Dori-Darmon AK
2.56K subscribers
4.66K photos
809 videos
108 files
8.52K links
«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz
Download Telegram
#live
Айни дамда Компания тизимидаги ижтимоий дорихоналарда GPP (яхши дорихона амалиёти) стандартини жорий этиш масаласи муҳокама этилмоқда.

Йиғилишга таклиф этилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агенлиги
“Зарур амалиётлар маркази” ДУК директори ўринбосари Авазбек Ибрагимов GPP (яхши дорихона амалиёти) стандартини жорий этиш тартиби, талаблари, зарур ҳужжатлар, дорихона ходимларини ўқитиш ва бошқа масалалар бўйича жамиятлар раҳбарлари томонидан берилган саволларга жавоб бермоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#live
Ҳайъат йиғилиши давом этаяпти.

“Dori-Darmon” АК тижорат директори Нурали Ҳусанов компания тизимида 2023 йил давомида дори воситалари, тиббий буюмлар ва парафармацевтика маҳсулотларининг айланмаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмоқда.

2023 йил давомида дори воситалари энг кўп Россия, Германия ва Ҳиндистондан импорт қилинган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
ССВ: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

2022 йил 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимизда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тест-режимида амалиётга татбиқ этилган эди.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди

9 февраль куни пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк шоир таваллудининг 583 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳазрат Алишер Навоий “миллатимиз қуёши” деб улуғланади. Навоий нафақат шеърият, балки меҳр ва саховат амалларида ҳам кўпга ибрат бўлиб келган. Ўз маблағи ҳисобидан 300 та бекат, 20 та кўприк, 17 та масжид, 10 та сўфийлар учун турар жой, 9 та ҳаммом, тегирмон ва шифохоналар қурдирди, камбағал қатламга ёрдам берган. Кўриниб турибдики, ўз даврида Алишер Навоий чинакам халқпарвар, адолатпарвар давлат арбоби сифатида ҳурмат, эътибор қозонган кишилардан бўлган.

Мухташам Адиблар хиёбони кенг жамоатчилик вакиллари билан гавжум бўлди. Таниқли олим ва ижодкорлар, маданият ва санъат номоёндалари, хорижлик меҳмонлар ва турли мутасадди ташкилотлар вакиллари буюк аллома, ўзбек адабий тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​Расмий муносабат

“Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ижтимоий тармоқларда тарқалган, “Циклодол” дори воситаси рецепт асосида маълум миқдордагина берилаётгани ҳақидаги Андижон вилоятидан бўлган мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

“Циклодол” (Халкаро патентланмаган номи: “Тригексифенидил”) паркинсонизм касаллиги билан касалланган беморларга буюрилади.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси тизимидаги "Ўзбекистон дори таъминоти" МЧЖ компания тизимидаги жамиятларни рецепт асосида бериладиган дори воситалари билан таъминлайди. "Ўзбекистон Дори таъминоти" МЧЖ омборхонасида “Циклодол Гриндекс 2мг таб №50” (Латвия "GRINDEKS" АЖ) дори воситаси мавжуд. "Андижон Дори-Дармон" АЖ ҳозирда беморларга етказиш чораларини кўраяпти.

Шунингдек, айни кунларда "Циклодол Гриндекс 2мг таб №50" дори воситасининг янги партияси компания божхона омборига келтирилган, сертификатциядан ўтказиш ишлари амалга оширилаяпти.

Паркинсонизм касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга асосан импорт асосида олиб келинади, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Neogalenpharm" МЧЖ томонидан “Тригексифенидил 5мг №50” номи билан ишлаб чиқарилади.

Маълумот учун: “Циклодол” ( Тригексифенидил) психотроп дори воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартиби тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган 3 рўйхат, яъни Ўзбекистон республикасида муомаласи чекланган психотроп дори воситалари рўйхатига киритилган. Мазкур дори воситаси фақатгина психотроп дори воситаларининг муомаласига лицензияси мавжуд дорихоналар орқали реализация қилинади.

Юртдошларимиз лицензияси мавжуд бўлган бошқа дорихоналардан ҳам рецепт асосида бериладиган дори воситаларини олишлари мумкин.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​Ҳар бир инсон муносиб яшаш учун етарлича кучга эга. Замоннинг оғирлиги ҳақидаги гаплар дангасаликни оқлаш учун баҳона.

✍️ Лев Ландау
🍁 Бошланган иш ҳафтаси хайрли ўтсин!

Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган  энг муҳим хабарлар👇

05.02.2024. ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади

05.02.2024. Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаб берди.

06.02.2024. Сунъий интеллект юрак хуружини 10 йил олдин башорат қилиши мумкин

06.02.2024. Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди

07.02.2024. Яхши дорихона амалиёти - GPP нима?

07.02.2024. Инновацион “дорихона робот” иш бошлади

08.02.2024. АҚШ олимлари томонидан митти сунъий юрак яратилди

08.02.2024. Тезкор тадбирда олинган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

09.02.2024. “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг жорий йилдаги илк ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

09.02.2024. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

10.02.2024. Расмий муносабат

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
Болаларда гепатитга чалиниш ҳолатлари кўпайган

Ўзбекистонда 2024 йилнинг ҳозирига қадар 9507 нафар бола гепатит А касаллигини юқтириб олди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Саломатлик
ЖССТ: Дунёда ҳар йили 5 миллион кишига эпилепсия ташхиси қўйилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эпилепсия касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 50 миллион киши ушбу дарддан азият чекмоқда.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Олимлар диабет асоратларини даволаш учун инновацион дори ишлаб чиқди

Препарат капсулалар шаклида ишлаб чиқарилди. Клиник синовлар муваффақиятли бўлса, дунёда ўхшаши бўлмаган инновацион препаратнинг пайдо бўлиши ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​"Меҳрли мактаб" филиаллари ташкил этилди

Қонунчиликка мувофиқ, гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида “Меҳрли мактаб”нинг филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилиши белгиланган.

📌 Бунда, филиалларнинг асосий мақсади даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш ҳисобланади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​Муваффақиятли ва омадсиз инсонлар орасидаги фарқ уларнинг қобилиятида эмас, балки мақсадга эришишда бўлган хоҳишидадир.

✍️Жон Максвел
🌺 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
doridarmon_ak
#Саломатлик
Қон босимининг ошишига қандай омиллар таъсир қилади?

Қон босимининг ошиши нафақат катталар, балки ёшларда ҳам кузатилиши, унинг келиб чиқишига эса турли омиллар сабаб бўлиши мумкин.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Дунё
Олимлар 60 йил ичида биринчи марта сунъий интеллект ёрдамида янги антибиотикларни кашф қилишди

Сунъий интеллектдан фойдаланиш тиббиётда муҳим элементга айланмоқда. Бу технология олимларга 60 йил ичида биринчи янги антибиотикларни топишга ёрдам берди.

Батафсил
Подробнее
in detail
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Қайси мамлакатларда шифокорлар кўп?

ЖССТ Европа тиббиётида "вақт бомбаси" ҳақида огоҳлантирмоқда: шифокорлар қариб бормоқда ва ҳар йили қитъа аҳолисига тўғри келадиган тиббиёт ходимлари камайиб бормоқда.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa