Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Абитуриентга_енгиллик

2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бунга имкон берувчи 2021йилги давлат бюджети қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди.
#Абитуриентга_енгиллик

ТДЮУ қошидаги академик лицей битирувчилари ДИҚҚАТИГА!

📜Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида тасдиқланган низомга кўра:

🔸ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқийди;

🔸ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.

🔘 Бунда:

- ТДЮУ академик лицейи битирувчилари ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади;
- Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини 20 июндан бошлаб 5 иш кунида кўриб чиқади (жорий йил учун 21 июндан бошлаб);
- ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан суҳбат комиссияси тузилиб, якка тартибдаги суҳбат 10-20 июль кунлари ўтказилади.

📊 Суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.

📹 Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.

☑️ Натижалар ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.

🚫 ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.

🗓 Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.

#қанийдибизҳамсуҳбаторқалиталабабўлсак😂
#Қабул_2021 | #Абитуриентга_енгиллик

🇺🇿 Eduuz хабар беради: ЎзДЖТСУ ва ​​унинг филиалларига ўқишга топширмоқчи бўлган АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

🔺Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-center” ташкил этилди.

❗️Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-center” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

📞 Ўзбек тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-73-60,
+99899-228-74-60,
+99899-228-75-60

📞 Рус тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-71-60,
+99899-228-72-60

📞 Инглиз тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-72-60

🔰Магистратура бўйича мурожаатлар учун:

+99899-228-79-60

Call-center”нинг иш режими:

🗓 душанбадан шанбагача – соат 8:00 дан 18:00 гача;

🍽 тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

©️ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021 | #Абитуриентга_енгиллик

Тест учун тўлов қилиш муддати бугун 18:00 га қадар узайтирилди. Аммо барча учун эмас

⚠️ Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига кўра касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учтаона тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови орқали бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ белгиланган тўловни амалга оширмаган абитуриентларга бир иш куни ичида тегишли тўловни амалга оширишга рухсат берилди.

❗️Бунда мазкур тоифадаги абитуриентлар бугун 28 июль куни 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

🕧 Тўлов муддати фақат ижодий имтиҳони бор йўналишга топширганлар учун узайтирилди. 5 та фандан тест топшириладиган йўналишларга рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширишга улгурмаганлар учун тўлов муддати узайтирилмади.

⚡️Демак, бугун охирги кун, имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда тўловни амалга оширмаганлар тезроқ тўлов қилишлари тавсия этилади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!