Edu.uz
156K subscribers
16.4K photos
3.34K videos
230 files
10.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
​​#Live

Президент фармони лойиҳасида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

👉 республика ОТМлар қарорига мувофиқ номутахассислик фанларини модуль тизими асосида ўқитиш;

👉 олий таълим дастурлари тегишли таълим соҳаси бўйича Давлат таълим стандартлари, Миллий малакалар рамкаси ва профессионал стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа
ва фан дастурларидан иборат меъёрий-услубий ҳужжатлар мажмуаси сифатида жорий этиш белгиланган.

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов Президент Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Muhokama

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари қарорига мувофиқ номутахассислик фанлари модуль тизими асосида ўқитилади.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамасида иштирок этинг ва ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг.

👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни: https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди

Тошкент шаҳридаги Аджу университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 24 октябрдан 24 ноябргача.

Ҳужжатларни топшириш учун: https://admission.ajou.uz/

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонлари Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этган абитуриентлар инглиз тили имтиҳонидан озод этилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн. сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

❇️ Онлайн рўйхатдан ўтишда шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

паспорт;
умумтаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

‼️ Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

Мурожаат учун:
(71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Батафсил:
Телеграм: https://t.me/ajou_uz,
Веб-сайt: http://www.ajou.uz/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Muhokama

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, давлат ОТМларига хорижий талабаларни жалб этиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида таълим хорижий тилларда олиб бориладиган гуруҳлар салмоғини босқичма-босқич ошириб борилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб хорижий талабаларни ОТМларига ўқишга қабул қилишни йилда икки марта семестрнинг бошида ташкил қилинади.

👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни: https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамасида иштирок этинг ва ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⬆️Республика олий таълим муассасаларининг ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ (диний ва ҳарбий ОТМлардан ташқари):

⚠️ @otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Muhokama

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021/2022 ўқув йилига қадар барча ОТМларнинг ахборот-ресурс марказлари базасида мавжуд адабиёт, дарслик, ўқув-услубий ва бошқа қўлланмалар рақамли форматга ўтказилиб, уларнинг электрон платформаси шакллантирилади ҳамда улар бўйича рақамли ягона ахборот қидирув тизими жорий этилади.

👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни: https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамасида иштирок этинг ва ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
❗️Тошкент давлат техника университети ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекси барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар, жумладан, Тошкент давлат техника университети ҳудудида барпо этиладиган замонавий ўқув-амалий комплекси тақдимоти билан танишди.

Дунё тажрибасидан маълумки, кўплаб машҳур илмий муассасалар университетлар ичида жойлашган.
Режалаштирилаётган мажмуа ҳам шу ҳудуддаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун шундай марказ бўлиши кўзда тутилмоқда.

👉 Бу ерда бир пайтда 500 та стартап резидентлари, 120 та ишлаб чиқариш корхонасини жойлаштириш мумкин бўлади.

Манба
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Muhokama

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб профессионал таълим тизимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:

амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими жорий этилади;

дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ иш ҳақи тўланади.


👉 Ҳужжатнинг тўлиқ матни: https://regulation.gov.uz/ru/document/23678

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#ОТМ_фидойилари

Қуронов Дилмурод Хайдаралиевич, 60 ёшда. Андижон давлат университети профессори, филология фанлари доктори. 35 йилдан бери илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Дилмурод Қуронов 100 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан, 2 та дарслик, 3 та монография, 3 та қўлланма, 1 та луғат муаллифи. Республика матбуотида ўзбек адабиётшунослиги масалаларига бағишланган 80 дан зиёд илмий мақолалар чоп этган.

Унинг умумий таҳрири ва ҳаммуаллифлигида чоп этилган "Адабиётшунослик луғати" адабиётшунослик соҳасида асосий луғат сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Олим Абдулҳамид Чўлпоннинг 3 жилдлик асарлари тўпламининг 2-жилдини нашрга тайёрлаган, 4 жилдлик Чўлпон асарларини нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш бўйича гуруҳга раҳбарлик қилган.

Д.Қуронов саъй-ҳаракатлари билан 2018 йилдан бошлаб “Андижон ижодкорлари меросидан” номли серияда унинг умумий таҳрири остида сериянинг бешта китоби чоп этилган. Олимнинг 2010–2019 йилларда “Адабий жараёнда “Мом синдроми”, “Мутолаа ва идрок машқлари”, “Завқимдан бир шингил”, “Талқин имконлари”, “Адабий ўйлар”, “Назарий қайдлар”, “Adabiyot va b. haqida” номли китоблари чоп этилган.

Дилмурод Қуронов таржима билан ҳам шуғулланиб, “Ғарб адабий- танқидий тафаккури тарихи очерклари” қўлланма-хрестоматиясида 15 нафарга яқин олимларнинг асарлари унинг таржимасида берилган.

Д.Қуронов раҳбарлигида 1 нафар фан номзоди, 4 нафар фалсафа доктори ва 1 нафар фан доктори тайёрланган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Наманган давлат университетининг Биотехнология факультети профессор-ўқитувчилари юртимизда иккиламчи маҳсулотдан цукатлар тайёрлаш технологиясини кашф этди.

Цукатлар – мева-сабзавот, ноанъанавий хом ашёларни шакар сиропида пишириб, қуритилган маҳсулотлардир. Уларнинг таркибида қанд миқдори кам бўлгани боис инсон организми учун фойдали ҳисобланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ҳукумат қарори (655-сон, 27.10.2020 й)га мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар трансформация қилиш учун 5 та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинади.

🏢 2021/2022 ўқув йилидан
тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:

👉 бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;

👉 бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;

👉 таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-5953-сон фармонига мувофиқ 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилиши белгиланган эди.

——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
​​#OTM_янгиликлари

ТДЮУнинг хориждаги илк факультети очилди

Тошкент давлат юридик университети
ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда икки олий таълим муассасаси раҳбарияти, масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган тадбирда олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланганидек, Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи «хаб»га айлантириш, мамлакатимизга хорижий талабалар ва инвестицияларни жалб этиш, ТДЮУнинг халқаро рейтингларга киришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур факультет университетнинг хориждаги илк факультети экани қайд этилди.

Қўшма факультетда нафақат Тожикистон Республикаси, балки бошқа хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳам ўқиши мумкин. Ўқиш халқаро стандартларга мувофиқ инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Факультетда кадрлар тайёрлаш «бакалавриат» босқичида «3+1» ва «магистратура» мутахассисликларида «1+1» икки томонлама диплом дастур доирасида амалга оширилади ва битирувчи талабалар Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади.

Маълумот учун, Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Хўжанд шаҳрида жойлашган бўлиб, 6 та факультет, 3 та ўқув корпуси ва 11 та ўқув лабораторияларини ўз ичига олади. Университетда 388 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 148 нафар фан номзоди ва доктори фаолият юритади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#танлов

ОТМлар учун математика фанидан “Энг яхши дарслик” танловига қўлёзмалар қабул қилинмоқда

Олий таълим тизимида муҳандис-техника, табиий ҳамда гуманитар фанлар соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун математика фанидан алоҳида универсал дарслик яратиш бўйича республика танлови эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда “Энг яхши дарслик” танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Қўлёзмалар шу йилнинг 14 ноябрь кунига қадар kitob@edu.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Танлов 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

❗️Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (муаллифлар жамоаси) ўқув адабиётлари қўлёзмаларини замонавий АКТ асосидаги анимациялар, график материаллар, такомилаштирилган янги фан дастурлари асосида қўйилган талаблар бўйича тайёрлашлари лозим.

‼️ Танлов ғолибларига вазирликнинг “Энг яхши дарслик” махсус дипломи берилади ва ғолиб бўлган дарслик вазирликнинг марказлаштирилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нашр этилиб, Республика ОТМларига тарқатилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули давом этмоқда

❗️Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 24 октябрдан 24 ноябргача.

Ҳужжатларни топшириш учун: https://admission.ajou.uz/

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонлари Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этган абитуриентлар инглиз тили имтиҳонидан озод этилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн. сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

❇️ Онлайн рўйхатдан ўтишда зарур ҳужжатлар:

паспорт;
умумтаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

‼️ Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида тўлов амалга оширилади (223 000 сўм).

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Батафсил: телеграм, веб-сайt

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Эълон

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида кафедралар бўйича бўш лавозимларга танлов эълон қилинди

🔰 Кафедра мудири:
Иқтисодиётда математик методлар

🔰 Профессорлар: Фундаментал иқтисодиёт, Ижтимоий гуманитар фанлар, Маркетинг, Туризм ва сервис

🔰 Доцентлар: Корпоратив иқтисодиет ва бизнес таҳлил, Солиқлар ва суғурта иши, Молия, Менежмент, Инновацион таълим, Статистика, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, Туризм ва сервис, Фундаментал иқтисодиёт, Инглиз тили

🔰 Катта ўқитувчилар: Инглиз тили, Ўзбек тили ва адабиёти, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Тармоқлар иқтисодиёти, Бухгалтерия ҳисоби, Маркетинг, Туризм ва сервис, Жаҳон иқтисодиёти, Корпоратив иқтисодиет ва бизнес таҳлил, Молиявий таҳлил ва аудит, Банк иши ва инвестициялар

🔰 Ассистентлар: Амалий математика, Фундаментал иқтисодиёт, Инновацион таьлим, Иқтисодий хавфсизлик, Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Маркетинг, Туризм ва сервис, Корпоратив бошқарув, Инсон ресурсларни бошқариш

Ўқитувчи: Инглиз тили

👉 Зарур ҳужжатлар:

ректор номига ариза;
ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;
олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги аттестат нусхалари;
илмий ишлари рўйхати;
малака оширганлиги ва қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар.
охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот.
кафедра муҳокамасидан кўчирма

❗️Аризалар қабул қилиш муддати – эълон қилинган кундан бошлаб 1 ой.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49.

Маълумот учун: ТДИУ, Ходимлар бўлими. Тел.: (0-371) 239-01-42, 239-01-08

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Yangi Davr | Ўзбекистондаги 5 та олий таълим муассасаси хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун очиқ танлов асосида саралаб олинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Ўзбекистонлик талабалар Индонезияда ғолиб бўлди

Индонезиянинг
Таълим ва маданият вазирлиги томонидан “Bulan Bahasa dan Sastra – 2020” (Тил ва адабиёт ойлиги – 2020) номли халқаро тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Festival Handai Indonesia” (Индонезия дўстлик фестивали)нинг ҳикоя сўзлаб бериш, нотиқлик санъати, қўшиқ куйлаш, шеър ўқиш, актёрлик маҳорати, аския ва репортаж олиб бориш каби 7 турдаги онлайн мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақаларда 30 та мамлакатдан 100 нафардан зиёд талаба, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари ҳам қатнашди.

Университетнинг Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва туризм факультети иккинчи босқич талабаси Шаҳзод Тўлаганов репортаж олиб боришда аъло натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади.

Нотиқлик санъати мусобақасида ушбу факультет учинчи босқич талабаси Бекзод Абдувоитов совриндорлар сафидан жой олди. Ҳозирда у университетлараро алмашинув дастури бўйича Индонезиянинг Ислом Маланг университетида онлайн тарзда таҳсил олмоқда.

Талабларнинг ушбу муваффақиятида университет профессор-ўқитувчилари, қолаверса, Индонезиядан таклиф этилган икки нафар волонтёр Алфред Боби Тангконда ва Дви Харианинг хизматлари катта.

28 октябрь куни фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик талабаларга Индонезия таълим ва маданият вазирлиги томонидан пул ва қимматбаҳо совғалар топширилиши белгиланди.

Маълумот учун, яқинда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Индонезиянинг Ислом Маланг университети ўртасида онлайн меморандум имзолаш маросими ўтказилган эди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Таълим тизими ислоҳотлари Ўзбекистонда янги Уйғониш даври пойдеворини яратади

👉 http://xs.uz/uzkr/42995

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram