ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ
15.6K subscribers
24.8K photos
3.4K videos
19 files
3.5K links
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий каналлари:

www.eco.gov.uz
Facebook.com/ecogovuz
Instagram.com/ecogovuz

Телефон: +998712071107
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Конституциявий комиссияга экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳам таклифлар келиб тушмоқдами?

🌳 Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, Конституциявий комиссия раиси ўринбосари Хайрулла Ғаффоров билан Конституциявий ислоҳотлар мавзусида эксклюзив интервью!
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Ватан» МФЙ ҳудудида жойлашган чиқинди полигонидан чиқаётган тутун аҳолига зарар етказаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Сўнгги кунларда кузатилаётган юқори ҳарорат натижасида ушбу чиқинди полигоннинг айрим жойларда тўпланган чиқиндиларнинг ёниши ва туташи ҳолатлари юзага келган. Тезкор гуруҳ томонидан ушбу ҳолатларни қисқа муддатда сифатли бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва бошқа идоралар вакилларидан иборат тезкор гуруҳ тузилди.

Ҳозирда умумий майдони 37.05 гектар бўлган Янгийўл тумани маиший чиқинди полигонида 15 дан ортиқ махсус техникалар (10 та самосвал, 1 та бульдозер, 1 та эксковатор, 1 та компактор ва бошқалар) ёрдамида тутунни бартараф этиш ва рекультивация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Давлат экология қўмитаси томонидан Янгийўл тумани маиший чиқинди полигонини рекультивация қилиш ишлари учун яна қўшимча 10 та махсус техника ва воситалар жалб этилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
16:00:00-17:00:00
RADIO 24
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокамаси юзасидан Давлат экология қўмитаси бошқарма бошлиғи Умаржон Абдуллаев "Ўзбекистон 24" радиоканалига орқали ўз фикрларини билдирди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Юқори Мачай” Бойсун ўрмон хўжалиги манзаралари

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти Экология бошқармаси томонидан каврак ўсимлигини муҳофаза қилишга қаратилган рейд тадбири ўтказилди
Bugun, 30 iyun
☀️ +40°...+28°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +29°, ↙️ 2.1 m/s

Tong: ☀️ +32°
Kun: ☀️ +40°
Oqshom: ☀️ +35°

Namlik: 12%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 8.8 m/s
Bosim: 752 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 04:52
Quyosh botishi: 19:59
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 30 июнь — Ўзбекистонда "Ёшлар куни" деб белгиланган.

Давлат экология қўмитасида ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид сиёсатдан келиб чиққан ҳолда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳага изланувчан ва билимли ёшларни жалб этиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши, илмий изланишлари учун шароит яратиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, юртимиздаги етакчи олий таълим ва илм даргоҳлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида чора-тадбирлар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Давлат экология қўмитаси жамоаси бугунги байрам билан Ўзбекистоннинг барча ёшларини муборакбод этади.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз ёшлар!
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Зомин миллий табиат боғи ҳудудида бургут тутқунликда ушлаб турилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

2022 йилнинг 29 июнь куни Зомин тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда Зомин миллий табиат боғи инспекторлари билан биргаликда мазкур ҳолат ўрганилди.

Ўрганишлар давомида ҳолат ўз тасдиғини топди ва қушни табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилди.

Қушни овлаб, тутқинликда сақлаган фуқаро Ш. М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан тегишли чоралар кўрилди.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда неандертал одамларнинг иккинчи яшаш манзили топилгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу манзил Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Сурхон" давлат қўриқхонаси ҳудуди ҳисобланади.
Қувасой шаҳар Экология бўлими томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларини суғорилиши ва агротехника ҳолатларини ўрганиш назорат ишлари олиб борилди.

Ҳудудлардаги суғорилиши қийин бўлган жойларнинг суғорилиши бўйича Қувасой шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликдаги ишлар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида "Пакана" МФЙ ҳудудидаги Гуллола кўчасида ўтувчи автомобиль йўл бўйида экилган манзарали дарахт ва бута кўчалари суғориш ишлари амалга оширилди.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Бугун Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда Фармон ижроси юзасидан келиб чиқадиган вазифаларнинг бажарилишига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари иштирок этиб, зилзилалар юзага келган вақтда инсон хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида атрофлича тушунча берди.

Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати.
Ёз фаслида маиший чиқинди полигонларига жойлаштирилган чиқиндиларнинг табиий иссиқ об-ҳаво шароитида ҳам ёниб кетиш эҳтимоли ортади.

Шу ҳолат эътиборга олинган ҳолда Давалт экология қўмитаси томонидан шу кунларда мавжуд чиқинди полигонларида доимий ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонларига тегишли полигонларда ҳам чиқиндиларни белгиланган тартибда суриш, зичлаш ва тупроқ билан кўмиш, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар биргаликда ёнғинларнинг олдини олиш ишлари ташкил этилмоқда.

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Биохилмахилликни асраш, рақамлаштириш ва кадастрни юритиш бўлими ҳамда Андижон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари ва шаҳар Ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳозирги об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, Андижон шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида йўл бўйларига экилган манзарали дарахт кўчатларини тунги суғориш ишлари ташкил этилди.