Edu.uz
149K subscribers
15.7K photos
3.09K videos
209 files
10.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

🗓 Олий таълим муассасаларидан хабарлар

🔹Қарши давлат университети: Университетнинг филология факультети янги бинога кўчди. Тез кунларда ҳудудда жойлашган 100 ўринли талабалар турар жойи таъмири ҳам ўз ниҳоясига етказилади.

🔹Ўзбекистон Миллий университети: Эндиликда университетнинг “Таэквандо ва спорт фаолияти” факультетида эшитишида нуқсони бор талабалар учун Сурдо таржимон ҳамкорлигидаги маърузалар ўқилади.

🔹Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти: Институт талабалари томонидан Муҳаммад Юсуфнинг «Қора қуёш» достони илк бор саҳналаштирилди

🔹ТДИУ Самарқанд филиали: ректор К.Шарипов университетнинг Самарқанд филиалида талабаларга яратилган шароитлар билан танишди

🔹Гулистон давлат университети: 27 апрель санасидан бошлаб Гулистон давлат университетида дарслар 14 кунга тўлиқ масофавий (онлайн) шаклда давом этади!

🔹 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали: Филиалда "Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий" лойиҳаси бўйича 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🔹Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти: Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан талабалар учрашуви ташкил этилди.

🔹ТДПУ Шаҳрисабз филиали: “Ёшларда миллий қадриятлар орқали интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришнинг замонавий усуллари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

🔹Урганч давлат университети: Профессор Жуманиязов Мақсуд Жаббиевич таваллудининг 60 йиллигига бағишланган Республика илмий-техник анжумани бўлиб ўтди.

🔹Фарғона давлат университети: «Ёш тадбиркор – давлатга кўмакчи» мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда университет раҳбарияти ҳамда ёшлар, банк тизими, меҳнат ва бандлик бошқармаси вакиллари, Ўзбекистон либерал-демократик партияси ходимлари иштирок этдилар.

🔹Тошкент давлат стоматология институти: Институт томонидан 10 та маҳаллалардаги 200 дан ортиқ ёшлар, хусусан, 120 нафар ёшлар спорт тўгаракларига, 100 нафари инглиз ва рус тилини ўқитиш курсига, 40 нафари компьютер саводхонлиги тўгаракларига жалб этилди.

🔹"МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИДА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА" - Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг "Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида ҳудудлардаги маҳаллаларда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож, кам таъминланган ёшлар билан ишлаш бошланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

ОТМдан хабарлар

🔸Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида
бокс бўйича “Тошкент вилояти ҳокими соврини” учун республика мусобақаси бўлиб ўтди.

🔸Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари маҳаллаларда эътибордаги хотин-қизлар, ёшлар муаммоларини ўргандилар.

🔸ТAТУ Фарғона филиали талабалари Қўқон давлат университетидаги “Technoways” марафонида ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этдилар.

🔸Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Россиянинг МОНИКИ институти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

🔸Тошкент давлат транспорт университети талабаси Тошкент шаҳрида қўл жанги спорт тури бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида совринли ўринни эгаллади.

Самарқандда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бошланди.

🔸Жиззах давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

🔸Тошкент тиббиёт академиясида бирламчи тиббий-санитария бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.

🔸Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича ТИҚХММИ Бухоро филиали “Ректор кубоги” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

🔸Жиззах вилоят прокуратураси ва вилоятдаги учта олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔸Навоий давлат педагогика институтига бириктирилган маҳаллаларда ёшлар иштирокида спорт турлари бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

🔸Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг “Илк қадам” номли кўргазмаси очилди.

🔸Урганч давлат университетида "Маданиятлараро мулоқот: тилшунослик, адабиётшунослик, фольклоршунослик ва таржимашуносликнинг долзарб масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

🔸ЎзДЖТСУ талабалари бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритишди.

🔸«Ўзбек нутқ синтезатори» яратилди.

🔸Жиззах давлат педагогика институтида "Ёшлар ойлиги" доирасида уч кунлик талабалар форумига старт берилди.

🔸"ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖЛAНИШ ФОРУМИ" мадҳияси учун шеърлар танлови ғолиби аниқланди.

🔸“Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” фестивалига старт берилди.

🔸Фарғона давлат университети ва Қўқон давлат педагогика институтига ректорлар тайинланди.

🔸Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Йилнинг энг ораста қизи” кўрик танлови ғолиби аниқланди.

🔸Сурхондарё вилоятидаги ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича ТДТУ Термиз филиали директори очиқ кубоги мусобақаси ўтказилди.

🔸Самарқандда 11-13 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивали якунига етди.
#ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

ОТМдан хабарлар

🔸
Таълимдаги ислоҳотлар Навоий давлат педагогика институти мисолида.

🔸Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан Миллий рассомлик ва дизайн институтида тадбир бўлиб ўтди.

🔸Урганч давлат университетида “Ёшлар ҳафталиги” лойиҳасига старт берилди.

🔸Тошкент давлат иқтисодиёт университети рақамлашмоқда.

🔸Қаршида “Талабалар баҳори – 2021” фестивали бўлиб ўтди.

🔸Қўқон шаҳрида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ўтказилаётган "Маънавият фестивали"да ЎДСМИ Фарғона филиалининг "Янги Ўзбекистоннинг ёшлар ансамбли" томонидан "Мақом кечалари" номли концерт дастури ташкил этилди.

🔸Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида адаптив спорт турларини ривожлантириш, инклюзив таълим, фан ва ижтимоий фаолият соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

🔸Ўзбекистон давлат консерваториясида Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда буюк чех композитори Aнтонин Дворжак таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

🔸Навоийда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги тадбирга старт берилди.

🔸Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Аляска Фейрбанкс университети Муҳандислик ва шахталар коллежи ва филиал ўртасида онлайн видеоанжуман ташкил этилди.

🔸Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон халқ артисти Aбдурашид Эргашев 80 ёшга тўлди.

🔸Жиззах политехника институти томонидан Жиззах вилояти 29-сонли Меҳрибонлик уйида “Келажагимиз эгаларига эътибор” мавзусида тадбир ўтказилди.

🔸Гулистон давлат университетида “Янги 2021-2022 ўқув йили ва ўқув жараёнини рақамли электрон тизимга ўтказишга тайёргарлик” ойлиги эълон қилинди.

🔸Самарқанд давлат институтида “Тиббий фаолиятнинг долзарб жиҳатлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

🔸Тошкент давлат техника университетида Олмазор туманидаги 9 та маҳалла ёшлари ўртасида спорт турлари бўйича “Тошкент давлат техника университети ректори кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube