Edu.uz
159K subscribers
17.9K photos
3.79K videos
230 files
11.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

Адиблар хиёбонидан репортаж | Тошкент молия институти томонидан Абдулла Қаҳҳор ижодига бағишланган навбатдаги адабий тадбир ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Талабалар ҳуқуқлари таълим тараққиётига хизмат қилади

2020 йил 5 октябрь куни Тошкент давлат транспорт университетида талаба-ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси билан маслаҳатлашув ўтказилди.

Тошкент давлат транспорт университети ва Транспорт прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик талабаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш, университет жамоасининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатишни ташкил этиш масалаларига қаратилди.

Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев университетда ташкил этилган “Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш” Маркази фаолияти билан танишди. Марказ университет жамоасининг ҳуқуқий маслаҳат манзилига айланиши лозимлигини уқтирди. Марказнинг мунтазам фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

- Университетда таълим ва тарбия қонунларини сўзсиз ижро этишда, ҳуқуқий маданиятни оширишда, профессор-ўқитувчи ва талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли аҳамиятли, - деди университет ректори Одил Абдурахманов. - Раҳбар сифатида истагим, Тошкент давлат транспорт университетининг барча ҳаракати – қонуний асосга ва жамоадаги ҳар бир шахснинг ҳар томонлама тараққий этишига хизмат қилиши лозим.

Мулоқот якунида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан университетнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига Маъруфхон Ходжаев томонидан эсдалик соғалари топширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ОТМларда беш йиллик иш стажига эга ходимларни ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда

2020 йилнинг 6 октябридан Aндижон машинасозлик институтида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида институтнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бошланди.

Олий таълим муассасаларига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар суҳбатдан ўтказилмоқда.

2020/2021 ўқув йилида ушбу тавсиянома асосида Aндижон машинасозлик институти талабалигига талабгор фуқаролар сони жами 86 нафарни ташкил этди. Икки кун давомида 45 нафар номзод жами 8 та таълим йўналиши бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан суҳбатдан ўтказилди.

Институтда талабгорларни суҳбатдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 9 октябрига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Андижон машинасозлик институтида илмий даража берувчи кенгаш ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Aттестасия комиссиясининг қарорига асосан Aндижон машинасозлик институтида техника фанлари бўйича илмий даража берувчи илмий кенгаш ташкил этилди.

Илмий кенгашга «Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш», «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» ихтисосликлари бўйича диссертацияларни ҳимоя қилиш, шунингдек, «Таълим-тарбия назарияси ва методикаси» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳуқуқи ҳам берилди.

– Илмий кенгашнинг ташкил этилиши бу энг аввало, Фарғона водийсида техника йўналишида юқори салоҳият ва малакага эга бўлган мутахассислар тайёрлаш ишини янада юқори босқичга кўтаради, – дейди Aндижон машинасозлик институти ректори Умид Турдалиев. – Шу билан бирга, институт илмий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Илмий даража берувчи кенгаш аъзолигига нафақат Андижон машинасозлик институти, балки Тошкент ва Фарғона водийсидаги қатор олий ўқув юртларининг доцент, профессор ўқитувчилари ҳам киритилган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТАда “Кредит-модул тизимида ўқув жараёни менежменти”га бағишланган халқаро курс бошланди

Tошкент тиббиёт академиясида Вильнюс университети ҳамда Европа тиббиёт мактаблари Ассоциацияси билан ҳамкорликда Германиянинг Xалқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида янги «Кредит-модул тизимида ўқув жараёни менежменти» замонавий малака ошириш курси ташкил этилди.

Мазкур халқаро курс GIZнинг «Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Халқаро курснинг очилишига бағишланган маросимда TТА ва Вильнюс университети, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти раҳбарияти, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси, тиббиёт мактаблари Ассоцицияси, Европа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари қатнашди.

Мазкур курсда биринчи бўлиб ўқув жараёни ташкил этувчилар, яъни тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази ва ТТАнинг етакчи профессор-ўқитувчилари иштирок этади.

Маълумот учун, 2020 йилда TТАда GIZ лойиҳаси доирасида замонавий симуляция ускуналари билан жиҳозланган Инновацион марказ ташкил этилган.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Таништирув ҳафталиги доирасида "Талабалар ва ректор учрашуви" тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берганимиздек, талабаликка тавсия этилган фуқаролар учун 2020 йилнинг 12 октябрь санасидан бошлаб олий таълим муассасаларида график асосида таништирув дарслари анъанавий шаклда бошланди.

Карантин талабларидан келиб чиқиб, институтда талабалар турар жойлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли, институтдан узоқ ҳудудларда яшовчи ўқишга тавсия этилган ёки ўз ҳисобидан вақтинчалик турар жой билан таъминланиш имкониятига эга бўлмаган 1-курс талабаларини ўқув жараёни билан таништириш мақсадида Тошкент молия институтида "Талабалар ва ректор учрашуви" тадбири онлайн шаклда ўтказилди.

Мулоқотда талабалар билан ўқув жараёнларни ташкил этиш тартиби, тўлов-шартнома шартлари, масофавий ўқитиш тизимининг ишлаш тартиби, профессор-ўқитувчилар касб маҳорати ва шу каби масалалар муҳокама қилинди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

Ахборот 24 | Тошкент давлат транспорт университети ва Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Қарши давлат университети томонидан ҳудудларда масофавий таълим марказлари ташкил этилмоқда

Қарши давлат университетида 15 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади. Шулардан 1 минг 400 нафарга яқини туманлар марказларидан олисда жойлашган тоғ ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилади.

Табиийки пандемия муносабати билан дарсларнинг масофавий шаклда ташкил этилиши чекка қишлоқларда яшайдиган ёшлар учун интернет тезлиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Дарсларни ўз вақтида Moodle масофавий таълим платформасига жойлаштириш учун сифатли интернет зарур.

Қарши давлат университети вилоятнинг ҳар битта туман марказида жойлашган касб-ҳунар мактаблари ва коллежларда бепул интернет билан таъминланган масофавий таълим марказларни очишни режалаштирмоқда.

Косон туманидан 500 нафарга яқин талаба Қарши давлат университетида таҳсил олади. Шу сабаб туман марказидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида юқори тезликда ишлайдиган интернет билан таъминланган масофавий таълим маркази очилди. Марказда 16 та компьютер мавжуд. Ҳар куни факультетлар кесимида талабалар белгиланган график асосида соат 14:00 дан 17:00 га қадар бепул интернетдан фойдаланган ҳолда мустақил таълим олиш имконига эга бўлди.

Марказда белгиланган жадвал ва вақт давомида 64 нафар талаба интернетдан фойдаланиши мумкин. Мақсад ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлашдан иборат.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистонлик талабалар Индонезияда ғолиб бўлди

Индонезиянинг
Таълим ва маданият вазирлиги томонидан “Bulan Bahasa dan Sastra – 2020” (Тил ва адабиёт ойлиги – 2020) номли халқаро тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Festival Handai Indonesia” (Индонезия дўстлик фестивали)нинг ҳикоя сўзлаб бериш, нотиқлик санъати, қўшиқ куйлаш, шеър ўқиш, актёрлик маҳорати, аския ва репортаж олиб бориш каби 7 турдаги онлайн мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақаларда 30 та мамлакатдан 100 нафардан зиёд талаба, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари ҳам қатнашди.

Университетнинг Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва туризм факультети иккинчи босқич талабаси Шаҳзод Тўлаганов репортаж олиб боришда аъло натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади.

Нотиқлик санъати мусобақасида ушбу факультет учинчи босқич талабаси Бекзод Абдувоитов совриндорлар сафидан жой олди. Ҳозирда у университетлараро алмашинув дастури бўйича Индонезиянинг Ислом Маланг университетида онлайн тарзда таҳсил олмоқда.

Талабларнинг ушбу муваффақиятида университет профессор-ўқитувчилари, қолаверса, Индонезиядан таклиф этилган икки нафар волонтёр Алфред Боби Тангконда ва Дви Харианинг хизматлари катта.

28 октябрь куни фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик талабаларга Индонезия таълим ва маданият вазирлиги томонидан пул ва қимматбаҳо совғалар топширилиши белгиланди.

Маълумот учун, яқинда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Индонезиянинг Ислом Маланг университети ўртасида онлайн меморандум имзолаш маросими ўтказилган эди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари

ЎзДКда «Ректор стипендияси» таъсис этилди

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясида иқтидорли талабалар учун илк маротаба «Ректор стипендияси» жорий этилди.

Стипендия халқаро ва республика танловлар (конференция)да муваффақиятли иштирок этган, чет тилларини ўзлаштирган ва аъло баҳоларга ўқийдиган ЎзДК талабаларига берилади.

«Ректор стипендияси» ғолибларига ўқув йили давомида қўшимча ойлик стипендия тўланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ТИҚХММИда “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорликда инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази очилди

Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорликда ҳамкорликда инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази очилди.

Тантанали очилиш маросимида институт ректори Ўктам Умурзаков ва «Туронбанк» АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаевлар қатнашди.

Институтнинг «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультетида ташкил этилган ушбу тадқиқот маркази «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» «Иқтисодиёт» каби таълим йўналишида таҳсил оладиган талабаларга назарий билимларни бевосита банк филиалларида кўриш ва ўрганиш имкониятини яратади.

Ушбу ҳамкорлик институт профессор-ўқитувчилар малакасини оширишга ҳам хизмат қилади. Таълим йўналишида ўқитилаётган фанларни банкнинг амалиётчи мутахассис ходимлари томонидан реал ҳолатдан келиб чиққан ҳолда баҳоланиши, таҳлил қилиниши профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун фойдали ҳисобланади.

Қолаверса, банк соҳасида мавжуд муаммоларни институт профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари томонидан ўрганиш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат стоматология институтида финландиялик профессор-ўқитувчилар иш бошлади

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш мақсадида таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва соҳанинг кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда Финландия таълим тизимининг илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.

Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республикадаги олий таълим муассасалари Финландия олий таълимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва жорий этиш мақсадида фин университетлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Жумладан, Тошкент давлат стоматология институти ва Финландиянинг JAMK университети ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, икки нафар финландиялик профессор Тошкент стоматология институти жамоасига қабул қилинди. Профессорлар Аннина Кангас-Ниеми (Annina Kangas-Niemi) ва Сари Ярвинен (Sari Järvinen) талабаларга «Соғлиқни сақлаш менежменти ва бошқаруви» фанидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб борадилар.

Маълумот учун, 2021 йил январь ойидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финландиянинг Турку амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастури доирасида дастлабки қабулни бошлаш режалаштирилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Италия элчиси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди

Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулоддаги ва мухтор элчиси Aгостино Пинна Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида олий ўқув юрти вакиллари элчини университет фаолияти, маъмурияти ва университет бинолари билан таништирди. Музокара давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Хусусан, Италия университетлари билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик қилиш, қўшма грантларни ишлаб чиқиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни биргаликда яратиш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳарбий институтда ЎзДЖТУнинг инглиз тилини ўрганиш бўйича филиали иш бошлади

Олий ва ўрта махсус таълим, Мудофаа вазирликлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар қарорига биноан, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тилини ўрганиш бўйича филиали фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳарбий институтида ўтказилган республика илмий-услубий конференцияси доирасида курсантларнинг хорижий тилларни ўрганишларини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу филиалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Университет томонидан ҳарбий институт таълим жараёнида эҳтиёж мавжуд бўлган ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланди. Инглиз тили ўқитиладиган аудиториялар тўлиқ жиҳозланди. Ҳамкорлик доирасида замонавий педагогик технологияларни жорий этилишида методик ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ва ЎзДЖТУ қошидаги Инновацион марказ ҳамкорлигида “SIGNALS” English for the Military ўқув қўлланмаси яратилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Ҳиндистон элчиси Термиз давлат университетига ташриф буюрди

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат бошчилигидаги делегация Термиз давлат университетига ташриф буюрди.

Тантанали кутиб олинган тадбир меҳмонлари иштирокида университетда ташкил этилган “Ҳинд ўқув хонаси” нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур хонага Ҳиндистон элчихонаси томонидан замонавий ва кўп функцияли электрон доска, мусиқа асбоблари, ҳинд ва инглиз тилларидаги китоблар ва ҳинд маданияти билан таништирувчи суратлар тақдим этилди.

Эндиликда ушбу ўқув хонасида яратилган шароит орқали нафақат Ҳиндистон, балки бошқа хорижий ҳамкор ОТМлар билан онлайн ўқув машғулотларини ўтказиш мумкин.

Меҳмонлар университетда яратилган шароитлар ва Қатағон қурбонлари музейини кўздан кечиришди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Жиззах давлат педагогика институти Портсмут университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Буюк Британиянинг Портсмут университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, иккала ОТМ ўртасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича меморандум имзолаш маросими ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Унда Жиззах давлат педагогика институти ректори Шавкат Шарипов ва Буюк Британия Портсмут университети проректори Крис Чанг иштирок этди.

Меморандумда икки давлат ОТМлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ўқув материаллари алмашинуви, қўшма тадқиқот ишларини тарғиб қилиш ва томонларнинг иштирокида нашр этилган илмий журналларда мақолаларни нашр этиш каби йўналишлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу меморандумдаги ЖизДПИ профессор-ўқитувчиларига Портсмут университети кутубхонаси, электрон ресурс марказидан фойдаланиш имкониятини яратиш, уларни Буюк Британияга малака ошириш курсларига жўнатиш, қолаверса, кредит-модул тизимида ўқув режалари ва дастурлари, магистратура ва қўшма таълим дастурларини муҳокама қилиш каби таклифлар муҳокама қилинди ва ҳар икки ОТМ вакиллари томонидан маъқуллангач, меморандум имзоланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Соврин миқдори 60 000 000 сўм бўлган “IT MARAFON – 2021”га старт берилди

Бугун, 1 декабрдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшлар учун “IT MARAFON-2021” танловига старт берилди.

IT MARAFON – бунда дастурчилар оммабоп дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда мураккаб алгоритмли масалаларни ишлаши ва ўзига берилган виртуал масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Марафон уч босқичда бўлиб ўтади. Унда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар жами 60 млн. сўм соврин жамғармасига эга бўлишади.

Марафонда C++, C#, Java, Python ва бошқа дастурлаш тилларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Рўйхатдан ўтиш: robocontest.uz/register

Батафсил: https://bit.ly/IT-MARAFON2021

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида меморандум имзоланди

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори Aзиз Aбдуҳакимов ва соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ҳамда қатор туристик фирмалар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Бевосита мулоқот тарзида ўтказилган тадбир давомида юртимиз тарихи, бой миллий маданий-маънавий ва буюк аждодларимиз меросини чуқур тадқиқ этиш, соҳада фаолият юритаётган туристик фирмалар мутахассислари билим ва малакасини янги илмий тадқиқотлар асосида ошириш масаласи туризм, хусусан, бугун долзарб аҳамият касб этаётган зиёрат туризми ривожида муҳим экани таъкидланди.

Тадбир якунида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g