ECO TIB
1.03K subscribers
5.41K photos
814 videos
2 files
1.99K links
🐝 Моддиятдан халқ саломатлигини устун қўйган бренд

📞 +998933962004

🔵 Канал иловаси 👉 @ecotib_uz

🔵 Сотиб олиш учун 👉 @eco_tib
Download Telegram
Билиб қўйган яхши

• Карам соки-юз терисини ёшартирувчи, ўлган тери хужайраларини тиклайди.
• Сабзи соки юз терисини куйганида фойдали.
• Бодринг соки оқартирувчи угриларни юқотишга фойдали
• Олма соки юз терисини ялтиратади ва ёшартиради
• Бақлажон соки доғларни юқотади
• Помидор соки юз тешикчаларини торайтиради.
• Картошка соки шиш ва кўкарган юзларга керак булади
• Узум соки ёрилган юзларни асл ҳолига қайтаради
• қовоқ суви ёғли юзларни нормаллаштиради.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ТОМОҚ ОҒРИҒИГА ДАВО

🌱 Бир пиёла қайноқ сувга 0,5 чойқошиқдан туз ва 0,5 чойқошиқ истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Аралашмага 2 томчи йод томизилади. Бу эритмада уйқуга ётишдан олдин томоқ чайиб ётилади.

🌱 Бир неча маротаба муолажадан сўнг натижа яққол намоён бўлади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
БАРЧА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ 80 ФОИЗИ ИФЛОСЛАНГАН СУВ ОРҚАЛИ ЮҚАДИ                                                      

💧Сув халқимизда энг бебаҳо неъмат сифатида қадрланади, чунки сув ҳаёт манбаидир.

🔴 Охирги вақтларда очиқ сув ҳавзаларига ташкилот ва корхоналар томонидан ноқонуний равишда оқова сувларни ташлаб, ифлослантириш ҳоллари учраб турибди.

‼️ Сувнинг ифлосланиши сув орқали юқадиган касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Кўпчилик, айниқса болалар очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда ифлосланган сувни ютиб юбориши ҳам турли юқумли ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

🔷 Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлари дунёдаги барча касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқишини аниқладилар.
🔷 Сувнинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар билан зарарланиши қорин тифи, дизентерия, вабо, вирусли гепатитнинг А тури каби бир қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўткир ичак инфекциялари – патоген энтеробактериялар, шартли патоген қўзғатувчилар ва вируслар чақирадиган, ошқозон-ичак трактининг зарарланиши, интоксикация, дегидратация (сувсизланиш) ҳамда турли асоратлар билан кечадиган касалликдир.

Қорин тифи, дизентерия касалликларининг асосий белгилари тана ҳароратининг 38-39С гача кўтарилиши, қоринда тутиб-тутиб оғриқ пайдо бўлиши, ахлатнинг тез-тез, йиринг ва қон аралаш қаттиқ оғриқ билан келиши, дармонсизлик ва бош оғриғи ҳисобланади.
Вирусли гепатитнинг А ва Е турлари умумий ҳолсизлик, иштаҳасизлик, кўнгил айниши, овқатлангандан сўнг қайт қилиш, шиллиқ қават ва терининг сарғайиши билан кечади.

🟢 Бутун Марказий Осиё минтақаси каби Ўзбекистон Республикаси учун ҳам тоза сув муаммоси атроф-муҳит гигиенаси ва санитариясининг бошқа масалалари қаторида долзарб муаммо бўлиб келган.

‼️ Ўзбекистон Республикаси “Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича Конвенциянинг Сув ва саломатлик муаммолари бўйича Баённома”ни имзоламаган бўлишига қарамай, мамлакатимиз ҳукумати томонидан аҳолига ичимлик суви сифатини яхшилаш ва ичимлик суви манбаларини турли ифлосланишлардан ҳимоя қилишни таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Юқори сифатли ичимлик сувини зарур миқдорда ва унинг хавфсиз сифати билан таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки Ўзбекистон Республикасининг “Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича Конвенциянинг Сув ва саломатлик муаммолари бўйича Баённомаси”га қўшилиш орқали қуйидаги натижаларга эришилади, жумладан:
сув таъминоти,
санитария, гигиена ва соғлиқни сақлаш бўйича миллий мақсадларни белгилаш ва амалга ошириш,
ичимлик суви сифатини мониторинг қилиш ва
сув билан боғлиқ касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда
назорат қилиш бўйича миллий салоҳиятни кучайтириш ва
хавфсиз сув таъминотига эришиш учун махсус воситаларни жалб қилишга;
сув орқали юқадиган касалликлар кўрсаткичини камайтириш, профилактик тадбирларни кенгайтириш ҳамда санитария ва гигиена хизматларини амалга оширишга кўмаклашади.

Санэпидқўмита

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ДОРИ ВА ШИФО

Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман.🙏

Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман.🙏

Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман.🙏

Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман.🙏

Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман.🙏

Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман.🙏

Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман.🙏

Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман.🙏

Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "хайр-эҳсон", деб айтаман.🙏

Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "муҳаббат", деб айтаман.🙏

Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "табассум", деб жавоб бераман.🙏

Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "алҳамдулиллаҳ", деб жавоб бераман.🙏

Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "нафсни тийиш", деб жавоб бераман.🙏

Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "уйқу", деб жавоб бераман.🙏

Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "Эй Робб, деб айтинглар" деган жавобни бераман.🙏

«Ҳадис ва ҳикмат»дан

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
КАШНИЧ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАЙДИ?

Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:

Кашнич кўкати, шунингдек мевалари зиравор, ошкўк ҳамда доривор сифатида ишлатилади. Кашнич таркибида:
органик кислоталар,
асосан алдегидларга бой эфир мойлари,
витаминлар
ва бошқа моддалар кўп.

Ибн Сино тавсиялари
Ибн Сино кашнич мевасини:
✔️ жигар ва ўт қопи хасталикларида ўт ҳайдовчи,
✔️ яралар битишини тезлатувчи,
✔️ балғам кўчирувчи, ✔️ ошқозон-ичак,
✔️ қон тупуриш,
✔️ организмдаги гижжаларни туширувчи,  ✔️ бош оғриғи касалликларида даво сифатида қўллаган ва ел ҳайдовчи восита тарзида ишлатган.
☝️Кашнич шираси сут билан қўшилса ҳар қандай лўқиллашни тўхтатади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ПЕТРУШКА ТАРКИБИДА НИМАЛАР БОР?

Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:

✳️ Петрушка бошқа кўкатлардан минерал моддаларга бойлиги билан ажралиб туради. Петрушканинг барглари таркибида калий, калций, темир, магний, томирларида эса, фосфор, марганец, молибден, литий мавжуд. Шунинг учун, парҳезшунос шифокорлар уни сабзидан кейинги ўринга қўядилар.
Бундан ташқари унинг баргларида витамин С, эфир мойлари, томирларида эса В1, В2, РР витаминлари мавжуд.

✳️ Қайси касалликларни даволайди?
Халқ табобатида петрушкадан жуда унумли фойдаланилади. У:
✔️ ошқозон фаолиятини яхшилайди,
✔️ сийдик йўлларидаги қум ва тошларни эритади,
✔️ организмдаги ортиқча тузларни ҳайдайди.
✔️ Камқонликда ҳар куни икки-уч боғ петрушка қора нон билан истеъмол қилинса кони фойда.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Болаларни қўлидан тортманг!

🔻 Бунда тирсак шикастланиши рўй беради ва бу тез-тез учраб туради. Айниқса, 5 ёшгача бўлган болаларда кўп учрайди. Бу жароҳат болани тўсатдан қўлидан тортганда кузатилади.

🔻 Ва бола қўлини ҳаракатга келтирганида оғриқ пайдо бўлади. Шунинг учун қўлидан эмас, қўлтиқостидан кўтариш мақсадга мувофиқдир.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Ошқозон ичак касалликлари учун

Ошқозон, ичак, ошқозон ости бези, қизил ўнгач, ўн икки бармоқли ичак, қорин бўшлиғи ҳамда йўғон ичаклардаги шамоллаш ва яллиғланишларни, яраларни, даволайди оғриқларни қолдиради, ичдан қон кетишини тўхтатади. Овқат ҳазмини яхшилаб, жиғилдон қайнаши иа сафрони сўндиради. Ич келишини равон қилади, ички ва ташқи бавосирни даволайди. Шунингдек барча яраларни
[ қўтир, кўз яра, эшак еми, чипқон ва шу каби] ларни битириб [ сафро, савдо, қон ва балғам]нинг бузилишларидан пайдо бўлган тери касалликларининг барчасини даволаб улардаги инфекцияларни қондан чиқариб ташлайди.

Истеъмол қилиш услуби: Бир кунда уч маҳал овқатдан ярим соат олдин 2 капсуладан ичилади

Истеъмол қилиш муддати: ўттиз кундан олти ойгача.

Maxsulot sertifikatlangan

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz
СОҒЛИҚ УЧУН ЧОЙГА НИМАЛАРНИ ҚЎШИБ ИЧГАН МАЪҚУЛ?

1. Куркума. Куркумали чой яллиғланишларни камайтиради. Саратон билан курашади, юракни мустаҳкамлайди.

2. Занжабил (имбирь). Занжабил овқат ҳазмини яхшилайди. Мигрендан азият чекаётганларга яхши фойда беради.

3. Долчин (кopицa). Долчинли чой шамоллаш, грипп ва йўтал каби вирусли касалликларни даволашда қўлланилади. Ва қанд миқдорини камайтиради.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
20 Дақиқа

🔶Ҳар куни 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз сизни безовта қилмайди.

🔶Ҳар куни 20 дақиқа уйингизни тозалаш ишлари билан шуғуллансангиз, хонадонингизда бетартиблик кузатилмайди.

🔶Ҳар куни 20 дақиқа диққатни жамлаб, бир нуқтага қаранг, шунда сизнинг ақлий фаолиятингизда инқироз кузатилмайди.

🔶Ҳар куни 20 дақиқа турмуш ўртоғингизни жон қулоғингиз билан эшитинг, натижада муносабатларда муаммолар кузатилмайди.

🔶Кераксиз ахборотларни эшитмасликка ҳаракат қилинг, шунда миянгизни кераксиз маълумотлардан ҳимоя қиласиз.

🔶Ҳар куни 20 дақиқа харажатларингизни ҳисоб-китоб қилсангиз, молиявий муаммоларга дуч келмайсиз.

🔶Ҳар куни 20 дақиқа ҳеч нарсани ўйламасдан, руҳан ва жисмонан ором олсангиз, чарчоқ нималигини унутасиз.

🔶Ҳар куни 20 дақиқа бадиий китоб ёки фойдали қўлланма ўқисангиз, тажрибангиз ошади, дунёқарашингиз кенгаяди.

🔶Ҳар куни 20 дақиқа ташқи кўринишингиз парваришига вақт ажратсангиз, соғлом ва гўзал бўласиз...

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Ошқозонда жиғилдон қайнамаслиги учун нима ейиш ва ичиш керак?

Занжабил. Занжабилнинг бир нечта ингичка бўлакларини кесиб олинг ва устига қайноқ сув қуйинг. Овқатдан олдин олинг, шунчаки шакар қўшмасдан ичинг.
Қатиқ ичинг. Шуни ёдда тутингки, қатиқ табиий бўлиши, мева қўшимчалари ва жуда ёғли бўлмаслиги керак.
Юлаф (Овсянка) ёрмаси жиғилдон қайнашида ёрдам беради, лекин уни сувда, ёғсиз сут ёки бодом сутида пиширган маъқул. Қўшимча таъсир қилиш учун бўтқага банан бўлакларини қўшишингиз мумкин.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Ёнғоқ ва майиз камқонликка даво бўлади

🍇 Ярим кило майиз ва ярим кило ёнғоқнинг мағзи гўштқиймалагичдан чиқариб олинади. Натижада майиз ва ёнғоқ ёпишқоқ ҳолга келади. Ҳар куни 3 маҳал овқатланиб бўлгач, 2-3 ошқошиқдан тановул қилинса, ҳам танага қувват киради, ҳам қон кўпайтиради.

🔶 Ушбу аралашмани оч ҳолда тановул қилиш мумкин эмас. Чунки ошқозонга бориб ёпишади ва оғритади. Фақат овқатланиб бўлгач, истеъмол қилиш керак. Муолажа бир ой давом эттирилади. Тана қувватга киргач, 1 чойқошиқдан истеъмол қилиб туриш мумкин.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Гастритнинг содда халқона даволари

Олма. Сурункали гастритни даволашга қодир мева. Уни овқатдан 5 соат олдин еган мақсадга мувофиқ.

Картошка шарбати. У ошқозондаги кислоталарни тартибга солади. Кунига 3 маҳал стаканнинг учдан бири, овқатдан олдин ичилади. Шарбатни ичиб бўлгач 20-30 дақиқа ётиш лозим.

Сабзи. Гастритни даволаш учун ажойиб даво. Сабзи шарбатини ярим стакандан 2 маҳал ичилади. Қабул қилиш муддати – 3 ҳафта.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ЁШ ЎТГАН САРИ ОҒИЗДАГИ НОХУШ ҲИД ТАБИИЙМИ?

САВОЛ: — Баъзида оғзимда нохуш ҳидларни сезаман. Ошқозонимда муаммо йўқ. Нимадан бўлиши мумкин?

ЖАВОБ: — Оғиздаги нохуш ҳид галитоз деб аталади. Галитоз касаллик эмас, у бир қанча касалликларнинг аломатидир. Шуни таъкидлашни истардимки, ҳар доим ҳам ёмон ҳид патология бўлмайди.
Масалан:
— Эрталабки ҳид.
Кечаси кам тупук ажралганда ва оғиз бўшлиғи сифатли тозаланмаганда бўлади
— Ёш туфайли (65+).
Ёш ўтиши билан туприк безлари томонидан тупурик ишлаб чиқариш камаяди ва ҳид кучаяди.
Деярли барча касалликлар ошқозон-ичак трактидан бошланади ва ошқозон-ичак тракти эса оғиздан бошланади.
Келинг ҳиднинг сабабларини кўриб чиқамиз.
Галитоз ЛОР касалликларининг оқибати бўлиши мумкин (томоқ, бурун, қулоқ, синуслар).
Нордон ҳид
Гастрит, ошқозон яраси, ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммолар ёки овқат ҳазм қилиш ферментларининг фаоллиги ошиши билан нордон ҳид пайдо бўлади.
Ачиган ҳидга дам қиладиган, ёмон ҳазм бўладиган оқсиллар сабаб бўлади.
Ацетон ҳиди
Бу диабет, буйрак касаллиги, паст углеводли озиқланишда бўлиши мумкин.
Аччиқ ҳид
Жигарни, ўт пуфагини текширинг.
Ва тезда ўтиб кетадиган ҳид бор, бу ўткир ҳидли баъзи овқатларни истеъмол қилганингизда ҳосил бўлади. Масалан пиёз, саримсоқ, баъзи турдаги пишлоқлар, қаҳва, пиво ва умуман алкоголли ичимликлар, чекишдан бўлиши мумкин.
🪥 Шунингдек, оғиз бўшлиғингизга қандай ғамхўрлик қилишингизга эътибор бериш муҳимдир.

гастроэнтеролог Мухтабар БАКИЕВА

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
📍 Бодомли дамлама - тана учун фойдали

▫️Қуруқ бодом терисида саломатлик учун муҳим бўлган шундай фермент мавжудки, у фақат намлик муҳитда ажралиб чиқади.

🍃Холестеринни камайтиради. Ёнғоқ таркибидаги Е витамини ва кальций холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради.

🍃Мия учун. Бу дамлама асаб йўлларига ижобий таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради.

🍃 Соғлом суяклар. Бодом таркибидаги минераллар, витаминлар ва фосфор туфайли суяклар мустаҳкамланади. Фосфор остеопорознинг олдини олади ҳамда тиш ва суякларни яхшилайди.

🍃Босимни тартибга солиш. Унинг таркибидаги калий қон босимини пасайтиради, паст натрий эса уни назорат қилади.

🍃Саратон касаллигининг олдини олиш. Бодом билан йўғон ичакдаги озиқ-овқат ҳаракатини яхшилаш орқали саратон ривожланиш хавфи камаяди.

Дамламани тайёрлаш учун тунда 4-5 дона бодом мағзи қайноқ сувда дамланиб, тонгда оч қоринга ичилади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ЗАМ-ЗАМ СУВИНИНГ СИРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

  Европадаги лабораторияларнинг бирида ўтказилган тадқиқотга кўра, Замзам сувида бошқа тур сувларга нисбатан камроқ олтингугурт мавжуд экан.

  Ўша тадқиқотга кўра, Замзам бошқа сувлардан тўимлироқ ва минералларга бойроқ.

  Замзам очқаганни тўйдиради, чанқаганни қондиради.

  Бир ярим метр чуқурликдаги кичик қудуқдан чиқадиган сув, ҳаж мавсумида миллионлаб ҳожилар чанқоғини қондиришга етади.

  Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг эътирофига кўра, Замзам дунёдаги энг хушхўр ва фойдали сувлардан биридир.

  АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёда таркибида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзамдир.

  Илмий исботларга кўра, ичилган Замзам суви ҳеч қачон белдан пастга тушмайди. Танадан сийдик йўли орқали эмас, терлаш билан чиқиб кетади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
🧅 Айрим маҳсулотлар саратон ҳужайраларини ўлдиради



🥕 Сабзи бета-каротинни ўз ичига олади, у кучли антиоксидант бўлиб, ҳужайра мембраналарини токсинларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва шу билан саратон ҳужайраларининг ўсиш тезлигини камайтиради. Шу билан бирга, пишган сабзи организмни хом сабзидан кўра кўпроқ антиоксидантлар билан таъминлайди.

🔻 Асал. Натижалар шуни кўрсатдики, асалнинг кўкрак бези саратонига қарши таъсирини реклама ва ишлаб чиқаришда қимматли бўлган препаратлар билан солиштириш мумкин.

🔻Пиёз - бу маҳсулот таркибидаги моддалар қон томир деворларини мустаҳкамлайди ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Саримсоқ ва занжабил ҳам худди шундай хусусиятга эга.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
ПОМИДОР ВА ЮРАК

Гули ШАЙХОВА, профессор, нутрициолог:

🍅 Помидорни кўндалангига бўлиб кўрсангиз, ҳудди юрак тузилишига ўхшаш бир неча бўлмадан иборат эканлигини кўрасиз.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадаки, помидор таркибидаги ликопин юрак-қонтомир хасталикларининг олдини олишга ёрдам беради.
🍅 Помидордан салат тайёрланганда, унга бироз миқдорда ўсимлик мойи (зайтун ёки авокадо мойи) қўшилса, ликопиннинг организм томонидан ўзлаштирилиши 10 баробарга ортади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Буйрак учун фойдали чой

Сийдик-тош касаллиги ва унинг олдини олиш учун олма пўстидан тайёрланган чой ичиш фойдали. Олма пўстлоғини қуритилган ва янги ҳолида ҳам дамлаш мумкин. Муҳими бу муолажани доимий тарзда қўллаб туриш лозим.

Энг қулайи — олма пўстини қуритиб, кукун ҳолига келгунча туйиш керак. Кейин 1-2 чойқошиқ кукундан чойнакка солинади ва устидан қайноқ сув қуйилади. 20 дақиқа тиндирилади. Сўнгра исталган вақтда чой ўрнида ичилади.

Бу дамлама буйрак фаолиятини яхшилайди. Сийдик тизими касалликларини бартараф қилишга ёрдам беради.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Ерқалампир (хрен) - организмни туздан халос этади

Кўпчиликни елка ва бўйин атрофи, тизза ва бўғимларда туз йиғилиши безовта қилади. Бундай пайтларда хрендан фойдаланиш жуда фойдали.

Бунинг учун уйқуга ётишдан аввал 2 дона янги узилган йирик ерқалампир барглари қайноқ сувга солиб олинади ва иссиқ ҳолатда елкага қўйилади. Устидан мато билан ўралади. Бироз қиздириши мумкин. Аммо оғриқ кузатилмайди.

Эрталаб боғлам секинлик билан ечиб олинади. Агар танада туз кўп бўлса, барглар худди чанг теккандек оқариб қолади. Қайси соҳада туз кўп бўлса, ўша соҳага боғлам тез-тез қўйиб турилади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz