Edu.uz
148K subscribers
15.4K photos
3.02K videos
209 files
10.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021

⚡️ Эртага абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

📆 2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни (эртага) соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

📌 Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз.
———
👉 👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қабул_2021 | #Касбий_(ижодий)_имтиҳон

⚡️ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

ЎзДЖТСУда ижодий имтиҳонлар санаси аниқ бўлди

🔰Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатлари тасдиқланди.

🗓Касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 25 июлдан 7 август кунига қадар ҳудудлар кесимида ҳамда спорт турлари бўйича бўлиб ўтади.

👉Батафсиl: https://jtsu.uz/uz/e/admission-pages/193-imtixon
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига

🇺🇿 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли абитуриентлар!

▶️ “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2021/2022 ўқув йили учун қабул бошланди.

🔚 Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 август кунига қадар филиалнинг қуйидаги расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади:

👉 qabul.mpei.uz

✔️ Ариза берувчилар рўйхатдан ўтиш учун электрон портал орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

— шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-card);
— умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумот олганликни тасдиқловчи ҳужжат (диплом ёки шаҳодатнома);
— фотосурат ¾ (оқ фон).

📳 Қабулга оид барча янгиликлар ва ўзгаришлар филиалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
————

🇷🇺 ОБЪЯВЛЕНИЕ!

Уважаемые абитуриенты!

▶️ Начался прием в Филиал Федерального государственного бюджетного образовательного учреждения высшего образования «Национальный исследовательский университет «МЭИ»» в городе Ташкенте на 2021/2022 учебный год.

🔚 До 20 августа текущего года заявки будут приниматься онлайн через официальный сайт филиала.

Абитуриенты смогут зарегистрироваться по нижеследующему электронному адресу:

👉 qabul.mpei.uz

✔️Для регистрации абитуриентам необходимо предоставить через электронный портал следующие документы:

1. подтверждающий документ личности (паспорт или ID-карта);
2. документ, подтверждающий получение общего среднего или среднего специального образования (диплом или аттестат);
3. фото ¾ (300 dpi, белый фон).

📳 Все новости и изменения, связанные с приемом, будут сообщаться на страницах филиала в социальных сетях.

🔰Батафсил |Подробно:

🌐Сайт: mpei.website
📱Телеграм: @mpeiuz
📞Телефон: 95 145-77-41, 95 145-77-42, 95 145-77-43, 95 145-77-44, 95 145-77-45
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

🔹2021/2022 ўқув йили қабул жараёнлари учун абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида ОТМда ҳам Call-center хизмати фаолият кўрсатиб келмоқда.

🔗 Қуйидаги ҳаволалар орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ОТМ тўғрисида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

🔘 Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ:

👉 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти;
👉 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети;
👉 Қорақалпоғистон тиббиёт институти;
👉 Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
👉 Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали;
👉 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали;
👉 Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали;
👉 Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали;
👉 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали.

🔘Хоразм вилоятидаги ОТМ:

👉
Урганч давлат университети;
👉
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали;
👉 ТАТУ Урганч филиали.

☎️ Эслатма, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган Call-center хизмати телефон рақами – 71-230-64-64.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Академик_лицей | #Қабул_2021

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

🔰Академик лицейларга кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 26-28 август кунлари Давлат тест маркази томонидан махсус павильонларда ўтказилади.

☝️Кириш имтиҳонлари заруриятга кўра икки сменада ўтказилиши мумкин.

📌Юртимизда коронaвирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, мазкур кириш имтиҳонлари билан боғлиқ ўзгаришлар бўлганда, вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz расмий телеграм канали орқали қўшимча маълумот эълон қилинади.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қабул_2021

⚡️⚡️РАСМАН

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Бунда:

➡️ биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига 10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;

➡️иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириқлари ва умумий 120 дақиқа белгиланади;

➡️мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл белгиланади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қабул_2021

⚡️⚡️РАСМАН

🔰Давлат комиссиясининг 2-сон баёни билан спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган спортчи-ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда, спорт турлари ҳамда паралимпиа спорт турлари бўйича Осиё ва Республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили қабулида фақат “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

🔘Унга кўра:

иккинчи мутахассислик фани (умумий жисмоний тайёргарликни назарда тутган ҳолда) ҳамда мажбурий учта фанга – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовларидан озод этган ҳолда максимал балл берилади;

— кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларнинг тўплаган балларига мувофиқ, улар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Бунда, кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш учун минимал ўтиш бали Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ белгиланади;

“Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур бакалавриат таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклини танлаган ушбу тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;

“Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларга совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишининг спорт турлари бўйича тузилган фан дастурлари асосида биринчи мутахассислик фани бўйича кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) ўтказилади;

— совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича касбий (ижодий) имтиҳон олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, тегишли спорт федерациялари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат бўлган таркибда тузиладиган имтиҳон комиссияси томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

🔰Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2021/2022 ўқув йилида республика ОТМнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди.

🔘Бунда:

— вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2021/2022 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома беришлари мумкин;

— вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, тавсиянома ташкилотнинг шахсан биринчи раҳбари томонидан берилади;

— суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-контракт маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилади.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
Turdosh yo'nalishlar ro'yxati.pdf
1.3 MB
〰️〰️〰️〰️〰️
#Қабул_2021

🔰 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари РЎЙХАТИ тасдиқланди

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!