ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара
❓273-CАВОЛ: Муҳтарам устозлар, шариатимизга кўра ижарага олинган нарсани бошқа кишига ижарага бериш мумкинми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий, моликий ва шофеъий уламоларга кўра (ҳанбалийларда ҳам саҳиҳ гап шундай) ижарага олинган нарсани ўзгага ижарага бериш жоиз. Бунинг шартлари: ижарага олинган нарса шартнома муддатида қўлда тутиб турилган бўлиши ва ижарага олинган нарса фойдаланувчи ўзгариши билан ёмон таъсирга учрамаслиги керак. Ҳанафий уламоларимиз, агар биринчи ижара ҳаққи билан иккинчисининг жинси бир хил (масалан бир хил пул бирлиги) бўлмаса, бу иш жоиз дейишган. Агар икки ижара ҳаққининг жинси бир хил бўлса, биринчи ижарага олувчига биринчи ижара ҳаққидан ортиғи дуруст бўлмайди (масалан 100 мингга ижарага олинган уйни 120 мингга ўзгага ижарага бера олмайди), чунки ортиқча маблағда шубҳа бор. Ортиқча олиб қўйган бўлса, садақа қилади. Лекин иккинчи ижара битими дуруст бўлади (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Ижара – бирор эваз муқобилига маълум манфаатлардан фойдаланиш учун тузилган савдо шартномаси. Манфаатлар фойдаланиш муддати ва хизмат турини айтиш билан маълум бўлади (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Ижара икки қисмга бўлинади:
🔹Инсон меҳнатини ижарага олиш. Масалан, кийим тикиб бериш, юк ташиб бериш ва бошқа хизматлар. Бу хизматларда ҳам хизматга ёлланган кишига ишни ўзи ёки ўз қўли билан қилиб бериш шарт қилинса, хизматга ёлланган киши бу ишни бошқага қилдира олмайди. Лекин умумий қилиб, шу хизматни қилиб беринг, дейилган бўлса, ёлланган киши бу ишга бошқа одамни ёллаши мумкин.
🔹Айни бир нарсани ижарага олиш. Масалан, уйни яшаш учун ижарага олиш, машинани миниши учун ижарага олиш ва шу кабилар. Уй ёки дўконни ижарага олганда унда нима қилишини айтмаса ҳам битим тўғри бўлаверади. У ерда истаган фаолиятини олиб боради, фақат бинога зарар етказадиган ишлар дуруст эмас.
Ижарага олинган нарсанинг талафотга учрашида ижарага олган томоннинг айби бўлмаса, масалан, келишилган мақсадда ишлатган ёки машинага белгиланган миқдорда юк ортган бўлса, тўлаб бермайди. Ижарага олувчи ҳаддан ошган бўлса, ижарага олинган нарсага унинг айби билан талафот етса тўлаб беради (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси” ва “Мухтасарул виқоя” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
КАРАНТИН ДАВРИДА ИЖАРА ТЎЛОВИ МАСАЛАСИДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?
#ижара
❓363-CАВОЛ: Биз икки хонали квартирани яшаш учун ижарага берганмиз. Ижарачи қурилиш-таъмирлаш соҳасида ишлайди. Айни дамда карантин туфайли юртимизда аксарият ишлар тўхтаб турибди. Карантин даврида ижара пулини олишда қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижара ҳаққини бериш ижара шартномаси тузилиши биланоқ вожиб бўлмайди. Балки, ижарага олувчи ўз хоҳиши билан ижарага олган нарса (ёки жой)дан тўла фойдалана олиш имконига эга бўлганидан кейин ижара ҳаққини бериши вожиб бўлади.
Аммо, ижарага олинган нарсадан фойдаланиш имкони бўлмаса ва бунда ижарага олувчининг айби бўлмаса, ижара ҳаққи вожиб бўлмайди. Бу барча фиқҳий китобларимизда ёритилган. Жумладан, фатво китобларимизда бу ҳақида шундай дейилади:
فَإِنْ عَرَضَ فِي بَعْضِ الْمُدَّةِ مَا يَمْنَعُ الِانْتِفَاعَ بِهِ كَمَا لَوْ غُصِبَتْ الدَّارُ مِنْ الْمُسْتَأْجِرِ أَوْ غَرِقَتْ الْأَرْضُ الْمُسْتَأْجَرَةُ أَوْ انْقَطَعَ عَنْهَا الشُّرْبُ أَوْ مَرِضَ الْعَبْدُ أَوْ أَبَقَ سَقَطَتْ الْأُجْرَةُ بِقَدْرِ ذَلِكَ.
“Агар ижара бўйича келишилган муддатда ижарага олинган нарсадан фойдаланишга монелик қиладиган нарса содир бўлса, масалан, ижарага олинган уйни кимдир куч билан тортиб олиши ёки ижарага олинган ерни сув босиши ёхуд сув келмай қолса, ёки ижарага олинган қул касал бўлиб қолса ёки қочиб кетса, мана шундай ҳолатларда фойдаланишдан маҳрум бўлиш миқдорига қараб ижара ҳақи соқит бўлади” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби).
Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя” китобларига ёзилган машҳур “Ан-Ниҳоя” номли шарҳда шундай дейилади:
وَهَذِهِ مُقَيَّدَةٌ بِقُيُودٍ: أَحَدُهُمَا التَّمَكُّنُ، فَإِنْ مَنَعَهُ الْمَالِكُ أَوْ الْأَجْنَبِيُّ ... لَا تَجِبُ الْأُجْرَةُ
“Ижарага ҳақ тўлаш лозим бўлиши бир нечта қайдларга эга: Шулардан бири ижарага олинган нарса (ёки жой)дан ижарачи фойдалана олиши шарт. Агар жой эгаси ёхуд бошқа киши ўша жойдан фойдаланишга тўсқинлик қилса... ижарачи ҳақ тўлаши лозим бўлмайди” (“Ан-Ниҳоя шарҳул Ҳидоя” китоби).
Ушбу фиқҳий маълумотлардан маълум бўлишича, агар бир йиллик ижаранинг уч ойи ўтгандан кейин қанчадир муддат ҳовли ёки дўконни ижарачидан куч билан тортиб олинса, ёки ундан фойдаланишни (уй ёки дўкон) эгаси томонидан ёки давлат томонидан чеклаб қўйилса, ана шу муддатга ижара ҳаққи бериш вожиб бўлмайди. Агар бир ойлик ижара ҳаққини олдиндан олинган бўлса, ижарачи фойдаланган муддат ҳисобида ҳақ ушлаб қолиниб, қолганини қайтариб берилади.
Ҳозирги вақтда юртимизда карантин сабаб кўплаб савдо дўконлари, ҳунармандчилик устахоналари, ошхона ва кафеларнинг фаолияти чеклаб қўйилган. Бу ҳолатда, ижарага олинган нарсадан фойдалана олмаган муддатнинг ижара ҳаққи, ижарага олувчининг зиммасидан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

НОШАРЪИЙ ИШЛАР УЧУН ДЎКОННИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара
❓517-CАВОЛ: Биз уйимиздаги иккита хонани ҳар ойига 700 минг сўм эвазига бир кишига ижарага берганмиз. У киши битта хонани озиқ овқат, яна битта хонани телефон номер сотадиган дўкон қилганлар. У дўконда сигарет ҳам сотилади. Шу 700 минг бизга ҳаром бўладими, сигаретнинг савдоси 5% ни ҳам ташкил этмайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаром бўлмайди. Лекин сигарет чекишнинг моддий ва маънавий зарарларини бугунги даврда нафақат дин уламолари балки, тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ҳам эътироф этмоқдалар. Шу эътибордан уламолар сигарет чекишни макруҳ амал деб, ҳисоблайдилар. ("Кифаятул муфтий", 9-жуз, 148-бет). Ижрага берувчи гуноҳ бўлишини билиб туриб, лекин маъсиятга ёрдам беришни қасд қилмаган бўлса, ушбу ижара шартномаси макруҳлик билан дуруст бўлади.
Демак, олаётган ижара пулингизни эҳтиёжларингиз учун ишлатишингиз мумкин. Агар кўнглингиз таскин топмаса, олган ижара пулдан шубҳаланган қисмини садақа қилиб туришингиз ҳам мумкин. Чунки, “Фатовои Ҳиндия” китобида ножоиз йўл билан топилган молни эгасига қайтариш имкони бўлмаганда садақа қилиш тавсия этилган (5-жуз, 349-бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Закот #Ижара
❓Яшамайдиган уйдан закот бериладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Закот #Ижара
❓Яшамайдиган уйдан закот бериладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Закот #Ижара
❓Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Закот #Ижара
❓Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара #ҳалол_ҳаром
❓1247-CАВОЛ: Мен олдиндан бир йиллик ижара пулини тўлаб қўйиб, кейин ўзим қимматроқ пулга ижарага берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижарага олинган нарсани ижарага бериш жоиз. Лекин бир қанча шартлар бор. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"وإذا استأجر دارا وقبضها ثم آجرها فإنه يجوز إن آجرها بمثل ما استأجرها أو أقل، وإن آجرها بأكثر مما استأجرها فهي جائزة أيضا إلا إنه إن كانت الأجرة الثانية من جنس الأجرة الأولى فإن الزيادة لا تطيب له ويتصدق بها، وإن كانت من خلاف جنسها طابت له الزيادة ولو زاد في الدار زيادة كما لو وتد فيها وتدا أو حفر فيها بئرا أو طينا أو أصلح أبوابها أو شيئا من حوائطها طابت له الزيادة، وأما الكنس فإنه لا يكون زيادة وله أن يؤاجرها من شاء إلا الحداد والقصار والطحان وما أشبه ذلك مما يضر بالبناء ويوهنه هكذا في السراج الوهاج".
“Бир ҳовлини (бинони) ижарага қабул қилиб олса, сўнг уни бошқага ижарага бермоқчи бўлса, ўзи олган нархга ёки ундан арзонроққа ижарага берса, жоиз бўлади.
Агар ўзи олган нархдан қимматроқ баҳога ижарага берса ҳам жоиз бўлади. Аммо бу ижараси учун олган ҳақи биринчи ижарадаги ҳақнинг жинсидан (масалан, сўмга олиб сўмга берса, долларга олиб долларга берса) бўлса, ортиқча олган пули унга ҳалол бўлмайди, уни садақа қилиши лозим бўлади.
Агар бошқага ижарага берганда иккинчи ижарачи томонидан бериладиган маблағ биринчи ижарачи томонидан бериладиган маблағнинг жинсидан бошқа (масалан, сўмга олиб, долларга берса) бўлса, унда ортиқча олган қиймати ҳам ҳалол бўлади. Агар ижарага олинган ҳовлига бирор қўшимча киритса, масалан қудуқ кавласа, қозиқ ўрнатса, лой билан шуваса, эшикларни тузатса ёки деворларини таъмирласа, шунда ҳам ортиқча олинган қиймат ҳалол бўлади. Аммо ҳовлини супуриб тозалаш қўшимча киритиш ҳисобланмайди.
Ижарага олган бино ёки жойни темирчи, тегирмончи, кир ювувчи каби бинога, жойга шикаст етказадиган ишлар билан шуғулланувчига ижарага бермайди”.
Шунга биноан сиз пулнинг жинсида ўзгариш қилсангиз ёки олган жойингизга матнда келгани каби ўзгартиришлар киритсангиз, олган ҳақингиз жоиз бўлади. Аммо ҳеч қандай ўзгартириш бўлмаса, олган ортиқча сумма ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
#савдо #ижара
❓1337-CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.
Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

ИЖАРАЧИ УЙДАН ОЙНИНГ ЎРТАСИДА ЧИҚИБ КЕТИШИ
#ижара
❓1424-CАВОЛ: Мен ижарада тураман. Ойлик тўлов пулини келишганман. Яқинда янги уйим таъмири тугаб чиқиб кетадиган бўлдим. Янги ойдан 10 кун ўтиб қолди. Мен ижарани ўн кунга тўлайманми ёки бир ойгами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ижара битимида фойдаланиш муддати аниқ қилиб олиниши керак. Масалан, бир уйни ижара олишда ундан фойдаланиш муддати ва унга бериладиган ижара ҳақини аниқ белгилаб олиш лозим. Ижара ҳақини бир бутун қилиб ёки ҳар ойда бўлиб бериш мумкин. Аммо бир уйни яшаш учун ижарага олинганда қанча туриш айтилмаса, лекин ҳар ойига шунчадан ижара ҳақи тўлайман деса, ижара биринчи ой учун тузилган бўлади. Агар ой тугаганда чиқиб кетмай, кейинги ойнинг аввалида ҳам уйда тураверса шу ойга ҳам ижара битими тузилган бўлади. Бу хусусда “Мухтасарул виқоя” китобида:
إجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهرٍ بِكَذَا بِلَا بَيَانِ المُدَّةِ في وَاحِدٍ فَقَط، وفِي كُلِّ شَهرٍ يَسكُنُ فِي أَوَّلِهِ،
“Уйни ижара муддати айтилмасдан ҳар ой учун шунча ҳақ эвазига ижарага бериш аввалги бир ой учун, шунингдек, аввалги кунларида турилган кейинги ҳар бир ой учун ҳам ижара дуруст бўлади”.
Сизнинг ҳолатингизда бир ой тугагандан кейин, кейинги ойнинг аввалида туриб қўйган ой учун ҳам ижара битими тузган ҳисобланасиз ва бир ойлик ижара ҳақи тўлайсиз. Бироқ, уй эгаси ўзи рози бўлиб турмаган кунларингиз учун ижара ҳақидан кечса ва сиз турган кунингиз учун ҳақ тўласангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

УСТА ҲАҚИНИ БЕРИШ МАСАЛАСИ
#ижара
❓1429-CАВОЛ: Усталар билан уйимни тўрт-беш кунда қумсувоқ қилиб беришларини келишдик. Олдиндан аванс хам берилди. Лекин усталар турли сабаблар билан ишни чўзиб юборишди. 8 кун ўтиб усталарга яна 3 кун муҳлат бердим, агар иш битмаса пул берилмайди, деб огоҳлантирдим. Айтилган муддатда ишни бажаришмади. Бошқа усталарни чақирдим. Биринчи усталарга пулнинг ҳаммасини бермадим. Мен бу пулга қарзманми, энди пулни бераман, десам олишмаяпти. Бу ҳолатда нима қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аслида ижарада вақт ва бажариладиган ишни жамлаб шартнома қилиш жоиз эмас. Имом Фахруддин Қозихон раҳматуллоҳи алайҳи ушбу қоидани қуйидагича шарҳлайди:
والصحيح من مذهبه أن الإجارة فاسدة قدم العمل أو أجر إذا ذكر الأجر بعد الوقت والعمل وأما إذا ذكر الوقت أولاً ثم الأجر ثم العمل بعده أو ذكر العمل أولاً ثم الأجر ثم الوقت لا يفسد العقد لأنه إذا وسط الأجر فبذكر الأوّل عملاً كان أو وقتاً. الأجر بعده يتم العقد كان ذكر الثاني بعد ذلك إن كان وقتاً يكون للتعجيل وإن كان عملاً فذكره لبيان لعمل في ذلك الوقت فلا يفسد العقد.
“Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабини тўғри тушуниш қуйидагича бўлади. Агар иш ва вақт биринчи айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса ижара фосиддир. Аммо вақт айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг иш айтилса ёки биринчи иш айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг вақт айтилса ижара фосид бўлмайди. Чунки иш ёки вақтдан қайси бири биринчи айтилса, кейин иш ҳақи айтилса келишув тамомига етган ҳисобланади. Ундан кейин вақт белгиланса вақт тезроқ қилиб беришни сўраш, иш айтилса мазкур вақтда қилинадиган ишни белгилаш ҳисобланади. Шунинг учун келишув фосид ҳисобланмайди” (“Фатавои Қозихон”).
Сизнинг ҳолатингизда вақт ва ишни қўшиб айтганингиз учун ижара фосид ҳисобланади. Ижара фосид бўлганда қилинган иш учун ажри мисл (урфда шу каби хизматга бериладиган ҳақ) берилади. Келишилган иш ҳақи бекор бўлади. Шунинг учун сиз уларга қилган ишлари учун урфга кўра ҳақларини беришингиз лозим.
Уларга ҳақларини олиб борсангиз ҳам олмасликларига келсак, бу ўзаро олди-бердиларда пулларнинг таъйин топишига оид масала. Ижара, яъни шахсларни ижарага олиш ҳам олди-берди муомаласига киради. У иш ҳақини қўлига олганда иш ҳақи берилган бўлади. Унга иш ҳақини бераман деб олиб борсангизу у олмайман, керак эмас деса, сўзининг зоҳирига кўра бу розилик аломати ҳисобланади. Сиз у маблағни ўзингизда қолдиришингиз ҳам мумкин ёки жуда кўнглингиз тўлмаса, бирор муҳтожга бериб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.