Edu.uz
135K subscribers
22.8K photos
4.87K videos
232 files
12.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​Коррупцияни йўқ қилиб таълимга эътибор берайлик

Илҳом ТЎХТАСИНОВ,
Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори:

Нега энди биз таълим соҳасини коррупция қўлига бериб қўйишимиз керак, нега биз ўз оиламиз ва халқимизни ҳимоя қилмаслигимиз керак. Таълим соҳасида коррупцияга қарши кескин чоралар кўриляпти, лекин бу етарли даражада эмас.

Эндиликда, таълим тизимидаги кадрларга эътибор беришда уларнинг ўқиган олий ўқув юрти, устозлари ва шахсий фазилатлари обдон ўрганилмоғи лозим. Шундай қилинса, очиқдан-очиқ коррупция, таниш-билишчилик каби иллатларнинг олди маълум даражада олинган бўлур эди.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1752

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент молия институти капитал бозорига мутахассислар тайёрлашда Колумбия университети билан ҳамкорлик қилади.

2019 йил 7 ноябрь куни АҚШнинг Колумбия университети профессори, университет ҳузуридаги бошқарув кадрларини тайёрлаш Глобал марказининг асосчиси Уильям Эймике (William B.Eimicke) Тошкент молия институтига ташриф буюрди.

АҚШлик профессор институт профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, магистрантлари ва талабаларига“Инвестициялашнинг ижтимоий қиймати (Social value investing)” мавзусида маъруза қилди.

Уильям Эймике дунёга машҳур инвестор ва миллиардер Уоррент Баффет билан биргаликда “Инвестициялашнинг ижтимоий қиймати (Social value investing)” асарининг ҳаммуаллифидир. Шу боисдан савол-жавоблар қизғин руҳда кечди.

Уильям Эймике айни вақтда Колумбия университетининг Халқаро ва жамоатчилик алоқалари мактаби бош ижрочи директори ҳисобланади. Институт ректори Улуғбек Азизов меҳмонлар билан Колумбия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талабалар ҳамда магистрантлар алмашинувини масалаларини муҳокама қилди. Натижада яқин вақт ичида бу борада қўшимча музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Коррупцияга қарши кураш халқимизнинг ҳам мақсад ва маслагига айланиши лозим

Шавкат ШАРИПОВ
, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори:

Ҳали ҳам орамизда, жамиятнинг етакчи қатлами бўлган олий таълимда эскича фикрловчи, бугунги ўзгаришлардан хулоса қилмайдиган инсонларнинг кам эмаслиги ташвишли ҳолатдир.

Биз бугун мажбурлаб юрист ёки педагог қилаётган фарзандимиз келажагини ўзи танласа ва мустақил қарор қилса мамлакатимизда юзага келаётган кадрлар танқислиги масаласига ҳам ўз-ўзидан ечим топилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1756

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Халқаро рейтингга кириш: кимда имконият қандай?

2019 йил 8 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Elsevier (Нидерланди) компанияси ва QS рейтинг агентлигининг етакчи экспертлари томонидан ОТМлар ректорлари учун халқаро рейтингларга кириш ва илмий журналларнинг фаолиятини халқаро даражага кўтариш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган семинарда Алия Оспанова ва Зоя Зайцева республикадаги барча ОТМларнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилишди ва 2020 йилда бўлиб ўтадиган халқаро рейтингда муваффақиятли иштирок этиш юзасидан зарур тавсияларни бердилар.

Elsevier компаниясининг Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Алия Оспанова юртимиздаги университетлар илмий журналлари ҳолатини танқидий таҳлил қилди ҳамда уларни яхшилаш бўйича аниқ таклифларни берди.

Маълумот учун, 2018 йил 23 мартда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier компанияси ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланиб, ОТМларни халқаро рейтингга киришида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича “Илм-фан-2020” миллий ривожланиш дастури ишлаб чиқилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Нукусда Ветеринария техникуми ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этилди.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали  бакалавриатининг 2020/21-2022/23 ўқув йилларига кундузги таълим шакли учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига таклифларни шакллантиришда Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида камида беш йил ишлаб бериш шарти билан тегишли таълим йўналишлари юзасидан ушбу туманлар бўйича давлат гранти асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичлари назарда тутилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Олийгоҳларда коррупцияга ўрин йўқ

Назирила МАҲМУДОВ, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори:

Минг афсуски, ҳамон айрим раҳбарлар ёки мансабдор шахслар томонидан қўл остидаги ходимларга нисбатан адолатсизлик қилиш ёки мурожаатчининг “қўлига қараш”, бирор манфаат кутиш ҳолатлари кузатилаяпти. Ана шундай кезларда, шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш, чидаш эмас, унга қарши бонг уриш керак.

Масъулиятсизликка, адолатсизликка ва таъмагирликка қарши бўлган қарашни энг биринчи ўзимизда кучайтиришимиз лозим.

Ўқитувчи, аввало, таълим ва тарбия берувчи касб эгасидир. Олийгоҳ эса – мамлакат эртасини яратадиган, унинг гуллаб-яшнашини таъминлайдиган “кадрлар фабрика”сидир. Бу жойда коррупцияга асло ўрин йўқ.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Ҳиндистон университети қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик таклифи билан чиқди

2019 йил 8 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ҳиндистоннинг Манипал университети делегацияси билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда институт ректори Ўктам Умурзаков ва доктор А.Шарма икки томонлама ўзаро манфаатларга мос келувчи қатор йўналишларни белгилаб, тезкор ҳаракатларни амалга ошириш бўйича келишиб олишди.

Ҳамкорликнинг дастлабки босқичида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ва стажировкаси, ҳамкорликда ўқув материаллари ва воситаларини яратиш, магистратурада қўшма таълим дастурларини амалга оширишга келишилди.

Шунингдек, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий семинар ва анжуманлар ўтказиш, ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш йўналишида ҳам ҳамкорлик белгилаб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​​​ТошПТИ ректори "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Президент Фармонига кўра бир гуруҳ соҳа вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов давлатимиз раҳбари фармонига кўра "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди.

Тақдирланганларга мукофотни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бугун "Туркистон" санъат саройида бўлиб ўтган байрам тадбирида топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТерДУда янги талабалар турар жойи ва стадион фойдаланишга топширилди.

Термиз давлат университетида барча қулайликларга эга бўлган 400 ўринли 6-талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.

Бу ерда талабалар учун Президент томонидан тавсия этилган бешта муҳим ташаббусни амалга оширишга барча шароит яратилган.

Эътиборлиси, мазкур бинонинг ўзида университетга ташриф буюрувчи чет эллик ва Республикамизнинг етакчи профессор-ўқитувчилари учун меҳмонхона ҳам ташкил этилган.

Шунингдек, университет кампусида янги стадион ҳам бунёд этилди. Стадионда бир вақтнинг ўзида спортнинг волейбол, футбол, гандбол, енгил атлетика турларидан мусобақалар ўтказилиши ҳамда бу мусобақаларни 1000 нафар томошабинлар бевосита томоша қилишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор

Иброҳим ОЛИМЖОНОВ, Тошкент фармацевтика институти ректори:

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.

Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай масъулият борлигини ҳис этади.

Шундай экан барчамиз бу иллатни бартараф этиш учун виждонимизни, нафсимизни пок этмоғимиз даркор. Ҳар бир инсон нафсини қули бўлмай ўз касбини севиб унга виждонан ёндошса, албатта ўз мақсадимизга етишамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

ТДЮУ делегацияси Москвада

Жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов бошчилигидаги университет делегацияси Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлди.

Ташриф давомида С.Грибоедов номидаги Халқаро ҳуқуқ ва иқтисодиёт институти билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Унга кўра талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, Марказий Осиё журналининг қўшма нашрини чоп этиш ва тадқиқотлар олиб боришга келишилди.

РФ Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси раҳбарияти билан музокаралар натижасида эса томонлар давлат хизматида магистр даражасида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, ўқитувчилар ва талабалар алмашиш, шунингдек, қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Аҳмад ал-Фарғоний олимпиадаси ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган Аҳмад ал- Фарғоний номидаги физика фани олимпиадаси ғолиблари аниқланди.

Фан олимпиадасида фахрли 1- ва 2-ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллади.

Термиз давлат университети академик лицейнинг 2-курс ўқувчиси Турсунов Азизбек фахрли 1-ўринни эгаллади.

Тошкент шаҳридаги Сирожиддинов номидаги академик лицейнинг 2-курс ўқувчиси Бобошев Сардор 2-ўринни қўлга киритди.

Олимпиаданинг ғолиб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди:

👉 1-ўрин учун ўқувчига 22 300 000 сўм, ўқитувчига - 18 955 000 сўм;

👉 2-ўрин учун ўқувчига18 955 000 сўм, ўқитувчига - 14 495 000 сўм;

👉 3-ўрин учун ўқувчига - 15 610 000 сўм, ўқитувчига11 150 000 сўм.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏆🏆🏆Diqqat! Diqqat! Diqqat!


Elsevier, Scopus va uning tadqiqotlaringizdagi roli haqidagi eng yaxshi voqealarni qidirishni boshlaydi!
Ishtirok etish uchun siz Facebookda ommaviy xabar yozishingiz va #iuseScopus xashtagini o'rnatishingiz kerak.

Biz eng qiziqarli hikoyalar, fotosuratlar va videolarni qidirmoqdamiz!

G'oliblar Scopus Award marosimida taqdirlanadi!
​​Коррупция тараққиётни издан чиқаради

Баҳодир ШОИМҚУЛОВ,
Қарши давлат университети ректори:

Коррупциянинг тарихий ўзаклари жуда жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган. Бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказлашуви коррупциянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатди.

Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1757

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

НамДУда KOICA ташкилоти кўмагида медиа марказ ташкил этилди.

Наманган давлат университетида KOICA ташкилоти томонидан молиялаштирилган медиа марказ тантанали равишда очилди. Маросимда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, KOICA ташкилоти мутахассислари иштирок этди.

Эндиликда мазкур медиа марказда университетнинг амалий математика йўналиши талабаларига компьютер графикаси ва дизайн соҳасида “Маҳорат дарслари” ўтказилади. Дарслар Жанубий Кореянинг KOICA ташкилоти мутахассислари томонидан олиб борилади.

НамДУ ва KOICA ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик 20 йиллик тарихга эга бўлиб, айни вақтда икки нафар кореялик мутахассис корейс тили ва компьютер графикаси бўйича талабаларга дарс бериб келмоқда. Университет Жанубий Кореянинг 10 дан ортиқ етакчи ОТМлари билан ҳамкорлик ўрнатган бўлиб, улар билан академик ҳамкорлик давом этмоқда.

Янги ўқув йилидан университетда корейс тили ва компьютер графикаси каби йўналишларда бакалавр мутахассисларини тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Эндиликда талабалар ўқитувчиларнинг дарс бериш самарадорлигини аноним тарзда баҳолайдилар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, лавозимларни эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректор буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича барча педагог ходимлар фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилади ва баҳоланади.

Қолаверса, тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним тарзда баҳоланади.

Лойиҳага кўра, педагог ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ўқув-методик, илмий, тарбиявий ишлари сифати, ўқитган талабаларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган тақдирда, танловни ўтказиш тартибида белгилаб қўйилган муддатдан қатъий назар у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.


Қуйидаги манзил орқали Қарор лойиҳаси юзасидан ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин:

👉 https://regulation.gov.uz/uz/document/9816

Муҳокамалар шу йилнинг 19 ноябрига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Соҳа_ислоҳотлари

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб 21 та хорижий мамлакатнинг 103 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури йўлга қўйилди.

👉 Мазкур дастурлар доирасида ҳозирги кунда 6230 нафар талаба таҳсил олмоқда.

👉 Шундан, 79 та қўшма таълим дастури ҳудудий, 62 таси эса пойтахт олий таълим муассасаларида йўлга қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Расмий

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашайлик!

Олимжон РИСҚУЛОВ,
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори:

Коррупция муаммоси ва унга қарши кураш тўғрисида ҳаммамиз эшитганмиз ва эшитиб келмоқдамиз ҳамда бу иллатга қарши кураш ҳақида қайта ва қайта такрорлаяпмиз. Афсуски, коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қанча тарғибот қилмайлик, курашмайлик жамиятимизни бу иллатдан тозалаш кўп куч ва меҳнатни талаб қилмоқда.

Жамиятимизни бу иллатдан тозалашда ҳаммамиз бирдек курашиб, адолат ва ватанпарварликни устун қўйиб, қонун талабларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқий демократик давлатимизнинг гуллаб яшнаши учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Бутун олий таълим тизими жамоасини бир мақсад йўлида бирлашишга чақирамиз!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Расмий ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги 9-сонли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда ОТМлар ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар…»