Edu.uz
159K subscribers
17.6K photos
3.71K videos
230 files
11.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#Matbuot_anjumani

Эртага, 16 апрель куни соат 10:00да Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури бўйича 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Матбуот анжумани жараёнларини UzReport TV телеканали ва вазирликнинг Eduuz телеграм канали орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.
#ОТМ_хабарлари

📌 ЎзЖОКУ талабалари учун байрам оши

Куни кеча Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида гастрономик тадбир бўлиб ўтди. Университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа университет ётоқхонасида турадиган талабалар учун байрам оши тарқатди.

📌 Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади

Жиззах давлат педагогика институти жойлашган Ёшлик МФЙда “Биз сиз билан доим биргамиз” ғояси остида "Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Хусусан, шу маҳаллада яшовчи ёши улуғ Гулсара Қаршиеванинг келинини Институтдаги тайёрлов курсларида бепул ўқитиш истаги ижобий ечимини топди.

📌 Мактаб ва олий таълим интеграцияси

ТДИУ, ТДСИ, ТМИ, ТДПУ
ва бошқа ОТМларининг кенгайтирилган таркибдаги жамоаси томонидан Яшнобод туманидаги умумтаълим мактаблари битирувчилари учун “Мактаб ва олий таълим интеграцияси” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди.

📌 «Robot.uz-2021» танловига старт берилди

Бугунги кунда робототехника йўналишига катта эътибор қаратилмоқда. Тошкент давлат техника университетида робототехника соҳасига кириб келаётган иқтидорли ёшлар ўртасида ўтказиладиган «Robot.uz-2021» танловига старт берилди.

📌 Миллий ўйинлар – саломатлик гарови

Тошкент вилояти Чирчиқ педагогика институтида ушбу шиор остида спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад – талаба ёшлар ўртасида миллий халқ ўйинларини тарғиб қилиш.

📌 Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик

Финляндиянинг Ровио компанияси директори бошчилигидаги делегация Навоий вилоятида бўлди. Вилоятнинг олий таълим тизими вакиллари билан учрашув чоғида Финляндиядаги университетлар, мутахассисларни тайёрлаш, назария ва амалиётнинг уйғунлиги борасида маълумотлар берилди.

@EDUUZ
#Live

🇺🇿 Айни дақиқаларда Миллий матбуот марказида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури бўйича 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бошланди.

📄Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари томонидан Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилмоқда.

🇷🇺 В эти минуты в Национальном пресс-центре проходит пресс-конференция, посвященная обсуждению итогов работ, проделанных за первый квартал 2021 г. в соответствии с Государственной программой
"Года поддержки молодежи и укрепления здоровья населения".

В ней участвуют представители Министерства высшего и среднего специального образования.

Предоставляется информация о нормативно-правовых основах исполнения задач, обозначенных в Государственной программе.

@EDUUZ
#Live

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказмоқда.

Президент Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича икки ой муддатда Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берди. Бунда Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали ташкил қилинади. Ҳудудда аҳоли кўп экани инобатга олиниб, тиббиёт факультети ҳам очилади.

📍Lotin alifbosida o'qish

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Профессионал таълим: 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб коллеж техникум сифатида фаолият юритади

🏢 Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежи Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали ҳузуридаги Ангор кўп тармоқли техникумига айлантирилди.

▶️ Техникум фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

➡️ Таълим жараёни учун зарур моддий-техника, ўқув-методик базани яратиш ва ўқув жараёнига юқори иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни жалб этиш Техникумнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2020/2021 ўқув йилида Ангор қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежига қабул қилинган ўқувчилар ўқишни битиргунларига қадар Техникум биноларида давом эттирадилар.

📍Lotin alifbosida o'qish

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
🇺🇿 Тошкентдаги Вебстер университети янги "Таълим ва инновациялар" магистрлик дастурига қабул бошлади

Таълим ва инновациялар соҳасида маҳорат магистри (MA EDIN) дастури келажакда ўқитувчи-мураббий, таълим менежери ёки таълим тизимида мутахассис бўлишни режалаштирганлар учун мўлжалланган.

☝️MA EDIN-дастурида яқин муддатда ўқишни бошлаш учун аризалар webster.uz сайти орқали бутун йил давомида қабул қилинади.

👉 Батафсил: http://webster.uz/academics/graduate.php

🇷🇺 Университет Вебстер в Ташкенте начал прием на новую магистерскую программу «Образование и инновации»

Программа магистра образования и инноваций (MA EDIN) предназначена для тех, кто планирует в будущем стать методистом, менеджером по образованию или специалистом в системе образования.

☝️Заявления на обучение по программе MA EDIN принимаются через сайт webster.uz в течении всего года.

👉Подробно: http://webster.uz/academics/graduate.php

🇺🇸 Webster University in Tashkent has started enrollment for the new master's program "Education and Innovation"

The Master of Arts in Education and Innovation (MA EDIN) program is designed for those who plan to become teacher trainers, education managers or specialists in the education system in future.

☝️Applications for the MA EDIN program are accepted through the website webster.uz on a rolling basis all year round.

👉 More information: http://webster.uz/academics/graduate.php

📍Lotin alifbosida o'qish

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube
БМУ томонидан инглиз тили фани бўйича мактаб ўқитувчиларининг малакаси оширилмоқда

👩🏻‍🏫 Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини амалга ошириш доирасида Британия менежмент университети (БМУ) Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун инглиз тилини билиш даражасини синовдан ўтказди.

👩🏻‍💻 Ҳозирда БМУдаги халқаро экспертлар ва инглиз ўқитувчилар Тошкент шаҳридаги 20 та умумтаълим мактаб ўқитувчиларига инглиз тилини ўқитиш бўйича малака ва маҳоратларини ошириш учун таълим беришмоқда. Таълимнинг асосий мақсади - инглиз тилини В2 (Upper Intermediate)дан C1 (Advanced) даражасига кўтаришдир. Шундан сўнг ўқитувчилар CEFR даражасидаги C1 сертификати учун Давлат тест марказида имтиҳон топшириш имкониятига эга бўладилар.

📱Замонавий амалиёт ва ўқитиш услубларини ўрганиш ва жорий этиш ўқитувчиларга Тошкент шаҳридаги ўрта таълим мактабларида инглиз тилини ўқитиш даражасини сезиларли даражада яхшилашга имкон беради.

📌 Маълумот учун, БМУда талабалар халқаро бухгалтерия ҳисоби, банк ва молия, лойиҳа бошқаруви, халқаро логистика, рақамли маркетинг, тадбиркорлик ва инноватсияларни бошқариш каби мутахассисликлар бўйича ўқитилади.

📍Lotin alifbosida o'qish

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Веб-сайт | Telegram | Facebook | YouTube