davletovuz
82.2K subscribers
6.92K photos
1.72K videos
128 files
10.1K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёноти ҳудудлар ихтиёрида қолдирилаётган бюджет маблағлари ва ресурсларидан қандай фойдаланилаётгани борасида айрим савол ва масалаларга ойдинлик киритади (куннинг биринчи ярмида биз бу мавзуни кўтаргандик).

Демак, биринчидан, юқорида қайд этилганидек, давлат бюджетини ўзлаштириш масаласини маҳаллий ҳокимликларга ҳали ишониб бўлмайди. Қўлқоп 265 фоиз, шприц 400 фоиз сотиб олиниши, айблашдан йироқмиз-у, халқнинг пулини кўкка совуришдек гап. Бу тағин аҳолининг дори воситаларига эҳтиёжи атиги 44 фоиз қондирилган бир даврда юз бераяпти.

Кўп бор таъкидлаётганимиздек, кейинги даврда жойларда фақат кэптив бизнес авж олаяпти. Бу маълум бир бюджет ассигнованиялари ёки давлат буюртмасини эгаллаб олган ҳолда "ишлаб чиқариш ва сотиш"дан иборат бўлган оддий схемалардир. Одатда бундай харид ёки давлат буюртмалари доирасидаги товар ва хизматлар бозор ёки импорт аналогидан 20-30%, ҳатто каррасига қиммат бўлади. Фарқдан ўзлаштирилган маблағлар турли импорт контрактлари орқали четга олиб чиқиб кетилади.

Иккинчидан, тушуниб етилиши лозимки, коррупция ва пора фақат чўнтакка солинадиган, конверт ё сейфдаги нақд долларлардан иборат эмас. Юқори мартабали коррупционерлар аллақачон давлат буюртмаси, харидлар ёки лоббизм орқали маблағ ўзлаштиришга ўтиб кетган ва кўп ҳолатларда бу маблағлар четдаги хисобварақларга турли йўллар билан олиб чиқиб кетилади. Қодиров, Каримова ё Жўраев прецедентлари уларга Ўзбекистонда мол-мулк ё активлар жамғармаслик кераклиги бўйича ўзига хос ўрнак ва дарс бўлиб хизмат қилди.

Учинчидан, зудлик билан давлат хизматчилари ва уларнинг яқин қариндошлари мол-мулки ва даромадларини мажбурий декларациялаш тизимини жорий қилиш керак. БМТ коррупцияга қарши кураш конвенциясининг 20-моддасига кўра, давлат хизматчиси ё унинг яқин қариндошининг декларацияга номутаносиб ҳар қандай хариди ёки ҳаёт тарзи жиноят иши қўзғашга асос бўлиши лозим.

Тўртинчидан, 2019 йил декабрда бўладиган парламент сайловлари билан бир қаторда эксперимент тарзида айрим вилоятларда вилоят ҳокимини умумхалқ сайлови орқали сайлаш тажрибасини бошлаш керак. Халққа ҳисобдор раҳбарни аниқлаб олмай туриб, халқнинг пулини, солиқларимизни самарали ишлатиш, сарфлаш механизмларини ярата олмаймиз. Инсониятнинг давлатчилик тарихи, бугунги ривожланган давлатлар тажрибаси бунга далолатдир. Бошқатдан қоидалар кашф қилишга зарурат мавжуд эмас.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
U-REPORT 🇺🇿
BARCHA O'ZBEKISTON YOSHLARINI 30-IYUN YOSHLAR KUNI BILAN TABRIKLAYDI.

@UReportUzbbot ga ulaning va mamlakatimiz hayotini yaxshilashda ishtirok eting

SIZNING FIKRINGIZ MUHIM

Barcha yoshlarga ulashing
​​30 июнь — Ёшлар куни

Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги табиий газ, олтин, уран, пахта эмас, балки навқирон ёш йигит-қизларимиздир. Бугун миллионлаб ўзбекистонлик ёшлар мамлакатимизда, хорижда таълим олмоқда, ишлаб, ватани, оиласининг корига ярамоқда, азамат йигитларимиз юртимиз мудофаасига шай турибди. Ана шу қоракўзлар Ўзбекистоннинг келажаги, умиди ва бойлигидир.

Азиз ёшлар, байрамингиз билан қутлаймиз! Тақдирингиз ўз қўлингизда, ўқинг, ўрганинг, меҳнатдан қочманг. Сифатли инсон бўлинг, ўзингизга инвестиция киритинг. Вақтингизни ғанимат билинг.
Микромолиялаш хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, қатор вазифа ва стратегиялар билан бирга қуйидаги эътиборга молик таклифлар берилган.

Биринчидан, микроқарз энг кўп миқдорини 50 млн.сўмгача, микрокредит миқдорини 300 млн.сўмгача, микролизинг миқдорини 600 млн.сўмгача ошириш ва микрокредит ташкилотлари устав капиталида чет эл микрокредит ташкилотлари иштирокига рухсат бериш.

Иккинчидан, 2019 йил 1 августдан микрокредит ташкилотларига банклар ва халқаро молия институтларидан кредитлар жалб қилиш ҳамда банклар, суғурта компаниялари ва бошқа молия ташкилотлари агентлари сифатида фаолият кўрсатишга рухсат бериш.

Учинчидан, жисмоний шахсларга микроқарзлар беришда унинг молиявий имкониятлари ва тўлов тарихидан келиб чегаралар, йиллик ва кунлик энг юқори ставкалар белгилаш.

Тўртинчидан, "Гаров реестри", Адлия ва Ички ишлар вазилиги маълумотлар базасини интеграциялаш, масофадан туриб идентификациялаш кабилар.

Қарор муҳокамасида фаол қатнашинг https://regulation.gov.uz/ru/document/4178
Ичадиган ва чекадиганлар учун ҳар эҳтимолга қарши маълумот.

Эртадан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари 20%га ошади.
Дарвоқе, эртадан бошлаб жисмоний шахслар ўзларининг турар-жойлари жойлашган ер участкаларини, юридик шахслар эса қишлоқ хўжалиги фойдланувида бўлмаган ер участкаларини хусусийлаштириб олишлари мумкин бўлади. Ҳозирча ихтиёрий.
​​Комил Алламжонов ёшларга: "Ҳақиқат бор, ишонинг. Орзу қилинг"

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Ёшлар кунига бағишлаб пост қолдирди.
Уни қуйида ўқишингиз мумкин.

«Адашмасам, 2002 ёки 2003-йиллар... Мен 19 ёшлардаман, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматида энг кичик лавозимдаги ходимман.

Бир куни хонамизга кўпни кўрган, турли лавозимларда ишлаган раҳбарлардан бири тўсатдан кириб қолди. Энг кичик ходим сифатида югуриб бориб, пахта гулли чойнакда чой дамлаб келдим. Энди қуяман десам, шартта чойнакни ўз қўлларига олиб: энди бизнинг ёшимиз катта бўлиб қолди. Ҳурмат учун раҳмат, лекин чойни мен сизларга қуйиб берсам. Сизлар ёшсизлар, худо билсин эртага ким бўлиб кетасизлар? Сизларга яхши қараш керак, хафа қилиб бўлмайди, катта одам бўлиб, бизга бошлиқ бўлиб қолишларинг ҳам мумкин, деб ҳазил қилдилар.

Ҳазил-ҳузил билан кулишиб чой ичдик. Орадан вақтлар, йиллар ўтиб ҳаёт турли синовларда чиниқтирди, адолат ва адолатсизликларни кўрдик, кўряпмиз ҳам... Инсон қадрини билмайдиган ва аксинча уни эъзозлайдиган раҳбарларни ҳам кўрдик. Қийинчиликларга бардош бериб меҳнат қилдик ва ҳаракатларимиз туфайли ёш бўлишимизга қарамай, бизни ҳурмат қилиб, қадрлаб ишонган Президентимиз назарига тушиш насиб қилди (илоҳим кўз тегмасин). Мана, Аллоҳга шукр, раҳбар ҳам бўлдик.

Тасодифни қарангки, 17 йил олдин ўша гапни гапирган одам ҳозир биз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг қуйи тизимида ишлар эканлар. Айтганларидек биз раҳбар, улар эса бизга ходим...

Бугун Ёшлар кунида бизни қадрлаган ва шу даражага етишимизга сабабчи бўлган инсонларга, ўзимизни кўрсатиш учун барча шароитларни яратиб бериб, бизга умид билан қараётган ва бугунги кунни биз ёшларнинг байрами сифатида белгилаб берган Президентимизга катта раҳмат айтмоқчиман.

Менинг дадам авточилангар, ойим эса ҳамшира бўлиб, ҳалол меҳнат билан катта қилдилар. Ўзим Тошкент шаҳри, Қора-қамиш мавзеси 2/4, Тансиқбоев 3, 30-уйдаги хонадонларнинг бирида туғилганман. Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди. Лекин барибир, меҳнат қилсанг қадр топар экансан.

Ҳурматли Президентимиз! Ёшлар келажагимиз деб бизни улуғлаяпсиз, биз бир неча миллионлик ёшлар сиз биланмиз. Сизга ва Ватанимизга хизмат қиламиз. Ишончим комилки, менинг бу фикримга барча ёшлар қўшилади. Барчамиз сизнинг ишончингизни оқлаймиз деб ваъда берамиз. Ёнингизда сизнинг туну кун тиним билмай Ватан равнақи учун қилаётган меҳнатингизни кўриб турибмиз. Бахтимизга соғ бўлинг!

Ёшларга, тенгдошларимга, укаларимиз сингилларимизга эса, фақат ва фақат омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Ҳақиқат бор, ишонинг! Орзу қилинг, орқамда ишонган тоғим йўқ деб ўзингизни орқага тортманг, қўлингизни туширманг. Тоғлар ҳам меҳнат орқасидан пайдо бўлар экан, лоқайдлардан бори ҳам қочади.

Аҳамият берсангиз энг катта раҳбарлар ҳам, энг ҳурматли одамларнинг аксарияти ҳам оддий оила фарзандлари. Бугунги даврда бизнинг энг ишонган тоғимиз бу — бизнинг Президентимиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!»
"Ўзбекнефтегаз" топ менежменти ва бош офиси Қарши шаҳрига кўчирилибди. Монополиянинг асосий ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш активлари Қашқадарё вилоятида жойлашганлиги инобатга олинса, оқилона қарор.
Россия ва Беларусь президентлари норасмий учрашув ўтказибди. Учрашув Шавкат Мирзиёев совға қилган шийпончада бўлиб ўтибди https://twitter.com/dimsmirnov175/status/1145374090896838656?s=21
ИИВ ЙҲХББ: “Камералар бутунлай бекор қилингани йўқ, фақат муддатларини узайтириш режалаштирилмоқда”

Маълумки, Ҳукуматнинг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши белгиланди.

Президентнинг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айнан шу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда уларнинг ижрочилари, бу ишга масъуллар, бажариш муддатлари белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматининг маълум қилишича, қарор эълон қилингач ходимларни боди камералар билан таъминлаш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, бир-неча вазирлик ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда боди-камераларни ишлатиш юзасидан техник шартлар, уларни харид қилиш бўйича тендер танловлари шартлари ишлаб чиқилди, эълон қилинди. Турли савдо ташкилотларига юборилди. Уларнинг таклифлари жамланди.
Махсус комиссия томонидан ҳар бир таклиф атрофлича ва батафсил ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар жараёнида камераларнинг нархидан бошлаб, етказиб бериш шартлари ва муддатларигача кўриб чиқилди. Навбатдаги вазифа камераларни турли об-ҳаво шароитларида, турли кўринишларда, ҳар хил холатларда, вазиятларда ишлатиб кўриш ва синовдан ўтказиш эди. Бу босқич ҳам муваффақиятли якунланди.

Боди-камералар харид қилинадиган ташкилот аниқ бўлди. Энди бутун диққат-эътибор маълумотларни сақлаш қурилмаларини харид қилиш, дастурий таъминотни ишлаб чиқишга қаратилди. Бу осон вазифа эмас. Эртага йўлларда турли келишмовчиликлар ва зиддиятлар, баҳс-мунозаралар келиб чиқмаслиги айнан мана шу дастурий таъминотни тўғри ва аниқ ишлашига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ишларига етук мутахассислар, компаниялар жалб этилди. Ҳозирги кунгача бу ишларнинг деярлик саксон фоизи бажарилди. Боди-камераларни харид қилиш юзасидан тузилган шартномада уларни етказиб бериш муддати 120 кун қилиб белгиланган. Бу таъминотчининг талаби. Ўз-ўзидан равшанки бу муддат қарор ижросини ўз вақтида бажаришга мос келмайди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига боди-камераларни ишга тушириш муддатларини узайтириш бўйича таклиф берилди. Камералар бутунлай бекор қилингани йўқ, фақатгина унинг ишга тушириш муддатларини узайтириш режалаштирилмоқда. Шуни тўғри тушуниш ва қабул қилиш керак”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Кечаги Андижон ҳокими билан боғлиқ воқеа жуда кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироз эҳтиросларни босган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони аниқлаш ва уни ечими бўйича қандай тадбир амалга оширлиши кераклиги ҳақида фикрларимизини давом эттирсак.

Бизнинг ҳолатда қаерда хато кетди? Фискаль ва сиёсий децентрализация бу бир танганинг икки томони. Фискаль децентрализация жараёни биринчи навбатда маҳаллий ҳукумат раҳбарларининг маҳаллий аҳоли олдидаги ҳисобдорлигига асосланиб, сиёсий децентрализация амалга оширилгандан сўнггина бошланиши шарт.

Шундай экан, қадамни тўғри ташлаш керак: модомики децентрализация қилмоқчи эканмиз, биринчи ўринда ҳокимларни сайлаш тизимини йўлга қўяйлик. Кейин эса – фискал децентрализация. Шундагина айрим ҳокимларнинг шахсий фазилатларини эмас, балки ўрнатилган тизимнинг камчиликларини аниқлаш ва тузатиш имкони бўлади.

Японияда илмий тадқиқот олиб бораётган иқтисодчи-юртдошимиз

Батафсил: https://telegra.ph/Fiskal-decentralizaciya-siyosij-centralizaciyadan-kejin-boshlanishi-kerak-07-01
Валюта курслари эртадан:

1 USD = 8574.74 (+ 12.40) ↑
1 EUR = 9747.76 (+ 15.80) ↑
Марҳамат туманида Тошкент давлат аграр университети ёки Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг филиалини ташкил этиш таклиф этилмоқда https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/2882
Толимаржон иссиқлик электр станцияси хусусийлаштирилади https://telegra.ph/Tolimarzhon-issi%D2%9Blik-ehlektr-stanciyasini-hususijlashtirish-koncepciyasi-mu%D2%B3okama-ehtildi-07-01
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогерлар ўртасидаги зиддиятли вазиятга нисбатан Агентликнинг расмий изоҳи

———————-

Официальный комментарий Агентства относительно конфликтной ситуации между блогерами
Расмий статистиканинг маълум қилишича, июнь ойида Ўзбекистонда дефляция кузатилган ва май ойига нисбатан нархлар 0.5%га пасайган. Йил бошидан инфляция 5.6%, ўтган йилнинг йилнинг шу даврига нисбатан йиллик инфляция 13.6%дан иборат бўлган https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/6185-iste-mol-sektorida-narxlar-o-zgarishi
Сиз 2019 йилда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қандай баҳолайсиз?
Final Results
45%
Ижобий
13%
Салбий
39%
Бу соҳада ўзгаришларни сезмадим
3%
Бу ислоҳотларга бефарқман
Президент «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунни имзолабди. Қонун матни расмий нашрларда эълон қилинади.
Автомобиль эгалари ва ҳайдовчиларнинг ҳуқуқларидан пиёдаларнинг ҳуқуқларини устувор деб билсакда, шаҳар машиналар учун эмас, инсонлар учун деб ҳисобласакда, Вазирлар маҳкамасининг ўз муддатида ижро этилмаган 975-сонли қарори бўйича айрим мулоҳазалар билан ўртоқлашмоқчимиз.

Биринчидан, бодикамераларни жорий қилиш ташаббуси билан чиққанлар ва муддат белгилаганлар фуқаролар эмас, чиновниклар ёки бундан манфаатдор гуруҳлардир. Демак, биз фуқароларни эмас, айбдорларни жазолашимиз керак.

Иккинчидан, бодикамераларни жорий қилиш учун нотўғри муддат белгиланган деб ҳисобланилса, шу муддатни таклиф қилганлар жазоланиши керак. Балки улар шошма-шошарлик билан, пала-партиш равишда манфаатдор таъминотчи танланиб шартнома тузишдан манфаатдор бўлган бўлиши хам мумкин. Ҳозирда кўплаб қарорларда атайин бажариб бўлмайдиган муддатлар белгиланмоқдаки, токи икки оёқ бир этикка тиқилган пайтда вазифа кўр-кўрона бажарилиши ва давлат буюртмаси ўзининг аввалдан режаланган эгасини топиши учун.

Учинчидан, агар қарорда ижро учун муддат тўғри муддат белгиланган деб топилса, унда бу қарорни ўз муддатида бажармаганлар жазоланиши керак.

P.S. Шу ўринда инсоният тарихидаги энг мустабид давлат бўлган Совет иттифоқи диссидентларининг советлар ҳукуматига нисбатан ишлатган шиорини эслатиб ўтмоқчимиз: Ўзларингнинг қонунларингга ҳеч қурса ўзларинг амал қилларинг.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО
.