davletovuz
80.9K subscribers
6.22K photos
1.5K videos
114 files
9.36K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot
Download Telegram
“Қарийб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида эканмиз. Бу энг кучли қўзғалиш.

30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда:

бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;

артериал қон томир касалликлари;

апатия каби хасталиклар кузатиляпти.

7—8 баллик геомагнит бўрон қўзғалиши кун давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Эртага хавфсиз қўзғалишларга қайтади...

Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади”.

Манба
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитойда учта муассаса тажрибасини ўрганиб қайтди

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева бу ҳақда ўз саҳифасида ёзиб қолдирган постида ушбу муассасаларнинг ютуқлари ҳақида айтибди.

«Бу каби муассасаларнинг тажрибаларини ўрганиш орқали адолатли ва инклюзив жамият қура олишимизга ишончимиз комил», — дейди у.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу лавозимидан озод этилди. У хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.

Бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Белоусов (иқтисодчи) мудофаа вазири этиб тайинланди.
Қозоғистонда турмуш ўртоғини уриб ўлдирган собиқ вазир Қувондиқ Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум этилибди. Бу суд иши нафақат Қозоғистонда, балки халқаро ҳамжамият эътиборига тушган эди.
Фарҳод Бадриддинович Насриев «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

У тайинловга қадар «Агробанк» Риск менежменти департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди, эвазига Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўради

Ўзбек-араб қўшма корхонаси ҳисобланган Jurabek laboratories Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган «Док-1 Макс» жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бундай илтимосномани корхонанинг айни кундаги директори Мунира Кариева (у Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг онаси) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига киритган.

Мунира Кариева Jurabek laboratories таъсисчиларидан бири сифатида бу маблағларни корхона даромадидан дивиденд сифатида ечиб олишини, бунга эса кўпроқ муддат кетишини, МЧЖ ҳисобидан бирданига 75 млрд сўмни ечиб олиш имкони йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахлик тадбиркор Россияга 200 мингта асалари оиласини ҳар бирини 25 АҚШ долларидан етказиб бериш бўйича шартнома имзолабди. Ушбу ҳаволада шу бўйича тайёрланган лавҳани томоша қилиш мумкин.
"Тошкент-3" терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда.

Шундай қилиб, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.
Uklon компаниясининг такси хизматлари учун картадан тўлов қилиш мумкин

Яқинда Давлат солиқ қўмитасида биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтган Украинанинг Uklon такси компанияси мана бир неча ойдан бери Payme билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда ва тўловларнинг аксарияти мижозларнинг пластик карталаридан онлайн тарзда амалга ошириляпти. Бу ўз навбатида нақд пул олиб юриш муаммосига ечим бўлади ҳамда ҳамма жойда ва вақтда такси учун пулни карта ёки илова орқали тўласангиз бўлади.

Буни сиз ҳам Uklon'дан такси чақириб текшириб кўришингиз мумкин. Эътиборга арзирлиси дастур шошилинч соатларда нарх танлашни таклиф қиларкан. Яна бир қулайлик шуки, ҳайдовчи келганида экранни сариқ рангга айлантириш мумкин, шунда ҳайдовчи тезда мижозни машиналар ва йўловчилар орасидан топиб олади.
Яна бир эпоха кетяпти

2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатилади.


Бу ҳақда "Тошшаҳартарнсхизмат" ахборот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўқимачилик саноатида Ўзбекистонни глобал хабга айлантириш мақсадида жорий этилаётган янгиликлар эълон қилинди. Унга кўра, тадбиркорларга бериладиган имтиёзли кредитлар, барқарорлик рейтингида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувларининг бекор қилиниши, тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналарини тўлиқ инфратузилма билан таъминлаш ва бошқа бир қатор ижобий ўзгаришлар кутилмоқда.

Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси томонидан тайёрланган видеороликда батафсил маълумот берилган.
IT Park Ўзбекистон ва "AloqaVentures" ҳамкорлигида Банклар ва стартаплар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, банк ва стартап технологиялари интеграциясини ошириш, истиқболли стартаплар учун инвестиция жалб қилиш ва бу орқали қўшимча иш ўринларини яратишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Унда Sug’urta Bozor, Jett, Mohirdev, Coozin, Ustabor, Depozit.uz, Beautify, AirCaravan, The Mind, YOTO, KPI, Cradle AI, Zypl.ai каби стартаплар ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

Реклама
“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (HUMO) акциядорлик жамиятига айлантирилди - Давактив
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Жонатан Хеник билан мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди, шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Манба