ECO TIB
1.02K subscribers
5.27K photos
793 videos
2 files
1.85K links
🐝 Моддиятдан халқ саломатлигини устун қўйган бренд

📞 +998933962004

🔵 Канал иловаси 👉 @ecotib_uz

🔵 Сотиб олиш учун 👉 @eco_tib
Download Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Аллоҳим!
Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати
Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Томир тортишини табиий усулда даволашни биласизми?

🍋 ЛИМОН ШАРБАТИ. Томир тортишадиган соҳа эрталаб ва кечқурун лимон шарбати билан яхшилаб артилади ва қуритилади. Қуригандан сўнг, оёқ кийим кийиш мумкин. Бу муолажа 14 кун давомида ҳар куни бажарилади. Натижаси тезда билинади.
🥬 ЛАВР БАРГИдан тайёрланган ёғли эритма томир тортишишини жуда яхши даволайди. Бунинг учун 50 гр лавр баргини 250 мл ўсимлик ёғига солиб, 12 кунга олиб қўйилади ва томир тортишадиган соҳага суртилади. Ушбу муолажа 1 кунда 1 маҳал бажарилади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ХУШБЎЙ ГИЁҲЛАРНИНГ ШИФОБАХШ ФОЙДАЛАРИ

Қаттиқ чарчасангиз – пўртаҳол (апельсин), яронгул, туринж (лимон), қораарча, ялпиз ҳидланг.

Бош оғриғи, асаб толиқишида – райҳон, қалампирмунчоқ (чиннигул), лимон, ялпиз ҳидланг, уларга қараб ўтиринг.

Уйқусизликда – райҳон, ёсумангули (жасмин), арпабодиён, долчин ҳидланг.

Ақлий толиқишда – райҳон, ялпиз, тизимгул, қораарча, жамбил ҳидланг.

Хотира сусайганида – райҳон, қалампирмунчоқ, атиргул, хушбўй олмалар ҳидланг, таомга қўшиб тановул қилинг.

Толиқишда – райҳон, тизимгул, долчин, занжабил ҳидланади, чойга ёки таомга ҳам қўшилади.

Асаб бузилишида – арпабодиён, ванилин, тоғрайҳон, лавзей ҳидланади.

Руҳий азобланишда – пўртаҳол, долчин, миртагул, ялпиз, оққарағай, атиргул, мармарак ҳидланади.

Асабий тарангликлар оқибатида терида доғлар пайдо бўлса – грейфрут, лимонўт, атиргул, мойчечак ҳидланади.

Соч тўкилишида – грейпфрут, занжабил, қарағай, мармарак, эвкалипт ҳидланади.

Юрак уриши тезлашганда – арпабодиён, ялпиз, лаванда ҳидланади.

Юракда оғриқ пайдо бўлса – яронгул, лаванда, ялпиз, розмарин олмаси ҳидланади.

Ошқозон оғриғида – арпабодиён, ялпиз, йирик нок, тизимгул, сарв барги, райҳон, атиргул, қалампирмунчоқ, қарағай ҳидланади.

Қонда қанд моддаси ошса – ёронгул, грейпфрут, лимон, қораарча, эвкалипт ёрдам беради.

Тананинг ҳимоя кучи заифлашганда – арпабодиён, қалампирмунчоқ, тоғрайҳон, арча шохлари, қарағай, долчин, туринж (лимон), ялпиз, норанж (мандарин), миртагул, қораарча, оққарағай, розмарин, мойчечак, тоғжамбил, эвкалипт шохлари сизга қувват беради.

Зиёвуддин Раҳим

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Стокда 🔥🔥

ДЕРМА ФАCТОРЙ Бе:зеро Милд Тонер

Нозик терини парвариш қилиш учун .   Унинг ёрдами билан терининг  ҳимоя тўсиғи мустаҳкамланади. 

ДЕРМА ФАCТОРЙ ҳаракати Бе:зеро Юмшоқ тонер:
Тирнашган терини тинчлантиради.
Ҳимоя тўсиғини сақлайди.
Эпидермисни тиклайди ва мустаҳкамлайди.
Чуқур намлайди ва юмшатади.
Янгилайди, силлиқлик ва ёрқинлик беради.


Қўллаш тартиби:
Пахта ёстиғига ёки тўғридан-тўғри кафтингизга оз миқдорда туширинг ва тозаланган юзга артиб олинг.  Эрталаб ва кечқурун парвариш қилишда фойдаланинг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Велосипед миниш фикрлаш қобилияти яхшилайди

Тозa ҳавода велосипед учганда миянинг қон ва кислород билан таъминланиши яхшиланади. Рецепторларнинг тикланиши ва фаоллашиши ҳамда хотира учун жавоб берадиган мия қисми — гиппокампда янги ҳужайралар пайдо бўлишига таъсир қилади.

Шунингдек, миянинг кислород билан таъминланиши натижасида нейронлар фаолияти яхшиланади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ҚАРИШНИ СЕКИНЛАШТИРУВЧИ НЕЪМАТЛАР

Мирзамир Мирзашарипов, доришунос:

✔️ Хурмо қоқиси: ушбу мевани бежизга “ҳаёт меваси”, дея аташмайди. Хурмо қоқиси(финик) таркибида 23 номдаги аминокислоталар, шулардан бири – триптофан моддасини кўп миқдорда сақлайди. Бу аминокислота кишининг кайфиятини яхшилайди, руҳий турғунликни бахшида этади.

✔️ Сут маҳсулотлари: творог, қатиқ, қимиз... ва ҳоказолар таркибида табиий сут-қатиқ маҳсулотлари фойдалидир.
Хусусан, аминокислоталар, дармон-дорилар, шу билан бирга, кальций, селен, фтор, мис кабилар борки, улар ҳаётий зарурат омилларидан бири ҳисобланади.

✔️ Помидор: бунда энг фойдали модда, шубҳасиз антиоксидант – ликопин муҳим аҳамият касб этади. У саратон(рак), юрак-томир хасталикларидан ҳимоя қилади. Вазнга-вазн қўшилишидан асрайди, жинсий фаолият ва асаб тизими фаолиятини рағбатлантиради.

✔️ Кўк чой: ичимликлардан энг яхшиси бўлиб, антиоксидант миқдорини сақлаш бўйича биринчилар қаторида туради.
У енгил пешоб ҳайдайди, моддалар алмашинуви жараёнида катализатор вазифасини ўтайди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
БОҒДОРЧИЛИК ҚОМАТНИ КЎРКАМЛАШТИРАДИ

 🌷 Гулларни суғориш, ўғитлаш, кўчат ўтқазиш, қисқаси, боғдорчилик ва полиз ишлари билан шуғулланувчилар ортиқча вазндан ташвишланмасалар ҳам бўлади.
Бўш вақтида боғдорчилик билан шуғулланишни канда қилмайдиган аёлларнинг вазни бундай ишларни хушламайдиганларга қараганда, 5 килограмм енгилроқ бўлади. Эркакларда эса 7 килограмм фарқни кузатиш мумкин.
 🌲 Боғдорчилик билан шуғулланувчи 75 нафар кишини кузатиш орқали шундай хулосага келган америкалик тадқиқотчилар эндиликда ортиқча вазнни енгиш учун боғ ва полиз ишлари билан шуғулланишни тавсия этишмоқда.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ИЧ КЕТИШИНИНГ ОДДИЙ ЕЧИМЛАРИ

🔴 1 л сувга 2-3 бўлак қуритилган анор пўсти солиб, 10-15 дақиқа қайнатилади. Кун давомида ана шу дамламадан 3-4 пиёла ичилса, ич кетиши барҳам топади.

🥚 2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш (қон босими ошадиган ва аллергияси бўлган инсонларга тавсия қилинмайди) ҳам ич кетишини тўхтатади.

🥔 Оч қоринга 2-3 дона қайнатилган картошка ейиш касалликка чек қўяди.

🍚 Ич кетган пайтларда қайнатиб пиширилган гуручни тузсиз, сувсиз истеъмол қилиш ҳам яхши самара беради.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ОЗДИРУВЧИ ФИТО СИРОП

Бу сироп жигар ва ичаклардаги ҳамда қорин бўшлиғидаги ёғларни эритади. Ўт қопи, жигар ва талоқни тозалайди.
Қондаги холестеринни камайтиради. Буйрак ости гормонларини ва умумий гормонларни ишлашини тартибга келтириб танадаги турли шиш ва тошмаларни кетказишда яхши самара беради, Иштаҳани тартибга келтиради. 

Истеъмол қилиш усули; Бир кунда уч марта бир ош қошиқ сиропни 50 гр қайнаган илиқ сувга аралаштириб оч қоринга ичилади.Ножўя таъсири йўқ.

Истеъмол қилиш муддати:
30 кун.

Маҳсулот сертификатланган

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz
ҚУЧОҚЛАШИШ СОҒЛИҚ УЧУН ФОЙДАЛИ

Қучоқлаш пайтида танамизда окситоцин гормони даражаси кўтарилади. Окситоцин гармони одамлар билан алоқаларни қуришга ёрдам берадиган гормондир. Унинг ишлаб чиқарилиши бошқа одамларнинг тегиниши билан рағбатлантирилади. Шунга кўра, биз ўзимизни тинч, осойишта ва хавфсиз ҳис қиламиз. Окситоцин, ўз навбатида, эндорфинлар - "бахт гормонлари" ни ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва кортизол - "стресс гормони" ни ишлаб чиқаришни камайтиради.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Аёллар учун бедана тухуми қандай аҳамиятга эга?

✓ Маҳсулот соч ва тери учун зарур бўлган А витаминига бой.
✓ Беда тухум гормонал фонни мувозанатга келтиради, шу сабабли, миома, мастопатия ва бачадон полипларини олдини олиш учун воситалар рўйхатидан жой эгаллайди.
✓ Озиш учун парҳезда уни фақат оч қоринга истеъмол қилиш керак.
✓ Бу ҳолда тухумнинг фойдали томони паст калория сақлаган ҳолда озиқ моддаларига бойлиги.
✓ Битта бедана тухумининг энэргетик қиймати ўртача 15 ккал ни ташкил этади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Ёшлик ва узоқ умр чойи

Уч компонентдан иборат ноёб комбинация: яшил чой, занжабил ва должин танани ичкаридан янгилайди, барча органлар ва тизимлар фаолиятини яхшилашга ёрдам беради!

Тайёрлаш: 1 чой қошиқ долчин ва занжабилни сирланган идишга солинг ва 1 литр сув қуйинг, қайнатиб олинг ва 2 чой қошиқ яшил чой қўшинг. Тайёр эритмани хар куни эрталаб нонуштадан олдин 1 ош қошиқ ичишингиз керак.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
НОВВОТ – КЎЗГА ҚУВВАТ

✓ Туйилган бир пиёла новвот кукунига шунга тенг миқдорда туйилган бодом мағзи аралаштирилади. Аралашмани кунига 2-3 маҳал еб юриш билан кўриш қувватини тиклаш мумкин.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ЮЗДАГИ ДОҒЛАРНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ МУМКИН?

• Ҳар куни уйқуга ётишдан олдин сигир сутининг пишган қаймоғи юзга суртилади ва яхшилаб терига сингиб кетгунча уқаланади. Эрталаб юз илиқ сувда ювилади.

• Лимон сувига ботирилган пахта кунига 3 марта юзга суртилса, доғлар йўқолади.

• 50 грамм пиёз уруғига 200 мл сувга солиниб, 30 дақиқа давомида қайнатилади. Шу сувга ботирилган пахта билан юз кунига 3 марта артилади.

• Петрушканинг сиқиб олинган сувига ботирилган пахта билан юз кунига 3 марта артилса, аста-секин қора доғлар йўқолади.

• Юз ҳар куни 3 марта чаканда мойи (облепиховое масло) билан артилса, ёғ сачрагандан қолган доғ ва чандиқлар тез кунда йўқолади.

• Юқоридаги муолажалар доғ ва чандиқлар бутунлай йўқолгунча давом эттирилади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ҚАДИМДА БЎЙНИ ҚАНДАЙ ЎСТИРИШГАН?

Бўй ўстириш борасида кўпгина халқларнинг ўзига хос анъана ва удумлари талайгина.
Рус халқ табобатида бўй ўсмаслик наъматак сиропи, олча, маржонгул қайнатмаси ёрдамида самарали даволанилган. Улар таркибида юқори даражада С витамини ҳамда кальций минерали мавжуд. Бу эса суякларни мустаҳкамлаб, организмни касалликлар билан курашишга чоғлайди.
Ўрта Осиё халқлари бўйни ўстиришда зиғир ёғидан фойдаланишган. Зиғир ёғини ҳар куни бир ош қошиқдан овқатдан ярим соат олдин қабул қилиш организмда моддалар алмашинувини тезлаштириб, бўйнинг чўзилишига ёрдам беради. Даволаниш муддати 2 ҳафта. Бир ойлик танаффусдан кейин даволанишни такрорлаш мумкин.
Араблар ҳар қандай касаллик , шу жумладан, бўй ўсмасликни туя сути билан самарали даволаб келишган.
Мисрликлар эса бўйни ўстиришда гул чангидан фойдаланишган экан. Улар гул чангини наҳорга бир чимдимдан истеъмол қилиб, ортидан сут ичар экан.
Французлар бўй ўстиришда творогни асал билан аралаштириб ейиш энг маъқул усул деб билишади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Юзни оқартиришни самарали усули

🥒 Юзни оқартириш ва юз териси рангини тиниқлаштириш учун энг яхши восита бодрингдир. Бодрингни қиргичдан чиқариб, оз ҳолича юзга 15-20 дақиқага суртиб қоямиз. Сўнг илиқ сувда чайиб ташлаймиз.

🥒 Ушбу ниқобдан ҳафтасига 3 марта фойдаланилса, юз териси ранги оқаради ва тиниқлашади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
АЖИНЛАРГА ҚАРШИ РЕТСЕП

✓ НЕГА одамда хорғинлик ва уйқучанлик юз беради! Бу бадандаги яшин тезлигида юрадиган қонга боглиқ. Демак, тенанинг баъзи бир бурчакларига қувват етиб бормайди.

✓ Юзни мулойимлаштириш, танадаги тиришларни йўқотиш учун бир дона тухум сариғи, чой қошиқда асал, бир қошиқ глицерин аралашмасини суркаш етарли. Бир - икки соатдан кейин ювиб ташланади. Юз тиниқлашади.


Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Рак (саратон) касаллигига сабаб бўлувчи маҳсулотлар номи маълум қилинди!

✓ Овқат қўшимчалари "Е" (аммо, барча "Е" зарарли эмас) Моғорланган нон (ўта заҳарли модда ҳосил қилади) Трансёғлар (фастфудлар, майонез, маргарин) Нитратлар (эрта пишган мева ва сабзавотларда)

✓ Нитритлари (колбаса ва дудланган гўштлар) кўп бўлган маҳсулотлар Спиртли ичимликлар, тамаки Ортиқча шакар (суткада 50 г дан ортиқ) Газли, рангли, ширин ичимликлар.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
БАВОСИР (ГЕМОРРОЙ)
КАСАЛЛИГИ УЧУН МАЛҲАМ.

Бу малҳам эркак ва аёлларнинг орқа тешик ва йўғон ичакларидаги ички ва ташқи шиш, яра ва ўсимталарни сўриб, қуритиб даволаш хоссасига эга.
Ички ва ташқи бавосирларга фойда қилиб, қон ва йирингларни қуритиб, оғриқларни қолдириб, шамоллашларни даволайди. Шунингдек тананинг бошқа жойларидаги кўз яра, чипқон ва шу каби яраларга ҳам таъсири яхшидир. Аёллар касалликларидан киста, миома, фиброма ва турли ҳил шамоллашларда томпон қилинса яхши таъсир қилади. Аёллар кўкраги ёрилишида ҳам яхши натижа беради.

Бу малҳамни ҳайзли кунларда қўйиш мумкин эмас. Даволаниш муддати йигирма кун.

Таркиби: Аччиқ эрмон, қариқиз ўти, чистотел, зиғир уруғи, аччиқ тош, аччиқ бодом мағизи, қора ҳалила меваси.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz