Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари
Адиблар хиёбонидан репортаж | Тошкент молия институти томонидан Абдулла Қаҳҳор ижодига бағишланган навбатдаги адабий тадбир ўтказилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Талабалар ҳуқуқлари таълим тараққиётига хизмат қилади
2020 йил 5 октябрь куни Тошкент давлат транспорт университетида талаба-ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси билан маслаҳатлашув ўтказилди.
Тошкент давлат транспорт университети ва Транспорт прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик талабаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш, университет жамоасининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бу борада самарали ахборот ва маърифат тарқатишни ташкил этиш масалаларига қаратилди.
Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев университетда ташкил этилган “Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш” Маркази фаолияти билан танишди. Марказ университет жамоасининг ҳуқуқий маслаҳат манзилига айланиши лозимлигини уқтирди. Марказнинг мунтазам фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.
- Университетда таълим ва тарбия қонунларини сўзсиз ижро этишда, ҳуқуқий маданиятни оширишда, профессор-ўқитувчи ва талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли аҳамиятли, - деди университет ректори Одил Абдурахманов. - Раҳбар сифатида истагим, Тошкент давлат транспорт университетининг барча ҳаракати – қонуний асосга ва жамоадаги ҳар бир шахснинг ҳар томонлама тараққий этишига хизмат қилиши лозим.
Мулоқот якунида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан университетнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига Маъруфхон Ходжаев томонидан эсдалик соғалари топширилди.

ОТМларда беш йиллик иш стажига эга ходимларни ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда
2020 йилнинг 6 октябридан Aндижон машинасозлик институтида иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида институтнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бошланди.
Олий таълим муассасаларига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар суҳбатдан ўтказилмоқда.
2020/2021 ўқув йилида ушбу тавсиянома асосида Aндижон машинасозлик институти талабалигига талабгор фуқаролар сони жами 86 нафарни ташкил этди. Икки кун давомида 45 нафар номзод жами 8 та таълим йўналиши бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан суҳбатдан ўтказилди.
Институтда талабгорларни суҳбатдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 9 октябрига қадар давом этади.

Андижон машинасозлик институтида илмий даража берувчи кенгаш ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Aттестасия комиссиясининг қарорига асосан Aндижон машинасозлик институтида техника фанлари бўйича илмий даража берувчи илмий кенгаш ташкил этилди.
Илмий кенгашга «Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш», «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» ихтисосликлари бўйича диссертацияларни ҳимоя қилиш, шунингдек, «Таълим-тарбия назарияси ва методикаси» (техника фанлари) ихтисослиги бўйича бир марталик илмий кенгаш тузиш ҳуқуқи ҳам берилди.
– Илмий кенгашнинг ташкил этилиши бу энг аввало, Фарғона водийсида техника йўналишида юқори салоҳият ва малакага эга бўлган мутахассислар тайёрлаш ишини янада юқори босқичга кўтаради, – дейди Aндижон машинасозлик институти ректори Умид Турдалиев. – Шу билан бирга, институт илмий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Илмий даража берувчи кенгаш аъзолигига нафақат Андижон машинасозлик институти, балки Тошкент ва Фарғона водийсидаги қатор олий ўқув юртларининг доцент, профессор ўқитувчилари ҳам киритилган.
Вазирлик каналига уланиш👇👇👇

ТТАда “Кредит-модул тизимида ўқув жараёни менежменти”га бағишланган халқаро курс бошланди
Tошкент тиббиёт академиясида Вильнюс университети ҳамда Европа тиббиёт мактаблари Ассоциацияси билан ҳамкорликда Германиянинг Xалқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида янги «Кредит-модул тизимида ўқув жараёни менежменти» замонавий малака ошириш курси ташкил этилди.
Мазкур халқаро курс GIZнинг «Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Халқаро курснинг очилишига бағишланган маросимда TТА ва Вильнюс университети, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти раҳбарияти, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси, тиббиёт мактаблари Ассоцицияси, Европа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари қатнашди.
Мазкур курсда биринчи бўлиб ўқув жараёни ташкил этувчилар, яъни тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази ва ТТАнинг етакчи профессор-ўқитувчилари иштирок этади.
Маълумот учун, 2020 йилда TТАда GIZ лойиҳаси доирасида замонавий симуляция ускуналари билан жиҳозланган Инновацион марказ ташкил этилган.

Таништирув ҳафталиги доирасида "Талабалар ва ректор учрашуви" тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Аввал хабар берганимиздек, талабаликка тавсия этилган фуқаролар учун 2020 йилнинг 12 октябрь санасидан бошлаб олий таълим муассасаларида график асосида таништирув дарслари анъанавий шаклда бошланди.
Карантин талабларидан келиб чиқиб, институтда талабалар турар жойлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли, институтдан узоқ ҳудудларда яшовчи ўқишга тавсия этилган ёки ўз ҳисобидан вақтинчалик турар жой билан таъминланиш имкониятига эга бўлмаган 1-курс талабаларини ўқув жараёни билан таништириш мақсадида Тошкент молия институтида "Талабалар ва ректор учрашуви" тадбири онлайн шаклда ўтказилди.
Мулоқотда талабалар билан ўқув жараёнларни ташкил этиш тартиби, тўлов-шартнома шартлари, масофавий ўқитиш тизимининг ишлаш тартиби, профессор-ўқитувчилар касб маҳорати ва шу каби масалалар муҳокама қилинди.

Ахборот 24 | Тошкент давлат транспорт университети ва Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Қарши давлат университети томонидан ҳудудларда масофавий таълим марказлари ташкил этилмоқда
Қарши давлат университетида 15 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади. Шулардан 1 минг 400 нафарга яқини туманлар марказларидан олисда жойлашган тоғ ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилади.
Табиийки пандемия муносабати билан дарсларнинг масофавий шаклда ташкил этилиши чекка қишлоқларда яшайдиган ёшлар учун интернет тезлиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Дарсларни ўз вақтида Moodle масофавий таълим платформасига жойлаштириш учун сифатли интернет зарур.
Қарши давлат университети вилоятнинг ҳар битта туман марказида жойлашган касб-ҳунар мактаблари ва коллежларда бепул интернет билан таъминланган масофавий таълим марказларни очишни режалаштирмоқда.
Косон туманидан 500 нафарга яқин талаба Қарши давлат университетида таҳсил олади. Шу сабаб туман марказидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида юқори тезликда ишлайдиган интернет билан таъминланган масофавий таълим маркази очилди. Марказда 16 та компьютер мавжуд. Ҳар куни факультетлар кесимида талабалар белгиланган график асосида соат 14:00 дан 17:00 га қадар бепул интернетдан фойдаланган ҳолда мустақил таълим олиш имконига эга бўлди.
Марказда белгиланган жадвал ва вақт давомида 64 нафар талаба интернетдан фойдаланиши мумкин. Мақсад ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўзбекистонлик талабалар Индонезияда ғолиб бўлди
Индонезиянинг Таълим ва маданият вазирлиги томонидан “Bulan Bahasa dan Sastra – 2020” (Тил ва адабиёт ойлиги – 2020) номли халқаро тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида “Festival Handai Indonesia” (Индонезия дўстлик фестивали)нинг ҳикоя сўзлаб бериш, нотиқлик санъати, қўшиқ куйлаш, шеър ўқиш, актёрлик маҳорати, аския ва репортаж олиб бориш каби 7 турдаги онлайн мусобақалари ўтказилди.
Ушбу мусобақаларда 30 та мамлакатдан 100 нафардан зиёд талаба, жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари ҳам қатнашди.
Университетнинг Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва туризм факультети иккинчи босқич талабаси Шаҳзод Тўлаганов репортаж олиб боришда аъло натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади.
Нотиқлик санъати мусобақасида ушбу факультет учинчи босқич талабаси Бекзод Абдувоитов совриндорлар сафидан жой олди. Ҳозирда у университетлараро алмашинув дастури бўйича Индонезиянинг Ислом Маланг университетида онлайн тарзда таҳсил олмоқда.
Талабларнинг ушбу муваффақиятида университет профессор-ўқитувчилари, қолаверса, Индонезиядан таклиф этилган икки нафар волонтёр Алфред Боби Тангконда ва Дви Харианинг хизматлари катта.
28 октябрь куни фестивалнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик талабаларга Индонезия таълим ва маданият вазирлиги томонидан пул ва қимматбаҳо совғалар топширилиши белгиланди.
Маълумот учун, яқинда Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Индонезиянинг Ислом Маланг университети ўртасида онлайн меморандум имзолаш маросими ўтказилган эди.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇

ЎзДКда «Ректор стипендияси» таъсис этилди
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясида иқтидорли талабалар учун илк маротаба «Ректор стипендияси» жорий этилди.
Стипендия халқаро ва республика танловлар (конференция)да муваффақиятли иштирок этган, чет тилларини ўзлаштирган ва аъло баҳоларга ўқийдиган ЎзДК талабаларига берилади.
«Ректор стипендияси» ғолибларига ўқув йили давомида қўшимча ойлик стипендия тўланади.