилди.)

Элтуз ахлоқ полицияси эмас. Катталар қай тарзда ҳаёт кечириши — уларнинг шахсий иши. Лекин гап ногиронлар, касаллар, етимлар ва кексалар учун ажратилган давлат пули ҳақида кетар экан, бу маблағларни маишат, фаҳш ва маънавий чиркинликка сарфлаш — на инсофга, на қонунга ва на виждонга тўғри келади. Бу нафақат ахлоқсизлик, балки халқ ўнгида давлатга бўлган ишончни сўндирувчи ҳақиқий жиноятдир.

Бундай можаро фақат бир идоранинг эмас, балки бутун бир тизимнинг маънавий инқирозга учраганидан далолат беради. Агар ижтимоий ҳимояга масъул идоралар шунчалар назоратдан чиқиб кетган бўлса, давлатга душманни четдан излашга ҳожат йўқ.

Элтуз таҳририяти мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва Президент Администрацияси назоратга олишини сўрайди.

Ногиронлар, муҳтожлар, касал ва кам таъминланганлар учун мўлжалланган маблағни ўғирлаб, уни оргияларга сарфлаганлар ишдан бўшатили ва жиноий жавобгарликка тортилиши шарт.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM