Edu.uz
164K subscribers
18.8K photos
4.03K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Муҳим_хабар

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ином Мажидов ўзи таҳсил олган физика-математика мактаб-интернатига китоблар тўпламини совға қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Ўзбекистон Миллий университетининг Сирожиддинов номидаги академик лицейига ўз шахсий кутубхонаси ҳамда янги чоп этилган китоблардан тўплам совға қилди.

Вазир ўзи таълим олган масканда ўқувчилар билан самимий суҳбатлашиб, уларга инсоннинг маънавий камолотида китобнинг тутган ўрни, китоб билан дўст тутинган ўқувчи ёмон йўлга кирмаслиги ҳақида ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб сўзлаб берди.

Шунингдек, Ином Мажидов ўқувчилар билан суҳбатдан уларга тақдим қилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарларини таништириб, бўш вақтларида албатта мутолаа қилишни тавсия қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ушбу хайрли акцияда жамиятнинг илғор қатлами сифатида олий таълим тизимидаги зиёлилар фаол иштирок этмоқда. Олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар шахсий намуна кўрсатган ҳолда, китобхонлик тарғиботида бевосита қатнашмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) билан ҳамкорликда “Binary Graduate School” қўшма факультети ташкил этилди.

Тантанали очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳенди Ассан ва Байнерий университети президенти Тан Сри Дато бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди.

Мазкур қўшма факультетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бир семестрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон машинасозлик институтининг технологиялар марказида “Render” инновацион графика мактаби ўз фаолиятини бошлади.

Институт ва “Render Теам” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мактабда талабалар AutoCAD, 3DsMax, Corel Draw, Photoshop, Lumion каби дастурларни ўрганишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа меҳнат бозорида иш берувчилар томонидан компьютер графикасида иш юрита оладиган кадрларга талаб юқори эканидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилган.

Институтнинг иқтидорли талабаларига “Render” инновацион графика мактабида ўқиш учун қатор имтиёзлар берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Жамоатчилик назорати олий аттестация жараёнида муҳим мезон бўлиши шарт

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лоийҳалари муҳокамаси порталига олий аттестация жараёнини такомиллаштириш билан боғлиқ жойлаштирилган ҳужжат лойиҳаси илм аҳли томонидан қизғин муҳокама қилинди. Муҳокамалар ҳанузгача давом этмоқда.

Андижон давлат университети Минтақавий тадқиқот маркази илмий ходими Азизбек ЭГАМБЕРДИЕВ бу борада учрайдиган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Тадқиқот натижаларини тўғри расмийлаштириш борасида қатор муаммолар мавжуд. Илмий жамоатчилик учун очиқ бўлган манбалардан бехабарлик илмий тадқиқотни расмийлаштиришда демакки, тадқиқотнинг ОАК томонидан тан олинишида муаммоларни юзага келтираётгани кузатилмоқда.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1217

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистонлик талабалар халқаро театр фестивалида муваффақиятли қатнашди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
талабалари илк маротаба Россияда МДҲ давлатлари орасида ўтказилган “ГИТИС-мастер-класс” Халқаро театр фестивалида иштирок этишди.

Ушбу нуфузли фестивалда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Юлдашев ҳамда институтнинг профессор ўқитувчилари бошчилигидаги 15 нафар талаба-ёшлар қатнашди.

Ёш актёрларимиз Халқаро театр фестивалида Михаил Булгаков асари асосида ўзлари тайёрлаган пантомима кўринишидаги “Артист” номли саҳналаштирилган театр томошаси билан иштирок этишди.

Спектакл ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган китоб акциясида жамиятнинг илғор қатлами сифатида олий таълим тизимидаги зиёлилар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ўзи таҳсил олган республика физика-математика мактаб-интернати - ҳозирги ЎзМУнинг С.Сирожиддинов номидаги академик лицейига ўз шахсий кутубхонасидан сараланган асарлар ҳамда янги чоп этилган китоблар тўпламини совға қилди.

Шунингдек, Ином Мажидов талаба-ёшларга ўзида катта таассурот қолдирган қуйидаги 10 та асарни ўқишни тавсия қилди:

👉 “Сўна”, Этель Лилиан Войнич
👉 “Уч илдиз”, Примқул Қодиров
👉 “Мартин Иден”, Жек Лондон
👉 “Тинч Дон”, Михаил Шолохов
👉 “Ҳожимурод”, Лев Толстой
👉 “Улуғбек хазинаси”, Одил Ёқубов
👉 “Юзма-юз”, Абдулла Орипов
👉 “Самарқанд осмонидаги юлдузлар”, Сергей Бородин
👉 “Асрга таътигулик кун”, Чингиз Айтматов
👉Мен ким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур”, Марсель Брион

Вазирлик расмий телеграм каналига уланиш👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQY
​​#ОТМ_янгиликлари

Хавфни бошқариш тизимига бағишланган халқаро семинар

2019 йил 27 март куни
Божхона институтида Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси экспертлари иштирокидаги “Божхона хавфларини бошқариш: Қозоғистон тажрибаси” мавзусида семинарга старт берилди.

Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш (БОМКА-9)” дастури доирасида ташкил қилинган семинарда соҳа вакиллари, Институтнинг профессор-ўқитувчилари, бошланғич тайёргарлик курси тингловчилари иштирок этмоқда.

Семинар иши Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси Хавфни бошқариш, статистика ва таҳлил департаменти раҳбари ўринбосари Ерлан Байдильжинов, Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш (БОМКА-9)” дастури координатори, Рига техника университети профессори Нормундс Рудзитис ҳамда “Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш (БОМКА-9)” дастури миллий координатори Зульфия Сибагатулиналар томонидан семинар олиб борилмоқда.

Дастурга кўра Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси экспертлари томонидан онлайн видеоконференция тарзидаги ўқув машғулотлари ҳам ўтказилади.

Семинар 2019 йил 29 мартга қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳаёт ва хаёл

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Халқаро театр кунига бағишлаб институтнинг биринчи курс магистрлари Дилбек Тўхтақулов ва Қувондиқ Шомуродовларнинг “Ҳаёт ва Хаёл” деб номланган кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиш маросимига Ўзбекистон Бадиий Академияси бош котиби, “Ўқитувчи” нашриёти ходимлари, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

Кўргазмадан ёш рассомларнинг театр декорациялари акс этган 40 дан ортиқ тасвирий санъат асарлари ўрин олган. Талабалар томонидан рангли мўйқаламда холст (мато)га чизилган асарлар орқали ёшлар нигоҳи билан театр оламига саёҳат қилиш мумкин.

Тадбир иштирокчилари ёш қалам соҳиблари ижодидаги нозик сеҳри ҳамда ўзига хос жиҳатларини эътироф этишди, талабалар институт раҳбарияти томонидан диплом билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

2019 йил 27 март куни соат 21:30да Тошкент давлат техника университети “Кончилик иши ва металлургия” факультетининг 2-босқич, 2-17 гуруҳ талабаси Ш.У. Зиё маҳалласида жойлашган 63-сон талабалар турар жойининг 609-хонасида очиқ турган дераза ойнасидан 6-қаватдан пастга йиқилиб тушган.

Талаба Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клинакасига ётқизилган, шифокорлар томонидан бош мия очиқ жароҳати, калла асос гумбаз суяги синишининг бўлиниб синиши, бош мия пардалари остига, тўқимасига қон қуйилиши, бош мия оғир даражада лат ейиши, чап сон суяги очиқ синиши, ўнг томондан 3, 4 ва 5-қовурғалар синиши, тўш суяги синиши, иккинчи ўпка ёрилиши ташхиси қўйилган.

2019 йилнинг 28 март куни соат 00:44ларда Ш.У. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ш.У. (1994 йилда туғилган) табиатан оғир ва босиқ бўлган, ҳеч ким билан ихтилофга бормаган, оиласида ҳеч қандай муаммолари бўлмаган. Ўқишда аъло баҳоларга ўқиган, хулқи намунали, талабалар орасида ҳурматга эга ва ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган.

2019 йилнинг 28 март куни “Кончилик иши ва металлургия” факультети декани ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар талабанинг Паркент туманидаги уйига ташриф буюрди. Суҳбат давомида қизнинг онаси – 1964 йилда туғилган М.А. қизида юрак етишмовчилиги бўлгани, бош мия босимининг ортишидан шикоят қилиб турганини маълум қилган.

Ш.У. устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида дафн қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.
​​#ОТМ_янгиликлари

Хорижлик мутахассис ўзбекистонлик талабаларга туркий тиллар тарихи мавзусида онлайн маъруза қилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Туркиянинг Ҳожи Байрам Валий университети ва Озарбайжон Фанлар Академияси Насимий номидаги Тилшунослик институти билан ҳамкорликда вебинар бўлиб ўтди.

Онлайн-семинарда Ҳожи Байрам Валий универстети профессори Лейла Караханнинг “Туркий тиллар тарихи” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Профессор Лейла Карахан ўз маърузасида қадимги даврдан XIX асргача бўлган манбалар ҳақида батафсил маълумот берди. Бундан ташқари Алишер Навоийнинг “Муҳокаматул луғатайн” асарига тўхталиниб, унинг туркий тиллар тарихини ўрганишда юқори аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Лойиҳага кўра, Филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш белгиланган:

👉 психология;
👉 педагогика;
👉 математика ва табиий фанлар;
👉 механика;
👉 мехатроника.

Қарор лойиҳасида Филиалга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Хорижда таълим олишни хоҳловчилар учун вазирлик томонидан яна бир имконият яратилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан хорижий давлатларнинг етакчи олий ва илмий-таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировка ўташ, магистратура ҳамда докторантурада ўқишга юборилиши режалаштирилаётган номзодларга инглиз тилини ўргатиш ўқув курслари ташкил этимлоқда.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилган семинар-тренингда 130 нафар тренерлар махсус тайёргарликдан ўтишмоқда. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб улар 22 та ОТМда хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини олиб боришади.

Чет тилини ўргатиш курслари 3 ой давом этади: бир ой мобайнида ОТМларда тренерлар томонидан ўқувлар олиб борилади, икки ой мобайнида тингловчилар масофавий платформада белгиланган топшириқларни онлайн режимида мустақил ўзлаштиришиб боришади.

Ўқув курсларида British Council (Британия Кенгаши), Alliance Francaise (Француз Альянси), Geothe Instit (Гёте институти) каби халқаро ташкилотларнинг малакали тренерлари ҳам иштирок этади.

Мазкур курсларга жами 1200 нафардан ортиқ тингловчилар қамраб олинади ва уларни муваффақиятли ўзлаштирган педагог кадрларга 2020 йилда “Эл-юрт умиди” жамғарма стипендиати бўлиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Наманган давлат университети талабаларидан #дўппичелленж

Наманган давлат университети
талабалари тенгдошлари ўртасида миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ва урф одатларимизга ҳурмат туйғусини кучайтириш ҳамда миллий бош кийимиз дўппини ёшлар орасида тарғиб этиш мақсадида #Дўппичелленж тарғибот акциясини ўтказишди.

Акция доирасида талабалар шаҳарнинг аҳоли гавжум масканлари, жамоат жойларида бошда дўппи ва қўлда китоб билан дўппининг афзаллиги, миллийлигимизнинг намунаси экани, худди шундай китоб мутолааси ҳам азалдан қадриятларимизнинг ажралмас қисми эканлиги бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Шунингдек, университет китобсевар талабалари ўртасида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилиб, ғолиблар университет ректорининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​​​#ОТМ_янгиликлари

Тамарахоним - “Шарқ марвариди

Жорий йилнинг 29 март куни Тамарахоним таваллудининг 113 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ўзбек рақс санъати асосчилари Уста Олим Комилов ҳамда “Шарқ марвариди” - Тамарахоним сиймолари ёд этилди.

Устозлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида олий мактаб ректори Ш.Тохтасимов ҳамда Тамарахоним шогирди Г.Юсупова ташаббуси билан таълим муассасасининг катта рақс машғулотлар залида устозлар сурати акс эттирилган портретлар намойиши бўлиб ўтди.

Йиғилганлар устознинг ижро этган қўшиқ ва лапарлари халқчиллиги билан алоҳида ажралиб турганлиги ҳамда халқлар дўстлиги ва тинчлиги мавзулари рақсларида мустаҳкам ўрин эгаллаганини эслаб хотирлашди.

Шунингдек, Ш.Тохтасимов бошчилигида бир гуруҳ педагог ва талаба-ёшлар Тамарахоним қабрини зиёрат қилишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Чирчиқ давлат педагогика институти фаолияти такомиллаштирилади

2019 йил 28 мартда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 258-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштиришнинг 5 та устувор йўналишлари белгиланди:

👉 ўқув жараёнини такомиллаштириш, жумладан, Институтда педагог кадрлар тайёрлаш мазмунини қайта кўриб чиқиш, халкаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш ва бошқалар;

👉 маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ва талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш, жумладан, ёшлар сиёсати. маънавий-маърифий ва мафкуравий соҳадаги ишлари натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар;

👉 илмий-инновацион ва халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш, бунда давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳалар ва халқаро фанлар танловида Институтнинг фаол иштирокини таъминлаш ва бошқалар;

👉 профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш, жумладан, уларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини йўлга қўйиш ва бошқалар;

👉 институт фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш ва самарали фойдаланишни ташкил этиш.

Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Гулистон давлат университетида замонавий лаборатория очилди

Гулистон давлат университетида
Германия, Италия, Испаниядан келтирилган қиймати 46 минг еврога тенг 20 турдаги лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланган қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди.

Лаборатория Европа иттифоқининг “ЕРАСМУС+” дастурининг “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Лойиҳа бош координатори Л’Акуила университети (Италия) профессори Анна Тоцзи ва юртимиздаги миллий координатор АнДУ профессори Райимжон Алиевлар ҳисобланади.

Лаборатория Оксфорд университетининг Резерфорд лабораторияси “Микроэлектроника ва наноэлектроника” қўллаб-қувватлаш марказининг ЕВРОПРАКТИК тизимига онлайн тарзда уланган.

Европанинг 600 дан ортиқ нуфузли университетлари онлайн тарзда уланган ЕВРОПРАКТИК тизимига Ўзбекистонда Андижон, Урганч давлат университетларидан кейин Гулистон давлат университети ҳам уланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Жорий ўқув йилнинг баҳорги семестридан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида АҚШлик мутахассис Шеффилд II Жеральд Юхон ўқув машғулотларини ўтишни бошлади.

АҚШлик мутахассис Магнет санъат мактаби ихтисослашган таълим марказини ходими бўлиб, у “Фулбрайт” дастури асосида шу йилнинг октябрь ойига қадар институтда фаолияти олиб боради.

Шеффилд II Жеральд Юхон “Санъат ва маъданият тарихи” фанидан учинчи бочқич “Дизайн” таълим йўналиши талабаларига назарий ҳамда амалий дарс машғулотлари ўтказмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Хорижда таълим олишни хоҳловчилар учун чет тили курслари бошланди

Бугундан республикадаги 22 та ОТМда хорижда таълим олиш учун номзодларга мўлжалланган хорижий тилларни ўргатиш ўқув курслари бошланди.

Ўқув курслари 3 ой давом этади: бир ой мобайнида ОТМларда тренерлар томонидан ўқувлар олиб борилади, икки ой мобайнида тингловчилар масофавий платформада белгиланган топшириқларни онлайн режимида мустақил ўзлаштиришади.

Курсларда British Council (Британия Кенгаши), Alliance Francaise (Француз Альянси), Geothe Instit (Гёте институти) каби халқаро ташкилотларнинг малакали тренерлари ҳам иштирок этади.

Мазкур курсларга жами 1200 нафардан ортиқ тингловчилар қамраб олинади ва уларни муваффақиятли тамомлаган педагогларга 2020 йилда “Эл-юрт умиди” жамғарма стипендиати бўлиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw