Edu.uz
154K subscribers
16.3K photos
3.34K videos
228 files
10.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Иномжон Мажидов республика бўйлаб талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 10 июнь куни Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, 11 июнь куни Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтларида талабалар ва ўқитувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказди.

Учрашувларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашувда кўтарилган масалалар, мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш борасида соҳа олдига қўйилган вазифалар муҳокама қилинди.

Вазирнинг талабалар билан учрашуви дўстона руҳда бўлиб ўтиб, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Жумладан, ўқув жараёнини ташкил этиш, дарс машғулотларига малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ўзларининг стартап лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқлар ва молиявий қийинчиликлар ҳақида очиқ-ойдин айтишди.

– Талабалар билан ишлашда уларга ўз фарзандимизга қилгандек муносабатда бўлсак, ана шунда ишимизда унум бўлади, – деди вазир ОТМлар раҳбарияти билан суҳбатда. – Тизимда катта илмий салоҳият ва имкониятлар бор, барча ресурсларни бир мақсад йўлида сафарбар этиб, жамият тараққиёти локомотиви бўлишимиз зарур.

Профессор-ўқитувчилар билан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, ёш тадқиқотчиларни илм-фан билан шуғуллантиришга қизиқтириш, ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро илғор тажриба ва методика бўйича инновацион инвестицияларни жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

Шаҳрисабзда 2 та ОТМнинг филиали ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳккамасининг 2019 йил 11 июндаги 488- ва 489-сонли қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди.

Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

ҚарДУнинг Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди.

Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!

Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича:

Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августигача (ўша куни ҳам) бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади.

Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиладиган ОТМлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг
15 июлига
қадар тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида ва телеграм каналида эълон қилинади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ариза (ариза бланкалари ҳудудий ишчи гуруҳига мурожаат қилинган вақтда ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади);
2. Паспорт нусхаси;
3. Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси.

Қайд этилган ҳужжатлардан бошқа, кўчиришга бўлган сабабларни асословчи ҳужжатларни топшириш мажбурий эмас (тавсиявий ҳарактерга эга).

Хорижий ОТМ муассасаларидан ЎзР ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирганлар ўқишини кўчирмоқчи бўлган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширадилар (масалан, Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш иши таълим йўналишига кўчирмоқчи бўлганлар - биология, кимё, она тили ва адабиёти фанларидан имтиҳон топширадилар).

Мазкур махсус синовларнинг ўтказилиш шакли ва муддати ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгилангандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий-веб сайтида эълон қилинади.

Хорижий ОТМларидан махсус синовларсиз кўчириладиган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари (олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган) рўйхати июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ва телеграмм каналида эълон қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича:

Четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар ўқишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар муайян ОТМ томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш (кўчириб тиклаш эмас) бўйича аризалар ҳар бир ОТМнинг қабул комиссияси томонидан 2019 йилнинг
15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига! Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича: Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш…»
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Cиртқи таълимга
ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Янги тартибга мувофиқ, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

- магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

- “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;

- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга кўра қуйидагилар ОТМларга қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:

👉 Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;

👉 ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Мақсадли қабул тартиби белгиланди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, ОТМлар учун бегиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул қуйидаги тоифа абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади:

👉 муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича);

👉 умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган;

👉 кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)дан муваффақиятли ўтган.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

ЎзР ВМнинг 2019 йил 7 июндаги 468-сонли қарори 11-бандига мувофиқ тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун ЭКИҲнинг ярим баравари (101365 сўм) миқдорида ундириладиган тўлов:

👉 абитуриентлар ОТМларга ҳужжат топшириш учун мурожаат этганда – жойлардаги банклар кассалари томонидан;

👉 абитуриентлар давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этганда – давлат хизматлари марказларида жойлашган банк кассалари ҳамда марказлар ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишда қабул қилинади.

Мазкур тўловлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ_янгиликлари

Жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “i-Customs, Халқаро бизнес, инновациялар ва божхона томонидан тартибга солиш” VI Халқаро ёшлар конференциясида Божхона институти 3-босқич курсанти Муштарий Исматова «The draft of Tashkent International Convention - Global Single Window» лойиҳаси билан иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Конференцияда Россия, Беларусь, Польша, Озарбайжон ва Ўзбекистондан жами 32 нафар иштирокчилар божхона маъмуриятчилиги, божхона назоратида чегара хизматидан фойдаланишнинг истиқболлари, SMART чегаралар учун божхона назорати йўналишларида ўз маъруза ва лойиҳалари билан иштирок этишди.

Эндиликда, ғолиблар жорий йилнинг октябрь ойида Македониянинг Скопье шаҳрида ўтказиладиган “PICARD-2019” Халқаро ёшлар конференциясида иштирок этишади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати учун малакали кадрлар тайёрлаш қамрови кенгайиб боради

Шуҳрат МУТАЛОВ,
Тошкент кимё-технология институти ректори:

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 13-14 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи доирасида берган топшириқлари асосида Шаҳрисабз шаҳрида институтимиз филиали ташкил этилди.

Филиалда вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг базавий тармоқларида зарур бўлган мутахассисликларда малакали кадрлар тайёрланади.

Биз ушбу филиалга ҳудуднинг талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларни жалб қилишни режалаштирганмиз. Филиал ҳудуд ривожи учун муҳим бўлган мева-сабзавотчилик, узумчиликни ривожлантириш, навлар бўйича ассортиментини кенгайтириш, соҳага замонавий тенденциялар ва янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиши керак.

Шаҳрисабз филиалига 2019/2020 ўқув йилида бакалаврлар тайёрлаш бўйича квоталар ажратилиб, таълим жараёни 2019 йил сентябрдан бошланади. I семестр 2019 йил сентябрь-январь ойларида, II семестр 2020 йил февраль-июнь ойларида бўлиб ўтади. Ўқиш кунига 3 парани ташкил этади. Малакавий амалиёт ўқув режада белгиланган июль-август ойларида ўтказилади.

ОТМда ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида Тошкент кимё-технология, Қарши мухандислик иқтисодиёти институтлари ва Қарши Давлат университети профессор-ўқитувчилари жалб қилинади. Қолаверса, халқаро ҳамкорларимизнинг малакали профессор-ўқитувчиларини ҳам филиалга таклиф қилиш, улар иштирокида онлайн маърузаларни ташкил этишни режалаштирганмиз.

Ушбу филиалнинг ташкил этилиши соҳа бўйича малакали кадарларни тайёрлаш орқали ҳудудда саноатнинг ривожланиши ва янги ишлаб чиқариш корхоналарининг ташкил этилишига ҳисса қўшишига ишонамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «#Қабул2019 ЎзР ВМнинг 2019 йил 7 июндаги 468-сонли қарори 11-бандига мувофиқ тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест…»
​​#Тайинлов

Ҳукумат қарори (492-сон, 13.06.2019 й.) билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу лавозимда фаолият юритган Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси этиб сайланган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сонли қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентнинг 11-бандига мувофиқ давлат хизмати кўрсатилгани учун тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошсида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Тўловлар Марказларда жойлашган банк кассалари ҳамда Марказ ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишда қабул қилинади. Тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказларга ўзи келиб мурожаат этганда:

50 фоизи
– ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

50 фоизи
- ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – ЎзР Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига! Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича: Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш…»
​​#OTM_янгиликлари

Элчи талаба саволига жавоб бериш учун саҳнадан тушиб келди

2019 йил 13 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ито Нобуаки билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Япония томонидан Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар, талабалар алмашинуви лойиҳаси доирасида фаолияти йўлга қўйилган JAICA ва Япон маркази ҳамда кўп тармоқли давлат грантлари ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида элчи жаноблари ўзини юксак маданият соҳиби сифатида тутиб, талабалар билан дўстона мулоқот қилди. Мартабали меҳмон ҳатто талаба саволига жавоб бериш учун саҳнадан ёшларга хос абжирлик билан пастга сакраб тушди.

Талабанинг Япония иқтисодий самарадорлигини таъминловчи омиллар ҳақида берган саволига жавоб берар экан, жаноб Ито Нобуаки бунинг замирида мактабда олинадиган таълим, олий таълимдаги юқори ўзлаштириш, таълимга қаратилаётган рағбат ҳамда анъаналар ётганлигини айтиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Фан олимпиадаси – 2019: асосий фанлардан ғолиблик академик лицей ўқувчиларида

Шу йилнинг 8-11 июнь кунлари Тошкентда академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 448 нафар, умумтаълим мактабларининг 611 нафар - жами 1059 нафар ўқувчи ўзаро беллашди. Академик лицей ўқувчилари 18 та фандан 15 тасида иштирок этиб, уларнинг 23 нафари фахрли ўринларни эгаллади.

Физика, математика, химия, биология, тарих, она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан асосий совринли ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди.

Қозоқ, тожик тиллари ҳамда давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан якуний босқичда умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди ва ғолибликни қўлга киритишди.

Фан олимпиадасининг республика босқичида 1-, 2- ва 3- ўринларни эгаллаган иқтидорли ўқувчилар ЎзР ВМнинг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори билан ОТМларга тест синовлари ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Диққат, эълон!

Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

5 та ташаббус амалда: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўқувчиларни бепул робототехника курсига таклиф этади

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мехатроника маркази робототехникага қизиқувчи мактаб ўқувчиларини жорий йилнинг 17 июнидан бошланадиган бепул “Summer Camp” ўқув курси ташкил этиляпти.

Машғулотларга 14 ёшдан ошган ҳамда физика ва математика бўйича яхши билимга эга бўлган мактаб ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.

Робототехника курси университет мехатроника марказида олиб борилади. Машғулотларда ўқувчиларга дастурлаш ва моделлаштириш бўйича мутахассислар томонидан дарслар ўтилади.

Робототехника курсида иштирок этишни истаган ўқувчилар 16 июнга қадар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мехатроника марказига келиб рўйхатдан ўтишлари керак.

Маълумот учун: Сардор Умаров (+998 90 942-24-47)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Соҳа_ислоҳотлари

2019/2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун кенг имкониятлар берилади

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 7 июндаги 17-сон баёни қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулида ТДЮУ, ҚҚДУ, ГулДУ, ФарДУ ҳамда СамДУ бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЎзР Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказиш белгиланди.

Қайд этилган 5 та олий таълим муассасаси тест синовларида иштирок этишга биринчи сифатида танланганда Давлат хизматлари марказлари ёки ЎзР Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказилишини маълум қиламиз.

Бошқа барча давлат олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида абитурентлар ўзлари танлаган таълим йўналишлари, олий таълим муассасаси ва ҳудудидан қатъий назар тест синовларида иштирок этиши учун рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мазкур ҳолат абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун қўшимча қўлайликлар яратади.

Маълумот ўрнида: Абитуриентлар хоҳишларига кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун шу (ўзи биринчи ОТМ сифатида танлаган) ёки бошқа олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA