Edu.uz
150K subscribers
15.8K photos
3.12K videos
209 files
10.5K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларга Қўқон ДПИ ректорининг совғалари топширилди

2020/2021 ўқув йилида хотин-қизлар учун ОТМларига берилган грант ўринларининг 4 фоизи миқдорида қўшимча давлат гранти ажратилиши мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида катта имконият бермоқда.

Фарғона вилояти учун ана шундай имтиёз асосида хотин-қизларга 100 та ўрин ажратилган бўлиб, уларнинг 21 нафари Қўқон давлат педагогика институти талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлди.

Институт раҳбарият Фарғона вилоятидан 17 нафар, Наманган вилоятидан 4 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар ушбу имтиёз асосида талабаликка қабул қилинганларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳокимият вакиллари, маҳалла фаоллари иштирокида институт ректорининг табрикномаси ҳамда ўқиш жараёнида фойдаланишлари учун планшет совға қилишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

ТКТИ ректори талабани табриклаш мақсадида унинг хонадонига ташриф буюрди

Президент фармони билан жорий ўқув йилида хотин-қизларимизга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида 940 та ўринли қабул квоталари ажратилди.


Тошкент кимё-технология институтига ушбу имтиёз билан 1 нафар талаба қабул қилинди.

Ушбу талабани табриклаш учун инстут ректори Ботир Усмонов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Хайрулла Пулатов ва институт бошланғич ташкилоти етакчиси Aзизжон Aдҳамовлар Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Мунчоқтепа маҳалласига ташриф буюришди.

Талабага институт раҳбарияти томонидан махсус табрикнома, китоблар жамланмаси ва планшет совға қилинди.

— Бизга яратилган бундай имкониятдан бошимиз кўкларга етди. Келажакда яхши ўқиб, керакли билимларни эгаллаб Юртимиз ривожи учун хисса қўшадиган кадр бўлиб етишишга ваъда бераман – дейди талаба Юлдузхон Ўктамова

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

БухДУ ректори Обиджон Ҳамидов имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларни табриклади

Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ва уларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши учун 2020/2021 ўқув йилида ОТМларга берилган 4 фоизлик давлат грант ўринлари ажратилган эди.

Бухоро вилояти учун шундай имтиёз асосида хотин-қизларга 121 та ўрин ажратилган бўлиб, уларнинг 31 таси Бухоро давлат университетига қабул қилинди.

2020 йилнинг 3 октябрь куни Бухоро давлат университетида ушбу имтиёз асосида талабалик бахтига мушарраф бўлган хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда университет ректори Обиджон Ҳамидов талаба бўлган қизларни самимий табриклаб, уларга келгусида таҳсил олиш жараёнида катта ютуқларга эришишларини, билимли ва юксак малакали кадрлар бўлиб етишишларини тилади. Уларга совғалар ҳамда бадиий китоблар тақдим қилинди.

- Aвваламбор бизга яратилган бундай шароитлар ва имтиёзлар учун Президентимизга раҳмат айтаман,- дейди Музаффарова Нигина. - Мен учун Бухоро давлат университети талабаси бўлиш бу албатта катта бахтдир. Келажакда юртимиз шарафини юксакларга кўтарадиган, халқимизга хизмат қиладиган муносиб фарзанд бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизларни тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йилнинг ўзида республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида талаба бўлишдек бахтга эришди.

Шундай яратилган имкониятдан фойдаланган ёшларнинг 19 нафари Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабасига айланди.

2020 йил 3 октябрь куни институт раҳбарияти Бектемир туманида истиқомат қиладиган Умида Ҳабибуллаева ва Олмазор туманида яшайдиган Фарангиз Равшановаларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.

Ўқув ишлари бўйича проректор К.Хаитов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор М.Ахмедова ва бўлим бошлиғи бўлими А.Худайбердиевлар талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарига мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган шарт-шароит, имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалангани билан самимий муборакбод этди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда институт ректори, профессор Ботир Даминовнинг табрикномасини тақдим этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Тошкент давлат стоматология институти ректори имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган талаба қизларни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йилнинг ўзида республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида талаба бўлишдек бахтга эришди.

Шундай яратилган имкониятдан фойдаланган ёшларнинг 9 нафари Тошкент давлат стоматология институтининг давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабасига айланди.

2020 йил 4 октябрь куни институт раҳбарияти Тошкент шаҳрида яшовчи тўрт нафар талаба хонадонига ташриф буюриб, уларни табриклашди. Институт ректори Нодир Хайдаров Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда табрикнома тақдим этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Навоий давлат педагогика институти ректори қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларни табриклади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

ТДПУ ректори имтиёзли тарзда талаба бўлган хотин-қизларни табриклади

Республикамизнинг турли ҳудудида яшовчи 23 нафар хотин-қиз имтиёз асосида Тошкент давлат педагогика университетига қўшимча квота бўйича давлат грантига қабул қилинди.

Университет ректори Aлишер Умаров ушбу имтиёзнинг илк соҳибаларини, уларнинг ота-оналари ва яқинларини табриклаш учун улардан бир қанчасининг хонадонига ташриф уюштирди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Оҳангарон туманларидан ўқишга қабул қилинган қизлар ректорнинг шахсан ўзидан табрик сўзларини эшитиб, совғаларни қабул қилиб олишди.

- Тангатопди Оҳангарон туманининг энг чекка қишлоқларидан бири. Шунча йўл босиб, ректорнинг ўзи қизимни қутлаш учун хонадонимизга кириб келиши мени жуда тўлқинлантириб юборди. Қизим бахтли бўлса мен ундан икки карра бахтлироқман. Қизим албатта зўр ўқитувчи бўлади, маҳалламиз, қишлоғимиз ва юртимизга ҳали кўп нафи тегадиган фарзанд бўлишига ишонаман, - дейди Фотима Aбдуллаеванинг онаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Тошкент тиббиёт академиясига талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар табрикланди

Янги ўқув йилида 27 нафар хотин-қиз Президент ташаббуси билан жорий этилган имтиёз асосида қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил оладиган бўлди.

Бугун, 5 октябрь куни ТТА раҳбарияти пойтахтлик талабалар Зайлобиддинова Райхона, Усманова Файёза ва Азимова Ноилаларнинг хонадонларига ташриф буюриб, талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарини табриклашди.

Тошкент тиббиёт академияси жамоаси Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда ТТА ректори Лазиз Туйчиевнинг табрикномасини тақдим этдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

ТДЮУ ректори имтиёзли тарзда талаба бўлган хотин-қизларни табриклади

Республикамизнинг турли ҳудудида яшовчи 20 нафар қизлар имтиёз асосида Тошкент давлат юридик университетига қўшимча квота бўйича давлат грантига қабул қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Yangi Davr | Ўзбекистондаги 5 та олий таълим муассасаси хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун очиқ танлов асосида саралаб олинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

Олий таълим муассасалари мактаб таълимини ислоҳ қилишда фаол иштирок этади

Бугун, 31 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари ва филиал директорлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида асосий масала сифатида куни кеча президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган учрашувда берилган вазифалар муҳокама қилинди.

Олий таълим муассасалари базасида мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш имкониятини яратиш, таълим сифатини таъминлаш учун зарур методик базани ишлаб чиқиш ҳамда педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари фаолиятини мактабларга жорий этилаётган янги тизимга мазмунан мослаштириш – асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.

– Мактаб таълимида қандай қандай ўзгаришлар қилинадиган бўлса, аввало, педагогика йўналишларида тайёрланадиган бўлажак ўқитувчиларни бунга тайёрлашимиз лозим, – деди вазир Иномжон Мажидов. – ОТМлар мактабларнинг ўқув жараёнларида фаол иштирок этиши, ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш, ўқитиш методикасини белгилаш, селекция ишларида яқиндан ҳамкорлик қилиши керак. Куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан бу бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2317

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ўзбек тили ва адабиёти йўналишида кадрлар тайёрлаш: Андижон давлат университети

Андижон давлат университетида
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши бўйича бакалаврлар, Ўзбек тили ва адабиёти, Адабиётшунослик, Тилшунослик мутахассисликлари бўйича 40 нафарга яқин магистрлар тайёрланмоқда.

Шунингдек, илмий салоҳиятли кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбек тили ва Ўзбек адабиёти ихтисосликлари бўйича қабул амалга оширилиб, ҳозирда 12 нафар таянч докторант ва 1 нафар докторант, 3 нафар мустақил изланувчилар илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Ушбу йўналишдаги кафедралар илмий салоҳияти 60 фоиздан юқори бўлиб, 10 нафардан ортиқ фан доктори, 30 нафарга яқин фан номзоди ва фалсафа доктори самарали фаолият олиб бормоқдалар.

2020 йилдан бошлаб университет қошида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ўз фаолиятини бошлади:

👉 10.00.01 — “Ўзбек тили”;
👉 10.00.02 — “Ўзбек адабиёти”;
👉 10.00.04 — “Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти”;
👉 10.00.06 — “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимоя қилинади.

2020 йилдан бошлаб университет ҳузурида Ўзбек тилини ривожлантириш маркази очилди.

Бундан ташқари, университет қошида «Таржимашунослик ва луғатшунослик инновация маркази» ташкил этилмоқда. Айни вақтда марказ учун алоҳида бинонинг қурилиш ишлари бошланган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 6 млрд. сўмдан ортиқ.

Мазкур марказни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад луғат ва матн таржимони интеллектуал платформасини яратиш, олий ўқув юртларини арзон ва сифатли босмахона билан таъминлаш, «Сунъий онг» платформасини яратиш ҳамда бошқа вазифалардан иборат.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 129 тага етди

Ҳукуматнинг 2020 йил 2 декабрдаги 762-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди ва юртимиздаги ОТМлар сони 129 тага етди.

Бугунги кунда республикада жами 129 та олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилган:

👉 давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
👉 нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та;
👉 хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 24 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний ОТМлар киритилмаган.

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Андижонда янги ташкил этилган иқтисодиёт ва қурилиш институти иш бошлади

Ҳукуматнинг 2020 йил 26 августдаги 516-сон қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 10 декабрь куни мазкур институт очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси» маблағлари ҳисобидан институт ўқув биноларида жами 2 миллиард 485 миллион сўмлик таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилган.

Жумладан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти учун ажратилган собиқ техникум биносидаги ўқув хоналарини жорий таъмирлашга 2 миллиард сўм, уларни жиҳозлаш учун 485 миллион сўм сарфланган.

Институтда ўқув жараёнлари бошлаган бўлиб, ҳозирда 338 нафар талаба 7 та йўналишда таҳсил олмоқда. Уларга 2 та кафедрада 22 нафар профессор-ўқитувчи сабоқ бермоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

ОТМларда “Рақамли университет” лойиҳаси жорий этилмоқда

Бугун, 17 декабрь куни АОКАда «Олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда масофавий таълимни жорий этиш муаммолари ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида вазирликнинг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер АБДУЛЛАЕВ тизимдаги замонавий АКТни жорий этиш бўйича янгиликлар хусусида маълумот бериб ўтди.

- “Рақамли университет” лойиҳаси доирасида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” (HEMIS - Higher Education Management Information Systems) ишлаб чиқилди. Ушбу ахборот тизими “Маъмурий бошқарув”, “Ўқув жараёни”, “Илмий фаолият” ва “Молиявий бошқарув ва статистика” ахборот тизимларини ўз ичига олади.

Лойиҳанинг «Ўқув жараёни» ва “Маъмурий бошқарув” ахборот тизимларининг дастлабки босқичи 2020/2021 ўқув йилида кредит-модуль тизимига ўтказилган 46 та ОТМда жорий этилмоқда.

Ахборот тизимида ОТМлар педагоглари, бакалавриат, магистратура талабаларига оид маълумотларини (Student Record System) ўзида акс эттиради. Ушбу ахборот тизимида ҳар бир талаба ўзининг профили орқали фанларнинг электрон ресурслари, дарс жадвали, назорат жадвали, давомати ва ўзлаштириши тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти мавжуд.

❗️Ушбу ахборот тизимини жорий этиш орқали 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда талабалар рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журналлари босқичма-босқич бекор қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Соҳа_ислоҳотлари

2020/2021 ўқув йилидан ОТМларда ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 824-сон қарори билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилади.

Қарорда ОТМларнинг молиявий ва академик мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

ОТМлар ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган ОТМ профессор- ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;

таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланади;

ОТМларда ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.

Шунингдек, ҳужжатга кўра ОТМ кенгаши қарори асосида:

➡️ ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий ОТМлар ва илмий муассасаларда стажировка ўтиши ва малака ошириши;

➡️ ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчиларнинг нуфузли хорижий ОТМлар ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

➡️ ОТМ ҳузурида фаолият юритаётган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, жорий ва капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағлар ажратилади.

Мазкур қарор билан ОТМларда ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ушбу низом ОТМларда ўқув жараёнига Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа тизими (European Credit Transfer ans Accumulation System – ECTS) асосида таълимнинг кредить-модуль тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Ахборот 24 | Хотин-қизларни имтиёзли квота асосида ўқишга қабул қилиш.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 130 тага етди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 январдаги ПҚ-4942-сон қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университетининг филиали ташкил этилди. Натижада юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 130 тага етди.

Бугунги кунда республикада 130 та ОТМ фаолияти йўлга қўйилган:

👉 давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
👉 нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та;
👉 хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 25 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний ОТМлар киритилмаган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Факт 24 | ОТМларга жорий этилаётган кредит-модуль тизимининг қандай афзалликлари бор? Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мисолида.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g