FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.02K photos
1.97K videos
4.27K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҲИЖОМАНИНГ ФАЗИЛАТИ
#ҳижома

902-CАВОЛ: Ҳижома ҳақида маълумот берсангиз. Айтишларича кераксиз қонларни махсус аппаратда сўриб олиб, чиқариб ташлар экан. Бу одатни суннат деб айтишмоқда. Айтингчи, агар бу суннат бўлса рамазон ойида қилиш шартми? Рўзадор одамга оғирлик тушиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳижоманинг фазилати борасида кўплаб саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

إن أمثل ما تداويتم به الحجامة

“Сизларнинг энг яхши муолажангиз — ҳижома қилдиришдир”, деганлар (Имом Термизий “Шамоил”да ривоят қилган). Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إن كان في شيء مما تداوون به خير ففي الحجامة

“Агар сизлар даволанаётган айрим нарсаларда хайр бўладиган бўлса, бу ҳижомададир”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можалар ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларидан ва икки кураклари орасидан ҳижома қилдирганлар. Инсон касаллик безовта қилаётган жойдан ёки ҳожат бўлса бошқа жойидан қон олдириши мумкин.

Рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Ҳижома

Рўзадор одам ҳижома қилдирса бўладими?

Устоз
Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲИЖОМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ВА УНГА ҲАҚ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром #ҳижома

1181-CАВОЛ: Бир танишим бу иш орқали топилган пул ҳалол эмас, бу билан шуғулланма деди. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳижома билан шуғулланиш ва у орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлади. Бошқа ишларда бўлгани каби ҳижома қилишда ҳам шариат кўрсатмаларига амал қилиниши талаб қилинади. Шунинг учун қон олиш асносида мижозга заруратсиз озор бериш, аврати заруратсиз очилишига йўл қўйиш каби ишлардан сақланиш лозим. Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.
Фиҳқий манбаларнинг ижара бобида бу ишнинг жоизлиги баён қилинган. Жумладан Аллома ибн Нужайм шундай дейганлар:
جَازَ أَخْذُ أُجْرَةِ الْحَجَّامِ لِمَا رُوِيَ أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ احْتَجَمَ وَأَعْطَى أُجْرَتَهُ وَبِهِ جَرَى التَّعَارُفُ بَيْنَ النَّاسِ مِنْ لَدُنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِنَا هَذَا فَانْعَقَدَ إجْمَاعًا ،
“Ҳажжомлик учун ҳақ олиш жоиз. Бунинг далили “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”, деган ҳадисдир. Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан ҳозирги кунимизгача одамлар ичида одат бўлиб келаётган иш. Демак, бу иш ижмога кўра ҳам жоиз бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Мулла Алий Қори раҳмаҳуллоҳ ҳам бу ҳақда шундай деганлар:
(و) صح (إِجارَةُ الحَمَّامِ والحَجَّام) أَما الحَمَّام فلتَعَارُفِ الناس، وأَما الحَجَّام ... ولنا ما رَوى الشيخان عن ابن عباس: أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلم احتجم وأَعطى الحَجَّامَ أَجْرَه. زاد البخاري في لفظ: ولو كانَ حَرَامَاً لم يُعْطِهِ.
“Ҳаммомда чўмилиш учун ҳақ тўлаш ҳамда қон олувчининг хизматига пул бериш жоиздир. Қон олувчи, яъни “ҳажжом”га келсак, унинг жоизлигига ушбу ҳадисни далил сифатида келтириш мумкин: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Демак, ҳижома билан шуғулланиш шариатимизда жоиз касблардан саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲИЖОМА ҚИЛИНГАН ЖОЙНИ ЮВМАСДАН НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳижома #намоз

1221-CАВОЛ: Ҳижома қилдирганда қон чиқиб, баданга тегади. Шу ҳолатда ўша қонларни артиб ташлаб, намоз ўқиш мумкинми ёки ювиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда учта тоза нам мато ёки учта нам салфетка билан артиб тозаланса, шу билан бадан покланган ҳисобланади. Мана шу иш ювиш билан поклаш ўрнига ўтади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Фатово Оламгирия” китобида шундай дейилган:
إذَا مَسَحَ مَوْضِعَ الْمُحْجِمَةِ بِثَلَاثِ خِرْقَاتٍ رِطَابٍ نِظَافٍ أَجْزَأَهُ عَنْ الْغُسْلُ؛ لِأَنَّهُ يَعْمَلُ عَمَلَ الْغَسْلِ. كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.
“Агар ҳижома қилинган жойни учта нам, пок мато билан артиб тозаланса, ювилгандай пок бўлади. Чунки нам мато билан артиш ювишнинг ўрнини боса олади. “Муҳити Сарахсийда шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar