Edu.uz
164K subscribers
18.9K photos
4.03K videos
232 files
11.7K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Андижон машинасозлик институти ректори Умид ТУРДИАЛИЕВ қабул жараёнлари ҳамда карантин масаласида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Интервью 24 | Алишер Умаров - Тошкент давлат педагогика университети ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Интервью 24 | Қўнғирот Шарипов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади? Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Лазиз ТЎЙЧИЕВ “Халқ сўзи” газетаси мухбири саволларига жавоб берди.

🖥 Видеони тўлиқ кўриш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Мақсадимиз таълим сифатини ошириш

Иброҳим Йўлдошев
, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор:

- Бугун нафақат бизнинг юртимизда, балки бутун дунёда инсоният оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Дунёнинг иқтисодий жиҳатдан манаман деган давлатлари ҳам бу пандемия олдида ожизлик қилиб қолмоқда. Яратган барчамизни бир силкитиб олди ва бизни яна бир бор огоҳликка, кўзимизни каттароқ очишга, тафаккур қилиб олишга чақирди.

Шартнома тўловлари масаласига келсак, Санъат таълим йўналишларида бир талабанинг бир ўқув йилида ўқитиш харажатининг энг кам миқдори 21 миллион 485 минг 622 сўмни ташкил этади. Унинг етмай қолган 65,0 фоизи давлат бюджети ҳамда институтнинг бюджетдан ташқари топган маблағлари ҳисобидан қопланади.

Яна бир вазиятни айтиб ўтишни маъқул топдик: бугунги шундай оғир шароитда ҳам битирувчи талабаларимиз Давлат аттестация синовларини муваффақиятли топширишди ва ўз иқтидорларини, ижодий тайёргарликларининг сифати даражасини муносиб кўрсата олишди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2219

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Таълим ҳеч қачон бизнес манбаи бўлмаслиги керак

Kun.uz сайтида Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон ТЎХТАСИНОВнинг янги ўқув йилини бошлаш, таълим жараёнларини ташкил этиш ва олий таълимдаги энг муҳим масалалар ҳақида мақоласи эълон қилинди.

...Умуман, олий таълимда энг муҳим масала нима? Таълим жараёнларими ёки воситалари? Бугун биз асосий масаладан, унинг моҳиятидан чалғиб, ечими вақт билан боғлиқ бўлган иккиламчи масалалар атрофида ўралашиб қолаётгандекмиз.

Давлат фуқароларнинг конституция билан мустаҳкамлаб қўйилган билим олиш ҳуқуқларини кафолатлаган ҳолда, мажбурий бепул умумий таълим билан таъминлаган. Яна миллиардлаб маблағ эвазига фанлар чуқурлаштириб ўқитилади ёки касб-ҳунар ўргатилади.

Олий таълим олиш эса бутун дунёда мажбурий эмас, ҳар кимнинг мустақил қарори ва шахсий танлови билан боғлиқ. Лекин халқимиз ва Президентимиз талаби билан олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичлари сўнгги йилларда кескин ўсиб бормоқда.

Ўзбекистонда олий таълимда бугунги кунгача асосий инвестор – давлат, у жамият тараққиёти учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш учун жуда катта маблағ сарфлайди. Талабалар тўлов-контрактидан тушадиган маблағлар профессор-ўқитувчилар ва бошқа харажатларнинг бир қисмини қоплайди, холос.

Бугун медиамаконда контракт масаласини кун тартибига чиқаришга бўлаётган уринишларни кўриб, беихтиёр ҳайрон қоласан. Ахир масофавий таълимнинг олиб борилиши билан контракт тўловларини камайтириш эвазига юзага келадиган камомадни қоплаш ёки яна бюджет зиммасига тушади-ку.

Бир қарашда масофавий таълимнинг йўлга қўйилиши харажатларни қисқартирадигандек туюлади. Тўғри, аудиторияларда чироқ ёнмайди, коммунал тўловлар камаяди. Лекин профессор-ўқитувчилар тўлиқ куч билан ишлашади, техник ва ишчи-ходимлар ўз вазифасини бажаради. Ахир ўзимиз олий таълимда сифатни таъминлаш ва коррупцияни камайтиришни талаб қилдик ва профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақлари оширилди. Аслида уларнинг заҳматли меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш шарт, ҳар қандай шароитда сифатли таълим маълум ресурсларни талаб қилади.

Шартнома шартларини бажараётган талаба, сифатли таълимни талаб қилишга нафақат ҳақли, балки мажбурдир ҳам. Афсуски, қилинаётган ишлар фонида ўз ишига енг учида қарайдиган, дарсни амал-тақал ўтаётган педагоглар борлиги ҳам ҳақиқат.

Бунда институт маъмуриятининг катта айби бор ва уни соқит қилмаган ҳолда айтганда, профессор-ўқитувчилар фаолиятига энг холис баҳо берадиганлар, бу уларнинг хизматидан фойдаланувчилар, яъни талабалардир. Истеъмолчи ўз ҳуқуқини қатъий талаб қилса ва кучли жамоатчилик назорати билангина бу борада кутилган натижаларга эришиш мумкин.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2220

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Интервью 24 | 2020-2021 ўқув йили учун ОТМларга қабулни ташкил этиш бўйича Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра РИХСИЕВА билан интервью.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул 2020 | АндДУ ректори Акромжон Юлдашев: кредит-модул тизими ОТМлар истиқболини белгилаб беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул 2020 | Одилжон Маматкаримов, Наманган муҳандислик-технология институти ректори:

- Олий ўқув юртларига салоҳиятли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, педагогларни ишга қабул қилиш жамоатчилик назорати асосида шаффоф тарзда ўтказилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ректор_минбари

Қабул 2020 | Ғафур Мухамедов - Чирчиқ давлат педагогика институти ректори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw