Edu.uz
149K subscribers
15.6K photos
3.08K videos
209 files
10.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#Соҳа_янгиликлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Жиззахда ҳарбий хизматга чақирилганларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш тадбирида иштирок этди.

Учрашувда вазир ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга ОТМга киришда бериладиган имтиёзлар, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини ОТМга ўқишга қабул қилишдаги имкониятларга тўхталиб ўтди.

Ином Мажидов ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни жамиятимизда кечаётган ўзгаришларга мос равишда модернизация қилинаётган олий таълим олиш имкониятидан фойдаланишга чақириб, халқаро стандартлар асосида замонавий мутахассисликларни эгаллашларида, жумладан ҳарбий касб сирларини қунт билан чуқур ўрганишларида муваффақиятлар тилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#Соҳа_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 603-сонли қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интелектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди

Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятини интеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти лавозими жорий этилади.

Илмий консультант Марказга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Марказ директори Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет ректори томонидан лавозимига тайинланади ва озод этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
#Соҳа_янгиликлари

111 та олий таълим муассасасида малакали кадрлар тайёрланади!

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 608-сонли қарори билан Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилди.

Натижада юртимиздаги ОТМлар сони 111 тага етди. Шундан:

91 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
20 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.

Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 19 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_янгиликлари

Ахборот 24 | Контракт нархи ўзгармаслиги маълум қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_янгиликлари

Ахборот 24 |ОТМ ректорлари Тошкент шаҳридаги хорижий университетлар ва инновацион марказлар фаолияти билан танишди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_янгиликлари

Жорий йил 7-8 январь кунлари Тошкент шаҳрида республикадаги ОТМларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_янгиликлари

Фарғона политехника институти жамоасига янги ректор тайинланди, олий таълим тизимининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида олий таълим тизимида мавжуд бўлган камчиликлар қайд этилиб, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.

Жорий йил 18 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Фарғона политехника институти (ФарПИ) ректори сифатида Ўктам Саломовни институт жамоасига таништириш, вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан тизимда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

А.Тошқулов раислигида танқидий руҳда ўтган йиғилишда маълум қилиндики, Фарғона вилоятида жойлашган 7 та олий таълим муассасасида 51017 нафар талаба таҳсил олади, 2002 нафар профессор-ўқитувчи илмий-педагогик фаолият олиб боради. Уларнинг 548 нафари илмий унвонга эга бўлиб, шундан 74 нафари фан доктори ва 474 нафари фан номзоди. Вилоятда илмий салоҳият 27,4 фоизни ташкил этиб, республика бўйича ўртачага (38%) нисбатан анча паст кўрсаткичга эга.

Ҳудуддаги ОТМларнинг халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам талаб даражасида эмас. Жумладан, хорижлик мутахассисларни жалб этиш масаласига деярли эътибор қаратилмаган. Натижада фақат ФарДУ ва ТАТУ Фарғона филиалида таълим жараёнига 1 нафардан хорижлик мутахассислар жалб этилган бўлса, қолган ОТМларда умуман хорижлик мутахассислар мавжуд эмас.

Хорижлик талабаларни жалб қилиш масаласида ҳам (экспорт хизматлари) сезиларли ишлар амалга оширилмаган. Бунинг натижасида Қўқон давлат педагогика институтида атига 5 нафар, ФарПИда 4 нафар ТАТУ Фарғона филиалида 3 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2390

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g