Edu.uz
153K subscribers
16.3K photos
3.34K videos
228 files
10.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#Марафон

⚡️Эртага “Янги нафас” югуриш марафони ўтказилади

🔰 26 июнь куни эрта тонгдан мамлакатимизнинг саккизта шаҳрида “Ёшлар куни” ва “Халқаро олимпия” кунига бағишланган “Янги нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

➡️Югуриш марафони мамлакатимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини янгича форматда кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

✔️Марафонда умумий таълим ва спорт мактабларининг ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, жамоат арбоблари иштирок этади. Югуриш масофаси 3 км ни ташкил қилади. Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 06:30 да, тадбирнинг ўзи эса – 07:30 да бошланади.

📍Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этиладиган спорт фестивалига 20 мингдан зиёд киши қамраб олинади. Масофа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

☑️Тошкентда мусобақанинг старт нуқтаси “Humo Arena” мажмуаси майдони ҳисобланади.

🔖 Марафонда ҳар бир инсон иштирок этиши мумкин. Спорт трассасининг пухта равишда тайёрланиши, шунингдек имконияти чекланган югурувчиларнинг ҳам хавфсиз иштирок этиши учун барча шароит яратилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#МАРАФОН

“Янги Нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Бир ватанда, бир вақтда, бир хил масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз!

Ушбу эзгу шиор остида “Янги Нафас” югуриш мусобақаси айни вақтда пойтахтимиз ҳамда республикамизнинг 8 та шаҳрида бир вақтда ўтказилди.

Ушбу спорт трассаси доирасида минглаб юртдошларимиз қатори ОТМ талабалари ҳам иштирок этди.

Якуний натижалар бўйича бироздан сўнг маълумот берилади.

Бизни кузатишда давом этинг 👉 @eduuz‌‌