Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
8.11K subscribers
33.3K photos
5.08K videos
24 files
6.24K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali


https://eco.gov.uz
Facebook.com/ecogovuz
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogouz
@ecogovuz_bot
instagram.com/ecology_uzb

Tel.: 1157
Download Telegram
#ТЕЗКОР_РЕЙД

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Назорат инспекцияси ва Қораўзак туман инспекцияси томонидан навбатдаги рейд табдири ўтказилди. Ўрганиш натижасида Қораўзак туманида яшовчи фуқаро Р.Б томонидан ноқонуний равишда давлат захира еридан хеч қандай рухсатсиз (шартномасиз) “Қизил мия” ўсимлиги илдизларини қазиб олиш вақтида тўхтатилди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун даъво ҳисобланди ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига тегишли ҳужжатлар тақдим қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
#ТЕЗКОР_РЕЙД

#Ўсимлик_дунёсига_зарар
етказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Беруний туман инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбири натижасида Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро Ю.М томонидан ноқонуний равишда давлат захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олинган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жами 1 225 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 2 058 000 сўм даъво ҳисобланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
#ТЕЗКОР_РЕЙД

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Қораўзак ва Тахтакўпир туманларининг назорат инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбири натижасида Амударё туман фуқаролари Р.Ж ва С.Нлар томонидан ноқонуний равишда "Қойбақ" ОФЙ ҳудудидаги давлат захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олинган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маьмурий баённома расмийлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
#ТЕЗКОР_РЕЙД

👮‍♀️Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Тахиатош туман инспекцияси ва ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари билан навбатдаги рейд табдири ўтказилди.

Ўрганиш натижасида Тахиатош туманида яшовчи фуқаро Т.Б томонидан "Найманкўл" ОФЙ ҳудудида ноқонуний равишда давлат захира еридан ҳеч қандай рухсатсиз (шартномасиз) қизил мия ўсимлиги илдизларини қазиб олиш вақтида тўхтатилди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун даъво ҳисобланди ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига тегишли ҳужжатлар тақдим қилинди.

☘️ Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
​​#Тезкор_рейд

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Амударё туман инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Миллий Гвардия билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 сентябрь куни навбатдаги рейд тадбири давомида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Х томонидан Элликқалъа тумани "Учқўрғоқ" ОФЙ ҳудудидаги табиий кўлдан ноқонуний равишда 13 дона зоғарабалиқ ва 2 дона қизилқанот балиқларини кўзи 3х3 бўлган 2 дона лескали тўри билан овлаб келаётган вақтида Амударё тумани ҳудудида тўхтатилди. Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан Ўз.Рес МЖтКнинг 90 моддаси 4-қисми билан баённома расмийлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг Матбуот хизмати
#ТЕЗКОР_РЕЙД

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Қўнғирот туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд давомида "Бердах" ОФЙда яшовчи фуқаро А.К томонидан ноқонуний равишда тупроқ қазиб олгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб 2 700 000 сўм жарима белгиланди.

☘️ Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
#ТЕЗКОР_РЕЙД

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Қўнғирот туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд давомида "Санаат" ОФЙда яшовчи фуқаро У.К томонидан ноқонуний равишда тупроқ қазиб олгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб 2 700 000 сўм жарима белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати
#ТЕЗКОР_РЕЙД

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё туман назорат инспекцияси томонидан ҳудудда навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида Нукус шаҳридаги Д.Вакилов кўчасида яшовчи фуқаро У.Т томонидан ноқонуний равишда Қораўзак туман ҳудудидан юлғун ўсимлигини ортиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасида фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
#ТЕЗКОР_РЕЙД

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Амударё туман назорат инспекцияси томонидан ҳудудда навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида Бўзатов туман "Эркиндарё" ОФЙда яшовчи фуқаро А.А томонидан ноқонуний равишда Бўзатов туман ҳудудидан юлғун ўсимлигини чопиб олганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасида фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан 2 700 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарарни қоплаш учун 810 000 сўм даъво ҳисобланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
#ТЕЗКОР_РЕЙД
#Ўсимлик_дунёсига_зарар_етказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Элликқалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбири натижасида Элликқалъа туман "Қириққиз" ОФЙда яшовчи фуқаро Р.Д томонидан ноқонуний равишда давлат захира еридан саксовул ўсимлигини чопиб олинган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жами 1 350 000 сўм жарима ва табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 1 580 400 сўм даъво ҳисобланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати