Edu.uz
154K subscribers
16.3K photos
3.34K videos
228 files
10.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

Нукус ДПИ волейбол қизлар жамоаси - Ўзбекистон чемпиони!

Жорий йилнинг 19–24 май кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Олий лига жамоаларининг ХXVI Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Мусобақаларда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Нукус ДПИ волейбол қизлар жамоаси ғолиб бўлди.

Мазкур ғалаба муносабати билан жамонанинг ҳар бир аъзоси «Ўзбекистон спорт устаси» унвонига эга бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Webster University in Tashkent opens admission process for undergraduate and graduate programs in September, 2019

In partnership with the Ministry of Higher and Secondary Specialized Education, Webster University provides state-of-the-art facilities to deliver undergraduate and graduate programs that align with the Republic of Uzbekistan’s plan for development of its economy.

Webster University’s brand new American style campus in Tashkent is being reconstructed with its location in A.Navoiy 13 (Metro “Pakhtakor”), we will be happy to see our first students in our campus.

For Fall 2019 we are offering International recognized American undergraduate and graduate degrees in such areas as BSc and MBA in Business Administration, BA and MA in Media Communication and MA in TESL.

Admission requirements for undergraduate degree as follows:
👉 IELTS certificate minimum 6.0 or TOEFL certificate iBT 80
👉 High school/Lyceum/College Diploma and Transcript with a minimum GPA 2.5
👉 One letter of recommendation from a teacher or counselor
👉 Essay (Topic of your choice – 300-500 words)
👉 Copy of passport

*Please note that for Fall 2019 undergraduate degrees we also accept applications who got IELTS 5.5/TOEFL iBT 70, but they will have additional English as a Second Language (ESL) courses during the first year of the studies.

Application: http://www.webster.edu/documents/uzbekistan/undergraduate-application-uzbekistan.pdf

Admission requirements for graduate degree as follows:
👉 An accredited degree with a GPA of 2.5 and above
👉 IELTS 6.5 / TOEFL iBT 80
👉 Letter of Recommendation
👉 Curriculum Vitae
👉 Copy of Passport

Application: http://www.webster.edu/admissions/apply-now.html

As for tuition fee is not confirmed yet. Please keep in touch.

We are planning to accept application forms from May till the end of July.

Please send your application forms to: uzadmissions@webster.edu

If you have any questions please feel free to contact: uzadmissions@webster.edu

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​АҚШлик профессор ҳамюртларининг Ўзбекистонга сайёҳат қилишига ҳалақит бераётган омиллар хусусида фикрларини айтди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуман иштирокчилари анжуман кун тартибига қўйилган масалаларга доир фикр-мулоҳазалари ҳамда юртимиз ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Марк Розенбаум, Жанубий Королина университети профессори (АҚШ):

– Туризмдаги хизмат кўрсатиш соҳаси талаб даражасида эмаслиги, аэропортнинг ўзидаёқ VISA карталаридан тўловларни амалга ошириш муаммо эканлиги, Wi-fi ҳудудларнинг жуда камлиги, Интернет тезлиги пастлиги АҚШ фуқароларини Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга рағбатлантирмайди. Бу менинг шахсий кузатувларим, яна айрим майда деталлар борки, уларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Навоий давлат кончилик институти ўқитувчиси Осиё чемпиони бўлди

Жорий йилнинг 25-26 май кунлари Тошкент шаҳрида Ашиҳара-карате спорти бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.

Мусобақаларда 348 нафар спортчи 18 ёшдан катталар учун профф бой турлари: ката, кумитэ ва фулл-контакт бўйича беллашишди.

Қуворнарлиси, Навоий давлат кончилик институти ўқитувчиси Феруз Пирназаров фуллконтакт бўйича 85 кг вазн тоифасида иштирок этиб, 1- ўринни эгаллади ва Осиё чемпиони бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси тасдиқланди.

Унга кўра, Филиалга 2019-2020 ўқув йилида 260 нафар талаба қабул қилинади.

Уларнинг 30 нафари Филиалнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлими битирувчилари ҳисобидан шакллантирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Rektor_minbari

Кадрлар тайёрлашда меҳнат бозори талабларини ҳисобга олишимиз керак

Шу йилнинг 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашиб, соҳа вакиллари олдига қатор вазифаларни белгилаб берди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ОТМ раҳбарлари ўз фикрларини билдиришди.

Ўктам САЛОМОВ, Андижон машинасозлик институти ректори:

- Меҳнат бозоридаги ўзгаришлар айрим касбларга эҳтиёж йўқолганлиги ва аксинча янги долзарб йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилмаганлигини кўрсатмоқда. Таҳлиллардан маълум бўлшича, иқтисодиётимиз учун зарур бўлган 70дан ортиқ мутахассисликлар мавжуд.

Давлатимиз раҳбари маърузаларида сунъий интеллект, мехатроника ва робототехника каби янги йўналишларни очиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

Ушбу вазифани бажариш мақсадида, институт қошида Шимолий Хитой технология университети билан ҳамкорликда янги ўқув йилидан ташкил этиладиган Замонавий муҳандислик факултетида Мехатроника ва робототехника, Сунъий интеллект каби янги таълим йўналиши ва мутахассисликларини очишни режалаштирмоқдамиз.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1421

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсад - мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети негизида илмий мактаблар яратиш, нанотехнологиялар, материалшунослик, яримўтказгичлар физикаси, биофизика ва биохимия, биотехнологиялар бўйича олимлар авлодини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

– Бу ишлардан асосий мақсад мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш. Хомашё ва уни қайта ишлаш билан узоққа бориб бўлмайди. Қолаверса, ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат олиш учун ҳам инновациялар керак. Шу боис илм-фан тараққиётимизнинг муҳим йўналиши, таянчи бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил:
http://edu.uz/uz/news/view/1422

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Германия Президенти талабаларнинг илмий изланишлари билан қизиқди

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги «Bakan Tex» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Эътиборлиси, корхонада Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг "Йигирув" факультети филиали очилган. Бу ерда малакали мутахассислар томонидан талабаларга йигириш ва технологик ускуналар имкониятлари бўйича ўқув амалий дарслар ва мастер класслар ўтказиш йўлга қўйилган.

Жаноб Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг "йигирув" факультети филиали талабалари билан суҳбатлашди. Талабаларнинг ўқишлари ва айни пайтда қандай тажрибалар устида иш олиб бораётганига қизиқди. Уларнинг ўқиш ва илмий изланишларига омад тилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1423

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПҚ-4339-сонли қарори билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Қарши шаҳрида Ирригация институтининг филиали ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 437-сон қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди.

ТИҚХММИнинг Қарши филиалида ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Филиал ва академик лицей онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминланади, шунингдек, уларни юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Rektor_minbari

Профессор-ўқитувчининг бурчи - илм, вазифаси - сифатли дарс

Ғофуржон МУҲАМЕДОВ
, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:

- Долзарб ва оғриқли масала – эришилган илмий, амалий ва инновацион натижаларни талабалар аудиториясига олиб кириш, илм-фан ва таълим ўртасидаги алоқа тезкорлиги ва мунтазамлигини таъминлашдир. Яширишдан фойда йўқ: бугунги кунда илм-фан ва таълим ўртасидаги узилиш жуда катта.

Олий таълим, профессор-ўқитувчи ва илм-фан олдидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш керак. Профессор-ўқитувчи олдига фақат икки талабни: илм ва сифатли дарс ўтиш талабини қўйиш керак, вассалом.

Учрашув мен учун истиқболда педагогик таълимни янада такомиллаштириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва инновацияларни ривожлантиришда янги фикрлар берди.

Бунинг учун эса биринчи навбатда барчамизнинг ¬ зиёлилар, таълим соҳаси ходимларининг дунёқараши ва тафаккури ўзгариши кераклиги зарурий шартлардан биридир.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1427

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Яна битта ОТМда «Qr-book» электрон китоб жавони ишга туширилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида ҳам «Qr-book» электрон китоб жавони ўрнатилди.

Ҳозирда мазкур «Qr-book» электрон китоб жавонидан 80 дона жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналаридаги бадиий китоблар ўрин олган бўлиб, талабалар ўз смартфони орқали мазкур китобларнинг электрон нусхасини «QR-kod» орқали юклаб олиб, фойдаланиш имконига эга бўлмоқда.

Талаба-ёшлар электрон китоб жавонидаги адабиётлардан тўлақонли фойдаланишлари учун Филиалда бепул Wi-Fi ҳудуди ташкил этилган.

Амалиётга татбиқ этилган ушбу инновацион лойиҳа талабалар томонидан илиқ кутиб олингани боис, келгусида ОТМ ҳудудида унинг қамровини кенгайтириш, дам олиш масканлари ва талабалар турар жойларида ҳам «Qr-book» электрон китоб жавонларини ўрнатиш режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Франциянинг Dassault Systеmеs компанияси Тошкент шаҳирдаги Турин университетига ўзининг дастурий таъминотини тақдим этди.

Тошкент шаҳирдаги Турин университетида юртимиздаги ОТМлар орасида биринчи бўлиб Франциянинг Dassault Systеmеs компаниясининг муҳандислик дастурларидан фойдаланиш йўлга қўйилди

Муҳандислик дастурларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланган Dassault Systеmеs компанияси университет билан 2018 йилда тузилган ҳамкорлик меморандумига кўра ўзининг Solidworks муҳандислик дастуридан фойдаланиш бўйича икки мингдан ортиқ лицензияларни тақдим қилди.

Ҳозирда талабалар университетдаги технопарк ва махсус лабораторияларда 3D мосламаларида айнан Dassault Systеmes Solidworks муҳандислик дастуридан фойдаланишмоқда.

Мазкур дастур ёрдамида талабалар муҳандислик дастурлари бўйича ўз тажрибаларини кенгайтириш ва янги бозор иқтисодиёти шароитида ўзларининг мутахассис сифатида имкониятларини ошириш имкониятига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ2019

Рақамларда - Андижон давлат университети.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Иномжон Мажидов: Ҳар бир талабада ўзига хос истеъдод бор, фақат уларни рағбатлантиришимиз керак

2019 йил 30 май куни
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Урганч давлат университети жамоаси ва талабалари билан учрашди.

Вазир билан учрашув очиқ-ойдин, прагматик руҳда бўлиб ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, ўқув жараёнларида уларни қийнаётган муаммолар хусусида соҳа раҳбари билан фикр алмашдилар.

Иномжон Мажидов УрДУ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан мулоқотда Президент Шавкат Мирзиёевнинг илм-фан вакиллари билан учрашувда қўйилган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида сўз юритди.

– Ҳар бир талабада ўзига хос истеъдод бор, уларни аниқлаш ва рағбатлантириш эса, Сиз билан бизнинг вазифамиз, – деди Иномжон Мажидов университет жамоаси билан суҳбатда. – Президентимиз тавсия этган бешта муҳим ташаббус ёш иқтидорларни юзага чиқаришда ёрдам беради.

Вазир университет жамоаси билан учрашувда профессор-ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини ошириш, иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтидорли ўқувчилар селекцияси механизмини шакллантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 438-сонли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

ТДИУнинг Самарқанд филиалда ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:

👉 “Рақамли иқтисодиёт”;
👉 “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;
👉 “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;
👉 “Агробизнес ва маркетинг”;
👉 “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ2019

Рақамларда - Тошкент давлат педагогика университети.

Мазкур даргоҳни Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков, ЎзР Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Аброрхўжаев ва бошқа бир гуруҳ фан ва маданият вакиллари, педагог олимлар тамомлаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA