Edu.uz
158K subscribers
18.5K photos
3.97K videos
232 files
11.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Танлов

Олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилинади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича танловда қатнашишга таклиф қилади.

Танлов мазмуни: Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш.

Молиявий манбаларнинг бошланғич қиймати:

👉 7043417-сонли 1-лот бўйича 373 397 500,00 (Уч юз етмиш уч миллион уч юз тўқсон етти минг беш юз) сўм;

👉 7043421- сонли 2-лот бўйича 375 110 00,00 (Уч юз етмиш беш миллион бир юз ўн минг) сўм;

👉 7043424- сонли 3-лот бўйича 378 011 500,00 (Уч юз етмиш саккиз миллион ўн бир минг беш юз ) сўм;

👉 7043429- сонли 4-лот бўйича 384 014 000,00 (Уч юз саксон тўрт миллион ўн тўрт минг) сўм;

👉 7043430- сонли 5-лот бўйича 377 841 000,00 (Уч юз етмиш етти миллион саккиз юз қирқ бир минг ) сўм;

👉 7043432- сонли 6-лот бўйича 384 373 900,00 (Уч юз саксон тўрт миллион уч юз етмиш уч минг тўққиз юз ) сўм;

👉 7043433- сонли 7-лот бўйича 379 923 400,00 (Уч юз етмиш тўққиз миллион тўққиз юз йигирма уч минг тўрт юз ) сўм.

❗️Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2242

☎️ Боғланиш учун: (71) 207-03-34, (71) 246-52-79.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#танлов

ОТМлар учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танловига қўлёзмалар қабул қилинмоқда

Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда “Энг яхши дарслик” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Қўлёзмалар шу йилнинг 14 ноябрь кунига қадар kitob@edu.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

Бугун ЎзА томонидан ташкил этилган “Йил танлови – 2020” ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

“Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Танловда талабалар ва тадқиқотчилар қуйидаги номинациялар бўйича иштирок этишади:

👉 Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув;

👉 Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;

👉 Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.

Танловнинг республика босқичида ҳар бир йўналиш бўйича бир нафардан ғолибга ўзлари таклиф этан лойиҳаларни амалга ошириш учун 50 миллион сўмлик грант тақдим этилади.

Ҳужжатлар жорий йил 20 январгача барча ОТМлар факультетларида қабул қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Танлов

Муносиблар тақдирланди

✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида икки йилдан буён талабалар, докторантлар ва тадқиқотчилар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли йилнинг энг яхши мақоласи танлови ўтказиб келинмоқда.

🏛 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида танловнинг бу йилги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔰 Ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароит ва имкониятлар алоҳида тилга олинди. Ташкилотчилар томонидан бу каби тадбирлар орқали иқтидорли, изланувчан ва тадқиқотчи талабалар ҳар доим қўллаб-қуватланиши таъкидланди.

📌 Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилги танловга талабалар ва ёш тадқиқотчилардан 500 дан ортиқ илмий мақола келиб тушган. Экспертлар хулосаси асосида шулардан 44 та энг яхши мақола танланди ва булар асосида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” номли иккинчи китоб чоп этилди.

👉 Эътиборлиси, мазкур китоб Олий аттестация комиссияси эътироф этган илмий нашрлар қаторига киритилди.

Тадбирда танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг сертификати, китоблар тўплами ҳамда планшет билан ҳам тақдирланди. Шунингдек, китобдаги соҳалар бўйича 10 та энг яхши мақола аниқланиб, муаллифларга Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан пул мукофоти берилди.

✔️Талаба-ёшларни рағбатлантириш, қобилиятларини юзага чиқаришга кўмаклашувчи мазкур танлов уларнинг илмий фаолиятга бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇
👇👇
OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
​​#Танлов

🏛Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

✔️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

📱Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

📌
Танлов шартлари:
-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
🔸 ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
🔸логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда logo@edu.uz электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

👉 Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

🔰 Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

🏆 Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Танлов

⚠️ Танлов якунланишига 9 кун қолди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган давр мобайнида талаба-ёшлардан 500 га яқин лойиҳа келиб тушди. Танлов ўз ниҳоясига етишига 9 кун вақт қолди.

Азиз ёшлар!

Сизда креатив ва ўзига хос ғоя борми? Марҳамат, танловда иштирок этинг ҳамда Apple iPhone 12 Pro Max смартфонини қўлга киритинг.

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

🕛 Танловга лойиҳалар жорий йил 25 февраль соат 23:59гача logo@edu.uz электрон почта манзилида қабул қилинади.

Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан танишиш:
👉https://t.me/eduuz/4147
#Танлов_якуни

“Йил талабаси-2020” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида 7 та йўналиш бўйича 21 нафар, шунингдек, 14 нафар лауреат ва яна 6 нафар ғолиб талаба тақдирланди.

Батафсил: 👉https://edu.uz/uz/news/view/2425

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​#Танлов

⚠️ Шошилинг, танлов якунланишига икки кун вақт қолди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган давр мобайнида талаба-ёшлардан 700 дан ортиқ лойиҳа келиб тушди. Танлов ўз ниҳоясига етишига икки кун вақт қолди.

Азиз ёшлар!

Сизда креатив ва ўзига хос ғоя борми? Марҳамат, танловда иштирок этинг ҳамда Apple iPhone 12 Pro Max смартфонини қўлга киритинг.

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

🕛 Танловга лойиҳалар жорий йил 25 февраль соат 23:59гача logo@edu.uz электрон почта манзилида қабул қилинади.

Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан танишиш:
👉https://t.me/eduuz/4147

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​​​#Танлов

“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!

“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1️⃣-ўрин“Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин15 млн. сўм пул мукофоти.

⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

👉 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;

👉 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

❗️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАНЛОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Маърифат майдони” республика танловини эълон қилади

📌
Танлов 4 босқичда: ОТМдаги факультетлараро, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар ўртасида, минтақавий ҳамда якуний финал республика миқёсида ўтказилади.

🔹Иштирок этувчи жамоалар “Адиб ҳаёти”, “Тезкор савол-жавоб” ва “Адиблар ҳаёти ва ижодидан театрлаштирилган композиция” шартлари бўйича ўзаро беллашишади.

🔸Танловнинг финал босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоаларни қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари кутмоқда.

🥇ўрин учун – 12 миллион сўм,
🥈ўрин учун – 8 миллион сўм,
🥉ўрин учун – 6 миллион сўм.

📝Иштирок этиш истагидагилар ўзлари таълим олаётган ОТМнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорларига мурожаат қилишлари мумкин.

Батафсил видеолавҳада👆

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

⚜️Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий ишлар танлови

💠 Танловда Республикамиздаги олий таълим муассасалари талабалари тасвирий санъат йўналиши (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) бўйича иштирок этишлари мумкин.

Аризалар 2021 йилнинг 10 майидан 20 майига қадар Чирчиқ давлат педагогика институтидаги Танлов ташкилотчилари томонидан қабул қилинади.

💠 Танловнинг 2-босқичи:
〽️25 майдан 1 июнга қадар ташкил этилади.

🔖Керакли ҳужжатлар:
👉иштирокчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
👉4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
👉2 (икки) донадан кўп бўлмаган ижодий иш.

Танлов шартлари:
👉 Асарнинг мазмуни танлов мавзусига мослиги;
👉 Тарихий жиҳатлари;
👉 Композицион ва техник маҳорати;
👉 Ранглар жилоси ва бадиий ифода бўлиши керак.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй (Чирчиқ давлат педагогика институти).

💠 Ғолиблар:
🔸 I, II, III даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#эълон
#танлов

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар (ўқувчи ва талабалар) ўртасида ташкил этилган «Мирзо Улуғбек ворислари» танловига аризалар қабули давом этмоқда.

Танлов учун рўйхатдан ўтиш 2022 йил 28 февраль соат 18:00 га қадар давом этади.

☝️ Танлов низомига асосан 1 март куни соат 9:00 да www.vorislar.uz cайти ёки @vorislar_tanlovi_bot орқали IQ-тест синовлари бошланади.

✔️ Ҳар бир иштирокчига 25 та тест саволи берилади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 8 баллдан баҳо қўйилади. 110 баллдан юқори тўплаган иштирокчи танловда қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритади. Шундан сўнг иштирокчи сайт орқали ўз лойиҳасини юклаши мумкин.

➡️ Танловга тақдим этиладиган лойиҳа ёки ғоя илмий ва инновацион характерга эга бўлиши керак.

❗️ Сайт орқали юкланадиган лойиҳа тақдимоти 5 та слайддан иборат бўлиши ва ҳажми 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

⚡️Францияда таълим олиб, ўз орзуингизни рўёбга чиқаришни хоҳлайсизми? Унда бу сиз учун!

🇫🇷🇺🇿Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

5️⃣0️⃣Сиз 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

👩🏻‍🎓бакалавриат таълим дастури учун – 10 нафар,

🧑🏻‍🎓магистратура таълим дастури учун – 30 нафар,

👨🏻‍🎓докторантура таълим дастури учун – 10 нафар стипендиялар соҳиби бўлиб, Францияда таълим олишни қўлга киритишингиз мумкин.

📬Танловда иштирок этиш учун аризалар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг онлайн платформаси орқали электрон шаклда топширилади.

Ҳужжатлар қабули 15 мартдан – 15 майга қадар давом этади.

☝️Номзодлар учун барча зарур маълумотлар бу ерда 👉 http://admissionfrance.eyuf.uz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Танлов

Талабалар ва жамоатчилик вакиллари ўртасида “Ҳуқуқий саводхонлик” онлайн танлови эълон қилинди.

🗓 Танлов жорий йилнинг 9 апрелидан 9 майгача 3 босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

🏆Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1️⃣ ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2️⃣ ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3️⃣ ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.


❗️Ҳуқуқий саводхонлигингизни оширинг ва ғолиб бўлинг!


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#танлов

ЭССЕЛАР
ТАНЛОВИ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Мазкур танловда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 45 та олий таълим муассасидан 3 нафардан, жами 135 нафар талаба иштирок этди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#танлов

Республика эсселар танловининг якуний финал босқичига старт берилди

📄 Дастурга мувофиқ, финал босқичи иштирокчилари, дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлдилар. Иштирокчилар Ўзбекистон Миллий Академик тeaтрида эса Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган “Заминдан олис кетма” спектаклини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

🥳 Эслатиб ўтамиз, ҳудудий босқич ғолиблари ва уларнинг устозлари замонавий ноутбуклар билан тақдирланади. Республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар эса мос равишда 30 миллион, 20 миллион ва 10 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланиши режалаштирилган.

Тақдирлаш маросими 27 май куни бўлиб ўтади.

👉 Танлов жараёнлари билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#танлов
#эътироф

Энг яхши эссе муаллифлари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” республика эсселар танлови финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, 15 та номинация бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Шундан сўнг энг ҳаяжонли дақиқалар бошланиб, танлов ғолиблари эътироф этилди.

💐 Ғолибларга Президент совғаси — ноутбук билан бир қаторда 1-ўрин 30 млн сўм, 2-ўрин (2 нафар) соҳибалари 20 млн сўм, 3-ўрин (2 нафар) соҳибалари 10 млн сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов
#театр

🎭 “Йилнинг энг фаол талабалар тeaтр студияси — 2022
” кўрик-танлови республика финал босқичи давом этмоқда

➡️ Наманган давлат университети “Ниҳол” талабалар тeaтр студияси жамоаси иштирокида “Усмон Носир” спектаклидан парча.

✔️ Маълумот ўрнида, танлов финал босқичида 10 та жамоа ўз саҳна кўринишлари билан қатнашмоқда.

👉 @manaviyateduuz

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов
#театр

🎭 Финалда Фарғона политехника институти "Қир гули" талабалар тeaтр студияси томонидан "Надомат" спектакли намойиш этилмоқда.

"Йилнинг энг фаол талабалар тeaтр студияси – 2022" финал босқичида айни дамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам иштирок этмоқда.

👉 @manaviyateduuz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube