Edu.uz
158K subscribers
18.7K photos
4K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Марказий Осиёда ягона бўлган университет 3 ёшга тўлди

Ўзбек тили ва адабиёти бўйича филологлар, илмий-педагогик кадрлар, юқори малакали таржимонлар етиштириб бериш, мазкур соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш асосий вазифаси бўлган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 3 ёшга тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги Фармонига асосан ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўз йўналишида Марказий Осиёда ягона университет ҳисобланади.

Бугунги кунда университетнинг 3 та факультетида 4 таълим йўналишида 1700 нафар талаба таҳсил олади, уларга 2 нафар академик, 28 нафар профессор таълим беради.

Университет 3 та халқаро ассоциация аъзоси, дунёнинг элликка яқин нуфузли ОТМларининг яқин ҳамкори, мамлакатимиздаги 18 та ва хориждаги 18 та олий таълим даргоҳларига таянч олий ўқув юрти саналади.

Университет жамоаси томонидан ОТМ ташкил топганининг уч йиллилги муносабати билан 3 йиллик тарихи акс этган кўргазмалар, фотолавҳалар ва байрам тантаналари ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#professor_minbari

Олий таълимнинг келажаги – бу тадбиркорлик университети демакдир

Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси Акмал Абдувохидов ўз мақоласида инсонларнинг турмуш фаровонлигини оширишда таълим асосий ташкил этувчилардан бири деган ғояни илгари суради ҳамда олий таълимда изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги пайтда ҳамкасбларини “ўриндан туришга” ва жараёнларга тийран назар солишга чақиради.

Мақоладан парчалар:

...қашшоқлик кўп жиҳатдан таълим даражасига боғлиқ экан. Бу биринчи навбатда, камбағал мамлакатларнинг таълим соҳасини қўллаб–қувватлаш ва ривожлантириш учун етарлича молиявий маблағларга эга эмаслиги билан изоҳланади.

...тобора чуқурлашиб бораётган глобаллашув ва рақобат шароитида хом ашё ресурсларига асосланган бойлик, агар у аҳоли саводхонлик даражасини муттасил ўстириб бориш ва олинган билимларни иқтисодиёт соҳаларига самарали трансформация қилиш билан қўллаб-қувватланмас экан у албатта узоқ муддатга дош беролмайди.

... агар биз мамлакатимизни яқин йиллар ичида дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторида кўришни истар эканмиз, энг аввало, ОТМларда “тадбиркорлик университети” ғоясини изчил жорий этишимиз талаб этилади.

Мақоланинг тўлиқ матни: http://edu.uz/uz/news/view/1392

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
ТДТУда заргарлик тармоғи учун кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майда «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзонланди.

Фармонда юртимизда сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Фармонга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналиши бўйича алоҳида гуруҳлар ташкил этилган ҳолда заргарлик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан касб-ҳунар коллежларида ҳам заргарлик тармоғи мутахассислари тайёрланиши ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned Deleted message
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар."

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали - @eduuz
Edu.uz pinned «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ "2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб…»
​​Техника йўналишидаги ОТМларга иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб қурилиш материаллари саноати соҳасида талабаларни ўқитиш ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майда "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан Бухоро муҳандислик-технология, Жиззах политехника ва Фарғона политехника институтларида қуйидаги таълим йўналишларида кундузги ва сиртқи ўқув шакллари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

👉 Қурилиш материаллари, буюмлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиялари;
👉 Йиғма темирбетон, бетон қурилмалар ва буюмларни ишлаб чиқариш;
👉 Материалшунослик ва янги турдаги қурилиш материаллари технологияси (турлари бўйича);
👉 Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси.

Шунингдек, Қарор билан техника йўналишидаги ОТМлар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда вазирлик, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар (иш берувчилар)нинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қурилиш материаллари саноати соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи ўқув шакли бўйича тўлов-шартнома асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бунда қурилиш материаллари саноати соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи ўқув шакли бўйича талабаларни ўқишга қабул қилиш қурилиш материаллари саноати соҳасидаги корхоналарда ишлаётганлар орасидан иш берувчиларнинг тавсияномасига ва ўтказилган суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

– Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар бор. Уларни жалб этиб, қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил:
http://edu.uz/uz/news/view/1405

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Шавкат Мирзиёев илм-фан намояндалари билан мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

Президентимиз жорий йил 1 сентябрдан барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият олиб бораётган фан номзодларининг ойлик маошларига 30 фоиз, фан докторлари учун эса 60 фоиз устама ҳақи белгилашни таклиф қилди.

Батафсил:
http://edu.uz/uz/news/view/1406

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Президент ЎзМУ талабасига автомобиль совға қилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

Учрашувда ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқиб, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпиадага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берди.

Президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умирзоқовга Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигига талаба билан ҳамкорлик қилиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрлашда унинг тажрибасидан фойдаланиш, меҳнатларини муносиб рағбатлантириб боришни тавсия қилди.

Маълумот учун, Сардор Бозорбоев 2015-2018 йилларда математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиада ва мусобақалар совриндори, “Йил талабаси - 2018” танлови ғолиби, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2017).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Шавкат Мирзиёев талабага лойиҳасини амалга ошириш учун зарур маблағни ажратиш бўйича кўрсатма берди

Бугун, 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашиб, илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида суҳбатлашди.

Учрашувда Тошкент давлат техника университети Механика факультети 1-босқич магистранти Беҳзод Тўхтамуродов ҳам сўзга чиқиб, йиғилганларни ўзи ва уч нафар дўстидан иборат жамоа томонидан олиб борилаётган тадқиқот ишлари, хусусан «UzDelta» 3D принтер яратиш борасидаги лойиҳаси билан таништирди.

Президент талабанинг тақдимоти билан танишгач, “Асака банк” бошқарув раиси Нодирбек Сайдуллаевга талабага ўз лойиҳасини якунига етказиш учун зарур бўлган 1 млрд сўм маблағни ажратиш юзасидан кўрсатма берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Diktant.uz – ёзма саводхонликни биргаликда оширамиз!

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессор ўқитувчилари ташаббуси билан ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва ёзма саводхонликни ривожлантириш мақсадида Diktant.uz лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Иккинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу лойиҳа мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ёзма саводхонлигини оширишга қаратилган.

Акция шу йилнинг 28 май куни соат 15:00да Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан бутун республика бўйлаб онлайн тарзида ўтказилади.

Тошкент шаҳрида Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида ташкил этилади, ҳудудлардаги ОТМларда ҳам штаблар ташкил этилади.

Ҳозирга қадар 3035 нафар киши ундан рўйхатдан ўтган. Акцияда иштирок этиш истагини билдирганлар www.diktant.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Талабага Президент совғаси топширилди

ЎзМУ математика факультети 4-курс талабаси Сардор Бозорбоевга Президент совғаси – «Кобальт» автомобили топширилди.

- Президентимизнинг кичкина меҳнатимни шуначалик катта эътибор билан тақдирлаши, тўғрисини айтсам, мени жуда ҳам тўлқинлантирди, - дейди Сардор. - Менга билдирилган ишончни оқлашга, бор кучим, ёшлик шижоатим ва билимимни Она халқим ва Ватаним равнақи йўлида сафарбар этишга сўз бераман.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, ёш тадқиқотчилар билан учрашган эди.

Учрашувда талаба математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиадалардаги мувафаққияти ҳамда ЎзМУ С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпиадаларга бепул тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани билан давлатимиз раҳбари эътиборига тушди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Туркияда академик Азиз Қаюмов хотирасига бағишланган китоб чоп қилинди

Туркиянинг Карабук университетида академик Азиз Қаюмов хотирасига бағишланган “Филология ва маданият масалалари” номли илмий-услубий мақолалар тўплами чоп қилинди.

Тўплам 2019 йил 22 март куни ЎзДСМИ ректори филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Юлдашев ҳамда Карабук университети ректори профессор др. Рефик Пўлат томонидан имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида тайёрланди.

100 нафарга яқин муаллиф ва 700 саҳифадан иборат илмий тўплам халқаро ҳамкорликнинг илк меваси бўлиш баробарида, устозга шогирдларининг ҳурмати рамзи ҳам ҳисобланади. Ушбу тўпламнинг тақдимоти янги ўқув йилида кенг миқёсда ўтказилиши режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Германия Президенти УрДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жорий йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади.

Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​ТДИУда халқаро илмий-амалий конференция бошланди

2019 йил 27-28 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида "Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси: Макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Унда АҚШ, Жанубий Корея, Индонезия, Европа Иттифоқи, Россия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг таниқли иқтисодчи олимлари, фан арбоблари, ОТМ ректорлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва хорижий компаниялар вакиллари иштирок этади.

Конференцияда бугунги глобаллашув шароитида жаҳон иқтисодиётида юз бераётган кескин ўзгаришларнинг таҳлили, кучли рақобатлашган бозор шароитида мамлакатлар томонидан қабул қилинаётган стратегиялар, уларнинг натижалари бўйича хорижий олимлар, нуфузли иқтисодчи олимларнинг маъруза тақдимотлари амалга оширилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1416

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA