Edu.uz
159K subscribers
17.5K photos
3.7K videos
230 files
11.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигининг янги динамикаси

Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Дэниел Розенблюм билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида учрашув бўлиб ўтди.

Мехмонни қутлар экан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов икки мамлакат ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳозирги кунга қадар муваффақиятли бўлганини таъкидлади.

👉Батафсил

🇷🇺 Новая динамика сотрудничества между Узбекистаном и США в сфере высшего образования

Сегодня в Министерстве высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом США в Узбекистане г-н Дэниелом Розенблюмом.

Приветствуя гостя, министр высшего и среднего специального образования А.Ташкулов отметил, что сотрудничество в сфере высшего образования между двумя странами было до сегодняшнего дня эффективным.

👉 Подробно

🇬🇧 New dynamics of cooperation between Uzbekistan and the United States in higher education

Today, a meeting with the US Ambassador Extraordinary and Plenipotentiary to Uzbekistan, Mr. Daniel N. Rosenblum has been held at the Ministry of higher and secondary specialized education of Uzbekistan.

Welcoming the guest, the minister of higher and secondary specialized education A. Tashkulov noted that cooperation in the area of higher education between the two countries has been effective so far.

👉 read more

@EDUUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Академик_лицей

🇺🇿 Академик лицейда “Истеъдодларни аниқлаш маркази” очилди

🏫 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “International House Tashkent” академик лицейида “Истеъдодларни аниқлаш маркази” очилди.

🤝 Ушбу марказ Россия миллий тадқиқот университети Олий иқтисодиёт мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилди.

👉Батафсил

🇷🇺В академическом лицее открылся Центр выявления талантов

🏫 В академическом лицее “International House Tashkent” при Ташкентском институте инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства открылся своеобразный Центр выявления талантов.

🤝 Центр создан при сотрудничестве с Высшей школой экономики Национального исследовательского университета России.

👉Подробно

📍Lotin alifbosida o'qing
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Бугун юртимиз бўйлаб буюк давлат арбоби, саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан тадбирлар ташкил қилиниб, уларда олий таълим тизими вакиллари фаол иштирок этди.

Республикадаги барча олий, ўрта махсус ҳамда профессионал таълим муассасаларида жамоат арбоблари, тарихчи олимлар иштирокида учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар, илмий анжуманлар ўтказилди.

🇷🇺 9 апреля – день рождения Амира Темура

Сегодня по всей стране прошли мероприятия, посвященные 685-летию великого государственного деятеля, полководца, покровителя науки и культуры Амира Темура, в которых приняли активное участие представители системы высшего образования.

Во всех высших, средних специальных и профессиональных учебных заведениях страны прошли духовно-просветительские мероприятия и научные конференции с участием общественных деятелей и историков-темуроведов.

@EDUUZ

📍Lotin alifbosida o'qish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Юз йиллик тарихга эга университет делегацияси Ўзбекистонда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Беларусь давлат университети (БДУ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг мақсади – БДУ ва Ўзбекистон университетлари ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш.

Маълумот учун: 2021 йилнинг 30 октябрь куни БДУ ташкил топганининг 100 йиллиги нишонланади. Бу юбилейни нишонлаш ЮНЕСКОнинг 2020-2021 йиллар учун мўлжалланган муҳим саналари рўйхатидан ўрин олган.

👉Батафсил

🇷🇺 Делегация университета со столетней историей в Узбекистане

В Министерстве высшего и среднего специального образования прошла встреча с делегацией Белорусского государственного университета (БГУ).

Цель встречи – обсуждение сотрудничества БГУ с вузами Узбекистана.

Для информации: 30 октября 2021 года отмечается 100-летие основания БГУ. Его празднование включено в список знаменательных дат ЮНЕСКО на 2020-2021 гг.

👉Подробно
🇺🇿Вазир ТДЮУ талабалар турар жойидаги ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишди

Тошкент давлат юридик университетида талабалар учун яратилган имкониятлар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов университет талабалар турар жойига боришди.

👉Батафсил

🇷🇺Министр ознакомился с жизнью молодежи в студенческом общежитии ТГЮУ

В целях ознакомления с возможностями, созданными для студентов в Ташкентском государственном юридическом университете (ТГЮУ), работой, проводимой по организации содержательного досуга молодежи, в студенческом общежитии побывали министр высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан А.Ташкулов, заместитель министра юстиции А.Ташкулов.

👉Подробно

📍Lotin alifbosida o'qish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Стипендия_танлов

⚡️350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловлари эълон қилинди!

🔰Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

❗️Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

Батафсил маълумот www.eyuf.uz сайтида.

👉Lotin alifbosida o'qish
🇺🇿Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.

Ушбу мавзудаги йиғилиш давлатимиз раҳбари бошчилигида йил бошидан буён иккинчи марта бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 4,4 триллион сўм маблағ янги талабалар турар жойлари қурилиши учун ажратилади. Жорий йилнинг 1 майдан бошлаб, талабалар ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди. Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олиниши кутилмоқда.

🇷🇺В эти минуты Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев проводит видеоконференцию, посвященную трудоустройству молодежи и содержательной организации ее досуга.

Совещание на эту тему под председательством главы нашего государства проходит во второй раз с начала этого года.

По инициативе главы государства, на строительство новых общежитий будет направлено 4,4 трлн. сумов. Примечательно, что с 1 мая текущего года половина суммы аренды, выплачиваемая студентом за аренду квартиры, будет покрываться государством. На начальном этапе ожидается, что эта новая система охватит 60 тыс. молодых людей.

🇬🇧At this moment, the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev is holding a video conference addressing such issues, as employment of young people and the meaningful organization of their free time.

This meeting under the chairmanship of our leader is being held for the second time since the beginning of this year.

By the initiative of our President, 4.4 trillion sums will be allocated for construction of new student dormitories. Notably, starting from the 1st of May of the current year, half of the apartment rent paid by a student will be covered by the state. Initially, this new system is expected to reach 60,000 young people.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказди.

✔️ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021-2025 йиллар давомида 92 минг 600 ўринли талабалар турар жойи қурилади. Шу муносабат билан 4,4 триллион сўм маблағ ажратилади.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар 58 минг нафар талаба турар жойи билан таъминланган.

✔️ Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди. Бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

✔️ Бундан ташқари, “ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун корхона ва компанияларда амалиёт ўташ даврида 500 минг сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.
#ТАЙИНЛОВ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Ураимжонович Усманов тайинланди.

Сардорбек Усманов 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2006 й.), Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси (Франция, 2007 й.) ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини (Франция, 2011 й.) тамомлаган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc).

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси-Спичрайтери бўлинмасининг етакчи консультанти лавозимида ишлаган.

👉 Батафсил

#НАЗНАЧЕНИЕ

🇷🇺
На должность советника министра высшего и среднего специального образования по информационной политике, руководителя информационной службы назначен Сардорбек Ураимжонович Усманов.

Сардорбек Усманов родился в г. Андижане в 1985 г. Окончил Университет мировой экономики и дипломатии (2006 г.), магистратуру Института политических наук Тулузы (Франция, 2007 г.), докторантуру Института политических наук Бордо (Франция, 2011 г.)

Доктор политических наук (DSc).

Ранее он вел деятельность в качестве ведущего консультанта в подразделении Советника-Спичрайтера Президента Республики Узбекистан.

👉 Подробно

#APPOINTMENT

🇬🇧 Sardorbek Uraimjonovich Usmanov
has been appointed as adviser to the Minister of higher and secondary specialized education on information policy, head of the information service.

Sardorbek Usmanov was born in Andijan in 1985. He graduated from the University of world economy and diplomacy (2006), the Institute of political studies of Toulouse (Master's degree, 2007), the Institute of political studies of Bordeaux (PhD degree, 2011).

Doctor of political science (DSc).

Previously, he worked as a leading consultant in the department of the Advisor-speechwriter to the President of the Republic of Uzbekistan.

👉read more
⚡️⚡️⚡️Хорижий экспертдан тавсиялар

Бугун, 14 апрель куни соат 17:00да “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан “Дунёнинг энг нуфузли университетларига ўқишга қабул қилиниш сирлари” мавзусида онлайн вебинар ўтказилади.

Аввал хабар берганимиздек, Жамғарма томонидан 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар 350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган.

Шу билан бирга ёшларда, номзодларда ва бўлажак стипендиатларда хорижий давлатларнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қандай амалга оширилади, қандай йўл тутиш лозим ва бошқа шу каби саволларга хорижий эксперт ватандошимиз Бегзод Хакимовдан маълумот олиш мақсадида Жамғарма томонидан вебинар ташкил этиш режалаштирилган.

Вебинарда қатнашувчилар Жамғарманинг расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Мазкур вебинарда ZOOM платформаси орқали ҳам қатнашиш мумкин.

📲Идентификатор: 818 5626 0395
📲Пароль: 479025

Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=388
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Андижонда хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.

🏛 Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Филиалда ўқитиш 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔘 Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

✔️ “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”;
✔️ “Транспорт ва логистикада менежмент”;
✔️“Халқаро бизнес ва маркетинг”;
✔️“Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”;
✔️ “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”;
✔️“Ахборот-коммуникация технологиялари”.

🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

➡️ Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.

🇵🇱 Филиалда таълим бериш учун малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида педагогик таълим инновацион кластери фаолияти йўлга қўйилади

Ҳукумат қарори (213-сон, 14.04.2021 й.) билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди

Қуйидагилар Институтнинг 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) ҳисобланади:

-таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жихатидан тубдан такомиллаштириш;
-илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
-Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;
-хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;
-Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда:

- ўқув дастурлари узаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими;
- ҳамда Педагогик таълим инновацион кластери фаолияти йўлга қўйилади.

Қарор билан, Институт қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди:

-Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;
-иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;
-хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош тўлаш.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Қўқон давлат педагогика институтида ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибаси қўлланилади

Ҳукумат қарори (212-сон, 14.04.2021 й.) билан Қўқон давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди

🔘Қуйидагилар Институтни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) ҳисобланади:

● таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жихатидан тубдан такомиллаштириш;
● илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
● Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;
● хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;
● Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда ўқув дастурлари узаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади.

🔘Қарор билан, Институт қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди:

● Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;
● иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;
● хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош тўлаш.

Шунингдек, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан “Технологик таълим” бакалавриат таълим йуналиши учун замонавий ускуналар, жиҳозлар, ва етарли хомашё билан таъминланган ўқув устахона ҳамда ўқув лаборатория ташкил этилади.

@EDUUZ
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 14 апрелдаги буйруғи билан Зафар Улашович Бердиназаров Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Зафар Бердиназаров 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Термиз давлат университети (1998 йил), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси (2005 йил), Корея ривожланиш институти Давлат сиёсати ва бошқарув мактаби (2010 йил) ва Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (2017 йил)ни тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.

👉 Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Ўқув-методик департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

@EDUUZ
🇺🇿 СамДУ кампусидаги янги лойиҳалар

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва қурилиш объектлари билан танишиш мақсадида СамДУда бўлди.

👉Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2512

🇷🇺 Новые проекты стартуют на кампусе СамГУ

Министр высшего и среднего специального образования А.Ташкулов посетил СамГУ с целью ознакомления с новыми проектами и строительными объектами.

👉Подробно: https://edu.uz/ru/news/view/2512

🇬🇧 The Samarkand State University campus hosts new projects

The minister of higher and secondary specialized education A.Tashkulov visited the Samarkand State University to get informed about new projects and construction objects.

👉 read more: https://edu.uz/en/news/view/2512

📍Lotin alifbosida o'qish