Edu.uz
153K subscribers
16.3K photos
3.34K videos
228 files
10.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

ТАТУ талабалари "Youth mobile" танловида ғолиб бўлишди

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан талаба-ёшлар ўртасида мобил иловалар яратиш бўйича ўтказилган “Youth Mobile” танловида ТАТУ талабалари ғолибликни қўлга киритишди.

Университетнинг Компютер инжиниринги факультети 2-курс талабаси Сайёра Раҳимова 1-ўринни қўлга киритди ва 12.500.000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Ушбу факультетнинг “Информатика асослари” кафедраси ёш ўқитувчиси Зарнигор Файзуллаева танловда 2-ўрин эгаллаб, 4.000.000 сўм мукофоти билан такдирланди.

Танлов 2018 йилнинг ноябрида бошланиб, финалда талабаларнинг 10 та ишланмаси намойиш этилди. Ғолиб талабаларнинг мобил иловалари Google Play ва AppStore онлайн-дўконларларига жойлаштирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Қорақалпоғистондаги ОТМлари масъуллари жонли эфирда телетомашабинлар саволларига жавоб берадилар

Бугун, 4 июнь куни «Қорақалпоғистон» телеканали орқали ЎзР Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида жонли эфирда «Очиқ микрофон» кўрсатуви орқали кенг оммага маълумотлар бериш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш режалаштирилган.

Кўрсатув соат 21:15да жонли эфирда намойиш этилади. Дастурда ЎзР ВМ ҳузуридаги Давлат тест маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган ОТМлари масъул ходимлари иштирок этиб, телетомашабинларни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.

Савол, таклиф ва мурожаатлар учун: +99861 2265311, +99861 2265314, +99861 2265315

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Rektor_minbari

Таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтиришимиз зарур

Ботир Даминов
, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори:

- ОТМлар давлатнинг илмий-техникавий ва инновацион сиёсатини амалга оширишга ва инсон капиталини шакллантиришга хизмат қиладиган фан, таълим ва ишлаб чиқариш мажмуалари ўртасидаги интеграцияни кенгайтириши зарур.

ОТМларда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқарувчилар учун мутахассислар тайёрлашда билим бериш (таълим – фан) ва кўникма ҳосил қилиш (таълим – амалиёт) анъанавий тизимига амал этишининг ўзи кифоя қилмай қолди.

2020 йилдан бошлаб ҳар йили тиббиёт ва фармацевтика ОТМлари талабалари ҳамда тиббиёт коллежларининг ўқувчилари орасида клиник фанлар бўйича Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадалари, шунингдек, ёш олимлар орасида Ибн Сино номидаги халқаро илмий танловлар ўтказилади.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1437

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Хитой элчиси ўзбекистонлик талабаларга 2 та грант ажратилишини маълум қилди

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Цзян Янь хоним Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюриб, талабалар ва институт жамоаси билан мулоқот қилди.

Цзян Янь хоним ташрифи дастури доирасида институтнинг ўқув лаборатория ва илмий базаси ҳамда хитойлик ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишди, институтда таҳсил олаётган 22 нафар хитойлик талабалар билан суҳбатлашди.

Институт томонидан хитойликлар билан биргаликда амалга оширилаётган “Smart университет” лойиҳаси элчида катта қизиқиш уйғотиб, бу каби инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Талабалар билан учрашувда Цзян Янь хоним институтнинг иқтидорли ёшларини Хитойнинг нуфузли олий таълим муассаларида ўқитиш бўйича 2 та давлат гранти ажратилишини маълум қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Тошкентда Россия нуфузли университетининг филиали ташкил этилди

ЎзР Президентнинг 2019 йил 4 июндаги қарори билан Тошкент шаҳрида “Москва энергетика институти” миллий тадқиқот университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) филиали ташкил этилди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш ва бошқалар белгиланди.

Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Филиалда таълим ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида РФнинг федерал таълим стандартларига мувофиқ рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади.

Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет (РФ)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалга қабул квоталари Университет, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлиги ташкилотлари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларга нисбатан реал эҳтиёжини инобатга олган ҳолда тасдиқланади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

Ҳукумат қарори (468-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга мувофиқ, абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшириши мумкин ва ушбу олий ўқув юртлари рўйхати ҳақида 5 кунлик муддатда таклиф Давлат комиссиясига киритилиши лозим.

Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача абитуриентларнинг доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар қабул қилинади.

Абитуриент Давлат хизматлари марказлар орқали ҳужжат топширганда сўровнома тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

👉 паспорт (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
👉 мактабни, коллежни ёки лицейни тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат (иловаси билан);
👉 имтиёзга эга бўлганлар имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат.

Абитуриент бир вақтда, ўқитишнинг бир шакли доирасида 3 тагача ОТМни танлаши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатиш учун жорий йил битирувчиларидан ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Бошқа олий ўқув юртларига ҳужжатлар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «#Қонунчилик_янгиликлари Ҳукумат қарори (468-сон, 07.06.2019 й.) билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Унга мувофиқ, абитуриентлар таълим муассасаларига…»
​​Тошкент шаҳрида Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг филиали ташкил этилди

ЎзР Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4352-сон қарори билан Тошкентда "Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва бошқалар белгиланди.

Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Филиалда қуйидаги таълим йўналиш ва мутахассисликларида кадрлар тайёрланади:

Бакалавриат таълим йўналишлари

👉 Материалшунослик, наноматериаллар ва нанотизимлар технологиялари;
👉 Материалларга бадиий ишлов бериш технологияси;
👉 Синететик биологик фаол моддалар, кимё-фармацевтика препаратлари ва пардоз воситалари технологияси;
👉 Технологик жараён ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги.

Магистратура мутахассисликлари

👉 Материалшунослик ва материалларни коррозиядан сақлаш;
👉 Наноматериаллар кимёвий технологияси.

Филиалга қабул квоталари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, Университет ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари республика ташкилотларига беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Абитуриентлар 5 та ОТМга ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда топширишлари мумкин

Жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлигача абитуриентлар қуйидаги ОТМларга доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали соддалаштирилган тартибда ҳужжат топширишлари мумкин:

1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.

ДХМлар орқали ҳужжат топширишда фақатгина 2 та ҳужжат сўралади:

👉 фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
👉 умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.

Абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширганда сўровнома тўлдиради.

Давлат хизматини кўрсатиш учун жорий йил битирувчиларидан ва ногирон ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслардан тўлов ундирилмайди.

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан ЭКИҲнинг 50 фоизи (101365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Республикадаги бошқа ОТМларга ҳужжатлар қабул комиссиялари томонидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Иномжон Мажидов республика бўйлаб талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 10 июнь куни Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, 11 июнь куни Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтларида талабалар ва ўқитувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказди.

Учрашувларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашувда кўтарилган масалалар, мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш борасида соҳа олдига қўйилган вазифалар муҳокама қилинди.

Вазирнинг талабалар билан учрашуви дўстона руҳда бўлиб ўтиб, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Жумладан, ўқув жараёнини ташкил этиш, дарс машғулотларига малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ўзларининг стартап лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқлар ва молиявий қийинчиликлар ҳақида очиқ-ойдин айтишди.

– Талабалар билан ишлашда уларга ўз фарзандимизга қилгандек муносабатда бўлсак, ана шунда ишимизда унум бўлади, – деди вазир ОТМлар раҳбарияти билан суҳбатда. – Тизимда катта илмий салоҳият ва имкониятлар бор, барча ресурсларни бир мақсад йўлида сафарбар этиб, жамият тараққиёти локомотиви бўлишимиз зарур.

Профессор-ўқитувчилар билан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, ёш тадқиқотчиларни илм-фан билан шуғуллантиришга қизиқтириш, ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро илғор тажриба ва методика бўйича инновацион инвестицияларни жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қонунчилик_янгиликлари

Шаҳрисабзда 2 та ОТМнинг филиали ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳккамасининг 2019 йил 11 июндаги 488- ва 489-сонли қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди.

Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

ҚарДУнинг Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди.

Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!

Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича:

Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августигача (ўша куни ҳам) бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади.

Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиладиган ОТМлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг
15 июлига
қадар тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида ва телеграм каналида эълон қилинади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ариза (ариза бланкалари ҳудудий ишчи гуруҳига мурожаат қилинган вақтда ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади);
2. Паспорт нусхаси;
3. Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси.

Қайд этилган ҳужжатлардан бошқа, кўчиришга бўлган сабабларни асословчи ҳужжатларни топшириш мажбурий эмас (тавсиявий ҳарактерга эга).

Хорижий ОТМ муассасаларидан ЎзР ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирганлар ўқишини кўчирмоқчи бўлган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширадилар (масалан, Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш иши таълим йўналишига кўчирмоқчи бўлганлар - биология, кимё, она тили ва адабиёти фанларидан имтиҳон топширадилар).

Мазкур махсус синовларнинг ўтказилиш шакли ва муддати ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгилангандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий-веб сайтида эълон қилинади.

Хорижий ОТМларидан махсус синовларсиз кўчириладиган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари (олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган) рўйхати июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ва телеграмм каналида эълон қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича:

Четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар ўқишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар муайян ОТМ томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш (кўчириб тиклаш эмас) бўйича аризалар ҳар бир ОТМнинг қабул комиссияси томонидан 2019 йилнинг
15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига! Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича: Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш…»
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Cиртқи таълимга
ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Янги тартибга мувофиқ, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

- магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;

- “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;

- Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA