Dori-Darmon AK
2.7K subscribers
4.84K photos
833 videos
108 files
8.77K links
«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz
Download Telegram
#Факт
2021 йилда 63 та давлатдан фармацевтика маҳсулотлари импорт қилинган

Фармацевтика маҳсулотлари импорти ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 437 млн. АҚШ долларига ошган.

Батафсил

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook
#Факт

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, 2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 101 минг дона кучли таъсир этувчи ва 1,6 минг дона психотроп моддалар тўхтатиб қолинди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook
​​#Факт
Божхона органлари томонидан 2022 йилнинг биринчи яримида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида:

190 минг дона кучли таъсир этувчи ва 2,3 минг дона психотроп моддалар ушлаб қолинди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/doridarmon_ak
​​#Факт
Биласизми, агар бир инсон буйрагининг бирини олдириб ташлашга мажбур бўлса, иккинчи буйрак ҳажми катталашиб бориб, олдирилган буйракнинг ҳам вазифасини бажариш учун иккита буйракнинг умумий ҳажмига тенглашар экан.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook
​​#Факт
Мия танамиздаги энг ёғли орган!

Ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат. Миянинг 60% ёғдан иборат.

Миянинг 75-80% сувдан иборат. Миянинг қолган 20-25% зич тўқима бўлиб, шундан камида 60% ёғдир. Соғлом танада бу битта органдаги ёғнинг энг катта концентрацияси ҳисобланади. шунинг учун мия инсон танасининг "энг ёғли" қисми деб ҳисоблаш мумкин.

Шу сабабдан омега-3 ёғ кислоталарига бой озиқ-овқатлар:
👉 ақлий қобилятни қўллаб-қувватлаш;
👉 ёшга боғлиқ хотира сусайишини секинлаштириш;
👉 жароҳатлардан кейин тикланишда
жуда фойдали саналади.

Гарвард тиббиёт мактаби кунига 1 грамм омега-3 истеъмол қилишни тавсия қилади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook
#Факт
Дунёдаги энг қиммат суюқлик чаён заҳри саналади. Уни бир литри тахминан 8,7 миллион доллар туради.

Мингдан зиёд турлари орасида фақат 25 хил чаён заҳарли экани фанга маълум. Шу митти газандадан қанча ҳам заҳар олиш мумкин?! Нархи қимматлигининг бир сабаби шу. Қолаверса, чаён заҳари таркибидаги оқсил тиббиётда ўта ноёб унсур саналиб, уни сунъий етиштириш деярли имконсиз иш.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook
#Факт
📊 Ўзбекистонга даволаниш мақсадида энг кўп тожикистонликлар келган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 10 ойида 60316 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

10 ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони:

🔹Тожикистон — 30547 киши

🔹Қозоғистон — 22692 киши

🔹Қирғизистон — 5952 киши

🔹Россия — 1001 киши

🔹Туркия — 34 киши

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт

2021 йилда дунё бўйича каврак ўсимлигидан тайёрланадиган дори воситаларини сотиб олувчи давлатлар сони 98 та бўлиб, 806 та корхоналар сотиб олиш фаолияти билан шуғулланади. Дунё миқёсида фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг деярли 50 фоизи доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланади.

⚖️Ўзбекистонда 1 кг каврак смоласининг ўртача нархи ҳозирги кунда 200-250 долларга тенг.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#ФАКТ
Жорий йилнинг 8 ойи якунлари бўйича, фармацевтика саноатида 2,3 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган 27 та давлатга жами 87 млн долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорт қилинган.

Умумий қиймати 61,4 млн долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Қиймати 7,9 млн долларлик 15 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада, қўшимча 57,8 млрд сўмлик маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда янги 175 нафар иш ўринлари яратилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
​​#Факт
ЖССТ: Пандемия даврида туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари ошган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, коронавирус пандемияси даврида дунёда туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.

Хусусан, 2020-2022 йилларда сил хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони аввалги йилларга нисбатан 500 минг нафарга кўпайган.

Ўз навбатида, касалланиш ҳолатлари ҳам ортган. Масалан, 2021 йилда жаҳон бўйича 10,3 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган бўлса, ўтган йили 10,6 миллион одамда сил хасталиги аниқланган.

Рўйхатга олинган беморлардан 7,5 миллион нафари биринчи марта туберкулёзга чалинганлардир. Бу — 1995 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич.

2022 йилда сил касаллиги тахминан 1,3 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. 

Ўтган йили дунё бўйлаб касалланиш ҳолатларининг 87 фоизи 30 та давлат ҳиссасига тўғри келган бўлиб, сил касаллиги билан касалланганлар умумий сонининг учдан икки қисми 8 та давлатда - Ҳиндистон (27 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Хитой (7,1 фоиз), Филиппин (7 фоиз), Покистон (5,7 фоиз), Нигерия (4,5 фоиз). %), Бангладеш (3,6%) ва Конго Демократик Республикаси (3%) қайд этилган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Қайси мамлакатларда шифокорлар кўп?

ЖССТ Европа тиббиётида "вақт бомбаси" ҳақида огоҳлантирмоқда: шифокорлар қариб бормоқда ва ҳар йили қитъа аҳолисига тўғри келадиган тиббиёт ходимлари камайиб бормоқда.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Фармацевтика тармоғида ўтган 4 ойда 30,5 миллион долларлик иккита лойиҳа ишга туширилиб, 160 та иш ўрни яратилган. 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 51 миллион долларлик экспорт қилинган.

Жорий йил 400 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган. 2 миллиард долларлик 147 та лойиҳа бошланиб, шундан 28 таси жорий йилда ишга туширилиши белгиланган. 450 турдаги янги маҳсулотни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари томонидан соҳада рақамлаштиришни бу йил 65 фоизга етказиш, кейинги йил эса тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди. Бу орқали нархни камида 20 фоизга арзонлаштириш мумкин.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Ўзбекистонда дорига энг кўп ва кам пул сарфланадиган ҳудудлар маълум қилинди

Солиқ қўмитаси томонидан аҳолининг фискал тушумлардан фойдаланган ҳолда дори воситаларига сарфлаган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Юртимизга шу йилнинг 1-ярмида 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида келган

🛬 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан қиёслаганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 % га ошган.

🔽 Жорий йилнинг январь-июнь ойларида юртимизга шифо истаб келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

🔹Тожикистон — 43 287 нафар;

🔹Қозоғистон — 6 615 нафар;

🔹Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;

🔹Россия — 925 нафар;

🔹Туркманистон — 462 нафар;

🔹Туркия — 23 нафар;

🔹Афғонистон — 16 нафар;

🔹Озарбайжон — 9 нафар;

🔹Бошқа давлатлар — 52 нафар.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa
#Факт
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра:


☑️ Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга 69 та корхона;
☑️ Дори воситаларини тайёрлаш учун лицензияга эга 147 та корхона;
☑️ Дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга 485 та корхона фаолият юритмоқда.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13203 та дорихона (шулардан 8248 таси асосий дорихона, 4955 таси филиал) фаолият олиб бормоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa