Edu.uz
149K subscribers
15.6K photos
3.09K videos
209 files
10.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006

📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#ХУШХАБАР

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА СОВРИНДОРЛАРИ БЎЛИШДИ

🔰 Айни кунларда ўқувчиларимиз нуфузли халқаро олимпиадаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда. Жумладан:

🔹Португалия давлатида 18-23 июль кунлари бўлиб ўтган 32-Халқаро биология олимпиадаси (IBО)да 2 нафар академик лицей ўқувчимиз 2 та олтин медалини қўлга киритди:

🥇Ҳумоюн Норбеков — Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси;
🥇Азиза Абдувалиева — Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи 1-босқич ўқувчиси.

🔹Литва давлатида 17-24 июль кунларида бўлиб ўтган 51-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO)да С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиси - Мадина Хасанжонова 4-даражали диплом билан тақдирланди.

Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#ХУШХАБАР

ЎзМУ талабаси Улуғбек Рашитов — ОЛИМПИАДА ФИНАЛИДА!

🎉Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети талабаси
, 68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов 32-ёзги Олимпия ўйинларининг ярим финалида босниялик Недзад Хусичга қарши даянгга чиқди ва 28:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

➡️Ушбу ғалаба орқали ўзбекистонлик таэквондочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида финалга чиқди.

🥇Бундан ташқари У.Рашитов камида кумуш медални нақд қилди ва ўзбек таэквондочилари орасида биринчи бўлиб медаль олиши аниқ бўлди!

▶️ Таэквондо бўйича 68 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида финал баҳси Тошкент вақти билан 17:45 да бошланиши режалаштирилган.

🔸Талабамизнинг финалдаги рақиби маълум бўлди. Улуғбек Рашитов финалда британиялик Брэдли Синденга қарши жанг қилади.

Батафсил:👉https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/1830
____________________________
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#ХУШХАБАР

Халқаро фан олимпиадасида яна бир академик лицей ўқувчиси олтин медални қўлга киритди

🔰2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди.

✔️ Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

🥇53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Собиржон Aманов ғолиб бўлиб, олтин медални қўлга киритди.

🎉 Якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

☝️Аввал хабар берганимиздек, 32-Халқаро биология олимпиадаси (IBО)да 2 нафар академик лицей ўқувчимиз 2 та олтин медалини қўлга киритган эди.

👏Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган устозларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

ТДТУ ректори ҳамда ЎзМУ проректори эътироф этилди

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни”
муносабати билан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносида ушбу кўкрак нишонини топшириш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда миллатлараро тотувликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган миллий-маданий марказлар, сиёсат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идоралар ходимларига кўкрак нишон ва эсдалик совғалар топширилди.

Жумладан, Тошкент давлат техника университети ректори, “Ўзбекистон-Литва” дўстлик жамияти раиси 🎖Туробжонов Садритдин Махаматдинович ҳамда Ўзбекистон миллий университети халқаро алоқалар бўйича проректори, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти ижрочи директори 🎖Ширинова Раима Ҳакимовна жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини асраш, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда катта ҳисса қўшиб келаётганликлари учун “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

👉@eduuz
#Хушхабар

Ёджу талабаси гран-при соҳибаси бўлди

🔰 Жанубий Кореянинг ТОП университетларидан таклиф қилинган профессор-ўқитувчилар, 25 та мамлакатдан 258 нафар талаба, бир ҳафта давомида саралаш босқичи, ваниҳоят кутилган ғалаба!

🥇 Жанубий Корея Республикаси Таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган адабиёт мавзусидаги халқаро конференцияда Абдуқодирова Севинч гран-прини қўлга киритди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 та мамлакат ичида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган иқтидорли талаба Севинч Абдуқодировани ушбу муваффақият билан табриклайди.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#ХУШХАБАР

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – “Times Highеr Education” агентлиги “Young University Rankings – 2022” (Ёш университетлар рейтинги – 2022) рейтинг натижаларини эълон қилди.

Рейтинг натижасига кўра, республикадаги 4 та олий таълим муассасаcи илк бор янги турдаги мақом — “Reportеr” университетлар қаторида эътироф этилди. Булар:

🏛 Тошкент давлат юридик университети;
🏛 Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
🏛 Турин политехника университети;
🏛 Урганч давлат университети
.

Ушбу мақом орқали юқоридаги олийгоҳлар дунёнинг ТОП университетлари рейтингига кириш учун номзод сифатида яна бир катта қадамни қўйишди.

Маълумот ўрнида, “Young University Rankings” рейтинги дунёнинг 50 ва ундан кичик ёшдаги энг яхши университетлари рўйхатини тузади. Рўйхат “World University Rankings” флагмани билан бир хил 13 та мезон кўрсаткичларига асосланади.

2022 йилги рейтинг 539 та университетни ўз ичига олиб, шундан 251 та олийгоҳ “Reportеr” мақомига эга бўлди.

📌Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#ХУШХАБАР

💐Талаба чемпион бўлди

🥇Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган пара каное бўйича Осиё чемпионатида Жиззах политехника институти талабаси Мухлиса Эшмирзаева олтин медални қўлга киритди.

🚣‍♀️ Аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз 1:05.912 натижа билан ушбу масофада Ҳиндистон, Қозоғистон ва Эрон спортчиларини ортда қолдиришга эришди.

🎥 Видео

👏 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги М.Эшмирзаеванинг ушбу муваффақияти билан табриклайди

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

Топ 500 университетлар рўйхатига киришда навбатдаги қадам қўйилди

📈 Бугун Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

🔸 Унга асосан Ўзбекистон Миллий университети “QS by Subject Rankings”да “Математика” соҳасида эришган натижаларига кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.

🔹 ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳолаганлиги халқаро рейтингда эътироф этилди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университет жамоасини ушбу муваффақият билан муборакбод этади!

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

Талаба китоб ўқиб, Спаркли бўлди!

Бугун “Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёш тоифаси бўйича республика босқичида Гулистон давлат университети талабаси Ёрқинжон Ҳайитбоев фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг бош соврини Президент совғаси — Спарк автомашинасини қўлга киритди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёш китобхонимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этади!

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

🏅Талабамиз "Йил аёл курашчиси" номинацияси ғолиби бўлди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Кураш федерацияси вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбирда турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Қувонарлиси, тақдирлаш маросимида "Йилнинг аёл курашчиси" соврини Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 3-босқич талабаси Филура Эргашевага насиб этди.

Маълумот ўрнида, Филура Эргашева жорий йил 17-21 март кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида кураш бўйича ўтказилган XI Осиё чемпионатида -78 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган эди.

💐 Табриклаймиз! Ютуқлар бардавом бўлсин!

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube