Edu.uz
163K subscribers
18.9K photos
4.04K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
❗️Эълон!

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими ишга туширилди.

Тизимга мана бу ҳавола орқали ўтинг: transfer.edu.uz

Диққат, тизим ҳозирча тест режимида. Тизим соат 15.00 дан бошлаб тўлақонли ишлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ахборот_хати

COVID-19дан кейинги олий таълим: онлайн таълимга ўтиш ва халқаро ҳамкорлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси ҳамкорлигида Бельгиянинг “Modern education and Research Institute” таълим муассасаси билан биргаликда “COVID-19дан кейинги олий таълим: онлайн таълимга ўтиш, халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик” мавзусида видеоконференция ўтказилмоқда.

Тадбир 2020 йилнинг 16 июль куни соат 11:30да Zoom платформасида қуйидаги ҳавола орқали ўтказилади:

👉 https://us02web.zoom.us/j/88575775508
👉 ID: 885 7577 5508.

Видеоконференцияда World Executive Education Institute (АҚШ) президенти Линье Занаду, Санъат ва технологиялар олий бизнес мактаби “RISEBA” (Латвия) ректори Ирина Сенникова, EKA University of Applied Sciences кенгаши раиси, Alberta College (Латвия) кенгаш аъзоси Анна Салтыкова, Европа Комиссиясининг EUvsVIRUS, Брунел университети (Буюк Британия) ташкилий қўмитаси аъзоси Юлия Мацкевичларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, “Modern education and Research Institute” таълим муассасаси 2016 йилда Брюссель шаҳрида олий таълим соҳасидаги нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилган.

Ташкилот халқаро илмий конференциялар, онлайн ва оффлайн шаклдаги малака ошириш дастурларини олиб бориш, илмий стажировкалар ташкил этиш, ўқитишнинг инновацион усулларини қўллаш бўйича тренинглар ўтказиш, шунингдек, аъзоларининг илмий ишларини тақдимот қилиш билан шуғулланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Профессионал_таълим

50 минг нафардан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

2020 йилнинг 15 июль
куни соат 16:00 ҳолатига касб-ҳунар мактабларига 52 385 нафар 9-синф битирувчиси онлайн ҳужжат топширди.

9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

❗️Маълумот учун, касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 2593 нафар;
2️⃣ Андижон вилояти – 5997 нафар;
3️⃣ Бухоро вилояти – 2658 нафар;
4️⃣ Жиззах вилояти – 1753 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 4749 нафар;
6️⃣ Навоий вилояти – 2120 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 5819 нафар;
8️⃣ Самарқанд вилояти – 5328 нафар;
9️⃣ Сирдарё вилояти – 1653 нафар;
🔟 Сурхондарё вилояти – 3779 нафар;
1️⃣1️⃣ Тошкент вилояти – 5882 нафар;
1️⃣2️⃣ Фарғона вилояти – 6755 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 2181 нафар;
1️⃣4️⃣ Тошкент шаҳри – 1118 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Ҳушёрликка даъват

Мухсин ХОЖИЕВ,
Гулистон давлат университети ректори:

- Афсуски, ҳар йили қабул кампанияси бошланиши билан олий таълим муассаларига “ўқишга киритиб” қўядиган фирибгарларнинг активлашиши кузатилади. Минг афсуски бир қатор абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари шундайлар тузоғига тушиб қолишади.

Мен олий таълим муассаси ректори сифатида, фан докроти, профессор сифатида, оддий биро ота сифатида Сиз азизларни бундайлар найрангига илиниб қолмасликка, талабаликка фақатгина қунт билан ўқиб, чуқур билим ва заковат билангина эришиш мумкинлигига чқираман. Ҳалол ва поклик билангина мақсадга эришиш мумкин.

Муҳтарам ҳамюртлар, карантин қоидаларига қатъий риоя қилайлик. Турли фирибгарлар тузоғидан ўзимизни асраб, коррупцияга қарши биргаликда курашайлик!

Камал РИЗАЕВ, Тошкент фармацевтика институти ректори:

- Коррупцияга қарши аёвсиз курашни қабул жараёнларидан бошлаб, талабалар ўқишини биринчи курсдан то охирги курсига қадар барча фанларни ўзлаштириш, курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш, олий таълимдан кейинги таълимда ҳам бирдек ташкил этамиз.

Институтни илм, маърифат масканига айлантириш йўлида барча ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда ҳаракат қиламиз. Бу йўлда талаба-ёшларимиз, профессор-ўқитувчиларимиз – жамоамизнинг ҳар бир аъзоси бизга энг катта кўмакчи бўлишига ишонамиз.

Қадрли ота-оналар, порахўрликни бартараф этишда сизларнинг ёндошувингиз ниҳоятда катта роль ўйнайди. Институтнинг қабул жараёнларида ҳамда фарзандларингизнинг таълим олишининг барча босқичларида турли найранг ва фирибгарликлар қурбонига ёки аъзосига айланиб қолманг. Фақат ёшларнинг билимига ишонинг ва шунга таянинг.

Мадамин МАДАЗИМОВ, Андижон давлат тиббиёт институти ректори:

- Коронавирус пандемияси тиббиёт соҳасининг қанчалик нозиклиги, фидоийлик талаб этадиган касб эканлигини яққол кўрсатиб қўйди. Лекин ҳар бир эзгуликка раҳна солувчи иллат бўлганидек, коррупциянинг тиббиёт соҳасига, тиббий таълим соҳасига аралашиши энг ачинарли ҳолдир.

Бугун биз коррупцияга йўл қўймай, ўз йўлини мустақил танлай оладиган, касбига ҳурмат билан муносабатда бўладиган кадрларни тайёрлаш ҳар биримизнинг асосий вазифамизга айланмоғи керак. Бу йўлда барчамиз – профессор-ўқитувчилар, талабалар, ота-оналар, талаба бўлиш орзуси билан ёниб яшаётган абитуриентлар биргаликда ҳаракат қилишимиз, ягона куч бўлишимиз зарур.

Шифокор сифатида шуни қўшимча қилмоқчиманки, пандемияга қарши кураш масалаларида узвийликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Эътироф этиш лозимки, ҳозирда институтимизнинг 162 нафар кўнгилли ходимлари, меҳнат таътилида бўлишига қарамай, Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларига карантин қоидаларига амал қилиниши устидан назорат ва коронвирус тарқалишини олдинни олиш тарғиботи бўйича фаолият олиб бормоқдалар.

Мақсуд БАЙДЖАНОВ, ТАТУ Урганч филиали директори:

- ТАТУ Урганч филиалига қабул жараёнини шаффоф, адолатли таъминлашда ҳам филиал томони ҳам жамоатчилик бирдек масъул, деб ўйлайман.

Азиз абитуриент, Сиз ўз билимингизга, имконият ва иқтидорингизга, истеъдод ва тафаккурингизга ишонинг. Қабул жараёни тўлалигича Давлат комиссияси томонидан бошқарилиши ва амалга оширилишини унутманг. Унга ҳеч бир инсон омилининг аралашувига йўл қўйилмайди.

Шу сабабли, фирибгарларнинг алдовига тушиб қолманг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
❗️Эълон!

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими ишга туширилди.

Тизимга мана бу ҳавола орқали ўтинг: transfer.edu.uz

Диққат, тизим ҳозирча тест режимида. Тизим соат 15.00 дан бошлаб тўлақонли ишлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бир миллиондан ошди

2020 йил 15 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 011 660 нафар (жорий йилги битирувчилар 438 86 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги586 612 нафар;
▪️ сиртқи404 111 нафар;
▪️ кечки20 937 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 274 220 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 98 303 нафар;
3️⃣ Фарғона вилояти – 79 482 нафар;
4️⃣ Aндижон вилояти – 78 628 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 65 959 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 62 249 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 55 273 нафар;
8️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 53 858 нафар;
9️⃣ Тошкент вилояти – 53 850 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 48 076 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 42 966 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 38 736 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 31 109 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 28 950 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 888 519 нафар (88,3%)
▪️ рус тилида – 95 544 нафар (9,2%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 27 420 нафар (2,3%)
▪️ бошқа тилларда – 2 177 нафар (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 53 700 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 43 014 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 39 750 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 37 263 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 36 665 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
❗️ЭЪЛОН:
🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасасаларини 2019/2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди.
🔰Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:
👉1) diplom.edu.uz веб-сайтига киринг. Экранингиздаги пайдо бўлган саҳифанинг «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмачасини босинг.
👉2) Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг «Diplom raqami» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Diplom nusxasini ko’chirib olish» тугмачасини босинг.
📲Мабодо, «Diplom raqami» қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.
📚Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.
__________________________________
Янгиликни битирувчи яқинларингизга улашинг: t.me/otm_info
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Талабалар диққатига! Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
❗️ЭЪЛОН:
🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасасаларини 2019/2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди.
🔰Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:
👉1) diplom.edu.uz веб-сайтига киринг. Экранингиздаги пайдо бўлган саҳифанинг «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмачасини босинг.
👉2) Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг «Diplom raqami» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Diplom nusxasini ko’chirib olish» тугмачасини босинг.
📲Мабодо, «Diplom raqami» қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.
📚Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.
__________________________________
Янгиликни битирувчи яқинларингизга улашинг: t.me/otm_info
#АбитуриентгаЁрдам #ТалабагаЁрдам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан сўнгги 15 кунда қуйидаги 4 та интерактив онлайн хизматлар ишга туширилди:

🔸magistr.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш ва рўйхатдан ўтиш;

🔸kasb.edu.uz - касб-ҳунар мактабларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш;

🔸transfer.edu.uz - давлат олий таълим муассасалари талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича аризаларини топшириш;

🔸diplom.edu.uz - давлат олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг дипломлари электрон нусхасини олиш.

❗️ Асосийси, хизматлар қулай ва бепул.

———————————————————————--
📣 Хизматлардан фойдаланинг, уйда қолинг.
Олий таълим бўйича долзарб янгиликлар ва фойдали маълумотларни эса биздан олинг 🔻
t.me/otm_info
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМ 2019-2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Фарзандларимизнинг мустақил ҳаётга қўядиган биринчи қадами ҳалол ва пок бўлиши учун биргаликда қайғурайлик

❇️ Ғофуржон МУҲАМЕДОВ,
Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:

- Ҳурматли абитуриентлар, бугун ҳаётингиздаги энг муҳим танловни амалга оширадиган пайт. Бугун сиз танлаган касб эртага ҳаётингиз мазмунига айланади ва эришадиган муваффақиятларингизга тамал тоши бўлиб хизмат қилади.

Агар Сиз ўқитувчилик касбини эгаллаб, жамиятимизга, халқимизга , Ватанимизга муносиб хизмат қилишни олдингизга мақсад қилиб қўйган бўлсангиз, бу борада Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг юқори салоҳиятли ва аҳил жамоаси ёрдамга тайёр.

Азиз ота-оналар, юртимиз келажагининг эгалари бўлган фарзандларингиз нафақат сиз учун, балки жамиятимиз учун ҳам қадрлидир. Фарзандларингиз келажакда ўз касбининг муносиб эгаси бўлиши уларнинг билим-салоҳиятига, мақсади йўлида оғишмай ҳаракат қилишига боғлиқ. Шундай экан, бу жараёнда бўладиган турли алдовларга берилмасдан, фақат уларнинг эгаллаган билимига ишонишингизни сўраб қоламан.

❇️ Худайназар ЮНУСОВ, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори:

- Ҳурматли ота-оналар, юртдошларим! Кўзингизнинг оқу қораси бўлган, 17 -18 йил улғайтириб, катта ҳаёт томон йўллаётган фарзандингиз тақдирини ҳар кимларга ишонманг.

Фарзандингизга вақтида билим берган бўлсангиз, у албатта олий ўқув юрти талабаси бўлади. “Пул кўтариб чопгандан” кўра, болангизнинг мақсадлари ва орзулари билан қизиқинг! У қайси соҳага қизиқади, нимага иқтидори бор, келажакда ким бўлмоқчи?

Ўқишни орзу қилаётган ўғилларим, қизларим, Сиз Ўзбекистоннинг эртанги куни, келажагисиз! Келажак ҳаётимиз қандай бўлиши бевосита Сизларга боғлиқ. Ўрганишдан, изланишдан тўҳтаманг. Бугун яхши ўқисангиз, эртага албатта талаба бўлишингизга ишонинг.

❇️ Маҳмуджон БОЛТАБОЕВ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори:

- Бугунги кунда ёшларнинг илм даргоҳларига ҳалол ва пок киришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилди. Афсуски, товламачилар ва фирибгарларнинг дунёқараши ўзгармаяпти. Улар ҳамон эскича ўй-хаёлларда, қинғир йўллар билан мўмай даромад топиш илинжида юрибди. Уларнинг тузоғига илиниб қолманг.

Агарда Сизга кимдир университетда танишим бор, шу университетда ишлайман, ўқишга киритиб қўйман деса ишонманг. Бу ҳақда дарҳол қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишингизни сўраймиз: (98) 125-13-26, (99) 837-79-84.
Келинг фарзандларимизнинг мустақил ҳаётга қўядиган биринчи қадами ҳалол ва пок бўлиши учун биргаликда қайғурайлик.

❇️ Абдуқаҳҳор ҒАНИЕВ
, ТДПУ Шаҳрисабз филиал директори:

- Порахўрликка қарши кураш мақсадида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларга қарамай, “ўқишга киритиб қўяман, тестни ҳал қилиб бераман”, деган ва шу орқали мўмай пул ишлаб олиш илинжидаги фирибгарлар ҳали-ҳануз учраб турибди.

Афсуски, “Фарзандим диплом олса бўлди, у ёғи бир гап бўлар” қабилида иш тутадиган, фарзандининг қобилияти, билими ва салоҳияти етарлими ёки йўқ, бунга иккинчи даражали масала сифатида қарайдиган ота-оналар ҳам йўқ эмас. Очиғи, ушбу ҳолатлар йиллар давомида таълим тизимидаги коррупциянинг энг оғриқли нуқтаси бўлиб келди.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандларимизни тарбиялаш ва уларга билим беришда ҳар доим тўғри йўл тутайлик. Уларга ўз кучи, билими билан илм олишларига имконият яратиб берайлик, мурғак қалбига таъмагирлик иллатини оғу каби жойлаштиришга йўл қўймайлик.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Қабул-2020: Қарийб 1,1 млн. нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

2020 йил 16 июль
соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 090 397 нафар (жорий йилги битирувчилар 459 061 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:

▪️ кундузги 624 895 нафар;
▪️ сиртқи442 297 нафар;
▪️ кечки23 205 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Тошкент шаҳри – 295 703 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 104 857 нафар;
3️⃣ Фарғона вилояти – 85 159 нафар;
4️⃣ Aндижон вилояти – 78 628 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 71 481 нафар;
6️⃣ Сурхондарё вилояти – 67 004 нафар;
7️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 59 388 нафар;
8️⃣ Наманган вилояти – 58 947 нафар;
9️⃣ Тошкент вилояти – 57 888 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 52 109 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 47 013 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 42 491 нафар;
1️⃣3️⃣ Навоий вилояти – 33 960 нафар;
1️⃣4️⃣ Сирдарё вилояти – 31 172 нафар.

▶️ Тиллар кесимида:

▪️ ўзбек тилида – 956 892 нафар (87,8%)
▪️ рус тилида – 100 574 нафар (9,2%)
▪️ қорақалпоқ тилида – 30 585 нафар (2,8%)
▪️ бошқа тилларда – 2 346 нафар (0,2%).

▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

▪️ Самарқанд давлат университети – 57 118 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 45 472 нафар;
▪️ Қарши давлат университети – 42 888 нафар;
▪️Наманган давлат университети – 39 577 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 39 047 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Халқаро_ҳамкорлик

Европа таълим муассасаси билан ҳамкорликда COVID-19дан кейинги олий таълим масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси ҳамкорлигида Бельгиянинг “Modern education and Research Institute” таълим муассасаси билан “COVID-19дан кейинги олий таълим: онлайн таълимга ўтиш, халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Видеоконференцияни Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчиси Дилёр Ҳакимов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узокбой Бегимкуловлар очиб беришди.

Видеоконференцияда республикамиз олий таълим муассасаларининг 120 нафардан зиёд пороректорлари ҳамда 250 нафардан зиёд кафедра мудирлари ҳамда етакчи профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Видеоконференцияда World Executive Education Institute (АҚШ) президенти Линье Занаду, Санъат ва технологиялар олий бизнес мактаби “RISEBA” (Латвия) ректори Ирина Сенникова, EKA University of Applied Sciences кенгаши раиси, Alberta College (Латвия) кенгаш аъзоси Анна Салтикова, Европа Комиссиясининг EUvsVIRUS, Брунел университети (Буюк Британия) ташкилий қўмитаси аъзоси Юлия Мацкевичлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар.

Видеоконференцияда пандемия шароитида олий таълим жараёнларини ташкил этишдаги тажрибалар, онлайн таълимни жорий этилишидаги муаммолар ва вазифалар, пандемиядан кейин олий таълимнинг трансформацияси, халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш, олий таълимда уч томонлама диплом бериш амлиёти, ўқитувчиларни янги фаолиятга тайёрлаш учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини йўлга қўйиш, масофадан туриб таълим беришда фойдаланиши лозим бўлган илғор методлар ва бошқа шу каби масалалар муҳокама этилди.

Видеоконференция якунида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Бельгиянинг “Modern education and Research Institute” билан ҳамкорликда қўшма малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда бу каби видеонференцияларни тез-тез ўтказиб туриш, ҳамкорликда ишлаш ва истиқболли режалар бўйича келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #АбитуриентгаТавсия

❗️Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул учун ҳужжат топшириш арафасида турган абитуриентлар учун 2 та муҳим тавсия:

👉 1. Ҳозирги кундаги пандемия шароитини ҳисобга олинг. Ҳужжатларингизни magistr.edu.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида ТЕСТ СИНОВЛАРИ топшириладиган ҳудуд сифатида бугунги кунда ЯШАБ ТУРГАН ҲУДУДИНГИЗНИ белгиланг.

👉 2. Ўқишга кириш учун тегишли мутахассислик ва олий таълим муассасасини танлашда яхшилаб ўйлаб бир қарорга келинг. Шошилманг, магистратурага ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтганингиздан сўнг танловингизга ЎЗГАРТИРИШ КИРИТА ОЛМАЙСИЗ!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Магистратура #Статистика

📊Сўнгги икки йилда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар тўғрисида маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Илм_фан

Uzbekistan Research Online платформасида июнь ойида энг кўп ўқилган мақолалар ва журналлар эълон қилинди

2019 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Elsevier компанияси билан ҳамкорликда халқаро талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон ОТМларининг илмий журналларини бирлаштирган илк рақамли платформаUzbekistan Research Online ишга туширилган эди.

Жорий йилнинг июнь ойида «Uzbekistan Research Online» платформасидаги журналлардан 9640 та матнли файллар тўлиқ юклаб олинди ва 143 та янги материал чоп этилди, натижада платформа базасидаги ишларнинг умумий сони 4757 тага етди.

Мақолалар 108 та мамлакатнинг 263 та таълим муассасалари томонидан ўқилган.

Рақамли платформада июнь ойида энг кўп юклаб олинган мақолалар ва журналлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, қуйидаги мақолалар энг кўп юклаб олинган:

1. Tourism development in Uzbekistan: current trends and national priorities (“Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш: ҳозирги тенденциялар ва миллий устуворликлар”) 64 марта. https://uzjournals.edu.uz/iiau/vol2020/iss1/27

2. About Persian words used in “Zubdat ut-tavorikh” by Muhammad Rizo Ogahy (“Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг "Зубдат ут-таворих" асарида қўлланган форсча сўзлар ҳақида”) 48 марта. https://uzjournals.edu.uz/fdu/vol1/iss1/13

3. Comparative Study Of Phraseological Units With Naming Features In Nonrelated Languages (“Қардош бўлмаган тилларда ном бериш белгилари билан фразеологик бирликларни қиёсий ўрганиш”) 48 марта. https://uzjournals.edu.uz/philolm/vol2019/iss1/9

Энг кўп юклаб олинган журналлар:

👉 Наманган давлат университетининг илмий ахборотномаси (2116 марта) https://uzjournals.edu.uz/namdu

👉 "Ислом зиёси" журнали (884 марта), https://uzjournals.edu.uz/iiau

👉 Фарғона давлат университети илмий журнали (701 марта).

Маълумот учун, www.uzjournals.edu.uz ОТМлар илмий журналларни бирлаштирган ҳамда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд бўлган платформа ҳисобаланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
❗️ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ЎҚИШИНИ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИАРО КЎЧИРИШ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА 🔺

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg