Edu.uz
150K subscribers
15.7K photos
3.1K videos
209 files
10.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​Германия Президенти талабаларнинг илмий изланишлари билан қизиқди

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги «Bakan Tex» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Эътиборлиси, корхонада Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг "Йигирув" факультети филиали очилган. Бу ерда малакали мутахассислар томонидан талабаларга йигириш ва технологик ускуналар имкониятлари бўйича ўқув амалий дарслар ва мастер класслар ўтказиш йўлга қўйилган.

Жаноб Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг "йигирув" факультети филиали талабалари билан суҳбатлашди. Талабаларнинг ўқишлари ва айни пайтда қандай тажрибалар устида иш олиб бораётганига қизиқди. Уларнинг ўқиш ва илмий изланишларига омад тилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1423

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПҚ-4339-сонли қарори билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Қарши шаҳрида Ирригация институтининг филиали ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 437-сон қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди.

ТИҚХММИнинг Қарши филиалида ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Филиал ва академик лицей онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминланади, шунингдек, уларни юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Rektor_minbari

Профессор-ўқитувчининг бурчи - илм, вазифаси - сифатли дарс

Ғофуржон МУҲАМЕДОВ
, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори:

- Долзарб ва оғриқли масала – эришилган илмий, амалий ва инновацион натижаларни талабалар аудиториясига олиб кириш, илм-фан ва таълим ўртасидаги алоқа тезкорлиги ва мунтазамлигини таъминлашдир. Яширишдан фойда йўқ: бугунги кунда илм-фан ва таълим ўртасидаги узилиш жуда катта.

Олий таълим, профессор-ўқитувчи ва илм-фан олдидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш керак. Профессор-ўқитувчи олдига фақат икки талабни: илм ва сифатли дарс ўтиш талабини қўйиш керак, вассалом.

Учрашув мен учун истиқболда педагогик таълимни янада такомиллаштириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва инновацияларни ривожлантиришда янги фикрлар берди.

Бунинг учун эса биринчи навбатда барчамизнинг ¬ зиёлилар, таълим соҳаси ходимларининг дунёқараши ва тафаккури ўзгариши кераклиги зарурий шартлардан биридир.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1427

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Яна битта ОТМда «Qr-book» электрон китоб жавони ишга туширилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида ҳам «Qr-book» электрон китоб жавони ўрнатилди.

Ҳозирда мазкур «Qr-book» электрон китоб жавонидан 80 дона жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналаридаги бадиий китоблар ўрин олган бўлиб, талабалар ўз смартфони орқали мазкур китобларнинг электрон нусхасини «QR-kod» орқали юклаб олиб, фойдаланиш имконига эга бўлмоқда.

Талаба-ёшлар электрон китоб жавонидаги адабиётлардан тўлақонли фойдаланишлари учун Филиалда бепул Wi-Fi ҳудуди ташкил этилган.

Амалиётга татбиқ этилган ушбу инновацион лойиҳа талабалар томонидан илиқ кутиб олингани боис, келгусида ОТМ ҳудудида унинг қамровини кенгайтириш, дам олиш масканлари ва талабалар турар жойларида ҳам «Qr-book» электрон китоб жавонларини ўрнатиш режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

Франциянинг Dassault Systеmеs компанияси Тошкент шаҳирдаги Турин университетига ўзининг дастурий таъминотини тақдим этди.

Тошкент шаҳирдаги Турин университетида юртимиздаги ОТМлар орасида биринчи бўлиб Франциянинг Dassault Systеmеs компаниясининг муҳандислик дастурларидан фойдаланиш йўлга қўйилди

Муҳандислик дастурларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланган Dassault Systеmеs компанияси университет билан 2018 йилда тузилган ҳамкорлик меморандумига кўра ўзининг Solidworks муҳандислик дастуридан фойдаланиш бўйича икки мингдан ортиқ лицензияларни тақдим қилди.

Ҳозирда талабалар университетдаги технопарк ва махсус лабораторияларда 3D мосламаларида айнан Dassault Systеmes Solidworks муҳандислик дастуридан фойдаланишмоқда.

Мазкур дастур ёрдамида талабалар муҳандислик дастурлари бўйича ўз тажрибаларини кенгайтириш ва янги бозор иқтисодиёти шароитида ўзларининг мутахассис сифатида имкониятларини ошириш имкониятига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ2019

Рақамларда - Андижон давлат университети.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Иномжон Мажидов: Ҳар бир талабада ўзига хос истеъдод бор, фақат уларни рағбатлантиришимиз керак

2019 йил 30 май куни
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Урганч давлат университети жамоаси ва талабалари билан учрашди.

Вазир билан учрашув очиқ-ойдин, прагматик руҳда бўлиб ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, ўқув жараёнларида уларни қийнаётган муаммолар хусусида соҳа раҳбари билан фикр алмашдилар.

Иномжон Мажидов УрДУ раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан мулоқотда Президент Шавкат Мирзиёевнинг илм-фан вакиллари билан учрашувда қўйилган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида сўз юритди.

– Ҳар бир талабада ўзига хос истеъдод бор, уларни аниқлаш ва рағбатлантириш эса, Сиз билан бизнинг вазифамиз, – деди Иномжон Мажидов университет жамоаси билан суҳбатда. – Президентимиз тавсия этган бешта муҳим ташаббус ёш иқтидорларни юзага чиқаришда ёрдам беради.

Вазир университет жамоаси билан учрашувда профессор-ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини ошириш, иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтидорли ўқувчилар селекцияси механизмини шакллантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 438-сонли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

ТДИУнинг Самарқанд филиалда ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:

👉 “Рақамли иқтисодиёт”;
👉 “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;
👉 “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;
👉 “Агробизнес ва маркетинг”;
👉 “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ2019

Рақамларда - Тошкент давлат педагогика университети.

Мазкур даргоҳни Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков, ЎзР Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Аброрхўжаев ва бошқа бир гуруҳ фан ва маданият вакиллари, педагог олимлар тамомлаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#асосий_кўрсаткичлар

Сўнгги икки кунда юртимизда 2 та ОТМ ташкил этилди: ТИҚХММИнинг Қарши ҳамда ТДИУнинг Самарқанд филиаллари.

Самарқанд шаҳрида ТДИУнинг филиали очилиши билан вилоят ОТМлар сони бўйича ҳудудлар кесимида пойтахтдан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Республикадаги ОТМларнинг ҳудудлар кесимида жойлашуви:

1. Тошкент шаҳри – 42 та;
2. Самарқанд вилояти – 10 та;
3. Қорақалпоғистон Республикаси – 9 та;
4. Фарғона вилояти – 8 та;
5. Сурхондарё вилояти – 6 та;
6. Андижон вилояти – 5 та;
7. Тошкент вилояти – 5 та;
8. Бухоро вилояти – 4 та;
9. Қашқадарё вилояти – 4 та;
10. Наманган вилояти – 3 та;
11. Хоразм вилояти –3 та;
12. Жиззах вилояти – 2 та;
13. Навоий вилояти – 2 та;
14. Сирдарё вилояти – 1 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимизда олий маълумотли бўлишга нисбатан талабнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда фуқаролар учун олий таълим олиш имкониятини ошириб боради.

Келгуси йиллар давомида ОТМлар тармоғи янада кенгайтирилиб, нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда, балки республиканинг туманларида ҳам маҳаллий ҳамда хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ташкил этилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 104 та ОТМ фаолият кўрсатади, шундан 87 таси маҳаллий ва 17 таси хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари. Республикадаги 104 та ОТМдан 92 тасида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 12 тасига талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 447-сонли қарори билан Саломов Уктам Рахимович Тошкент шаҳридаги Турин университети ректори этиб тайинланди.

Уктам Саломов 2016 йилдан шу кунга қадар Андижон Машинасозлик институти ректори лавозимида ишлаган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ2019

Тошкент давлат иқтисодиёт университети рақамларда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Тайинлов

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Расул Неъматович Раҳмонов Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ижрочи директори этиб тайинланди.

Иқтисодиёт фанлари номзоди Расул Раҳмонов бунгача ЎзМУда Халқаро алоқалар бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, ЎзР Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан ташкил этилган Вебстер университетининг Тошкент марказида 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланади ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Ташкилот ва идора раҳбарлари, иш берувчилар диққатига!

Жорий йилда республикадаги ОТМларни жами 68 835 нафар талаба тамомлайди. Шундан:

👉 бакалаврлар – 62957 нафар;
👉 магистрлар – 5878 нафар.

Ҳудудлар кесимида битирувчилар тўғрисида маълумот:

1. Тошкент шаҳри – 8789 нафар (7200/1589);
2. Самарқанд вилояти – 7664 нафар (6993/668);
3. Қашқадарё вилояти – 7471 нафар (6870/601);
4. Фарғона вилояти – 6320 нафар (5950/370 );
5. Андижон вилояти – 4786 нафар (4440/346);
6. Бухоро вилояти – 4725 нафар (4432/293);
7. Қорақалпоғистон Респ. – 4632 нафар (4390/242);
8. Наманган вилояти – 4351 нафар (4085/266);
9. Сурхондарё вилояти – 4307 нафар (4054/253);
10. Хоразм вилояти – 4118 нафар (3872/246);
11. Навоий вилояти – 3543 нафар (3329/214);
12. Тошкент вилояти – 3383 нафар (2929/454);
13. Жиззах вилояти – 3028 нафар (2788/240);
14. Сирдарё вилояти – 1718 нафар (1622/96 магистр).

* Қавсда бакалавриат ва магистратура битирувчилари сони келтирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Таълим муассасалари раҳбарлари диққатига!

Жорий йилда республикадаги ОТМларни педагогика йўналишида жами 25 083 нафар (14 426 нафар қизлар) талаба тамомлайди.

Ушбу ёш педагогларни таълим муассасаларига ишга жалб қилиш орқали кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш ва таълим муассасаларининг олий маълумотли кадрлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш мумкин бўлади.

Педагогика йўналиши битирувчиларининг ҳудудлар кесимида таҳлили:

1. Қорақалпоғистон Респ. – 2984 нафар (1594)
2. Фарғона вилояти – 2780 нафар (1718);
3. Самарқанд вилояти – 2555 нафар (1280);
4. Хоразм вилояти – 2398 нафар (1354);
5. Сурхондарё вилояти – 2230 нафар (958);
6. Қашқадарё вилояти – 1994 нафар (1186);
7. Бухоро вилояти – 1931 нафар (1312);
8. Андижон вилояти – 1579 нафар (974);
9. Наманган вилояти – 1541 нафар (982);
10. Навоий вилояти – 1358 нафар (936);
11. Жиззах вилояти – 1229 нафар (651);
12. Тошкент шаҳри – 1061 нафар (824)
13. Сирдарё вилояти – 865 нафар (294);
14. Тошкент вилояти – 543 нафар (347).

Шунингдек, жорий йилда 36 нафар хорижлик талаба педагогика йўналишини тамомлайди.

* Қавсда битирувчи талаба-қизлар сони кўрсатилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Audio
#Talaba_ijodxonasi

Олийгоҳ...
Маъруза...
Эшитяпсанми?
Орқа партадаги юрак зарбини...

Хуршид Абдурашид шеъри.

Гулшода Иброҳимова ўқиди (ЎзЖОКУ магистранти)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#OTM2019

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA