Edu.uz rasmiy kanali
121K members
1.01K photos
349 videos
99 files
3K links
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги янгиликлари/Новости Министерства высшего и среднего специального образования

Вазирга таклиф юбориш:
👉 @vazirga_takliflar_bot
Download Telegram
to view and join the conversation
#ОТМ_янгиликлари

ОТМларда ишга туширилган масофавий таълим платформалари сони кўпаймоқда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида
ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ва талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида YouTube ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг каналлари орқали фанларга оид институт профессор-ўқитувчиларининг видеомаърузалари жойлаштирилди.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йили баҳорги давра фанлари бўйича moodle.tiiame.uz масофавий таълим тизими тўлиқ йўлга қўйилди.

Мазкур тизимга 22 та таълим йўналиши ва 26 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 375 фандан барча ўқув-меъёрий ҳужжатлар жойлаштирилди ва институтнинг 273 та гуруҳ талабаларига Moodle электрон тизимига кириш ва ундан фойдаланиш учун логин ва пароль берилди.

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида бакалавр ва магистратура босқичи талабалари учун масофавий таълим шаклининг дарс жадваллари ишлаб чиқилиб, 7 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан tuitkf.uz расмий веб-сайтидаги moodle.tuitkf.uz тизимига электрон ресурслар (ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар ва бошқа ўқув адабиётлар) жойлаштирилди.

Шу билан биргаликда 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн баҳолаш мақсадида оралиқ ва якуний назоратлар бўйича тест саволлар тузилиб. moodle.tuitkf.uz тизимига жойлаштирилиши белгиланди.

Тошкент фармацевтика институтининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган Moodle LMS электрон таълим тизими, институтнинг телеграм канали, институтнинг ижтимоий тармоқлардаги (facebook , twitter, instagram саҳифалари ва электрон кутубхона базасидаги ўқув материаллари орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари институтда фаолият юритаётган 18 та кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан фанлар доирасида ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, масалалар тўплами, кейс стади, тестлар, назорат саволлари ва бошқа ўқув материаллари Moodle LMS электрон таълим тизимига жойлаштирилиб, янгиланиб борилмоқда.

Бухоро муҳандислик-технология институтининг веб-сайтида жойлаштирилган Moodle электрон таълим дастури, адабиётлар рўйхати, институтнинг телеграм канали, YouTube каналидаги Buxmti Online Vedio darslar саҳифаси орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Институтнинг 30 та таълим йўналиши ҳамда 13 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 448 та фандан видеодарслар, ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, видео лавҳалар, масалалар тўплами, тест ва назорат саволлари кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Moodle электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Институтда 4-курсларнинг 8-семестр якуний назоратлари тест орқали масофадан баҳолаш жараёни давом этмоқда.

Бухоро давлат университетида бир неча йилдан буён Ўқув жараёнини қўллаб қувватлаш ахборот тизими муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда. Ушбу тизимни MOODLE масофавий таълим платформаси билан интеграциялаш асосида талабалар учун янгича таълим шароитида масофадан таълим олиш имкониятлари яратилди.

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ҳозиргача фанлар бўйича тегишли мавзуларга оид жами 180 дан ортиқ видеодарс, 126 та аудиодарс тайёрланиб, 40000 дан ортиқ электрон адабиётлар билан бирга ОТМ сайтига жойлаштирилди.

2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини веб муҳитида ишловчи янги яратилган тест дастури орқали баҳолаш мақсадида бугунги кунга қадар 24 та умумтаълим ва 30 дан ортиқ мутахассислик фанларидан тестлар базаси яратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Эълон

Профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабалар диққатига!

Research support center
(Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази) компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда республикамиздаги ОТМларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабаларнинг нашр фаоллигини оширишга қулай шароитлар яратиш мақсадида қатор лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.

Лойиҳаларнинг мақсади:

👉 илмий иш билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш илмий тадқиқотчилар ва талабаларни қўллаб-қувватлаш;

👉 мавжуд илмий журналлар халқаро талаблар бўйича фаолият юритишига ва уларни халқаро индексацияланган маълумотлар базаларига киритилишига кўмаклашиш;

👉 тадқиқотчилар учун қулайлик яратиш мақсадида, хорижий етакчи олимларни жалб қилган ҳолда барча илм-фан йўналишларига мос келувчи юқори “impact factor”ли илмий журналлар фаолиятини йўлга қўйиш;

👉 республика ҳамда халқаро миқёсдаги конференциялар, илмий-семинарларни ташкил этиш ва илмий материалларни чоп этишга кўмаклашиш;

👉 профессионал консалтинг хизматларини кўрсатиш;

👉 юқори индексларга эга илмий журналларни излаб топишга ва уларда илмий мақолаларни чоп этишга методик ёрдам кўрсатиш;

👉 тадқиқотчиларнинг илмий ишларини хорижий тилларга юқори аниқликда, профессионал тарзда таржима қилишга кўмаклашиш;

👉 Proof reading хизматини жорий этиш;

👉 ҳар бир соҳа ва тармоқ бўйича статистик, таҳлилий маълумотларни шакллантиришга кўмаклашиш.

❗️ Юқоридаги лойиҳаларда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин:

- http://e-science.uz/,
- https://t.me/researchsupportcenter

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидовнинг
"УЙДА ҚОЛИБ ИҚТИДОРИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!" ижтимоий акцияси учун йўллаган саволлари


1⃣ Иккинчи жаҳон уруши айрим ихтиролар даври ҳам бўлган. Шундай ихтиролардан бири кўплаб аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилган. Бу ихтиро муаллифлари
(3 киши) Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлишган.

Савол: Улар кимлар ва нима ихтиро этилган эди?



2⃣ ХХ асрда "Aдолат банки" ибораси кимнинг машҳур нутқида янграган эди?



3⃣ Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари ўз "Тузук"ларида таъкидлайди:
Мен ҳаётим мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қўйдим ва ҳамиша уларга амал қилдим. Улар ушбулардир:

ОЛЛОҲул ҳар нарсага қодир куч, сидқидилдан сиғинсанг истаган муроду мақсудингга етказади.
ТАФАККУРфикрлаш ва мушоҳада қобилияти, қувваи ҳофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулу мушкулодни осон қилиш йўлини топа олади.
ҚИЛИЧул йигитнинг йўлдоши, эл-юрт осойишталигининг посбони, ҳар қандай душманни маҳв этиш қуроли, анинг қудрати ила динсизларни динга солмоқ мумкин.
Савол: Соҳибқирон қатъий эътиқод қилган тўртинчи ва бешинчи жиҳатлар нималар эди?



Саволларнинг жавобларини қуйидаги манзилга юборинг
➡️ @uz_covid ⬅️

#Biz_koronavirusni_yengamiz
#Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz
#Uyda_qolib_iqtidoringni_namоyon_qil

➡️БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ⬅️
Edu.uz rasmiy kanali pinned «​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидовнинг "УЙДА ҚОЛИБ ИҚТИДОРИНГНИ НАМОЁН ҚИЛ!" ижтимоий акцияси учун йўллаган саволлари 1⃣ Иккинчи жаҳон уруши айрим ихтиролар даври ҳам бўлган. Шундай ихтиролардан бири кўплаб аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолишга…»
#Хайрия

Меҳр-оқибат халқимизга хос фазилат

Қарши давлат университетининг
600 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари кўнгилли равишда март ойининг бир кунлик иш ҳақини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўтказиб бердилар.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жамоаси университет ректори Ш.Сирожиддинов бошчилигида ташаббус билан чиқиб, коронавирус тарқалишининг олдини олиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали жамоаси ҳам бир кунлик иш хақларини «Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Андижон давлат тиббиёт институти жамоаси ихтиёрий равишда бир кунлик иш хақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиғи учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Ёш тадқиқотчилар учун мукофот 30 000 AҚШ долларигача бўлган эсселар танлови эълон қилинди

AҚШнинг
Илм-фанни ривожлантириш ассоциацияси (The American Association for the Advancement of Science) ҳамда Швеция Миллий маркази (SciLifeLab) молекуляр биология ва био-тиббиёт йўналишида тадқиқот олиб бораётган ёш изланувчилар учун эсселар танловини эълон қилди.

Танловда охирги икки йил ичида PhD ишини ҳимоя қилган тадқиқотчилар қуйидаги мавзулардан бирида ёзилган эссе билан қатнашишлари мумкин:

👉 Ҳужайра ва молекуляр биология, геномика, протеомика ва биологик тизимлар, экология ва атроф-муҳит ҳамда био-тиббиёт.

Танлов ғолиби 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. 2-3- ва 4-ўринлар совриндорларига 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.

Онлайн ариза топширишнинг сўнгги муддати – 2020 йил 15 июль.

Батафсил:
@uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Талабалар учун масофавий таълим платформалари

Самарқанд давлат университетида
кундузги, кечки ҳамда сиртқи таълим шаклидаги 52 та бакалавриат таълим йўналишлари талабалари, шунингдек, 48 та магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган магистрантлари учун масофадан таълим олиш имконияти яратилди.

Университетнинг расмий веб-сайтида MOODLE масофавий таълим платформаси, электрон кутубхона, факультет ва академик гуруҳлар Telegramm messenjer каналларига жами 2039 та фанлардан электрон таълим ресурслари жойлаштирилди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида масофавий таълим ташкил этиш бўйича moodle тизими ўрнатилди. Ушбу платформа институт сайтида жойлаштирилди - https://tizim.nammqi.uz/.

Тизим - факультет, кафедра, фанлар кесимида шакллантирилди. Ҳозирда барча фанлар бўйича манбаларни мавзулар кесимида жойлаштириш жадал равишда амалга оширилмоқда. Ҳозирда масофавий таълим олиш бўйича барча учун ГОСТЬ ( меҳмон) сифатида кириб фойдаланиш имкони мавжуд.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг веб-сайтида жойлаштирилган Moodle электрон таълим дастури, университетнинг телеграм канали, кафедраларнинг телеграм каналлари орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Университетнинг баҳорги семестр бўйича 7 та таълим йўналиши ҳамда 2 та магистратура мутахассисликлари учун умумий 98 та фандан ўқув ва методик материаллар 21 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Moodle электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилаётган фанлар бўйича тегишли мавзулардан видеодарслар тайёрланиб, тизимга ҳамда YouTube каналидаги университетнинг саҳифасига жойлаштирилмоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиалида 16 та таълим йўналиши ҳамда 6 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 207 та фанлардан видеодарслар, ўқув адабиётлар ва бошқа зарур материаллар Moodle электрон таълим дастурига жойлаштирилган.

Айни вақтда филиалда Moodle тизими, телеграмм мессенджери тизимларидан фойдаланиб талабалар билан онлайн шаклда машғулотларни ўтиш, мустақил топшириқларни бажариш ва қабул қилиш ҳамда талабалар билимини баҳолаш амалга оширилиб келинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Хайрия

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоаси мамлакатимизда тожливирус инфекциясининг тарқалишини барвақт олдини олиш ундан тўлиқ ҳимояланиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг март ойида бир кунлик иш ҳақини "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига ўтказди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шарифжон Эргашев раҳбарлигида институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ҳам ихтиёрий тарзда “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам кўрсатдилар.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси ташаббус билан чиқиб, бир кунлик иш ҳақларини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб бердилар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

ЎзМУда таътил вақтида талабалар ўртасида илмий мақолалар танлови ўтказилмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талабаларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий изланишларини тарғиб қилиш мақсадида “Энг яхши илмий мақола” танлови эълон қилинди.

“Энг яхши илмий мақола” танлови ҳар бир факультет талабалари учун алоҳида ўтказилади ҳамда танлов ғолиблари тақдирланади.

Cаралаб олинган мақолалар “Иқтидорли талабаларнинг илмий натижалари” деб номланувчи илмий мақолалар тўпламда нашр этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Хайрия

Тошкент давлат юридик университети жамоаси ҳам хайрия акциясига қўшилди

Университет жамоаси юртимизда кечаётган синовли кунларда хайрли ташаббус билан чиқишди ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш жараёнида ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида хайрли лойиҳада бирлашдилар.

Университет ректори Р.Хакимов раҳбарлигида университет жамоаси жами 400 нафардан ортиқ ходимлар ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Ўзингиз ва оила аьзоларингиз соғлиғи учун уйда қолинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Ижтимоий тармоқларда республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бу мазмунда эълон берилмаганлигини расман маълум қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Edu.uz rasmiy kanali pinned «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти Ижтимоий тармоқларда республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ўқиш 2020 йилнинг 2 сентябридан бошланиши тўғрисидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бу мазмунда…»
#Хайрия

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хайрли акцияни давом эттирди

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси таъсиридан аҳолини муҳофаза қилишга қаратилган тизимли ишларда фаол иштирок этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг марказий аппарати ходимлари ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг жорий йилнинг март ойи учун ҳисобланган бир кунлик иш ҳақини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Талабалар диққатига!

Энди сиз китобларни аудио кўринишда тинглашингиз мумкин🎧

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун TAS-IX тармоғида таниқли адибларнинг асарларини ўзида жамлаган https://audiobook.edu.uz портали ишга туширилди.

Порталга аудиокитобларни жойлаштиришда @audiokitoblaruz телеграм канали манбааларидан фойдаланилди.

Маълумот учун, бундан олдин вазирлик томонидан талабаларга таътил вақтида масофадан туриб билим олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида https://tube.edu.uz видеопортали ҳамда Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Хайрия

Олий таълим муассасалари коронавирусга қарши хайрия акциясида бирлашмоқда

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
жамоаси якдиллик билан бир кунлик иш ҳақини коронавирусга қарши курашда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга кўмаклашиш учун таъсис этилган “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказишга қарор қилди.

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори академик Қаландар Абдураҳмонов раҳбарлигида филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Навоий давлат кончилик институтининг 200 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилари кўнгилли равишда март ойининг бир кунлик иш ҳақини “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам сифатида ўтказиб бердилар.

Қорақалпоқ давлат университети жамоаси жами 500 нафардан ортиқ ходимлар ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи жамоаси ҳам юртимизда коронавирус пандемеясига қарши кўрилаётган чораларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори раҳбарлигида барча проректорлар, бўлим бошлиқлари ва 400 нафардан ортиқ педагог-ходимлар ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бермоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#ОТМ_янгиликлари

Талабаларга уйдан туриб билим олиш учун имкониятлар кенгаймоқда

Қарши давлат университетида
moodle.qarshidu.uz масофавий таълим тизими ишга туширилди. Тизимда 58 та таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича 694 та ўқув фанларидан электрон ўқув ресурслари ишлаб чиқиш ва жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтгача 350 та ўқув фанларидан электрон ўқув ресурслари ишлаб чиқилди ва платформага жойлаштирилди. Қолган ўқув фанларнинг ҳам электрон ўқув ресурслари ишлаб чиқилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар ва талабаларга логин пароллар берилган. Профессор-ўқитувчилар жойларда интернет тезлигини ҳисобга олиб талабалар билан телеграмм каналлари орқали ҳам on-line тарзда мулоқотга киришмоқдалар.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалида 1 апрелдан бошлаб масофавий таълим дастури жорий этилди. Филиалнинг телеграмм канали, ТИҚХММИ нинг телеграмм канали ҳамда институтнинг YouTubeдаги канали ҳамда 6 та таълим йўналишлари бўйича гуруҳлар ташкил қилиниб, таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Филиалнинг 6 та таълим йўналишида ўқиётган 292 нафар талаба учун 2019-2020 ўқув йилининг 2-ярим йиллигида ўқитилаётган 21 та фандан видеодарслар, ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар ва бошқа материаллар жойлаштириб борилмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг расмий веб-сайти – http://mt.tashgiv.uz масофавий таълим учун MOODLE тизимига Шарқ мамлакатлари тиллари, адабиёти, манбашунослиги, маданияти, тарихи, фалсафаси, иқтисоди, сиёсати ва халқаро муносабатларига оид 7 таълим йўналиши ва 12 мутахассисликка тегишли 474 та фанга доир масофавий таълим ресурслари жойланди.

Эндиликда ҳар бир профессор-ўқитувчига ўзи ўқийдиган фан ресурсини илм-фаннинг ютуқларини акс эттирувчи янги назарий материаллар, амалий машғулотларга тақдимотлар, тарқатма материаллар, мустақил ишлар билан бойитиш вазифаси қўйилди ва унинг бажарилиши босқичма-босқич таъминланмоқда.

Бундан ташқари, фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун институт сайтида янги “MEDIA“ бўлими яратилди ва институт профессор-ўқитувчиларининг тегишли фанлар бўйича видеодарслари ва видеороликлари қўйилиб бориляпти. Ҳозирги кунда 235 та видеодарс жойланди, уларнинг сонини 400 тага етказиш кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Шавкат Мирзиёев талаба ва ўқувчиларга мурожаат қилди

Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Муҳокамаларга ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари яна бир бор халқимизга мурожаат қилди. Президент ўз мурожаатида талаба ва ўқувчи-ёшларга ҳам тўхталди:

- Мен бугунги кунда уй шароитида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчи ёшларимизга мурожаат қилмоқчиман:

Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Онлайн-интервью: Конгиратбой Шарипов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Янги лойиҳа: педагогика йўналишидаги талабалар учун ZO'R TV телеканалида теледарслар эфирга узатилади

Республикадаги барча ОТМлари педагогика таълим соҳасининг барча бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олувчи талабаларнинг таътил пайтида билим олишлари учун Тошкент давлат педагогика университети ва ZO'R TV телеканали ҳамкорлигида теледарслар йўлга қўйилмоқда.

2020 йил 6 апрель соат 08:00 дан бошлаб ҳафтанинг ҳар:

👉 душанба куни - умумий педагогика (2 курс);

👉 сешанба куни - умумий психология (2 курс);

👉 пайшанба куни - математика ўқитиш методикаси (бакалавриат талабалари);

👉 жума куни - тасвирий фаолиятга ўргатиш (бакалавриат талабалари) фанларидан теледарслар эфирга узатилади,

Телевизион дарслар ZO'R TV телеканали ва Тошкент давлат педагогика университетининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ва расмий веб-сайти (http://www.tdpu.uz)да намойиш этиб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда вазирлик масъул ходими олий ва ўрта махсус таълим тизимида карантин туфайли таътил берилиши билан боғлиқ ҳамюртларимиздан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари:

Здравствуйте! Я гражданин Республики Азербайджан. Хотелось бы узнать: в 2020 году как будет осуществляться приём иностранных студентов? Путём собеседования или тестовых испытаний? И если будут тестовые испытания, хотелось бы узнать: они будут проводиться как с гражданами Республики Узбекистан? Или тестовые вопросы будут легче? А если будет собеседование,то там будут вопросы в виде билетов?

- Приём иностранных студентов в высшие образовательные учреждения Республики Узбекистан осуществляться на основании постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан №169 «О совершенствовании порядка приема и обучения иностранных граждан в образовательных учреждениях Республики Узбекистан» от 4.08.2008 г.
В соответствии с Положением о порядке приема и обучения иностранных граждан в образовательных учреждениях Республики Узбекистан иностранные граждане из стран Содружества Независимых Государств принимаются в бакалавриат высших образовательных учреждений по результатам собеседования, проводимого в порядке, устанавливаемом высшим учебным заведением.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ