Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.91K subscribers
33.8K photos
5.26K videos
24 files
6.76K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Эконазорат: дронлар ёрдамида қоидабузарлар ушланди
#17oct #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Фарҳоджон Деҳқонов – Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи билан суҳбат
#17oct #uzbekiston24
Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят прократураси ва вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари ҳамкорлигида тунги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбирида Ховос тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналидан фуқаро Т.Х ва А.Л тақиқланган ов қуроллари ёрдамида (электр қармоқ) ноқонуний равишда 9 турдаги 68 дона балиқларни овлаганлиги аниқланди.

Фуқаро Т.Х ва А.Л томонидан ноқонуний ов қилиши оқибатида, ҳайвонот дунёсига жами 47 млн 160 000 сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига тақдим этилди.

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Халқимиз азалдан ҳовлиларга, ариқ ва йўл бўйларига райҳон экиб, парваришлаб келган. Райҳон ҳовли ва маҳаллаларга кўрк бериш билан бирга хушбўй ифори билан дилларга ажиб бир кўтаринки кайфият ҳам улашади.

Шу кунларда Андижон шаҳри марказий кўчалари йўл четларига экилган райҳонлар кузнинг ажиб таровати билан уйғунликда яна чиройли кўриниш олиб, дилларга завқ-шавқ улашмоқда. Вилоят экология бошқармаси ходимлари томонидан мавсумда райҳон кўчатларини янада кўпроқ экиш юзасидан амалий ишлар олиб борилаяпди.

Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Эконазорат: дронлар ёрдамида қоидабузарлар ушланди
#17oct #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Яшил макон»: 56 та туманда кўчатхоналар ташкил этилган
#17oct #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ноёб Қизилқум қўйлари фотоқопқонга тушди
#17oct #uzbekiston24
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Давлат экология қўмитаси томонидан ёввойи ҳайвонлар ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб, йўқолиб бораётган ҳайвонларни овлашга қаратилган квота ҳақида эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Республикамиз ҳудудида ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан ажратиб олиш (овлаш, тутиш, йиғиш) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Қонуннинг 14-15-моддаларига асосан квота белгиланади.

Ушбу Қонунга мувофиқ Давлат экология қўмитаси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квотани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда тасдиқлайди. Ўз навбатида, Фанлар академияси ёввойи ҳайвонларни табиатдан овлаш бўйича хулосасини илмий асосланган ҳолда ўрганади, табиатдаги мавжуд бўлган сонига аниқлик киритиб, фақат маълум миқдоригагина беради.

Ушбу квота ёввойи ҳайвонларни фақат спорт ва ҳаваскорлик учун овлаш учун эмас, балки илмий жиҳатдан ўрганиш ва назорат қилиш мақсадида белгиланади. Шунингдек, уларни сунъий яратилган питомникларда кўпайтириш, фармацевтикада фойдаланиш ҳам Қонун билан белгиланган.

Қизил китобга киритилган 4 бош Қизилқум архари ва 4 бош морхўр фақатгина кўпайтириш ва табиатга қўйиб юбориш учун берилгани аниқ кўрсатиб ўтилган.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, тасдиқланган квотадаги айрим ҳайвонларнинг миграция йўлларини ўрганиш мақсадида тутилиб, уларга тегишли белгилар (микрочип, узук) қўйилади ёки улардан таҳлил олиниб тириклайин табиатга қўйиб юбориш учун ҳам ажратилади.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
Зарур илмий-амалий қўлланма

Давлат экология ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тайёрланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудларида манзарали, мевали дарахт-бута кўчатларини экиш ва парваришлаш бўйича илмий қўлланма нашрдан чиқди.

Ушбу қўлланмада етакчи олимларнинг, тажрибали боғбонларнинг олиб борган кўп йиллик амалий-илмий изланишларнинг натижалари ва кузатувлари ўз ифодасини топган. Соҳа ходимлари билан бир қаторда кенг жамоатчилик учун ҳам мўлжалланган ушбу нашр содда ва равон тилда ёзилган.

Қўлланмада ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларининг қисқача тавсифи, кўкаламзорлаштириш ва боғ барпо этишда экиладиган манзарали, мевали дарахт, бута турлари ва навларининг кўчатларига қўйилган стандарт талаблар, кўчат етиштириш, экиш, парваришлаш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, чидамлилигини ҳисобга олиш чоралари баён этилган.

Қўлланмадаги илмий тавсиялар Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг янада ҳаётга самарали татбиқ этилишида муҳим ўрин тутади.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
🟢 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик Қонуннинг 88-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тортилади

📱Facebook 📱 Instagram 🌐 Web-site 📹 YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этади

20 октябрдан 1 декабрга қадар "Долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.
Ҳар фаслнинг ўз таровати бор

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Зарафшон" миллий табиат боғида олтин куз манзаралари

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати