❗️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги ва коррупция хатари мавжудлиги таҳлил қилиниб, мазкур тендер жараёнларини тўхтатиш юзасидан тегишли идораларга тақдимнома киритилибди.
Агентликнинг фикрича, тендер савдоларида иштирок этишга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда тенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш бўйича ишларни олиб бориш лозим.

Сайловлар октябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин
Айтишларича, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, Ўзбекистонда сайловлар октябрь ойида бўлиб ўтади. Агар ушбу хабар тасдиқланса, Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш керак бўлади.

Аҳолининг истеъмол кайфиятини аниқлаш бўйича сўровнома
Марказий банк томонидан аҳолининг истеъмол кайфиятини аниқлаш бўйича сўровнома ишлаб чиқилди. Ушбу сўровномада фаол иштирок этиб, ўз фикрларингизни билдиришингизни сўраймиз.
Сўровнома 29 январгача давом этади.
➡️@cbu_consume_survey_bot

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Қонун лойиҳаси билан назарда тутилаётган янгиликлар Марказий сайлов комиссияси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шунингдек қатор мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинган, шу жумладан 2020 йилнинг май-июнь ойларида лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонун, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга
(demokratkom@parliament.gov.uz) жўнатишингиз мумкин.
👉 http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/33438/

parliament.gov.uz
Палата мажлислари
Олий Мажлис Конунчилик палатаси
“Coca-cola“даги давлат улушини сотиш бўйича жамоатчиликка тушунтириш берилади
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида”ги тақдимномасига расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, агентликнинг компаниянинг давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳақида Давактив агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳга бирор бир мурожаати келиб тушмаган.
Тақдимнома компанияни сотиш тўғрисидаги Давактив агентлигининг 2020 йил 16 декабрдаги эълонида жойлаштирилган маълумотлар асосида шакллантирилган.
Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.
Шу билан бирга, яқин кунларда мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган “The Coca-cola Export Corporation” (АҚШ, Атланта), “Rothschild & Co” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмасининг тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилади.
Ушбу орқали яна бир бор жамоатчиликни ишонтириб айтамизки, “Coca cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда.

Айтишларича, Турдалиев Аброрхўжа Акбарович Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Турдалиев шу кунгача Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистонда синхрон таржимонликка тайёрлайдиган курслар очилибди.
Компания ва ташкилотлар ходимларини ўқитиб олишса, халқаро конференцияларда керак бўлиб қолади. Чет тилини биладиган ёшларга ҳам ўз устида ишлаши учун яхши имконият.
☎️ +998712349202
☎️ +998909519131
✏️ @translatordiyora
реклама

❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.
❗️Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлари бекор қилинди.
Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.

Навоийда кўтарма кран қулаб тушди
Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ёғоч, қурилиш материаллари ва санитария-техник ускуналар улгуржи савдоси билан шуғулланадиган “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ 2018 йил май ойида очилган. Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида бу компанияни топиб бўлмади.

Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Давлат раҳбари бу тизимга жалб қилинадиган мутахассисларнинг билим ва имконияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этилди.

Италиянинг “Il Corriere Nazionale” электрон газетасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасининг инглиз тилидаги тўлиқ матни жойлаштирилибди https://www.corrierenazionale.net/2021/01/22/president-shavkat-mirziyoyevs-adress-ti-the-oliy-majlis/
Ўзбекистонда йўл-патруль хизмати ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади. Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб бориши йўлга қўйилади.
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши «Zakovat» лойиҳасини янги поғонага кўтариш мақсадида «Zakovat» интеллектуал клуби ННТ таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Хотин-қизларни бу ажойиб интеллектуал ўйинда фаол қатнашиб, ўз потенциалларини намойиш этишга чақирамиз.
___
Попечительский совет Фонда масс-медиа принял решение стать учредителем ННО «Интеллектуальный клуб Zakovat», чтобы вывести этот проект на новый уровень.
Мы призываем девушек и женщин активнее участвовать в этой замечательной интеллектуальной игре, раскрывая свой потенциал.
#zakovat #massmediauz
@SShMirziyoyeva

Жорий йилдан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари — ҳокимлар 10 кунлик меҳнат таътилига чиқиб, Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишмоқда, даволанишмоқда. Аммо давлат харидлари портали маълумотларига кўра, айрим ҳокимлар бундай даволанишларни бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширмоқда.
Масалан, Уйчи туман ҳокими М.П.Апаковнинг “Чинобод Плаза Санаторийси”да 10 кунлик даволаниши 7 млн 361 минг 660 сўмга тушган. Бундай йўлланмаларни Учқудуқ тумани ҳокимлиги ва бошқа қатор ҳокимликлар ҳам олган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши эса 4 та худди шундай йўлланма олган.

Тадбиркорлар диққатига
🔷“Тошкент Чинни Заводи” МЧЖ
(@toshkentchinni) ҳамда АТ “Алоқабанк” барча тадбиркорларни қулай кредитлаш шартлари асосида конкурс ўтказиш йўли билан дилерлик ҳамкорлигига таклиф қилади.
Батафсил маълумот учун телефон: +998 99 302-00-00
Telegram | Facebook | Instagram | Site

Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланди.
Эндиликда президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.

❗️«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни видеоселектор йиғилишида маълум қилди, дея унинг сўзларини «Газета.uz» мухбири келтиради.
«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак. Отбозорга айланиб кетяпти. Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Кераксиз мажлислар ўтказадиган… 40 дақиқадан кўпроқ (мажлис) ўтказадиганлар ишдан кетади. Администрация ва президент йиғилишларидан ташқари», — деди давлат раҳбари.
«Мажлисбозлик касалига чалинган бўлсанглар, уйда мажлисларни ўтказинг», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
«Мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беради», — дея қўшимча қилди президент.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент кеча бўлиб ўтган селекторда Бухоро вилояти Когон шаҳар тўртта сектор (ҳоким, прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари) раҳбарларини ёшлар билан тизимли иш ташкил қилмагани учун лавозимидан озод қилишни тайинлади. Улар охирги бир йиллик иш ҳақларини қайтаради.