Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.9K subscribers
33.8K photos
5.26K videos
24 files
6.76K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

https://gov.uz/oz/eco
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
Шу кунларда Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида "Ҳаво сифати индексини ишлаб чиқиш бўйича" минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиёдаги ҳаво сифати бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва минтақа давлатлари мутахассислари ўртасида ҳаво сифати ва индекси борасида тажриба алмашишга қаратилган.

Икки кунлик ушбу минтақавий семинарда Давлат экология қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашмоқда.
Давлат инспекторларига планшетлар топширилди

Давлат экология қўмитаси томонидан Навоий вилоятидаги 10 та туман (шаҳар) Экология бўлимларида фаолият олиб бораётган давлат инспекторларига замонавий планшетлар топширилди.

Ушбу планшетлар давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базага жойлаштириб боришда инспекторларга қўл келади. Шунингдек, жойларда иш самарадорлигини янада ошириш, ҳудудларда экилаётган дарахт кўчатлари сони, жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб боришга хизмат қилади.

Планшетларни топшириш давомида мутахассислар улардан қай тартибда фойдаланиш ва ҳудудларда самарали иш ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкентбошплан" лойиҳа-изланиш институтига ташриф буюриб, пойтахтнинг бош режаси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини реконструкция қилиш ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани марказининг архитектура қиёфасини замонавийлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.

В эти минуты Президент Шавкат Мирзиёев посещает проектно-изыскательский институт "Тошкентбошплан", где знакомится с проектами генерального плана столицы, реконструкции Государственного музея прикладного искусства и истории ремесленничества Узбекистана, а также модернизации архитектурного облика центра Денауского района Сурхандарьинской области.

Facebook|Instagram|Twitter
Ғаллаорол тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан 2022 йил 17 октябрь куни ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаро Т.С. ўзи бошқарувидаги "МАН" русумли автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний равишда тупроқ юклаб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича фуқарога МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 000 000 сўм жарима белгиланди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Эртадан кейин, яъни 20 октябрь куни мамлакатимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик бошланади.

Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳам ушбу мавсумни сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш ҳамда ўтказишга катта эътибор берилмоқда. Жумладан, бошқарманинг биохилмахиллик бўлими томонидан "Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий амалий маркази”даги мавжуд кўчатхоналарда ҳам ўрганиш ишлари олиб борилди.

Кўчатхонада жами 700 минг 140 дона ҳар хил турдаги дарахт ва бута кўчатлари, ниҳоллар етиштирилган.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил куз мавсумида корхона, ташкилотларга ва аҳолига жами 475 минг 800 дона дарахт ва бута кўчатларини етказиб бериш кўзда тутилган.

Ўрганишлар давомида маъсуллар билан кўчатларни ҳудудларнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш бўйича таклифлар берилди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган
ушбу қонун лойиҳасида ёввойи ҳайвонларни аҳоли турар жойларида сақлашда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, улар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, қонунчилик ҳужжатлари ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш, соҳадаги рухсат бериш тартиб-таомилларини самарали тартибга солиш масалалари кўзда тутилган.

Сўнгги вақтларда фуқаролар томонидан инсон ҳаётига хавф туғдирувчи ёввойи ҳайвонларни хонадонларда сақлаш, уларни жамоат жойларида сайр қилдириш, шунингдек тўй, маърака, юбилей ҳамда бошқа оилавий тадбирларда олиб юриш ҳолатлари ортиб бораётганлиги натижасида жойларда нохуш ҳолатлар қайд этилмоқда.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда:

Биринчидан, учинчи ва тўртинчи қисмлардаги “рухсатнома” сўзи амалдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ “гувоҳнома” сўзига алмаштирилмоқда.

Иккинчидан, қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилмоқда:
“Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати, шунингдек мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларнинг юридик шахслар томонидан сақланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.

Учинчидан,
олтинчи қисмида ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланаётган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вакиллари иштирокисиз ўзбошимчалик билан чиқариб юборишни тақиқлаш назарда тутилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мобайнида хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган.

Шунингдек, лойиҳа белгиланган тартибда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)да жамоатчилик муҳокамасидан ва Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилган.

Қонун лойиҳаси ёввойи ҳайвонларни сақлаш, уларни табиий муҳитга чиқариб юбориш, улардан жамоат жойларида фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг 5 та нуқтасидан таҳлил натижалари олинди.

Ушбу жараёнга Давлат экология қўмитасининг мобил лабораторияси ва мутахассислари жалб этилиб, намуналар асосида таҳлиллар амалга оширилди.

Олинган намуна натижалари 2-нуқта (Юнусобод тумани 6-мавзе)да умумий чанг миқдори бўйича белгиланган (ПДК) меъёрдан ортиқлигини кўрсатди.

Мутахассислар фикрига кўра, узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг йўқлиги, кучсиз шамоллар, ҳароратнинг инверсияси атмосфера ҳавосининг турғунлигига имкон берган. Бунинг натижасида ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланиши кузатилган.

Шу ўринда айтиш керакки, 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси ёғингарчилик туфайли Тошкент шаҳри ҳавоси чанг-тўзонлардан тозаланиб, халқаро даражадаги стандартларга кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичи 38-ўринни қайд этган.

Ёғингарчиликдан кейин Тошкент шаҳар ҳавосининг ҳолатини аниқлаш мақсадида мобиль лаборатория орқали такроран ўлчаш ишлари амалга оширилди. Унга кўра, ҳавонинг ифлосланиш ҳолатлари кузатилмаган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига сиз ҳам қўшилинг!

Ҳавас билан дарахт экиб, юртимизда яшил ҳудудларнинг кўпайишига ҳисса қўшинг!
Президент Шавкат Мирзиёев “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонасига бориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Глобал исиш кузатилаётган бугунги дунёда яшиллик жуда муҳим. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 7 минг гектар яшил майдонлар мавжуд. Президентимиз илгари сурган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидан келиб чиқиб, Бош режа лойиҳасида бунга алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, катта ҳалқа йўли атрофида “яшил камар” яратиш, шаҳардан ўтган каналлар бўйида тематик боғлар ташкил этиш кўзда тутилган. Умуман, пойтахтимизда яшил ҳудудларни 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган.

Батафсил