Edu.uz
159K subscribers
17.3K photos
3.65K videos
230 files
11.2K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuzoffi
Download Telegram
#Онлайн

Мен олий таълим муассасасида талабаман. Кўз касаллиги бўйича 2-гуруҳ ногирониман. 16 мартдан таътил эълон қилинди. Биз ўқиётган ОТМ биз таътилда пайтимизда, яъни 18 март куни академик қарздор талабаларни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарган. ОТМ талабалар таътилда пайтида талаба устидан буйруқ чиқаришга ҳақлими?

Фарҳод Бабашев
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестри 4 февралда якунланган ва қарздорликларни топшириш муддати 1 ойлигини ҳисобга олсак,Сиз 4 мартга қадар фанлардан қарздорлигингизни ёпишингиз шарт эди. Белгиланган муддатда қарздорлигингиз мавжуд бўлган фанларни ўзлаштирмасангиз, шу асосида Сизни курсдан қолдириш бўйича буйруқ чиқарилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Январь ойида 4 ойлик педагогик қайта тайёрловда ўқиш учун контракт тўлаганман, лекин карантин бошлангунга қадар ректор “ҳали тасдиқланмади”, деб ўқиш бошланмади. Ҳозирги карантин даврида ўзим шунга муҳтожман. Шу контракт тўловини қайтариб олиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, қаерга мурожаат қилишимиз керак?

Фарҳод Бабашев
, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Қайси таълим муассасасига 4 ойлик педагогик қайта тайёрловдан ўтиш учун контракт тўлаган бўлсангиз, ўша таълим муассасасига ёзма мурожаат қилишингиз лозим бўлади.

Агар ҳақиқатда қайта тайёрлов курслари ўтказилмаган бўлса ва карантин сабаб кейинги ўқув йилига кўчирилган бўлса, мазкур таълим муассасасидан Сиз билан тузилган шартномага мувофиқ контракт тўловини қайтариб олишингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Шу вақтгача охирги 6 ойлик тўлов шартномасини оилавий шароитим туфайли тўлай олмадим. Мени талабалар сафидан чиқаришлари мумкинми?

Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Карантин сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган талабаларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Онлайн таълим шаклига ўтилиши муносабати билан март-апрель ойлари учун контракт суммаларини миқдорини қайта кўриб чиқиладими, у камайтириладими?

Фарҳод Бабашев,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

- Бугунги карантин кунларида олий таълим муассасалари ходим ва профессор-ўқитувчиларига ҳам ўз вақтида ойлик маошлари, таътил пуллари ва талабаларга стипендиялар мос равишда Давлат бюджети ва олий таълим муассасаларининг контракт маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилди. Шу билан бирга, 16 мартдан ОТМ томонидан масофавий таълимнинг моддий базаси ва дастурий платформаси, ўқув машғулотларининг электрон ресурслари яратилмоқда.

Масофавий таълим бевосита ўқув жараёни графигини баҳорги семестрининг икки ойи бўйича киритиляпти. Яъни баҳорги семестрда кўзда тутилган ўқув дастурлари тўлиқ ўқитилади ва ўқув йилини ўрнатилган тартибда якунлаш учун барча шароит яратилади (ўқув дастурлари қисқармайди). Истисно тариқасида шу давр ўтказилиши лозим бўлган лаборатория дарслари ўқишнинг кейинги семестрида ўтиб берилади.

Кўриниб турибдики, жорий ўқув йили учун белгиланган контракт шартлари икки томонлама тўлиқ бажарилиши лозим. Контракт асосида ўқитиш қийматининг асосий қисмини ташкил этувчи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари ўзгармаган, шунингдек, базавий контракт қиймати ижтимоий ҳимояланган миқдорда белгиланганини эслатиб ўтамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевлар иштирокида онлайн брифинг бошланди.

Брифинг "UzReport" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Магистратурага кириш учун ҳужжатлар топшириш жараёни қандай ўтказилади ва муддатларида ўзгаришлар бўладими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратурага кириш учун ҳужжатлар белгиланган тартибда 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб магистратурага кириш учун абитуриентларга электрон тарзда ҳужжатларни топшириш имкониятлари яратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Магистратурага кириш имтиҳонлари қандай шаклда ўтказилади ва натижалар қандай эълон қилинади?

Иномжон МАЖИДОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратурага кириш имтиҳонлари карантин тадбирларидан келиб чиққан ҳолда Низомда белгиланган шаклларда ёки тест шаклида ўтказилиши мумкин.

Кириш имтиҳонлари натижалари муайян олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Якуний давлат аттестацияларида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган талабаларга қайта топширишга имкониятлар яратиладими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Республика миқёсида карантин чекловлари тўлиқ якунлангач якуний давлат аттестацияларини узрли сабабларга кўра топшира олмаган талабалар учун якуний давлат аттестация комиссиялари фаолияти ташкил этилади.

Маълумот учун, якуний давлат аттестация комиссиялари раислари бир календар йили учун тасдиқланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Магистратура мутахасисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари қандай тартибда ўтказилади?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Магистратура мутахасисликлари битирувчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари ZOOM ёки бошқа дастурлар орқали масофавий шаклда ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

2020/2021 ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш жараёни қандай тартибда ўтказилади?

Иномжон МАЖИДОВ
, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- 2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади);
6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.

Ҳозирги кундаги карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлган тақдирда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграмм канали @eduuz орқали эълон берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ