Edu.uz
158K subscribers
17.9K photos
3.82K videos
230 files
11.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 | #Профессионал_таълим

⚡️Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари диққатига!

📹 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИга онлайн ариза топшириш бўйича видеойўриқнома билан танишинг. 👆

👁‍🗨
YouTube орқали кўриш (HD форматда)

Вазирлик телеграм каналига
уланиш
👇
👉@eduuz
#Профессионал_таълим

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА: ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов раислигида Шайхонтоҳур туман прокуратурасининг “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Статистика | #Кунлик_қабул | #Профессионал_таълим

2021/2022 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширган ўқувчилар сони тўғрисида маълумот (14.07.2021 йил соат 20.00 ҳолати)

▪️Маълумки, ҳудудлардаги 339 та касб-ҳунар мактабларига касб эгаллаш истагида бўлган 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни онлайн www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

📈 2021 йилнинг 14 июль ҳолатига кўра, тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан энг кўп ҳужжатлар Фарғона вилояти (11721 нафар), Тошкент вилояти (8958 нафар), Андижон вилояти (8798 нафар) ва Қашқадарё вилояти (7535 нафар)даги касб-ҳунар мактабларига келиб тушган.

☑️ Бугунги кунда қадар 339 та касб-ҳунар мактабларига жами 84227 нафар умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари қабул қилинди.

☝️Эслатиб ўтамиз ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 2021 йил 25 июль куни (шу куни ҳам)га қадар давом этади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#Халқаро_ҳамкорлик |#Профессионал_таълим

🇺🇿 Халқаро ташкилотлар вакиллари билан қишлоқ ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

▪️
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва ЮНЕСКО томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида иш билан таъминлаш учун кўникмаларни ривожлантириш" лойиҳасининг амалий ижроси ва мўлжалланган тадбирларнинг техник тафсилотлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
👉Батафсил
〰️
🇷🇺Обсуждая вопросы трудоустройства в сельских регионах Узбекистана с международными организациями

▪️Состоялась встреча, посвященная запуску этапа реализации проекта «Развитие навыков для трудоустройства в сельских регионах Узбекистана».
👉Подробно
〰️
🇬🇧Discussing Employability in Rural Areas of Uzbekistan with international organizations

“Skills Development for Employability in Rural Areas of Uzbekistan”
project funded by the European Union (EU) and implemented by UNESCO...
👉 read more
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz
#Статистика | #Кунлик_қабул | #Профессионал_таълим

2021/2022 ўқув йили учун касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширган ўқувчилар сони тўғрисида маълумот (16.07.2021 йил соат 20.00 ҳолати)

✔️ Жами рўйхатдан ўтган умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари сони: 93 345 нафар.

🔘 16 июль куни касб-ҳунар мактабларига энг кўп ҳужжат қабул қилган ҳудудлар:

👉Наманган вилояти – 664 нафар;
👉Самарқанд вилояти – 646 нафар;
👉Қорақалпоғистон Республикаси – 454 нафар.

📈 2021 йилнинг 16 июль ҳолатига кўра, касб-ҳунар мактабларига тасдиқланган қабул параметрларига нисбатан энг кўп ҳужжатлар келиб тушган ҳудудлар:

👉Фарғона вилояти - 12 209 нафар;
👉Тошкент вилояти - 9 730 нафар;
👉Андижон вилояти - 9 157 нафар;
👉Самарқанд вилояти – 9 056 нафар;
👉Қашқадарё вилояти – 8 601 нафар;
👉Наманган вилояти – 8 548 нафар.

☝️Эслатиб ўтамиз ҳужжатларни қабул қиши жараёни 2021 йил 25 июль кунига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#Профессионал_таълим

ЭСЛАТМА!!!

⚡️Касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топшириш якунланишига 1 кун қолди

🔰Маълумки, касб-ҳунар мактабларига www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишнинг сўнги муддати 2021 йил 25 июль (шу куни ҳам) қилиб белгиланган.

🔹Қабул якунлангунига қадар электрон платформа орқали онлайн аризангиз ҳолатини текширишингиз ва ўзгартиришлар киритишингиз мумкин.

☝️Электрон платформа орқали келиб тушган 9-синф битирувчиларининг онлайн аризалари статусида “Камчиликка эга” белгиси қабул якунлангунига қадар электрон платформа орқали онлайн аризангиз ҳолатини текширишингиз мумкин.

‼️Шу боис, www.kasb.edu.uz электрон платформасига ўз ЛОГИН (телефон рақами) ва ПАРОЛингиз (СМС код) орқали киринг ҳамда аризангиз статусини “Қабул қилинди” белгиси чиққанлигига ишонч ҳосил қилинг.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Профессионал_таълим

⚡️⚡️ШОШИЛИНГ!

❗️Бугун касб-ҳунар мактабларига онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги куни

🔰Хабарингиз бор, касб-ҳунар мактабларига www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишнинг сўнгги муддати 25 июль этиб белгиланган.

🔹Демак, бугун соат 23:59 га қадар электрон платформа орқали онлайн ариза топшириш, унин ҳолатини текшириш ва ўзгартиришлар киритиш мумкин.

☝️Эслатиб ўтамиз, электрон платформа орқали келиб тушган онлайн аризалар статусида “Камчиликка эга” белгиси қабул якунлангунига қадар бартараф этилмаган тақдирда аризалар қабул қилинмаган деб ҳисобланади.

‼️Шу боис, www.kasb.edu.uz электрон платформасига ўз ЛОГИН (телефон рақами) ва ПАРОЛингиз (СМС код) орқали киринг ҳамда аризангиз статусини “Қабул қилинди” белгиси чиққанлигига ишонч ҳосил қилинг.

✔️ 25 июль соат 13:00 ҳолатига кўра, жами онлайн рўйхатдан ўтган 9-синф битирувчилари сони 103 851 нафар.
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Қонунчилик_янгиликлари | #Профессионал_таълим

Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди

🏛 Ҳукуматнинг 2021 йил 29 июлдаги 472-сон қарори билан Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди.

▶️ Қарорга кўра Филиал ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.

🔘 Филиалнинг асосий вазифалари этиб:

— ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;

— битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг “Siemens” компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш кабилар белгиланди.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2021 йил 25 сентябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

❗️Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга https://kollej.edu.uz ва техникумларга www.texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилмоқда.

🔰Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади:

1️⃣ Электрон ариза тўлдирилади;

2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади;

3️⃣ Паспорт маълумотлар киритилади.

Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.

Маълумот ўрнида,
Президентнинг ПҚ-5241-сон қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум фаолияти йўлга қўйилди.
__
👉 @eduuz
Фанлар мажмуаси.pdf
630.4 KB
#Профессионал_таълим

⚡️⚡️⚡️МУҲИМ!!!

Республика коллеж ва техникумларга
профессионал таълим босқичидаги касб (мутахассислик)ларга
мос тест синов топшириладиган ФАНЛАР МАЖМУАСИ, ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ СОНИ ҳамда БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ расман тасдиқланди

Унга кўра, Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони жами 70 та30 та мажбурий фанлар (Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), Математика, Ўзбекистон тарихи) ва 40 та касб ва мутахассисликларга мос иккита фан бўйича.
———
👉 Eduuzdan yiroqlashmang!