davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф буюрибди.
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Бандлик вазири Фарғонада саҳналаштирилган қабул ўтказдими?

Бандлик вазирлиги ЎзА томонидан эълон қилинган «Саҳналаштирилган қабул ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Фарғона вилоятига нега келганди?» сарлавҳали мақолага муносабат билдирди. Мақолада вазир Шерзод Кудбиевнинг Фарғонада 28 июнь кунги сайёр қабули юзаки ўтказилгани, вазир асли қариндошининг тўйига боргани таъкидланган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу қабул жараёнида Фарғона аҳолисидан келиб тушган бандлик, меҳнат ҳуқуқи, имтиёзли кредитлар ва меҳнат миграциясига доир савол ва муаммолари ўрганилган. Тадбир доирасида 53 нафар фуқаро мурожаатлари билан бевосита вазир томонидан қабул қилинган.

Мазкур мақолада қабул жараёнида айрим фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилмаганлиги ҳамда қабул натижалари ҳақиқиқатдан узоқ эканлиги айтилмоқда. Мақолада келтирилган далиллар вазирлик раҳбарияти томонидан синчиклаб ўрганилди. Текширув натижалари хусусида яна батафсил ахборот берилади.

Бошқа вилоятларда ўтказилган сайёр қабуллар чоғида бундай ҳолатлар умуман кузатилмаганлиги ва 28 июнь куни ўтказилган тадбирда аҳолидан тушган мурожатлар натижаларига Фарғона вилояти Бандлик бошкармаси расман жавобгар эканлигини инобатга олган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фарғонадаги сайёр қабул жараёнида келиб тушган 53 та мурожат устидан вазир ўринбосари Б. Умурзоқов бошчилигида ишчи гуруҳ билан ички текширув ўтказиш қарорини қабул қилди.

Вазирлик баёнотида тўй ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирилмаган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Қарорлар, фармонлар, қонунлар тўхтовсиз чиқиб ётибди. Муҳокамага қўйилаётган меъёрий ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил, синтез, экспертиза қилиш тугул, ўқиб чиқишга улгуришаяптимикан, деб ўйлаб қоласан баъзида.

Ҳар бир меъёрий ҳужжат - бу ижтимоий шартнома. Ҳар қалай биз ўқиган китобларда шундай ёзилган. Ижтимоий шартноманинг бир томонида давлат ёки унинг номидан иш тутувчи идоралар, иккинчи томонида фуқаролар турибди. Фуқаролар бу шартнома менга тўғри келмайди дея ижродан бўйин товласа, жазоланади. Давлат бу шартнома менга тўғри келмайди, улгурмадим деса-чи?! Ўзига қулай бўлганда ижро қилинадиган, ноқулай келганда пайсалга солиш учун баҳона қидириладиган шартноманинг фойдасидан зиёни кўп.

Илгари, биз ҳозирда кўп танқид қиладиган ўтган замонда, норматив ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда ижроси мониторинги билан Адлия вазирлигининг алоҳида бошқармаси шуғулланарди, адашмасак. Янги қарор билан ижро муддатини чўзиш ё узайтириш деярли имконсиз эди.

Ҳозирги фармон, қарор, ҳужжатларга бир қаранг. Муддати чўзилмагани, ижро узайтирилмаганини санаб чиқиш осонроқ кўринади. ИМҲО, албатта.
Forwarded from Муҳрим
Кечаги, «Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун импорт божларини, акцизларни оширайлик» деган орзуда юрган тадбиркорлар ҳақидаги репортаж юзасидан бир муштарий ёзяпти:

«Huggies Россияда ишлаб чиқарилади. 4 размердагисининг келиб тушиш нархи 900 сўмга тўғри келади, импорт билан бирга нархи шунақа. Kippers ички бозорга 1550 сўмдан сотади. Лекин сифат томонлама Huggies’га чой қуйиб беради. Нега энди истеъмолчи ҳам қиммат, ҳам нисбатан сифати пасроқ товар олиши керак?».

Бошқа муштарий яна бир қизиқ фикр билдирган:

«Импорт тайёр маҳсулот учун божларни оширишни сўрамасдан, импорт хомашё учун божларни бекор қилишни сўраса бўлмайдими жонкуяр ватанпарварларимиз».

Иқтисодиётчи Ботир Қобилов ёзяпти:

«Исталган истеъмолчи шундай савол беришга ҳақли: давлатдан чегараларни ёпишда ёрдам сўраш ўрнига нега дастлаб самарали бўлишга, харажатларни қисқартиришга, сифатни яхшилашга, мижозлар талабини қондиришга, маркетинг билан шуғулланишга, бошқалар билан рақобатлашишга ва ҳоказоларга ҳаракат қилиб кўрмайсиз?

Маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганми ёки хорижда — бу истеъмолчиларни, айниқса улар камбағал бўлган бир вазиятда, кўп ҳам қизиқтирмайди. Истеъмолчиларга танлов имконияти берилиши керак. Ҳалол рақобат, бозордаги адолатли нарх ва яхши сифат ҳосиласи ўлароқ юзага келган танлов. Иккиламчи муаммолар эса — иккиламчи.

...Аввалги хатоларимиз шуни кўрсатмоқдаки, протекционизм (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ички бозорни ҳимоя қилиш) — бу ёмон ва ишламайди. Яна 2—3 йил протекционизмга чидаб туриш ҳақидаги илтимос эса такси ҳайдовчиси ёки бозордаги сотувчининг ‘озгина қўшинг’ деганидан ҳам ёмонроқ».

Иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимовнинг фикрлари:

«Ўзи божлар юқорилиги бўйича жаҳон чемпионимиз, импорт қилишга энг қийин бюрократия бўйича дунёда яққол пешқадаммиз... Лекин давлатимиз ҳали ҳам ‘протекционизм бизни рақобатбардош қилади’ деган бўлмағур ғояга ишоняпти. Яъни, шунча ҳимоя билан ҳам ҳеч нима ривожланмагани бизга сабоқ бўлмаяпти.

Ҳа, майли, нима ҳам қилардик. Халқ чидайверади-да. Чорак асрдан бери савдо учун чегараларимиз ҳеч очилмаган эди, яна чорак аср чидаб берамиз-да. Ундан кейин ўрганиб ҳам кетамиз. Қашшоқликка.

Вақтинчалик ҳимоя ҳақидаги гапни эса тарихни яхши билмайдиган инсон гапирганга ўхшайди. Божлар вақтинча бўлмайди. 4 йилдан кейин: «Бизда бу соҳада 10 минг одам ишлаяпти, энди божларни бекор қилсангиз, ҳаммаси кўчада қолади», деб келишади. Унда нима қиламиз?

Биласизми-йўқми, лекин бизда жуда кўп иқтисодиёт тармоқларига вақтинчалик ҳимоя қилиш Каримов ҳукумати даврида машҳур чора эди. Яъни, ‘ўзбек автомобиллари ҳам келажакда рақобатбардош бўлади, бу ҳимоя вақтинчалик чора’, дейишган эди. Тарихимизнинг деярли протекционист қарорлари ‘вақтинчалик’ эди. Ўхшамади-ку».

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёмон кўрадиган Зафар Ҳошимовнинг фикрлари (улар Ҳошимовни чақирмай, унинг орқасидан роса гапиришганидан «Корзинка.уз»нинг асосчиси ва эгаси унчалик ҳам хурсанд эмас):

«Ҳа, биз хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импорти ва дистрибуцияси билан шуғулланамиз, аммо бу бизнесимизнинг бор-йўғи 20 фоизини ташкил этади. Савдоларимизнинг 80 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ташкил этади ва шу жиҳатдан сиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз, барча камчиликларда бошқаларни айблашдек болалар касаллигидан тезроқ даволанишингиз жуда муҳим аҳамиятга эга...

Давлатдан ҳимоя этиш талаби билан қилаётган ишингиз ўз истеъмолчиларингизга ўз маҳсулотингизни зўрлик ишлатиб, уларнинг хоҳишига ўлароқ, катта тарифлар орқали тиқиштиришдан бошқа нарса эмас. Бу уларнинг чўнтакларига бозор методлари эмас, балки очиқчасига маъмурий йўллар билан янада чуқурроқ кириб олиш истагидан бошқа нарса эмас».

Хуллас, айрим маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ҳали-бери одам бўлмайди. Улар ўзбекистонликларнинг бой бўлишини ҳам хоҳламайди — улар фақат ўз маҳсулотлари сотилишини хоҳлайди, холос.

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ #дайжест
​​Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг фахрий аъзоси бўлибди

Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбарини кенг жамоатчиликка таништирилиши муносабати билан ҳокимлик биносида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев иштирок этиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлагани билан қутлади. Ҳокимлик томонидан бўлинма фаолиятини самарали йўлга қўйиш, белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш ва бунинг учун барча зарур шароитлар яратилиши таъкидланди.

Унда маҳаллий депутатлар орасидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбари этиб сайланган Дилшод Шоумаров кенг жамоатчиликка таништирилди. 

Тадбир якунида шаҳар ҳокими “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолиятини доимий қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб, унинг фахрий аъзосига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахбороти

Маълумки, 2019 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги (2001-2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади.

Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан:

Жорий йил 1 июль кунига қадар эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлар ва тангалар Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг Ҳисоб-китоб касса марказлари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан қабул қилиниб, алмаштириб берилди;

2019 йил 1 июлдан бошлаб
эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотлар товар ва хизматлар учун тўловга қабул қилинмайди.

Аҳоли қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотларни бевосита Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида янги намунадаги тангаларга ва муомалада бўлган бошқа номиналдаги банкнотларга алмаштириб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги Низомга асосан эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлади ҳамда ушбу муддатга қадар қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб банк кассаларига топширилган 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар тижорат банклари филиаллари томонидан алмаштириб берилади.
Ўзбекистон бешинчи дримлайнер - Боинг 787-8 самолётини харид қилди https://www.uzairways.com/ru/news/uzbekiston-havo-yullari-poluchila-pyatyy-samolet-boeing-787-8-dreamliner
"General Motors O'zbekiston" акциядорлик жамияти номи «UZAUTO MOTORS» акциядорлик жамияти деб ўзгартирилди.

@davletovuz
Шахсга доир маълумотлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди

👉 http://xs.uz/uzkr/16023

Энг муҳим спорт хабарлари 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFOAMKbr2KXTFutuXQ
Мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Бефарқ бўлманг, муҳокамаларда иштирок этинг, фикр билдиринг, танқид қилинг.

Эртага сизнинг, фарзандларингизнинг сифати шу қонун меъёрларига боғлиқ бўлади.

https://regulation.gov.uz/ru/document/4257
2011 йил. У пайтларда Россияда президент Дмитрий Медведев эди. Ўшанда Россия Бош прокурори Ю. Чайка ва Россия тергов қўмитаси раиси А. Бастрыкин ўртасида аёвсиз кураш бошланади. Бу курашнинг ҳар бир қисми бир зумда оммавий ахборот воситаларида чиқар эди. Тергов қўмитаси ходимлари бош прокурор фарзандининг бизнесига алоқадор одамларни қўлга ола бошлайди, бош прокуратура ҳам “худди шундай жавоб қайтаради”. Орадан кўп ўтмай, Дмитрий Медведев вазиятга аралашиб, томонларга қаттиқ дашном беради ва яраштириб қўяди. Қатъий тайинлайдики, идоралараро тортишувлар ҳеч қачон жамоатчиликка сизиб чиқмаслиги керак. Уят.

Шерзод Қудбиевга қарши хунук, аёвсиз ва гумонимизча, уюштирилаётган ахборот хуружи, албатта, кенг жамоатчилик учун яхши ва текин томоша. Лекин бу ҳукуматнинг имиджига, раҳбарларнинг ўзаро муносабатларига салбий таъсир кўрсатади. Шу маънода ҳукумат раҳбари ёки бошқа каттаконлар ушбу масалага аралашиб, томонларнинг пўстагини қоқиб қўймаса, воқеалар ривожи тизгиндан чиқиб кетади.

Яна бир масала. Жойлардаги ҳокимликлар охирги икки ҳафта ичида марказга нисбатан икки марта очиқчасига демарш намойиш этишди. Бизнинг-ча, ҳокимликлар ва вазирлар муносабатларида субординацияни йўлга қўйиш (қайта тиклаш), бу борада ҳудудларга очиқча, аниқ-тиниқ сигнал юборилиши керак.

Албатта, буларнинг барча ИМҲО.
Бош прокуратура тизимида қатор тайинловлар амалга оширилибди http://www.prokuratura.uz/uz_UZ/9005/
Пойтахтнинг шундоқ биқинида жойлашган, ёзда сув таъминоти жуда катта муаммо (Ҳалқа йўлидан 5 км масофада ичимлик суви машиналарда ташиб тарқатилади, деса узоқ қишлоқдагилар ишонмайди), қишда газ ва электр таъминотида узилишлар доимий ҳолатга айланган Тошкент туманида Туман маркази обод қилинаркан.

Приоритетлар аниқлаштирилиб олиниши керак эмасми?

Маълумот учун: Осиё тараққиёт банки 2016 йилда Қибрай ва Зангиота (ўша пайтда Тошкент тумани Зангиота тумани таркибида бўлган) туманларида сув таъминотини яхшилашга 120 миллион доллар маблағ ажратган. Мазкур лойиҳа 2019 йилгача амалга оширилиши кўзланган бўлса-да, тоза ичимлик суви Тошкент туманида энг катта муаммолардан бири сифатида қолмоқда.
https://t.me/Keleslive/401