Edu.uz
164K subscribers
18.8K photos
4.02K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Маълумот_учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3655-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг базавий лавозим маошлари ўртача 25 фоизга оширилди.

Хусусан, фан доктори илмий даражасига эга профессорнинг иш ҳақи миқдори 38-44 фоиз оширилиб, амалдаги 2 млн. 504 минг сўм ўрнига 3 млн. 460 минг сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3876-сон қарори билан олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдорлари 2019 йил 1 январдан - 20 фоизга ва 2019 йил 1 июлдан - 25 фоизга оширилиши белгиланди.

Ушбу қарорга мувофиқ фан доктори илмий даражасига эга профессорнинг иш ҳақи миқдори 2019 йил 1 июлга келиб 5 млн. 550 минг сўмга етади ёки бугунги кундаги ойлик маоши 2,2 баробарга ошади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Маълумот_учун

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланди.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий (якка), семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилди.

Бунда, маъруза машғулотлари илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилиши лозим.

Маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда олий таълим муассасаси Кенгашининг қарорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, бироқ илмий унвон ва илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#маълумот_учун

2018 йил 1 ноябридан ОТМ талабаларига қуйидаги миқдорда стипендиялар тўланмоқда:

“5” учун 684 минг сўм;
“4” учун 513 минг сўм;
“3” учун342 минг сўм.

Талабаларга стипендиялар “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 апрелда 1339-рақами билан рўйхатдан ўтказилган) асосида берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#маълумот_учун

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг тегишли таълим йўналишларига (фанлар мажмуаси мос бўлган) ҳужжат топшириб, тест синовлари натижасига кўра ўқишга тавсия этилмаган, бироқ тўплаган баллари 68,0 балл (тўлов-контракт учун 56,7 балл) ва ундан юқори бўлган абитуриентлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг олис –Кегейли, Қораўзак ҳамда Тахтакўпир туманларида доимий яшаётган 50 нафар абитуриентлар (25 нафардан давлат гранти ва тўлов-контракт асосида) тегишли тиббиёт таълим йўналишларига талабаликка қабул қилинди.

Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига (фанлар мажмуаси мос ва турдош бўлган) ҳужжат топшириб, тест синовлари натижасига кўра ўқишга тавсия этилмаган, бироқ тўплаган баллари истисно тариқасида 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар ҳисобидан Мўйноқ туманида доимий яшаётган 25 нафар абитуриентлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг тегишли тиббиёт таълим йўналишларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилнди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#Маълумот_учун

Олий таълим муассасалари томонидан жорий йилнинг март-май ойларида халқаро ва республика миқёсидаги 30 дан ортиқ илмий анжуман ва семинарлар ўтказилади.

Мазкур конференция ва семинарларда профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, иқтидорли талабалар ўзларининг илмий мақола ва тезислари билан иштирок этишлари мумкин.

Батафсил: http://edu.uz/uz/pages/conference-and-seminars

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw