Edu.uz
164K subscribers
18.8K photos
4.03K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Соҳа_янгиликлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Жиззахда ҳарбий хизматга чақирилганларни муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатиш тадбирида иштирок этди.

Учрашувда вазир ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга ОТМга киришда бериладиган имтиёзлар, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини ОТМга ўқишга қабул қилишдаги имкониятларга тўхталиб ўтди.

Ином Мажидов ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни жамиятимизда кечаётган ўзгаришларга мос равишда модернизация қилинаётган олий таълим олиш имкониятидан фойдаланишга чақириб, халқаро стандартлар асосида замонавий мутахассисликларни эгаллашларида, жумладан ҳарбий касб сирларини қунт билан чуқур ўрганишларида муваффақиятлар тилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Украина Фанлар академияси А.Чуйко номидаги юзакимёси институти илмий ходими, кимё фанлари номзоди Л.Андрийко шу йилнинг 11 март кунидан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети талабаларига маъруза ўқимоқда.

Людмила Андрийко талабалар билан бугунги кунда жаҳон кимё соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида муҳокамалар ҳам ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Украиналик олима, шунингдек университетнинг тегишли фан кафедралари профессор-ўқитувчилари билан фанни ўқитишдаги илғор халқаро тажрибалар бўйича фикр алмашмоқда, ёш тадқиқотчи-олимларга илмий изланишлари юзасидан қимматли маслаҳатлар бериб, маҳорат дарслари ўтмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент педиатрия тиббиёт институти делегацияси ҳамкорлик масаласини муҳокама қилиш учун Санкт-Петербургга борди.

2018 йилнинг 18-19 октябрь кунлари илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон-Россия таълим форумида Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш тўғрисида битим тузилган эди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректор Қаҳрамон Хаитов бошчилигидаги институт делегацияси имзоланган битим бўйича ишларни жонлантириш мақсадида Санкт-Петербургга борди.

Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ректори, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош неонатологи Дмитрий Иванов раислигида университети вакиллари билан қўшма факультетни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Янги факультетда талабалар россиялик етакчи мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган педиатриянинг махсус ўқув дастури бўйича таълим олишади.

Бундан ташқари, иқтидорли ўзбекистонлик талабалар ўқишни Санкт-Петербург педиатрия университетида давом эттириши режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Олий таълимга қамров кенгаймоқда

Охирги икки йилда олий таълим муассасаларига ёшларни қабул қилиш бўйича қамров 9 фоиздан 15 фоизга ошди.

Бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида 361 739 нафар бакалаврлар 276 та таълим йўналишларида, 11 744 нафар магистрантлар 433 та мутахассисликларда тайёрланмоқда. Жами – 373 483 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Республикада олий таълим муассасалари сони янги ташкил этилган маҳаллий ҳамда нуфузли хорижий университетлар ва филиаллар ҳисобига сўнги икки йилда 75 тадан 100 тага етди.

Натижада олий таълим муассасаларига талабалар қамрови кенгайиб, жорий ўқув йилидан бошлаб қуйидаги университетларда талабалар сони 10 минг нафардан ошди:

1. Самарқанд давлат университети – 13 047 нафар;
2. Урганч давлат университети – 12 824 нафар;
3.Тошкент давлат техника университети – 11 618 нафар;
4. Бухоро давлат университети – 11 385 нафар;
5. Термиз давлат университети – 10 992 нафар;
6. Фарғона давлат университети – 10 586 нафар;
7. Қарши давлат университети – 10 412 нафар;
8. Андижон давлат университети – 10 377 нафар;
9. Қорақалпоқ давлат университети – 10 087 нафар;
10. Ўзбекистон миллий университети – 10 000 нафар;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019-2020 ўқув йилида мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш йўлида амалий ҳаракатларни бошлаб юборди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Тошкентда Вебстер университети очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.

Марказ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университети томонидан таъсис этилади.

Вебстер университетининг Тошкент марказида 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланади ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилади.

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Вебстер университети томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​В Ташкенте открылся Вебстерский университет

Постановлением Президента Республики Узбекистан №ПП-4245 от 20 марта 2019 года создан Центр реализации образовательных программ университета Вебстер в городе Ташкенте.

Центр учреждается Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан и Вебстерским университетом.

Образовательная деятельность в Центре осуществляется начиная с 2019/2020 учебного года и здесь будет налажена подготовка кадров по 14 основным направлениям бакалавриата и 16 специальностям магистратуры.

Обучение в Центре осуществляется на платно-контрактной основе на английском языке по очной форме образования, в том числе с применением дистанционных образовательных технологий, по учебным планам и программам, утвержденным Вебстерским университетом.

Выпускникам Центра выдается диплом установленного образца Университета, признаваемый документом о высшем образовании в Республике Узбекистан.

Прием абитуриентов и аттестация выпускников Центра осуществляется в соответствии с требованиями, порядком и сроками, определяемые университетом по согласованию с Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан.

Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Вебстер университетининг Тошкент марказида қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрланади:

Бакалавриатнинг 14 та асосий таълим йўналишлари

👉 Бошқарувнинг ахборот тизимлари (фан бакалаври);
👉 Интерфаол рақамли медиа (санъат бакалаври);
👉 Медиакоммуникациялар (санъат бакалаври);
👉 График дизайн (санъат бакалаври);
👉 Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат бакалаври);
👉 Информатика (фан бакалаври);
👉 Тадбиркорлик (санъат бакалаври);
👉 Иқтисодиёт (санъат бакалаври);
👉 Халқаро муносабатлар (санъат бакалаври): халқаро иқтисодиётга эътибор қаратилади;
👉 Бухалтерия ҳисоби (фан бакалаври);
👉 Европа тадқиқотлари (санъат бакалаври);
👉 Глобал журналистика (санъат бакалаври);
👉 Жамоатчилик билан алоқалар (санъат бакалаври);
👉 Кино, телевидение ва видео ишлаб чиқарилиши (санъат бакалаври).

16 та магистратура мутахассисликлари

👉 Ахборот технологиялар бошқаруви (санъат магистри);
👉 Коммуникациялар бошқаруви (санъат магистри);
👉 Бизнес бошқаруви (бизнесни бошқариш бўйича магистр);
👉 Бизнес ва ташкилий хавфсизлик бошқаруви (санъат магистри);
👉 Савдо бошқаруви (санъат магистри);
👉 Медиакоммуникациялар (санъат магистри);
👉 Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат магистри);
👉 Таълим ва инновациялар (санъат магистри)
👉 Таълим технологиялари (санъат магистри);
👉 Амалий педагогик психология (санъат магистри);
👉 STEM (санъат магистри);
👉 Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (санъат магистри);
👉 Менежмент ва лидерлик (санъат магистри);
👉 Экология менежменти (санъат магистри);
👉 Соғлиқни сақлаш бошқаруви (санъат магистри);
👉 Суд ҳисоби (фан магистри).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Узлуксиз таълим тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш салмоғи ошмоқда

Ўзбекистонда педагогика соҳасига ихтисослашган 7 та олий таълим муассасасида узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинлари учун соҳанинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича жами 50 077 нафар педагог кадрлар тайёрланмоқда. Жумладан,

👉 Жиззах ДПИ – 9734 нафар;
👉 Навоий ДПИ – 8874 нафар;
👉 ТДПУ – 8560 нафар;
👉 Нукус ДПИ – 8153 нафар;
👉 Қўқон ДПИ – 7894 нафар;
👉 Тошкент вил. Чирчиқ ДПИ – 5063 нафар;
👉 ТДПУ Термиз филиали – 1136 нафар.

2019-2020 ўқув йилида педагогика таълим йўналишларида мақсадли қабул жараёнлари кенгайтирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқимизни Наврўз умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этади. Ўзаро меҳр-оқибат ва саховат байрами хонадонларимизга қут-барака, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик олиб келсин. Жонажон ватанимиз равнақи йўлида бошлаган эзгу ишларингизда омад ва муваффақиятлар тилаймиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон давлат ва Жеттисув давлат университетлари ўртасида имзоланган меморандумга кўра уч нафар иқтидорли талаба Қозоғистонга ўқишга юборилди.

Университетининг физика таълим йўналиши 3-босқич талабалари Хўжабобоев Ахмадхон ва Бакишев Абдувохид ҳамда математика таълим йўналиши 3-босқич талабаси Тўхтасинов Шерзодбеклар 2018-2019-ўқув йилининг иккинчи ярмидан бир семестр давомида Жеттисув давлат университетида таҳсил олишади.

Келгусида икки ОТМ ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, илмий тадқиқот олиб бориш, ўзаро ахборот ва тажриба алмашишни йўлга қўядилар.

Меморандумда Жеттисув давлат университети талабаларининг Андижон давлат университетида ҳам таҳсил олиши назарда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Вазирлик ОТМларни нуфузли университетлар рўйхатига киритиш бўйича халқаро агентлик билан яна иккита битим имзолашга эришди

Бугун, 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида QS (Quacquarelli Symonds) халқаро рейтинг агентлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси билан олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингга киришини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик битимлар тузилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS халқаро рейтинг агентлигининг минтақавий директори Зоя Зайцева томонидан олий таълим муассасаларининг QS бўйича халқаро университетлар рейтингига киришини қўллаб-қувватлаш бўйича битим имзоланди.

Келишув доирасида Intelligence Unit QS халқаро рейтинг агентликнинг очиқ ва ички маълумотларидан фойдаланган ҳолда ОТМларга халқаро рейтингга кириш методологиясини ишлаб чиқиш каби ташкилий ишларда ёрдам беради.

Вазирлик ва «Elsevier» компанияси ўртасидаги келишувга кўра, компаниянинг Digital Commons (Bepress) лойиҳаси республикадаги олий таълим муассасаларининг 41 та илмий журналларини ўзида бирлаштирган ноёб платформа яратади.

Ҳамкорлик самарасини ошириш учун халқаро талаблар асосида бу каби платформалар яратиш орқали Ўзбекистон Марказий Осиёнинг илмий ва таълим маркази (хаб)га айланишида яна бир муҳим қадам қўяди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбекистонда МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Москва педагогика давлат университети ректори Алексей Владимирович Лубков бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Вазир Иномжон Мажидов Алексей Лубков билан Москва педагогика давлат университети билан тузилган йўл харитасига мувофиқ МДҲга аъзо давлатлар билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш, таълим соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Россиялик меҳмонлар юртимизга ташрифи давомида асосий ҳамкори - Тошкент давлат педагогика университетида ҳам бўлиб, бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказишади.

Жумладан, бакалавриат ҳамда магистратура йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент жойларда кутубхона ташкил қилиш бўйича хайрли ташаббусни илгари сурди.
--
Президент выдвинул благую инициативу по организации библиотек на местах.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Томск давлат университетидан магистратура дастури раҳбари Сергей Миронович Юн ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад магистратура босқичида икки томонлама диплом дастурларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш бўлиб, ташкил этилган учрашув давомида ушбу масалалар доирасида суҳбат ўтказилди.

Музокараларда икки ОТМ ўртасида ташкил этилаётган қўшма таълим дастурларини амалга оширишнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Тиббиёт ва фармацевтика соҳалари учун олий маълумотли кадрлар ҳудудлар бўйича мақсадли тайёрланмоқда

Республикадаги 11 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг филиалларида мамлакатимиз тиббиёт ва фармацевтикаси учун соҳанинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича жами 27 439 нафар кадр тайёрланмоқда. Жумладан,

1. Тошкент тиббиёт академияси – 4407 нафар;
2. Самарқанд тиббиёт институти – 4283 нафар;
3. Андижон тиббиёт институти – 4007 нафар;
4. Тошкент тиббиёт педиатрия институти – 3583 нафар;
5. Тошкент фармацевтика институти – 2541 нафар;
6. Бухоро тиббиёт институти – 2499 нафар;
7. Тошкент давлат стоматология институти – 1918 нафар;
8. ТТПИ Нукус филиали – 1567 нафар;
9. ТТА Урганч филиали – 1410 нафар;
10. ТТА Термиз филиали – 718 нафар;
11. ТТА Фарғона филиали – 506 нафар;

Шунингдек, вазирлик томонидан келгуси йилларда юртимиз тиббиётида ривожланаётган ва малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар учун 16 та таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Булар:

- Жисмоний реабилитация ва эрготерапия;
- Аллергология ва иммунология;
- Анестезиология-реаниматология
- Гематология;
- Болалар кардиохирургияси;
- Болалар онкологияси;
- Болалар хирургияси;
- Болалар эндокринологияси;
- Болалар нефрологияси;
- Болалар офтальмологияси;
- Интервенцион кардиология;
- Клиник радиология;
- Тиббиёт генетикаси;
- Косметология;
- Психотерапия;
- Пластик хирургия.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#Муҳим_хабар

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019 ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ином Мажидов ўзи таҳсил олган физика-математика мактаб-интернатига китоблар тўпламини совға қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Ўзбекистон Миллий университетининг Сирожиддинов номидаги академик лицейига ўз шахсий кутубхонаси ҳамда янги чоп этилган китоблардан тўплам совға қилди.

Вазир ўзи таълим олган масканда ўқувчилар билан самимий суҳбатлашиб, уларга инсоннинг маънавий камолотида китобнинг тутган ўрни, китоб билан дўст тутинган ўқувчи ёмон йўлга кирмаслиги ҳақида ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб сўзлаб берди.

Шунингдек, Ином Мажидов ўқувчилар билан суҳбатдан уларга тақдим қилган ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарларини таништириб, бўш вақтларида албатта мутолаа қилишни тавсия қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ушбу хайрли акцияда жамиятнинг илғор қатлами сифатида олий таълим тизимидаги зиёлилар фаол иштирок этмоқда. Олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар шахсий намуна кўрсатган ҳолда, китобхонлик тарғиботида бевосита қатнашмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) билан ҳамкорликда “Binary Graduate School” қўшма факультети ташкил этилди.

Тантанали очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳенди Ассан ва Байнерий университети президенти Тан Сри Дато бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди.

Мазкур қўшма факультетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бир семестрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон машинасозлик институтининг технологиялар марказида “Render” инновацион графика мактаби ўз фаолиятини бошлади.

Институт ва “Render Теам” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мактабда талабалар AutoCAD, 3DsMax, Corel Draw, Photoshop, Lumion каби дастурларни ўрганишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа меҳнат бозорида иш берувчилар томонидан компьютер графикасида иш юрита оладиган кадрларга талаб юқори эканидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилган.

Институтнинг иқтидорли талабаларига “Render” инновацион графика мактабида ўқиш учун қатор имтиёзлар берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Жамоатчилик назорати олий аттестация жараёнида муҳим мезон бўлиши шарт

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лоийҳалари муҳокамаси порталига олий аттестация жараёнини такомиллаштириш билан боғлиқ жойлаштирилган ҳужжат лойиҳаси илм аҳли томонидан қизғин муҳокама қилинди. Муҳокамалар ҳанузгача давом этмоқда.

Андижон давлат университети Минтақавий тадқиқот маркази илмий ходими Азизбек ЭГАМБЕРДИЕВ бу борада учрайдиган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Тадқиқот натижаларини тўғри расмийлаштириш борасида қатор муаммолар мавжуд. Илмий жамоатчилик учун очиқ бўлган манбалардан бехабарлик илмий тадқиқотни расмийлаштиришда демакки, тадқиқотнинг ОАК томонидан тан олинишида муаммоларни юзага келтираётгани кузатилмоқда.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1217

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw